Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1706-2201/863 Дата решения 07.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ходжиабадский межрайонный экономический суд Судья Абидов Жасурбек Косимович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Andijon viloyat Davlat soliq boshqarmasi Ответчик / Подсудимый XARIR TOLA масъулияти чекланган жамияти
Source ID 935635 Claim ID 2936316 PDF Hash 5cf43fe8aab7dc47... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 215-моддаси тисодий процессуал кодекси 215 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
онуннинг 9-моддаси онуннинг 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
XO‘JAOBOD TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KHODJAOBOD INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 171400, Andijon viloyati, Xo‘jaobod shahar, Pok niyat ko‘chasi, 2-uy 171400, Andijan region, Khodjaobod city, Pok niyat street, 2. Тel., Ғах: (+998-74) 741-12-82, veb-sayt: www.oliysud.uz, е-mail: i.xujaobod@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 07 ноябрь 4-1706-2201/863-сонли иш Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.К.Абидовнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Алиқуловнинг котиблигида, аризачи – ****************нинг жавобгар – ****************га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги “Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 283-сонли қарорига асосан 599 537 565 сўм миқдорида молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни аризачи вакили ************** (2022 йил 23 июнь кунги 22-39478-сонли ишончнома асосан) иштирокида, Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, А Н И Қ Л А Д И: **************** (бундан буён матнда “ДСБ” ёки “Аризачи” деб юритилади) Хўжаобод туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, **************** (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади)га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 27банди ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрель кунги “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомилллаштириш, ишбилармонлик мухитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5087сонли қарорини 10-бандига асосан 1 097 200 АҚШ доллари қийматидаги муддати ўтган дебитор қарздорликка йўл қўйиб хорижий валюта тушишини таъминламаганлиги учун 1 097 200 АҚШ АҚШ долларининг 5 ва 10 фоиз миқдорида 599 537 565 сўм молиявий жарима қўллашни сўраган. Суднинг 2022 йил 03 ноябрь кунги ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Андижон вилояти Божхона бошқармаси ҳамда АТБ “Туронбанк” жалб қилинган. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар - Андижон вилояти Божхона бошқармаси ва АТБ “Туронбанк” дан вакиллар суд мажлисида иштирок этмади. Андижон вилояти Божхона бошқармаси ва АТБ “Туронбанк” судга ариза ва маълумотнома тақдим этиб, ишни вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда “ИПК” деб юритилади)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни учинчи шахс Андижон вилояти Божхона бошқармаси ва АТБ “Туронбанк” вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида аризачи вакили ариза талабларини қўллаб-қувватлаб, маълумотнома тақдим қилиб, жавобгар ва Қирғизистоннинг ОсОО “Дав-Капитал” компанияси ўртасида 2021 йил 06 декабрь кунги Х2021-5-сонли экспорт шартнома бўйича вужудга келган 496 000 АҚШ доллари миқдоридаги дебитор қарздорлигини тўлиқ бартараф этилганлигини, ХХРнинг “Tongxiang Yihong Spun Solk Spinning Co., Ltd” компанияси ўртасида 