Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1105-2201/1904 Дата решения 08.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Юкоричирчикский межрайонный экономический суд Судья Машкуров Ғайрат Абдужалилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение FAIR COMMERCE BUILDING масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Паркент туман тиббиёт бирлашмаси
Source ID 946972 Claim ID 2956140 PDF Hash c1c4c93d70643b61... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФК 666-моддаси ФК 666 law
ИПК 157-моддаси ИПК 157 law
ИПК 110-моддаси ИПК 110 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
YUQORICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Yuqorichirchiq tumani, Yangibozor sh., Mustaqillik ko’chasi, 77-uy Юкоричирчикский район, г. Янгибазар, улица Мустакиллик, дом 77 Tel: 0370 983-30-14, www.sud.uz, эл.почта: i.yuqorichirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 8 ноябрь 4-1105-2201/1904-сонли иш Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди, Ғ.Машкуров раислигида, судья ёрдамчиси Б.Насиров котиблигида, тарафлардан даъвогар вакили Ш.Рахимов (раҳбар), жавобгар вакили Р.Достов (2022 йил 7 ноябрдаги 208-сонли ишончнома) иштирокида, даъвогар “Fair Commerce Building” МЧЖнинг жавобгар Паркент туман тиббиёт бирлашмаси ҳисобидан 155.131.100 сўм асосий қарз ва 20.104.990 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: “Fair Commerce Building” МЧЖ (матнда бажарувчи ёки даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Паркент туман тиббиёт бирлашмаси (матнда буюртмачи ёки жавобгар деб юритилади) ва даъвогар ўртасида 2020 йил 7 ноябрда 27-сонли пудрат шартномаси тузилганлиги, мазкур шартномага асосан даъвогар жавобгарга тегишли 46сонли Сўқоқ қишлоқ оилавий поликлиникасида 155.131.100 сўмлик жорий таъмирлаш ишларини бажарганлиги, бажарилган ишлар тегишли ҳужжатлар асосида жавобгар томонидан қабул қилиб олинган бўлса-да, асоссиз равишда 155.131.100 сўм қардорликни тўлашдан бош тортиб келаётганлигини билдириб, суддан жавобгар ҳисобидан 155.131.100 сўм асосий қарз ва унга ҳисобланган 20.104.990 сўм пеня ундиришни сўраган. Суднинг 2022 йил 19 октябрдаги ажрими билан низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Тошкент вилояти Ғазначилик бошқармаси ишга жалб қилинган. Суд мажлисида даъвогар вакили судга даъвонинг пеня ундириш қисмидан воз кечиш тўғрисида ариза тақдим қилиб, суддан жавобгар ҳисобидан асосий қарз ундириш ҳақидаги талабни тўлиқ қаноатлантиришни ҳамда давлат божи миқдорини ҳисоблашда даъвогарнинг кичик тадбиркорлик субъекти эканлигини инобатга олишни сўради. Жавобгар вакили ҳақиқатдан ҳам қарздорлик суммаси мавжудлиги, ушбу қарздорлик суммасини тез орада тўлаб бериш чоралари кўрилиши, Паркент тумани ҳокимининг 2020 йилдаги 1377-сонли қарорига асосан таъмирлаш харажатлари маҳаллий бюджет ҳисобидан амалга оширилиши белгиланганлиги сабабли ундирувни маҳаллий бюджет маблағларига қаратишни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда огоҳлантирилганлигига қарамай учинчи шахс вакил иштирокини таъминламади. Суднинг ажрими Тошкент вилояти Ғазначилик бошқармаси томонидан қабул қилиб олинганлигини тасдиқловчи маълумотлар иш ҳужжатларида мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (матнда ИПК деб юритилади) 128, 170-моддалари талабларига кўра, суд ишни Тошкент вилояти Ғазначилик бошқармаси иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабининг асосий қарз қисмини қаноатлантиришни ҳамда пеня қисми бўйича иш юритишни тугатишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (матнда ФК деб юритилади) 234-моддасига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари 2020 йил 7 ноябрда тузилган 27-сонли қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиққан. Шартномага асосан бажарувчи буюртмачига тегишли 46-сонли Сўқоқ оилавий поликлиникасида умумий қиймати 155.131.100 сўмлик жорий таъмирлаш ишларини бажариш мажбуриятини олган. Шартноманинг 2.1-бандига асосан бажарувчи бажарилган ишлар учун форма-3 тақдим қилиши белгиланган. Бажарувчи томонидан зиммасига олинган мажбуриятлар лозим даражада бажарилиб, буюртмачига тегишли 46-сонли Сўқоқ қишлоқ оилавий поликлиникасида 155.131.100 сўмлик жорий таъмирлаш ишларини бажарган. Бажарилган ишлар жавобгар томонидан қабул қилиб олиниб, 2020 йил 7 декабрда бажарилган ишлар баҳоси ҳисоб-фактураси икки томонлама имзоланган. Даъвогар томонидан жавобгарга мавжуд қарздорликни ундиришни сўраб, 2022 йил 28 июлда талабнома юборилган. Бироқ, талабнома оқибатсиз қолдирилгач, даъвогар даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. ФК 631-моддасига кўра пудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. ФК 