← Назад
Решение #745745 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 735 | — | law | |
| ФКнинг | 736 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
XO‘JAOBOD TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KHODJAOBOD INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
171400, Andijon viloyati,
Xo‘jaobod shahar, Pok niyat ko‘chasi, 2-uy
171400, Andijan region,
Khodjaobod city, Pok niyat street, 2.
Тel., Ғах: (+998-74) 741-12-82, veb-sayt: www.oliysud.uz, е-mail: i.xujaobod@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 08 ноябрь
4-1706-2201/1142-сонли иш
Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.К.Абидов раислигида,
судья ёрдамчиси А.Т.Алиқуловнинг суд мажлиси котиблигида
Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий
бошқармасининг даъвогар – АТБ “***************” манфаатини кўзлаб,
жавобгар
“***************”
фермер
хўжалигига
нисбатан
42 354 000 сўм кредит асосий қарз, 5 552 000 сўм фоиз, жами 47 906 000 сўм
кредит қарздорликни ундириш, ундирувни гаровга қўйилган гаров мулкларига
қаратиш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни
даъвогар вакили ************** (2021 йил 27 декабрь кунги
01/07-02-4861-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Хўжаобод туманлараро
иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси
(бундан буён матнда “Палата” деб юритилади) АТ “***************” (бундан
буён матнда “даъвогар” деб юритилади) манфаатида иқтисодий судга даъво
ариза билан мурожаат қилиб, “***************” фермер хўжалиги (бундан
буён
матнда
“Жавобгар”
деб
юритилади)
ҳисобидан
42 354 000 сўм кредит асосий қарз, 5 552 000 сўм фоиз, жами 47 906 000 сўм
кредит қарздорликни ундириш, ундирувни гаровга қўйилган гаров мулкларига
қаратиш ни сўраган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, палатадан вакил суд мажлисида иштирок этмади. Палата
даъво аризасида иктисодий ишни ўз вакили иштирокисиз кўриб чиқишни
сўраган. Жавобгар судга ариза тақдим этиб, ишни жамғарма вакили
иштирокисиз кўришни сўраган. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси (бундан буён матнда “ИПК” деб юритилади)нинг 128 ва
170-моддаларига асосан ишни жавобгар, палата вакили иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топди.
Суд мажлисида даъвогар вакили жавобгарга нисбатан судга даъво ариза
киритилганидан сўнг жавобгар қарздорликни тўлиқ бартараф қилганлигини
билдириб, бу ҳақда маълумотнома тақдим қилиб, қонуний қарор қабул
қилишни судга ҳавола қилди.
Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини
ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қаноатлантиришни
рад этишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига
юклашни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича даъвогарнинг Хўжаобод туман
филиали ва жавобгар ўртасида 2019 йил 08 май куни 263-сонли кредит
шартномаси (бундан буён матнда “Кредит шартномаси” деб юритилади)
тузилган.
Кредит шартномаси 1.1 бандига кўра даъвогар жавобгарга
мазкур шартномада кўрсатилган миқдорда пул маблағлари (кредит) бериш
мажбуриятини, жавобгар эса ўз навбатида олинган пул маблағларини
белгиланган муддатда қайтариш ва пул маблағларидан фойдаланганлиги учун
фоизлар тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олган.
Кредит шартномасининг 2.1-4.бандларига кўра даъвогар жавобгарга
“Чорвачиликни ривожлантириш мақсадида чорва моллари сотиб олиш” учун
350 000 000 сўм миқдорда, 36 олти ой муддатга, яъни 2019 йилнинг 08 майдан
2022 йилнинг 08 майга қадар, 26 фоиз устама тўлаш шарти билан кредит
маблағлари ажратиши ҳақида келишилган.
