Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1802-2102/70 Дата решения 08.11.2022 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Шахрисабзский межрайонный экономический суд Судья Базаров Мухиддин Амирқулович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Микрокредитбанк" АТБ Ответчик / Подсудимый "Agro Sam Kom Uz" хусусий корхонаси
Source ID 930755 Claim ID 2936416 PDF Hash 7795757493d4706b... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 274-моддаси тисодий процессуал кодекси 274 code_article
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
аролик кодексининг 14-моддаси аролик кодекси 14 code_article
ФКнинг 985-моддаси ФКнинг 985 law
аролик кодексининг 279-моддаси аролик кодекси 279 code_article
збекистон Республикаси ИПКнинг 68-моддаси збекистон Республикаси ИПК 68 law
тисодий процессуал кодексининu 72-моддаси тисодий процессуал кодексининu 72 code_article
збекистон Республикаси ИПК 276-моддаси збекистон Республикаси ИПК 276 law
ИПК 279-моддаси ИПК 279 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI QASHQADARYO VILOYAT SUDI КАШКАДАРЬИНСКИЙ ОБЛАСТНОЙ СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН 180108, Qarshi sh., Bunyodkorlik ko’chasi, 10 “A”-uy 180108, г. Карши, ул. Бунёдкорлик, дом 10 “А” Tel: (75) 221 13 20, Fax: (75) 221 13 55, e-mail: i.qashqadaryo@sud.uz ҚАРОР (апелляция инстанцияси суди) Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья О.Қурбонов Апелляция инстанцияси судида маърузачи М.Бозоров Қарши шаҳри 4-1802-2102/70-сонли иш Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича апелляция инстанцияси судлов хайъати судъя М.Астановнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Д.Рахимов ва М.Бозоровлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Холмуродовнинг котиблигида, даъвогардан “Микрокредитбанк” АТБ вакили С.Муродов, жавобгар “Agro Sam Kom Uz” хусусий корхонаси раҳбари С.Латипов, вакили Э.Туропов (ишончнома асосида) ва қўшимча жавобгар “Китоб агро консерва” фермер хўжалиги раҳбари С.Латиповлар иштирокида, Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 13 сентябрдаги ҳал қилув қарорининг қонунийлиги ва асослилигини Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Қашқадарё вилоят бошқармасининг апелляция шикояти асосида иқтисодий иш ҳужжатлари билан биргаликда, Қашқадарё вилоят суди биносида очиқ суд мажлисида ВКА орқали (Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди кўмаклашувида) кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судига, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси, “Микрокредитбанк” АТБ манфаатини кўзлаб, жавобгар “Agro Sam Kom Uz” хусусий корхонаси ва қўшимча жавобгар “Китоб агро консерва” фермер хўжалигининг гаровдаги мол-мулки ҳисобидан 105.300.000 сўм асосий кредит қарз, 11.700.000 сўм муддати ўтган кредит қарз ва 27.046.000 сўм кредит фоизларини ундиришни сўраган. Судга жавобгар “Agro Sam Kom Uz” хусусий корхонаси, қарши даъво аризаси билан мурожаат этиб, “Микрокредитбанк” АТБ дан 99.000.000 сўм олинмай қолинган даромад бой берилган фойда, 1.980.000 сўм давлат божи ва 19.600 сўм почта ҳаражатини ундиришни сўраган. Биринчи босқич судининг 2021 йил 21 июндаги ҳал қилув қарори билан дастлабки даъво ариза қисман қаноатлантирилиб, даъвогар фойдасига жавобгардан 27.046.000 сўм кредит фоизлари, 18.110 сўм почта ҳаражати ундирилган, даъво талабини қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган, жавобгарнинг қарши даъво аризаси қаноатлантирилиб, “Микрокредитбанк” АТБ дан, “Agro Sam Kom Uz” хусусий корхонаси фойдасига 86.377.300 сўм бой берилган фойда, 19.600 сўм почта ҳаражати ва 1.980.000 сўм давлат божи ундирилган. Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича апелляция инстанцияси судлов ҳайъатининг 2021 йил 14 октябрдаги қарори билан Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 21 июндаги ҳал қилув қарори бекор қилиниб, янги қарор қабул қилинган. Дастлабки даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, қарши даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган. Даъвогар “Микрокредитбанк” АТБ фойдасига жавобгар “Agro Sam Kom Uz” хусусий корхонасидан муддатидан олдин 105.300.000 сўм кредит қарз, 13.489.939 сўм кредит фоиз, 17.840 сўм почта ҳаражатлари ундирилган. Ундирув қўшимча жавобгарнинг гаровга қўйилган Шаҳрисабз шаҳар Дўстлик МФЙ, С.