638-моддасига кўра агар пудрат шартномасида бажарилган ишга ёки унинг айрим босқичларига олдиндан ҳақ тўлаш назарда тутилган бўлмаса, буюртмачи пудратчига шартлашилган ҳақни иш тегишли тарзда ва келишилган муддатда ёхуд буюртмачининг розилиги билан муддатидан олдин бажарилиб, унинг натижалари узил-кесил топширилганидан кейин тўлаши шарт. ФК 666-моддасига кўра қурилиш пудрати шартномаси бўйича пудратчи шартномада белгиланган муддатда буюртмачининг топшириғи билан муайян объектни қуриш ёки бошқа қурилиш ишини бажариш мажбуриятини олади, буюртмачи эса пудратчига ишни бажариш учун зарур шароит яратиб бериш, ишни қабул қилиш ва келишилган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади. Қурилиш пудрати шартномаси корхонани, бинони (жумладан уй-жой биносини), иншоотни ёки бошқа объектни қуриш ёки қайта қуриш ҳақида, шунингдек монтаж, созлаш-ишга тушириш ва қурилаётган объект билан бевосита боғлиқ бўлган бошқа ишларни бажариш ҳақида тузилади. Қурилиш пудрати шартномаси тўғрисидаги қоидалар, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, бино ва иншоотларни капитал таъмирлаш ишларига нисбатан ҳам татбиқ этилади. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Паркент тумани ҳокимининг 2020 йил 11 ноябрдаги 1377-сонли қарорига асосан Паркент тумани Сўқоқ қишлоғида жойлашган 46-сонли қишлоқ оилавий поликликасида таъмирлаш ишларини олиб боришга рухсат берилиб, таъмирлаш ишлари учун зарур бўлган маблағлар маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгиланган. Мазкур ҳоким қарорига асосланган ҳолда тарафлар ўртасида шартнома имзоланган. Юқоридагиларга асосланиб, иш ҳужжатларида даъвогар томонидан шартнома шартлари тўлиқ бажарилганлиги тарафлар томонидан тақдим этилган далиллар билан ўз исботини топганлиги боис, суд даъвогарнинг асосий қарз ундириш тўғрисидаги талабини қаноатлантиришни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар даъво аризасида жавобгардан 20 104 990 сўм пеня ундиришни ҳам сўраган. ИПК 157-моддасига кўра, даъвогар ишни ҳар қандай инстанция судида кўришда тегишли суд инстанциясида ишни кўриш якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъводан тўлиқ ёки қисман воз кечишга ҳақли. ИПК 110-моддасига асосан даъвогар даъвосидан воз кечган ва суд уни қабул қилган бўлса иш юритиш тугатилади. Қайд этилганларга асосан суд даъвогарнинг жавобгардан 20.104.990 сўм пеня ундириш ҳақидаги талабидан воз кечганлиги боис, ушбу талаб бўйича иш юритишни тугатишни ва давлат божини воз кечилган талабларга мутаносиб миқдорда даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. ИПК 118-моддасига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан иқтисодий судларга даъво баҳосининг икки фоизи миқдорида давлат божи тўланади. Кичик тадбиркорлик субъектлари ҳисобланган сумманинг эллик фоизи миқдорида давлат божи тўлаш имтиёзига эгалар. Даъвогар судга даъво тақдим этишда 3.102.622 сўм давлат божи тўлаган бўлиб, кичик тадбиркорлик субъекти сифатида 1.752.360,9 сўм давлат божи тўлаш имтиёзига эга. Шу сабабли ортиқча тўланган давлат божи маълумотнома асосида қайтарилиши лозим. Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво аризасини асосий қарз ундириш қисмини қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 155.131.100 асосий қарз, 1.551.311,1 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажатларини ундиришни, даъвогар 20.104.990 сўм пеня ундиришдан воз кечганлиги сабабли даъво талабларининг ушбу қисми бўйича иш юритишни тугатишни ва 201.049,9 сўм миқдоридаги давлат божини ўз зиммасида қолдиришни ҳамда ортиқча тўланган 1.350.261,1 сўм давлат божини маълумотнома асосида қайтаришни лозим деб топди. Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 107, 118,128, 170,176-180,186-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъвогар “Fair Commerce Building” МЧЖнинг жавобгар Паркент туман тиббиёт бирлашмасидан 20.104.990 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво талабидан воз кечиш ҳақидаги аризаси иш юритувига қабул қилинсин ва мазкур даъво талаби бўйича иш юритиш тугатилсин. Даъвогар “Fair Commerce Building” МЧЖ томонидан олдиндан тўланган давлат божининг 201.049,9 сўм қисми ўз зиммасида қолдирилсин. Даъво аризанинг асосий қврз ундириш қисми қаноатлантирилсин. Жавобгар Паркент туман тиббиёт бирлашмасидан даъвогар “Fair Commerce Building” МЧЖ ҳисобига 155.131.100 сўм асосий қарз, 1.551.311,1 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвогар “Fair Commerce Building” МЧЖ томонидан ортиқча тўланган 1.350.261,1 сўм давлат божи маълумотнома асосида қайтарилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) берилиши мумкин. Раислик қилувчи, судья Ғ.Машкуров