2021 йил 09 декабрь кунги имзоланган 4-экспорт шартномаси бўйича вужудга келган 147 200 АҚШ доллари миқдоридаги дебитор қарздорлигини тўлиқ бартараф қилинганлигини, ХХРнинг “Хinjiang Alijia Trade Co., Ltd” компанияси ўртасида 2021 йил 14 декабрь кунги имзоланган Х2021-6-сонли экспорт шартномаси бўйича вужудга келган 65 160 АҚШ доллари миқдоридаги дебитор қарздорлигини тўлиқ бартараф этилганлигини, XXP “Zibo Laixin Textile Co., Ltd” компанияси ўртасида 2021 йил 27 ноябрь имзоланган Х2021-2-сонли экспорт шартномаси бўйича вужудга келган 15 765 АҚШ доллари миқдоридаги дебитор қарздорлигини тўлиқ бартараф этилганлигини, Қирғизистоннинг ОсОО “ДавКапитал” компанияси ўртасида 2021 йил 15 ноябрь кунги Х2021-2-сонли экспорт шартномаси бўйича вужудга келган 373 066 АҚШ доллари миқдоридаги қарздорлик қисман яъни 263 500 АҚШ доллари миқдорида бартараф этилиб, 109 566 АҚШ доллари миқдорида қарздорлиги қолганлиги, шунингдек, ХХРнинг “Changzhou Huafeng Group Co., Ltd” компанияси ўртасида 2021 йил 28 июль кунги имзоланган 6/2021-сонли экспорт шартномаси бўйича 9,0 АҚШ доллари миқдорида қарздорлиги бартараф қилинмаганлигини, жами (109566 + 9) 109 575 АҚШ доллари дебитор қарздорлиги ташкил қилишини, ушбу сумманинг 5 ва 10 фоиз 5 49,65 АҚШ доллари ёки талабнома расмийлаштирилган кунги валюта курслари бўйича 59 663 868 сўм миқдорида молиявий жарима қўллаш бўйича ариза талабини қисман қаноатлантиришни сўради. 2022 йил 03 ноябрь кунги суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили ариза талабига эътироз билдириб, хорижий хамкорлар билан экспорт шартномалари тузилиб, махсулотлар чиқарилганлигини, 4 та шартнома бўйича жами 1 097 200 АҚШ доллариидан 2022 йил 01 ноябрь кунига 987 625 АҚШ доллари маблағи жамият ҳисоб рақамига келиб тушганлигини, ҳозирда 2 та шартнома бўйича 109 575 АҚШ доллари миқдорида дебитор қарздорлиги қолганлигини билдириб, қолган дебитор қарздорликни бартараф қилиш учун муддат беришни сўраган. Бироқ, суд томонидан белгилинган муддат давомида жавобгар эътирози бўйича ҳужжатларни тақдим этмаган, шунингдек, суд мажлисида иштирок этмади. Учинчи шахс АТБ “Туронбанк” ва Андижон вилояти Божхона бошқармаси жавобгарнинг ҳозирги кунда экспорт шартномалари бўйича 109 575 АҚШ доллари миқдорида дебитор қарздорлиги туғрисида маълумотни тақдим этган. Суд аризачи вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш хужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан ариза талабини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 215-моддасига кўра ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги аризалар билан судларга назорат қилувчи органлар мурожаат этишга ҳақли. Иш хужжатларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки Андижон вилоят Бош бошқармасининг 2021 йил 1 декабрь куни ҳолатига “Ташқи савдо шартномалари бўйича кредиторлик ва муддати ўтган дебиторлик қарздорликка йўл қўйган хўжалик юритувчи субъектлар ҳақида”ги 2021 йил 10 декабрь кунги 23-18/170-сонли ва 2022 йил 10 май кунги 23-18/75-сонли маълумот тарзида юборилган хати бўйича “Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими” (ТСОЯЭАТ)да мавжуд маълумотларга кўра ДСБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги «Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 283-сонли қарорининг талаблари ижроси юзасидан таҳлил ўтказилган. Мазкур таҳлилларга кўра: 1. Жавобгар билан Қирғизистоннинг ОсОО “Дав-Капитал” компанияси ўртасида 2021 йил 06 декабрь кунги Х2021-5-сонли экспорт шартномаси (ИДН рақами 207289168300650402210100017) бўйича жавобгарнинг 2021 йил 04 июнь куни 496 000 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлиги вужудга келганлиги аниқланган. 