Айний кўчасида жойлашган 4 хонадан иборат ер участкаси 712,35 кв.м, умумий ер майдони 493,25 кв.м бўлган “Ишлаб чиқариш цехи” биносига қаратилган. Даъво талабини қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 13 июлдаги қарори билан Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 21 июндаги ҳал қилув қарори ва Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 14 октябрдаги қарор бекор қилиниб, иш биринчи инстанция судида янгидан кўриб чиқиш учун Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судига юборилган. Даъвогар даъво талабини ўзгартириш тўғрисида ариза билан мурожаат этиб, “Agro Sam Kom Uz” хусусий корхонасидан 105.300.000 сўм асосий кредит қарз, 81.314.000 сўм кредитга ҳисобланган фоиз, жами 186.614.000 сўм кредит қарздорликни ундириш, ундирувни Шаҳрисабз шаҳар Дўстлик МФЙ, С.Айний кўчасида жойлашган умумий ер майдони 493,25 кв.м бўлган умумий қурилиш ости майдони 135,57 кв.м, фойдаланиш майдони 110,71 кв.м 4 та хонали “Ишлаб чиқариш цехи” биносига қаратишни сўраган. Биринчи босқич судининг 2022 йил 7 сентябрдаги ажрими билан даъвогарни даъво талабини ўзгартириш тўғрисидаги аризаси иш юритишга қабул қилинган. Биринчи босқич судининг 2022 йил 13 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан дастлабки даъво аризаси қисман, қарши даъво аризаси қисман қаноатлантирилган. Иш юзасидан Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан апелляция шикояти келтирилиб, унда биринчи инстанция суди ҳал қилув қарори қабул қилишда процессуал ҳуқуқ нормалари нотўғри қўлланилганлиги, дастлабки даъво аризаси тўлиқ қаноатлантиришни, қарши даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар банк вакили, апелляция шикоятини қаноатлантиришни, ҳал қилув қарорини қисман бекор қилиб, дастлабки даъво талабини қаноатлантириш, қарши даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар ва қўшимча жавобгар вакиллари, апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи босқич судининг ҳал қилув қарорини ўз кучига қолдиришни сўради. Суд мажлиси муҳокамасида ССП қатнашмади ва ўзининг ишончли вакил иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 274-моддаси 2бандида апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди, бундан жамият ёки давлат манфаатларини кўзлаб қўзғатилган ишлар бўйича прокурорнинг келмаганлиги мустасно. Судлов ҳайъати мазкур ҳолатда ишни ССП вакиллари иштирокисиз ишдаги мавжуд хужжатлар асосида кўриб чиқишни лозим деб топди. Апелляция инстанция суди ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, апелляция шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартиришни, апелляция шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим топди. Ишдаги ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2020 йил 2 мартда тузилган 02-сонли кредит шартномасига асосан даъвогар жавобгарга “Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси” биносини сотиб олиш учун йиллик 28 фоиз устама тўлаш шарти билан 36 ой муддатга 117 000 000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратиш, жавобгар шартнома шартларига мувофиқ кредит ва кредит фоизларини қайтариш мажбуриятини олган. Кредит шартномасининг 2.4-бандига кўра, қарз олувчи бизнес-режада кўрсатилган пул оқимларини тушумини муддатида таъминламаганда, қарз олувчи томонидан кредитни мақсадли ишлатилиши мажбуриятлари бузилганда, қарз олувчи ва кафил ташкилотнинг молиявий аҳволи ёмонлашганда, ташкилотнинг тугатилиши ёки банкрот бўлиши ҳолати келиб қолганда, гаровга олинган мулкни сақлаш ҳолати талабга жавоб бермаганда, банкнинг розилигисиз учинчи шахсларга кафиллик ёки кафолат берилганда, кредит асосий қарзи ёки фоиз тўловларининг мунтазам кечиктириб тўланиши, кредит қайтариш жадвали асосида тўловнинг уч ёки ундан орти маротаба бузилиши ҳолларида банк кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиб, кредит карздорлигини ундириш чораларини кўриш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилган. Мазкур 2020 йил 2 мартда тузилган 2-сонли кредит шартномасига асосан даъвогар балансидаги бинони сотиб олиш учун 117 000 000 сўм миқдоридаги кредит маблағи даъвогар томонидан жавобгарнинг кредит ҳисоб-рақами орқали даъвогар филиалининг ҳисоб рақамига 2020 йил 30 мартда тўлиқ ўтказиб берилган. Ушбу кредит маблағи ҳисобидан жавобгар томонидан 2020 йил 30 ноябрда 3 900 000 сўм, 2020 йил 31 декабрда 7 