Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1806-2201/1104 Дата решения 07.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Яккабагский межрайонный экономический суд Судья Турсунов Салимжон Абдусаломович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Ипак Йўли" АИТБ акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый Абдурахмонов Учқун Хушмахматович якка тартибдаги тадбиркор
Source ID 943983 Claim ID 2941347 PDF Hash 18bc80197f378db6... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 127-моддаси тисодий процессуал кодекси 127 code_article
ИПКнинг 128-моддаси ИПКнинг 128 law
аролик кодексининг 234-моддаси аролик кодекси 234 code_article
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
аролик кодексининг 736-моддаси аролик кодекси 736 code_article
аролик кодексининг 744-моддаси аролик кодекси 744 code_article
аролик кодекси 279-моддасининг 1-қисми аролик кодекси 279 1 code_article
аролик кодексининг 280-моддаси аролик кодекси 280 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI YAKKABOG’ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН ЯККАБАГСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 181400 Yakkabog’ tumani, A.Temur ko’chasi 181400 район Яккабаг, улица Амир Темур ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 07 ноябрь 4-1806-2201/1104-сонли иш Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Турсунов раислигида, М.Эшдавлатовнинг котиблигида, даъвогар вакили С.Валиев (2022 йил 07 ноябрдаги №160/МА-сонли ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар АИТ «Ипак Йўли» банкининг жавобгар ЯТТ «Абдурахмонов Учқун Хушмахматович» ва қўшимча жавобгар “Kamronbek Grand Yakkabog`” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 52 161 862, 01 сўм муддати ўтган асосий кредит қарзи, 254 490 918,59 сўм тўлаш муддати келмаган кредит қарзини ундириш ва ундирувни гаровдаги мулкка қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган иқтисодий ишни, Яккабоғ туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади Яккабоғ туманлараро иқтисодий судига даъвогар АИТ «Ипак Йўли» банки жавобгар ЯТТ «Абдурахмонов Учқун Хушмахматович» ва қўшимча жавобгар “Kamronbek Grand Yakkabog`” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан тўлаш муддати ўтган 52 161 862, 01 сўм муддати ўтган асосий кредит қарзи, 254 490 918,59 сўм тўлаш муддати келмаган кредит қарзини ундириш ва ундирувни гаровдаги мулкка қаратишни сўраган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган жавобгарлар суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. ЎзР Иқтисодий процессуал кодексининг 127-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи шахслар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида суд ажрими орқали хабардор қилинади, ажрим топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали юборилади ёки ушбу шахсларга тилхат олиб топширилади ёхуд хабардор қилинганлиги факти қайд этилишини таъминлайдиган алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда хабардор қилинади. Иқтисодий суд ишларини юритишнинг бошқа иштирокчилари ажрим орқали, зарур ҳолларда эса суд чақирув қоғозлари, телеграммалар, факслар, телетайплар ҳамда бошқа алоқа воситалари орқали хабардор қилинади ва судга чақирилади. ИПКнинг 128-моддасига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Кредит шартномасининг шартларига мувофиқ қарз олувчи кредит маблағларидан фойдаланганлик учун фоизлар билан биргаликда кредит суммасини тўлиқ қайтариш мажбуриятини олган. Банкнинг кредит ва унга ҳисобланган фоизларни қайтариш тўғрисидаги талабномаси қарз олувчи томонидан оқибатсиз қолдирилган. Суд мажлисида банк вакили даъво талабларини қувватлаб, жавобгарга айланма маблағларни купайтириш учун кредит ажратилганлигини, жавобгар тўловни график асосида амалга оширмаганлиги натижасида судга даъво аризаси берилганлигини, судга даъво аризаси берилгандан кейин ҳам жавобгар томонидан тўлов амалга оширилмаганлигини, 07.11.2022 йил ҳолатига жавобгарнинг банк олдида 46 720 548,99 сўм асосий кредит қарзи, 27 871 621,68 сўм муддати ўтган фоиз қарзи мавжудлигини маълум қилиб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб ҳамда иш материалларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъво талабларини қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан ва суд мажлиси муҳокамасида аниқланишича, АИТ «Ипак Йўли» банки ва жавобгар ЯТТ «Абдурахмонов Учқун Хушмахматович» ўртасида 2021 йил 05 ноябрь куни ММF_ADB-2/01048/256493-сонли кредит шартномаси имзоланган ва тарафлар ўртасидаги кредит шартномасига асосан банк жавобгарга айланма маблағларни купайтириш учун 300 000 000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратиш, жавобгар