2022 йил 02 сентябрь куни белгиланган муддатга қўшимча 60 банк куни якунига етганлиги ҳамда 180 кунгача кечиктирилганлиги сабабли 13 сентябрь куни ДСБ томонидан жавобгарнинг шахсий кабинети орқали 10 кунлик муддатда дебитор қарздорликни бартараф қилиш ёки ушбу қарздорликнинг 5 фоизи эквивалентида Ўзбекистон Республикаси Марказий банк томонидан АҚШ долларига нисбатан белгиланган 13 сентябрь кунги курс (1$=10 950,29 сўм) бўйича 271 567 192 сўм жаримани ихтиёрий тўлаш тўғрисида талабнома юборилган. Бироқ, талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. 2. Жавобгар билан Қирғизистоннинг ОсОО “Дав-Капитал” компанияси ўртасида 2021 йил 15 ноябрь кунги Х2021-2-сонли экспорт шартномаси (ИДН рақами 207289168300650402210100014) бўйича жавобгарнинг 2022 йил 25 май куни 373 066 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлиги вужудга келганлиги аниқланган. 2022 йил 24 август куни белгиланган муддатга қўшимча 60 банк куни якунига етганлиги ҳамда 180 кунгача кечиктирилганлиги сабабли 2022 йил 24 август куни ДСБ томонидан жавобгарнинг шахсий кабинети орқали 10 кунлик муддатда дебитор қарздорликни бартараф қилиш ёки ушбу қарздорликнинг 5 фоизи эквивалентида Ўзбекистон Республикаси Марказий банк томонидан АҚШ долларига нисбатан белгиланган 2022 йил 24 август кунги курс (1$=10 888,3 сўм) бўйича 203 102 726 сўм жаримани ихтиёрий тўлаш тўғрисида талабнома юборилган. Бироқ, талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. 3. Жавобгар билан ХХРнинг “Хinjiang Alijia Trade Co., Ltd” компанияси ўртасида 2021 йил 14 декабрь кунги имзоланган Х2021-6-сонли экспорт шартномаси (ИДН рақами 207289168300650402210100021) бўйича жавобгарнинг 2022 йил 13 июнь куни 65 160 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлиги вужудга келганлиги аниқланган. 2022 йил 11 сентябрь куни белгиланган муддатга қўшимча 60 банк куни якунига етганлиги ҳамда 180 кунгача кечиктирилганлиги сабабли 2022 йил 13 сентябрь куни ДСБ томонидан жавобгарнинг шахсий кабинети орқали 10 кунлик муддатда дебитор қарздорликни бартараф қилиш ёки ушбу қарздорликнинг 5 фоизи эквивалентида Ўзбекистон Республикаси Марказий банк томонидан АҚШ долларига нисбатан белгиланган 2022 йил 13 сентябрь кунги курс (1$=10 950,29 сўм) бўйича 35 676 045 сўм жаримани ихтиёрий тўлаш тўғрисида талабнома юборилган. Бироқ, талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. 4. Жавобгар билан ХХРнинг “Tongxiang Yihong Spun Solk Spinning Co., Ltd” компанияси ўртасида 2021 йил 09 декабрь кунги имзоланган 4-сонли экспорт шартномаси (ИДН рақами 207289168300650402210100019) бўйича жавобгарнинг 2022 йил 07 июнь куни 147 200 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлиги вужудга келганлиги аниқланган. 2022 йил 05 сентябрь куни белгиланган муддатга қўшимча 60 банк куни якунига етганлиги ҳамда 180 кунгача кечиктирилганлиги сабабли 2022 йил 13 сентябрь куни ДСБ томонидан жавобгарнинг шахсий кабинети орқали 10 кунлик муддатда дебитор қарздорликни бартараф қилиш ёки ушбу қарздорликнинг 5 фоизи эквивалентида Ўзбекистон Республикаси Марказий банк томонидан АҚШ долларига нисбатан белгиланган 2022 йил 13 сентябрь кунги курс (1$=10 950,29 сўм) бўйича 80 594 134 сўм жаримани ихтиёрий тўлаш тўғрисида талабнома юборилган. Бироқ, талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. 