800 000 сўм, жами бўлиб 2020 йилда 11 700 000 сўм кредит тўловлари амалга оширилиб, 2022 йил 05 сентябр ҳолатига жавобгарни даъвогар олдидаги жами кредит қарздорлиги 186 614 000 сўм, шундан график бўйича муддатли кредит қарздорлиги 11 700 000 сўм, муддати ўтган кредит қарздорлиги 93 600 000 сўмни, муддати ўтган фоиз қарздорлиги 81 314 000 сўмни ташкил этган бўлиб, даъвогар томонидан жавобгарга юборилган талабнома жавобсиз қолдирилган. Шундан сўнг даъвогар томонидан мазкур кредит қарз ва унга ҳисобланган фоизларни ундириш юзасидан судга даъво аризаси билан мурожаат этган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Тарафлар иштирокида тузилган кредит шартномасининг 2.4-бандида банк ҳуқуқлари белгиланган бўлиб унга кўра, жавобгар томонидан кредитнинг асосий қарзи ва ойлик кредит фоизларининг мунтазам кечиктириб тўланиши кредитни қайтариш жадвалининг уч ёки ундан ортиқ маротаба бузилиши ҳоллари кредит қарздорлигини тўлиқ ундиришга асос бўлиши белгиланган. “Agro Sam Kom Uz” хусусий корхонаси суд мажлиси кунига қадар ҳам олинган кредит қарздорлигини тўламасдан келган бўлсада, биринчи босқич суди 93.600.000 сўм кредит қарзни ундириб, 11.700.000 сўм қисмини ундиришни рад этиш тўғрисида нотўғри хулосага келган. Шу боис судлов ҳайъати ҳал қилув қарорини “93.600.000” сўм ундириш қисмини “105.300.000” сўм ундирилсин деб ўзгартиришни лозим топади. Бундан ташқари, жавобгар даъвогардан 99 000 000 сўм олинмай қолган даромадни ундиришни сўраб, судга қарши даъво аризаси билан мурожаат этган. Иш ҳужжатларидан маълум бўлишича, тарафлар ўртасида 2020 йил 2 мартда тузилган 02-сонли кредит шартномасида даъвогарнинг балансида бўлган Китоб тумани Хамид Олимжон МФЙ Амир Темур кўчасида жойлашган “Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси” биносини сотиб олиш учун жавобгарга йиллик 28 фоиз устама тўлаш шарти билан 36 ой муддатга 117 000 000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилган. Даъвогар томонидан ажратилган ушбу кредит маблағи жавобгарнинг ҳисобидан даъвогар филиалининг ҳисоб-рақамига 2020 йил 30 мартда тўлиқ ўтказиб берилган. Шунга кўра бино топшириш қабул қилиш далолатномаси асосида топширилиши лозим бўлса-да, бироқ даъвогар томонидан 2020 йил 2 март кунидан 2020 йил 30 ноябрга қадар нотариал ёки қонуний тартибда расмийлаштириб бермаган. Тарафлар ўртасида 2020 йил 26 март куни 103-сонли “Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси” биноси ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш бўйича олди-сотди шартномаси тузилган бўлиб, ушбу шартномага асосан сотиб олинган мулкни қийматини бўлиб-бўлиб тўлаш юзасидан шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланган алоҳида жадвал имзоланган бўлса-да, ушбу низоли мулк даъвогар томонидан орадан тўққиз ой ўтгандан сўнг 2020 йил 30 ноябрда Шаҳрисабз шаҳридаги хусусий нотариал фаолият билан шуғулланувчи нотариуси Д.Хайруллоева томонидан тасдиқланган нотурар жой олдисотди шартномасига асосан топшириш-қабул қилиш далолатномаси орқали жавобгарга топширилган. Шунга кўра, суд томонидан жавобгарнинг қарши даъво аризаси бўйича бинодан тўққиз ой давомида фойдаланганда қанча миқдорда даромад олишини аниқлаш учун судга оид бухгалтерия экспертизаси тайинлаган бўлиб, давлат суд экспертининг 2021 йил 12 майда тузилган № 29/21-562/17,1Z 1626-сонли хулосасида, жавобгар Китоб тумани Хамид Олимжон МФЙ, Амир Темур кўчасида жойлашган савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси биносидан ўз бизнес режаси асосида 2020 йил 30 мартдан 2020 йил 30 ноябрга қадар фойдаланганида 86 377 300 сўм миқдорида соф фойдага эга бўлиши мумкинлигини қайд этилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 14-моддаси биринчи қисмига кўра, агар қонун ёки шартномада зарарни камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин. Ушбу модданинг иккинчи қисмига кўра, зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади. ФКнинг 985-моддасига мувофиқ, ғайриқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайли фуқаронинг шахсига ёки мол-мулкига етказилган зарар, шунингдек юридик шахсга етказилган зарар, шу жумладан бой берилган фойда зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 163-сонли “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” қарорининг 19-бандида, Зарарни қоплаш билан боғлиқ низоларни ҳал этишда судлар шуни назарда тутишлари