Кредит таъминоти сифатида 2019 йил 10 май куни нотариал тартибда
расмийлаштирилган автомашинани гаровга қўйиш тўғрисидаги шартномасига
кўра, жавобгарга тегишли Хўжаобод тумани, Шахрихонсой МФЙ худудида
4200,0 кв.метр ер майдонида жойлашган “0001, 0002, 0003, 0004, 0005 ва 0006 ”
ифодали чизма белгиларидан 6 хондан иборат, умумий қурилиш майдони
622, кв.метр, жами фойдаланиш майдони 470,0 кв.метр бўлган “Молхона ва
навес” бино иншоотларигаровга қўилган. Мазкур гаров млклари томонлар
ўртасида баҳолаш келишув далолатномасига асосан 437 500 000 сўмга
баҳоланган.
Кредит шартномаси ажралмас қисми бўлган тўлов графигига кўра кредит
асосий қарз ва фоизи ҳар ойнинг 25 санасигача тўлаб бериши белгиланган.
Мазкур кредит шартномасига асосан банк томонидан шартномада
кўрсатилган пул маблағлари тегишли тартибда ўтказиб берилиб, ўз
мажбуриятларини бажарган.
Бироқ, жавобгар шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажармасдан,
мунтазам равишда тўлов графигида белгиланган тўловларни амалга оширишни
кечиктириб, даъвогар олдида 2022 йил 11 октябрь ҳолатига 42 354 000 сўм
кредит асосий қарз, 5 552 000 сўм фоиз, жами 47 906 000 сўм қарздорликка йўл
қўйган.
Кредит ва унга ҳисобланган фоизларни муддатида тўлаш борасидаги
даъвогарнинг огохлантириш хатлари жавобгар томонидан эътиборсиз
қолдирилган.
Натижада, палата даъвогар манфаатида жавобгардан кредит
қарздорликни ундириш тўғрисида иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат
қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда Фуқаролик кодексида кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
ФК 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
- иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 744-моддасига асосан кредит шартномаси бўйича бир тараф – банк
ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига)
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари
кредит бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун
фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Ушбу модда учинчи қисмига асосан
кредит шартномаси муносабатларига нисбатан қарз шартномаси қоидалари
қўлланилади.
ФКнинг 735-моддасигага кўра қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз
шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига
қайтариши шартлиги, ФКнинг 736-моддаси иккинчи қисмига кўра, агар қарз
шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса,
қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган
муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини
тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга
ҳақли эканлиги белгиланган.
Жавобгар кредит шартномасига илова тўлов жадвалида белгиланган
кредит тўловларини ўз вақтида амалга оширмаган, бу тарафларнинг
тушунтиришлари ва ишдаги ҳужжатлар билан тасдиқланади. Шу сабабли, суд
даъво талабини асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ, даъвогарнинг судга тақдим қилган 2022 йил 08 ноябрь кунги
маълумотномаси, даъвогарнинг тушунтириши ҳамда ишдаги ҳужжатлардан
кўринишича, судга даъво тақдим қилинганидан сўнг, жавобгар кредит
тўловлари учун 47 906 000 сўм тўловни амалга ошириб, даъвогар олдидаги
кредит қарздорлигини тўлиқ бартараф этган.
Юқоридагиларга асосан суд даъвогарнинг кредит асосий қарз, фоиз
ундириш талабини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топди.
Бундан ташқари, даъво аризада ундирувни гаров мулкларига қаратиш
сўралган.
Жавобгар томонидан даъво талабларида кўрсатилган қарздорлик тўлиқ
бартараф этилганлиги сабабли, суд даъвонинг ундирувни гаров мулкларига
қаратиш талабини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
ИПК 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Даъвогарнинг талаблари у судга
мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда
қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади.
Суд, юқоридагиларни инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабларини
қаноатлантиришни рад этишни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатлари
4
жавобгар томонидан судга мурожаат қилинганидан сўнг бартараф
этилганлигини инобатга олиб, жавобгар зиммасига юклашни лозим топди.
Бинобарин, ИПКнинг 118, 128, 170, 176-180-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
“***************” фермер хўжалиги ҳисобидан АТБ “***************”
фойдасига 24 000 сўм почта харажати ундирилсин.
“***************” фермер хўжалиги ҳисобидан республика бюджетига
958 120 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Хўжаобод
туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши
(протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ж.К.Абидов