5. Жавобгар билан XXPнинг “Zibo Laixin Textile Co., Ltd” компанияси ўртасида 2021 йил 27 ноябрь имзоланган Х2021-2-сонли экспорт шартномаси (ИДН рақами 207289168300650402210100016) бўйича жавобгарнинг 2022 йил 25 май куни 15 765 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлиги вужудга келганлиги аниқланган. 2022 йил 24 август куни белгиланган муддатга қўшимча 60 банк куни якунига етганлиги ҳамда 180 кунгача кечиктирилганлиги сабабли 2022 йил 24 август куни ДСБ томонидан жавобгарнинг шахсий кабинети орқали 10 кунлик муддатда дебитор қарздорликни бартараф қилиш ёки ушбу қарздорликнинг 5 фоизи эквивалентида Ўзбекистон Республикаси Марказий банк томонидан АҚШ долларига нисбатан белгиланган 2022 йил 24 август кунги курс (1$=10 888,3 сўм) бўйича 8 582 702 сўм жаримани ихтиёрий тўлаш тўғрисида талабнома юборилган. Бироқ, талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. 6. Жавобгар билан ХХРнинг “Changzhou Huafeng Group Co., Ltd” компанияси ўртасида 2021 йил 28 июль кунги имзоланган 6/2021-сонли экспорт шартномаси (ИДН рақами 207289168300650402210100006) бўйича жавобгарнинг 2022 йил 08 февраль куни 9,0 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлиги вужудга келганлиги аниқланган. 2022 йил 04 май куни белгиланган муддатга қўшимча 60 банк куни якунига етганлиги ҳамда 180 кунгача кечиктирилганлиги сабабли 2022 йил 30 май куни ДСБ томонидан жавобгарнинг шахсий кабинети орқали 10 кунлик муддатда дебитор қарздорликни бартараф қилиш ёки ушбу қарздорликнинг 5 фоизи эквивалентида Ўзбекистон Республикаси Марказий банк томонидан АҚШ долларига нисбатан белгиланган 2022 йил 30 май кунги курс (1$=11 034,15 сўм) бўйича 4 965 сўм жаримани ихтиёрий тўлаш тўғрисида талабнома юборилган. Бироқ, талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. ДСБ томонидан 2022 йил 02 февраль куни жавобгарга нисбатан 9,0 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлик 180 кундан 365 кунгача кечиктирилганлиги сабабли муддати ўтган дебитор қарздорликнинг 10 фоизи эквивалентида 9 799 сўм жаримани ихтиёрий тўлаш тўғрисида талабнома юборилган. Бироқ, талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шундан сўнг ДСБ жавобгарга нисбатан экспорт шартномалари бўйича хорижий валюта тушишини таъминламаганлиги учун (496 000 + 373 066 + 147 200 + 65 160 + 15 765 + 9) = 1 097 200 АҚШ долларининг 5 ва 10 фоиз, (0,45 + 19 442,45 35 418) жами, 54 860,9 АҚШ доллари эквавелентида (4 965 + 211 695 228 + 387 837 371) жами 599 537 565 сўм миқдорида молиявий жарима ундириш талаби билан иқтисодий судга ариза билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдлиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом (бундан буён матнда “Низом” деб юритилади)нинг 22-бандига кўра хўжалик юритувчи субъектларнинг ташқи савдо контрактлари ва инвойслари мониторинги валютани назорат қилувчи органлар ва тижорат банклари томонидан Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига (бундан буён матнда ТСОЯЭАТ деб юритилади) орқали амалга оширилади. ТСОЯЭАТда олиб кириш контракти олиб чиқиш контракти билан, шунингдек, сотиб олиш контракти сотиш контракти билан ўзаро боғлиқ ҳолда мониторинг қилинади. Бунда валютани назорат қилувчи органлар ва тижорат банклари ўртасида ТСОЯЭАТда шаклланган маълумотларни ўзаро талаб этиш тақиқланади. Низомнинг 24-бандида экспорт контракти бўйича тушум тушиши ёки товарларни қайта олиб кириш муддати товарларга нисбатан — «экспорт» божхона режими бўйича божхона юк декларацияси расмийлаштирилган санадан ва хизматларга (ишларга) нисбатан — бажарилган