Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-2202/4788 Дата решения 07.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Бустанский межрайонный экономический суд Судья Абдухаликов Шавкатжон Мухамедович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение VODIY MADAD ISHONCH хусусий фирмаси Ответчик / Подсудимый Хўжаобод туман ҳокимлиги
Source ID 944704 Claim ID 2964870 PDF Hash cfda0ca381b8b8e3... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
збекистон Республикаси Бюджет кодексининг 122-моддаси збекистон Республикаси Бюджет кодекси 122 code_article
ФКнинг 112-моддаси ФКнинг 112 law
ФКнинг 113-моддаси ФКнинг 113 law
Мазкур Кодекснинг 114-моддаси Мазкур Кодекс 114 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
BO’STON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI BUSTAN INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 170400, Andijon viloyati, Bo’ston tumani, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy 170400, Andijan region, Bustan district, Mustaqillik street, 36 Tel: (+99874) 333 23 29 е-mail: i.buz@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Андижон шаҳри 4-1701-2202/4788-сонли иш Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Абдухаликовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Ўрмоновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар – Водий мадад ишонч хусусий корхонасининг жавобгар – Хўжаобод туман ҳокимлигидан 268 750 000 сўм асосий қарз ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар корхона раҳбари Б.Бойназаров (паспорт асосида), корхона вакили Р.Тўхтасинов (ишончнома асосида) ва жавобгар вакили Ў.Кумаев (ишончнома асосида)лар иштирокида Андижон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Водий мадад ишонч хусусий корхонаси (кейинги ўринларда матнда “даъвогар” деб аталади) судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, Хўжаобод туман ҳокимлиги (кейинги ўринларда матнда “жавобгар” деб аталади)дан 268 750 000 сўм асосий қарз ва суд харажатини ундиришни сўраган. Суднинг 2022 йил 14 октябрь кунги ажрими билан ишга мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Андижон вилоят Молия бошқармаси ва Андижон вилояти Ғазначилик бошқармалари жалб этилган. Даъвогар жамият раҳбари ва вакили суд мажлисида кўрсатма беришиб, жавобгар билан 2019 йил 5 июнда № 7-сонли пудрат шартнома тузилганлигини, шартномага асосан 268 750 000 сўмлик ишлар бажарилганлигини, жавобгар томонидан бажарилган ишлар далолатнома асосида қабул қилиб олинганлигини, жавобгарга қарздорликни тўлаш тўғрисида бир неча бор оғзаки ва ёзма мурожаат қилинганига қарамасдан қарздорлик тўламаганлигини, жавобгар бюджет ташкилоти эканлиги сабабли тузилган шартномани ўзи тегишли тартибда ғазначилик бўлимидан рўйхатдан ўтказиши лозим бўлганлигини билдиришиб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўрашди. Жавобгар вакили суд мажлисида кўрсатма бериб, шартномани ва бошқа ҳужжатларни имзолаган мансабдор шахслар ҳозирда фаолият кўрсатишмаётганлигини, Хўжаобод туман ҳокимлиги бюджет ташкилоти ҳисобланишини, шартнома ғазначиликдан рўйхатдан ўтмаганлигини билдириб, даъвони рад этишликни сўради. Андижон вилоят Молия бошқармаси вакили судга ариза билан мурожаат қилиб, ишни Андижон вилоят молия бош бошқармаси вакили иштирокисиз кўришни, тақдим этилган ёзма фикрни инобатга олган ҳолда даъвони рад этиш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилиш сўраган. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда матнда “ИПК” деб аталади) 128-моддасига кўра, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси агар ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса ҳолларда ҳам суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПКнинг 170-моддасининг учинчи қисмига асосан, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд, юқоридаги қонун нормасига асосан ишни Андижон вилоят Молия бошқармаси ва Андижон вилояти Ғазначилик бошқармаси иштирокисиз кўришликни лозим топади. Суд, тарафларнинг суд мажлисида берган кўргазмаларини тинглаб, иш ҳужжатлари билан танишиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қаноатлантириш рад этишни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар билан жавобгар ўртасида 2019 йил 5 июнь куни № 7-сонли пудрат шартномаси имзоланиб, шартномага асосан, даъвогар жавобгарга Хўжаобод тумани Чимбулоқ маҳалла фуқаролар йиғини биносида 268 750 000 сўмлик жорий таъмирлаш ишларини бажариб бериш, жавобгар эса бажарилган ишларни қабул қилиб олиб, тўловни амалга ошириш мажбуриятини олган. Шартномага мувофиқ даъвогар томонидан жавобгарга жами 268 750 000 сўмлик жорий таъмирлаш ишлари бажарилиб, бажарилган ишлар жавобгар томонидан қабул қилиб олинган бўлса-да, жавобгар бажарилган ишлар учун тўловларни амалга оширмаган. Даъвогар томонидан жавобгарга юборилган талабномалар жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда матнда “ФК” деб аталади)нинг 234-моддасига