Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1702-2202/1197 Дата решения 08.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Асакинский межрайонный экономический суд Судья Юлдашев Сарваржон Солижонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ўзагролизинг акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый SODIQ DO`STLAR DALASI фермер хўжалиги
Source ID 944285 Claim ID 2950733 PDF Hash 3c5632445bc10695... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 587-моддаси ФКнинг 587 law
ФКнинг 590-моддаси ФКнинг 590 law
ФКнинг 244-моддаси ФКнинг 244 law
ФКнинг 597-моддаси ФКнинг 597 law
онуннинг 32-моддаси онуннинг 32 law
аролик кодексининг 263-моддаси аролик кодекси 263 code_article
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
ASAKA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI ASAKA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Asaka tuman, Sohilbo‘yi ko’cha 11-uy Asaka district, Sahil bo’yi street 11 Тел: (+998 74) 232-21-76, Веб-сайт: www.oliysud.uz, эл.почта: i.asaka@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Асака тумани 4-1702-2202/1197-сонли иш Асака туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.С.Юлдашев раислигида, судья ёрдамчиси У.Қамбаралиевнинг котиблигида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар “Содиқ дўстлар даласи” фермер хўжалиги ҳисобидан 19.692.515 сўм асосий қарз ва 3.430.458 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Б.Тешабоев (ишончнома асосида) иштирокида, жавобгар вакили иштирокисиз, Асака туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда “Палата” деб аталади) “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти манфаатида (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “Содиқ дўстлар даласи” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 19.692.515 сўм асосий қарз ва 3.430.458 сўм пеня ундиришни сўраган. Палата ўз аризасида ишни палата вакилисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд палатанинг ушбу талабини қаноатлантириб, ишни палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (матнда кейинги ўринларда “Ўз.Рес ИПК” деб юритилади) 170-моддасига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Даъвогар вакили суд мажлисида, маълумотнома тақдим қилиб, жавобгар суд муҳокамаси давомида даъво аризада кўрсатилган 19.692.515 сўм асосий қарздорликдан 2022 йил 25 октябрь куни 10.000.000 сўм қисмини тўлаб берганлигини билдириб, даъвони қисман қаноатлантириб беришни сўради. Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисидаги тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, ўз вакилини суд мажлисида иштирокини таъминламади ва низо юзасидан ўз эътирозларини судга тақдим этмади. 170-моддасига кўра иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд, иш ҳужжатларида далиллар етарли деб ҳисоблайди ҳамда иқтисодий ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини эса жавобгар зиммасига юклашни лозим топади: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси(бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига асосан, мажбуриятлар – шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши назарда тутилган. Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар лизинг шартномаси шартларидан юзага келган. ФКнинг 587-моддасига кўра, лизинг шартномаси бўйича лизинг берувчи лизинг олувчининг топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан лизинг олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини олади, лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 590-моддасига асосан, лизинг тўлови лизинг берувчига лизинг объекти қийматининг лизинг олувчи томонидан қопланишидан, шунингдек лизинг берувчининг фоизли даромадидан иборат бўлади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2020 йил 26 май куни 20/02-4-74 УФ-сонли лизинг шартномаси тузилган бўлиб, мазкур шартномага асосан даъвогар жавобгарга 1 дона “TD 5.100” русумли тракторни лизинг асосида етказиб берган. Шартноманинг 1-иловасида жавобгар лизинг бўйича тўловларни ҳар чоракда тўлаб бориши кўрсатилган. Даъвогар ўзига юклатилган мажбуриятларни шартномага мувофиқ бажарган. Бироқ, жавобгар белгиланган муддатларда тўловларни амалга оширмасдан, шартнома мажбуриятларини бажармаган. 2022 йил 15 август ҳолатига жавобгарнинг даъвогар олдидаги лизинг шартномаси бўйича қарздорлиги жами 19.692.515 сўмни ташкил этган. Даъвогар томонидан жавобгарга мавжуд қарздорлигини тўлаб бериш тўғрисида талабнома юборилган лекин, мазкур талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. ФКнинг 244-моддаси биринчи хатбошисида агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмайди. ФКнинг 597-моддасида агар лизинг шартномасида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, лизинг олувчи лизинг тўловларини ўз вақтида фойдаланиши, уни соз ҳолда сақлаши, ўз ҳисобидан жорий таъмирлаш ишларини бажариши, сақлаш бўйича бошқа харажатларни амалга ошириши шартлиги белгилаб қўйилган. Шу сабабли, даъвогар жавобгардан лизинг бўйича қарздорликларни ундиришни сўраган. Бироқ, жавобгар суд муҳокамаси давомида 19.692.515 сўм асосий қарздордан 2022 йил 25 октябрь куни 10.000.000 сўм қисмини тўлаб, қарздорликни қисман бартараф этган. Ушбу ҳолат даъвогарнинг судга тақдим этган 01.11.2022 иил кунги №12-03-06/41-сонли маълумотномаси билан ўз тасдиғини топган. Бинобарин, жавобгар суд муҳокамаси давомида асосий қарздорликни қисман бартараф этганлиги сабабли жавобгардан даъвогар фойдасига (19.692.515 сўм–10.000.000 сўм) 9.692.515 сўм асосий қарздорликни ундириш лозим бўлади. Шунингдек, даъвогар жавобгардан “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида” ги Қонуннинг 32-моддаси иккинчи қисмига асосан 3.430.458 сўм пеня ҳисоблаб, ундиришни сўраган. “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида” ги Қонуннинг 32-моддаси иккинчи қисмида етказиб берилган товарлар(ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган сумманинг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлайди.-деб кўрсатиб ўтилган. Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 263-моддасига асосан неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёеи тутилмаганидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойкани (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Мазкур қонун нормаси талабидан келиб чиқиб суд даъвогарнинг пеня ундириш талаби асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарори 4-бандида, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиши даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойкани камайтиришга ҳақли эканлиги белгиланган. Суд ушбу ҳолатларни инобатга олиб, талаб қилинган 3.430.458 сўм пеня миқдорини 686.091,6 сўмга қадар камайтиришни, пенянинг қолган қисмини рад этишни лозим топади. Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини ўрганиб чиқиб, даъво асослилигини инобатга олиб, жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига 462.459,46 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига 24.000 сўм почта харажати ундиришни лозим топади. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан суд харажатлари даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ушбу модданинг бешинчи қисмига асосан даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгар зиммасига юклатилади. Мазкур модданинг олтинчи қисмига асосан агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 170, 176-179, 186-моддалари, ЎзР ФКнинг 8, 234, 244, 587, 590, 597-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти манфаатида киритган даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “Содиқ дўстлар даласи” фермер хўжалиги ҳисобидан: - даъвогар “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти фойдасига 9.692.515 сўм асосий қарз, 686.091,6 сўм пеня ва 24.000 сўм почта ҳаражатлари; - Республика бюджетига 462.459,46 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Асака туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикояти (протест) берилиши мумкин. Судья С.С.Юлдашев