эса кредит шартномасига илова қилинган график асосида кредит тўловларини тўлаш мажбуриятини олган. Кредит маблағининг таъминоти сифатида 2021 йил 05 ноябрь кунидаги ипотека шартномасига асосан “Kamronbek Grand Yakkabog`” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган, Яккабоғ тумани, Қишлиқ МФЙ, Эски Даҳа кўчаси, 186-уйда жойлашган кадастр рақами №18:11:07:01:01:0563 бўлган, умумий ер майдони 3000 м2, фойдаланиш майдони 441,04 м2, қурилиш ости майдони 800 м2 бўлган “кўркачилик комплекси” биноси гаровга олинган. Тўлов графиги кредит шартномасига илова қилинган ва тўлов графигига асосан кредит ва фоизларни қайтариш муддати 2024 йил 04 ноябрь кунига қадар белгиланган. Банк томонидан берилган 2022 йил 07 ноябрь кунидаги №11/3464-сонли маълумотномага кўра, 07.11.2022 йил ҳолатига жавобгарнинг банк олдида 46 720 548,99 сўм муддати ўтган асосий кредит қарзи, 27 871 621,68 сўм муддати ўтган фоиз қарзи, 240 534 772,46 сўм муддатли асосий кредит қарзи мавжудлиги маълум қилинган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддасининг 2қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Фуқаролик кодексининг 236-моддасида, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганда эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 736-моддасининг 2қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 744-моддаси 1-қисмига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (Банк) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ЎзР Олий суди Пленуми ва ЎзР Олий хўжалик суди Пленумининг “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли қўшма Қарори 3-бандининг 2-хатбошисига кўра, кредит ташкилотининг қарз олувчига кредит суммасини бериш (ҳисобвараққа ўтказиш) бўйича реал шартномавий мажбуриятлари шартнома тузилган пайтдан бошлаб, қарз олувчининг фоизларни тўлаш, кредитни қайтариш бўйича шартномавий мажбуриятлари эса, агар тарафлар келишувида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, кредит суммаси реал олинган пайтдан бошлаб вужудга келади. Фуқаролик кодекси 279-моддасининг 1-қисмига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундиpувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгаp бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даpажада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 280-моддасига мувофиқ ундирув қаратилган, гаровга қўйилган мол-мулкни мажбурий равишда реализация қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион шаклидаги очиқ кимошди савдосида сотиш орқали амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддасининг 3-қисмига кўра, даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб ҳамда тарафларнинг иш бўйича берган кўрсатмаларини тинглаб, даъвогар АИТ «Ипак Йўли» банки киритган даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгар ЯТТ «Абдурахмонов Учқун Хушмахматович» дан банк фойдасига тўлаш муддати ўтган 32 764 402,86 сўм кредит асосий қарздорлик, муддати ўтган 19 397 459,15 сўм кредит фоизи, 254 490 918,59 сўм муддатли кредит қарзини муддатидан олдин ва олдиндан тўланган 24 000 сўм почта ҳаражатини ундиришни, ундирувни гаровга қўйилган “Kamronbek Grand Yakkabog`” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган, Яккабоғ тумани, Қишлиқ МФЙ, Эски Даҳа кўчаси, 186-уйда жойлашган кадастр рақами №18:11:07:01:01:0563 бўлган, умумий ер майдони 3000 м2, фойдаланиш майдони 441,04 м2, қурилиш ости майдони 800 м2 бўлган “кўркачилик комплекси” биносига қаратишни, жавобгардан Республика бюджетига 6 133 055,61 сўм давлат божи ундиришни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга асосан ва Иқтисодий процессуал кодексининг 113, 118, 176-180, 186, 192-моддаларига асосланиб, суд, қарор қилади: Даъвогар АИТ қаноатлантирилсин. «Ипак Йўли» банки киритган даъво аризаси «Абдурахмонов Учқун Хушмахматович» дан 32 764 402,86 сўм муддати ўтган асосий кредит қарзи, 19 397 459,15 сўм муддати ўтган фоиз кредит фоизи, 254 490 918,59 сўм муддатли кредит қарзи муддатидан олдин ва олдиндан тўланган 24 000 сўм почта ҳаражати ундирилсин. Ундирув гаровга қўйилган “Kamronbek Grand Yakkabog`” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган, Яккабоғ тумани, Қишлиқ МФЙ, Эски Даҳа кўчаси, 186-уйда жойлашган кадастр рақами №18:11:07:01:01:0563 бўлган, умумий ер майдони 3000 м2, фойдаланиш майдони 441,04 м2, қурилиш ости майдони 800 м2 бўлган “кўркачилик комплекси” биносига қаратилсин. Жавобгар ЯТТ «Абдурахмонов Учқун Хушмахматович» дан Республика бюджетига 6 133 055,61 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда апелляция тартибида Қашқадарё вилоят судига шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья С.А.Турсунов