кўра, мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Даъвогарнинг жавобгардан бўлган ҳақдорлиги тарафлар ўртасида тузилган шартнома, тарафлар томонидан тасдиқланган бажарилган ишлар тўғрисида далолатнома, ҳисоб фактураси, даъвогар ва вакилининг суд мажлисида берган кўрсатмалари билан ўз исботини топади. Лекин, жавобгар бюджет ташкилоти ҳисобланиб, тузилган шартнома ҳудудий ғазначилик бўлимидан рўйхатдан ўтказилиши лозим ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 28 февралдаги ПҚ-594-сон "Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарорининг 6-бандининг 1-хатбошисида “бюджет ташкилотларининг товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар билан шартномалари, шунингдек буюртмачиларнинг Давлат бюджети маблағлари ҳисобига капитал қурилишга оид шартномалари мажбурий тартибда Ғазначиликда рўйхатга олиниши шарт ва фақат у амалга оширилгандан кейин кучга киради” деб белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 122-моддасига мувофиқ, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради. Бюджетдан ажратиладиган маблағлар асосида белгиланган юридик мажбуриятларни қабул қилиш учун лимит биринчи навбатда тегишли моддалар бўйича молия йили бошида мавжуд бўлган, бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан тўланиши лозим бўлган ва ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилган шартномалар бўйича юзага келган кредиторлик қарзи суммасига банд қилиб қўйилади. Бироқ, тарафлар ўртасида 2019 йил 5 июнда тузилган №7-сонли шартнома ғазначиликда рўйхатдан ўтказилмаган. Бюджет маблағларидан ташқари бошқа манбаалар ҳисобидан қарз тўланиши лозимлигини исботловчи далиллар мавжуд эмас. ФКнинг 112-моддасида “Битимнинг нотариал шаклига ва уни давлат рўйхатидан ўтказиш талабига риоя қилмаслик битимнинг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради. Бундай битим ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди” деб қайд этилган. ФКнинг 113-моддасида “Битим ушбу Кодексда белгилаб қўйилган асосларга кўра, суд ҳақиқий эмас деб топганлиги сабабли (низоли битим) ёки бундай топилишидан қатъий назар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади (ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим) деб кўрсатилган. Тарафлар ўртасида тузилган шартнома ғазначилик органида рўйхатдан ўтказилмаганлиги, тегишли смета ҳужжатларида сарф харажатлар таркибига ўзгартириш киритилмаганлиги сабабли ушбу шартнома ўз-ўзидан ҳақиқий эмас ҳисобланади. ФКнинг 113-моддаси учинчи қисмига кўра, ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим ҳақиқий эмаслигининг оқибатларини қўлланиш тўғрисидаги талабни ҳар қандай манфаатдор шахс қўйиши мумкин. Суд бундай оқибатларни ўз ташаббуси билан қўллашга ҳақли. Мазкур Кодекснинг 114-моддасига асосан ҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмасдир. Битим ҳақиқий бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб бериши, олинган нарсани аслича (шу жумладан олинган нарса мол-мулкдан фойдаланиш, бажарилган иш ёки кўрсатилган хизмат билан ифодаланганда) қайтариб бериш мумкин бўлмаганида эса, агар битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари қонунда назарда тутилган бўлмаса, унинг қийматини пул билан тўлаши шарт. Мазкур ҳуқуқ нормаси талабидан келиб чиқиб, суд ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битимнинг ҳақиқий эмаслик оқибатларини ўз ташаббуси билан қўллаб, бажарилган ишларни жавобгардан даъвогарга қайтариб беришни имкони йўқлигини ҳисобга олиб, бажарилган ишларнинг ҳақи 268 750 000 сўмни жавобгардан даъвогарга ундириб беришни лозим топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни, тарафлар ўртасида 2019 йил 5 июндаги №7-сонли шартномаси ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаганлиги сабабли, битимнинг ҳақиқий эмаслик оқибатларини қўллаб, жавобгардан даъвогар фойдасига 268 750 000 сўм бажарилган ишлар қийматини ундиришни, олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни, шунингдек давлат божи тўловини даъвогардан ундиришни лозим топади. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 112, 113, 114, 234, 236-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128 170, 176-179, 180-моддаларини қўллаб, ҚИЛДИ: Даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Водий мадад ишонч хусусий корхонаси билан Хўжаобод туман ҳокимлиги ўртасидаги 2019 йил 5 июнда тузилган №7-сонли шартнома ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаганлиги сабабли, битимнинг ҳақиқий эмаслик оқибатлари қўлланилиб, Хўжаобод туман ҳокимлиги ҳисобидан Водий мадад ишонч хусусий корхонаси фойдасига 268 750 000 сўм бажарилган ишлар қиймати ундирилсин. Водий мадад ишонч хусусий корхонаси томонидан олдиндан тўланган 24 000 сўм почта ҳаражати зиммасида қолдирилсин. Водий мадад ишонч хусусий корхонасидан Республика бюджети фойдасига 5 375 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда шу суд орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин. Судья Ш.Абдухаликов