лозимки, зарарга шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги муносабати билан тарафнинг қилган харажатлари, мол-мулк йўқолиши ёки шикастланиши, шунингдек агар иккинчи тараф шартнома мажбуриятларини бажарганда тараф олиши мумкин бўлган, лекин унинг ололмай қолган даромадлари, ҳуқуқи бузилган шахснинг ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари ҳам киради (ФК 14-моддасининг иккинчи қисми). Бундай харажатларнинг зарурийлиги ва уларнинг тахминий миқдори асослантирилган ҳисоб-китоб, товар, иш, хизмат кўрсатишдаги камчиликларни бартараф этиш учун кетадиган харажатлар сметаси (калькуляция) сифатидаги далиллар, мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик даражасини белгиловчи шартнома ва бошқалар билан тасдиқланган бўлиши керак. Ололмай қолган даромаднинг миқдори (бой берилган фойда), агар мажбурият бажарилганида, кредитор қилиши лозим бўлган оқилона харажатларни ҳисобга олиб аниқланиши шарт деб кўрсатилган. Судлов ҳайъати қарши даъвонинг 86 377 300 сўм қисмини асосли деб топиб уни қаноатлантириш ва 12 622 700 сўм асоссиз бўлган қисмини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида асосли тўхтамга келган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 279-моддаси биринчи қисмига кўра, гаров олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятини ўз жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин. Биринчи босқич суди ундирувни кредит таъминоти сифатида 2020 йил 11 март кунидаги Ипотека шартномасига асосан қўшимча жавобгарга тегишли ер майдони 712,35 кв.м. умумий ер майдони 493,25 кв.м. бўлган 4 хонадан иборат бўлган Шаҳрисабз шаҳар Дўстлик МФЙ, С.Айний кўчасида жойлашган “Ишлаб чиқариш цехи” биносига қаратиш тўғрисида асосли хулосага келган. Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининu 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан келтирилган иш бўйича экспертиза тайинлаш ҳақидаги илтимосномаси асослантирилмаганлиги сабабли, судлов ҳайъати илтимосномани қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ИПК 276-моддасига кўра, суд ишни апелляция инстанциясида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлигини ва асослилигини текширади. Суд янги далилларни текшириши ва янги фактларни аниқлаши мумкин. ИПК 279-моддаси биринчи қисми 3-бандига кўра, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Апелляция судлов ҳайъати, апелляция шикоятини қисман қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартиришни, ҳал қилув қарорини жавобгар “Agro Sam Kom Uz” хусусий корхонасидан, даъвогарга 93.600.000 сўм ундириш қисмини, жавобгардан, даъвогарга 105.300.000 сўм ундирилсин деб ўзгартиришни, ҳал қилув қарорини қолган қисмини ўзгаришсиз қолдиришни, апелляция инстанцияси учун жавобгар “Agro Sam Kom Uz” хусусий корхонасидан 2.612.913 сўм давлат божи ундиришни ихтиёрий равишда тўлаб чиқилган 24.000 сўм почта ҳаражатини апеллянт зиммасига қолдиришни, суд мажлиси видеоконференцалоқа режимида ўтказилганлиги билан боғлиқ 75.000 сўм суд ҳаражатларини ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 274–279, 280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Қашқадарё вилоят бошқармасининг илтимосномасини қаноатлантириш рад этилсин. Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан келтирилган апелляция шикояти қисман қаноатлантирилсин. Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 13 сентябрдаги ҳал қилув қарори ўзгартирилсин. Ҳал қилув қарорини жавобгар “Agro Sam Kom Uz” хусусий корхонасидан, даъвогарга 93.600.000 сўм ундириш қисмини, жавобгардан, даъвогарга 105.300.000 сўм ундирилсин деб ўзгартирилсин. Апелляция инстанцияси учун “Agro Sam Kom Uz” хусусий корхонасидан 2.612.913 сўм давлат божи ундирилсин. Ихтиёрий равишда тўлаб чиқилган 24.000 сўм почта ҳаражати апеллянт зиммасига қолдирилсин. “Agro Sam Kom Uz” хусусий корхонасидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига суд мажлиси видеоконференцалоқа режимида кўрилганлиги билан боғлиқ 75.000 сўм суд харажатлари ундирилсин. Ҳал қилув қарорини қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин. Иш бўйича ижро варақалари берилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Қарор устидан Ўзбекистан Республикаси Олий судининг иқтисодий судлов хайъатига кассация тартибида шикоят бериш мумкин. Раислик этувчи: М.Астанов Ҳайъат аъзолари: Д.Рахимов