ишларни қабул қилиш далолатномаси имзоланган санадан бошлаб 180 кундан ошиб кетмаслиги кераклиги белгиланган. Низомнинг 27-бандига асосан ташқи савдо контрактлари бўйича активлар репатриация қилинишини (чет элдан хорижий валютадаги маблағлар келиб тушишини ёки ушбу Низомда кўрсатилган божхона режимларида товарлар республикага олиб кирилиши ва расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилишини ёки пул маблағларининг қайтарилишини) мазкур Низомнинг 23, 24 ва 241-бандларида белгиланган муддатлар тугагандан кейин 30 банк иш куни (кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун — 60 банк иш куни) мобайнида таъминламаган хўжалик юритувчи субъектлар. 180 кунгача кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки «эркин муомалага чиқариш (экспорт)» божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек, бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда; 180 кундан 365 кунгача кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки «эркин муомалага чиқариш (экспорт)» божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 20 фоизига тенг миқдорда қўшимча; 365 кундан ортиқ кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки «эркин муомалага чиқариш (экспорт)» божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 70 фоизига тенг миқдорда республика бюджети даромадига қўшимча жарима тўлайдилар. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрель кунги “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомилллаштириш, ишбилармонлик мухитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5087сонли қарорини 10-бандига кўра 2021 йил 1 майдан бошлаб чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйган эспорт қилувчилар ва “эркин муомалага чиқариш” божхона режимида товарларни республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатишшни ўз вақтида таъминламаган экспорт қилувчилар учун қонунчиликда белгиланган жарима миқдорлари икки бараварга камайтириш, 2021 йил 1 май ҳолатига шаклланган ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга жарималар қўллаш тўхатиш ва дебитор қарздорлик вужудга келиш муддатлари 2021 йил 1 майдан бошлаб янгидан ҳисобланиши белгиланган. ДСБнинг аризаси асосли бўлиб, булар иш ҳужжатлари билан тасдиқланади. Бироқ, аризачининг судга тақдим этган маълумоти ва суд куни ҳолатига ТСОЯЭАТда маълумотига асосан ариза судга тақдим этилганидан сўнг жавобгар томонидан Қирғизистоннинг ОсОО “Дав-Капитал” компанияси ўртасида 2021 йил 06 декабрь кунги Х2021-5-сонли экспорт шартнома бўйича вужудга келган 496 000 АҚШ доллари миқдоридаги дебитор қарздорлигини тўлиқ бартараф этилганлиги, ХХРнинг “Tongxiang Yihong Spun Solk Spinning Co., Ltd” компанияси ўртасида 2021 йил 09 декабрь кунги имзоланган 4-экспорт шартномаси бўйича вужудга келган 147 200 АҚШ доллари миқдоридаги дебитор қарздорлигини тўлиқ бартараф қилинганлиги, ХХРнинг “Хinjiang Alijia Trade Co., Ltd” компанияси ўртасида 2021 йил 14 декабрь кунги имзоланган Х2021-6-сонли экспорт шартномаси бўйича вужудга келган 65 160 АҚШ доллари миқдоридаги дебитор қарздорлигини тўлиқ бартараф этилганлиги, XXP “Zibo Laixin Textile Co., Ltd” компанияси ўртасида 2021 йил 27 ноябрь имзоланган Х2021-2-сонли экспорт шартномаси бўйича вужудга келган 15 765 АҚШ доллари миқдоридаги дебитор қарздорлигини тўлиқ бартараф этилганлиги, Қирғизистоннинг ОсОО “Дав-Капитал” компанияси ўртасида 2021 йил 15 ноябрь кунги Х2021-2-сонли экспорт шартномаси бўйича вужудга келган 373 066 АҚШ доллари миқдоридаги қарздорлик қисман яъни 263 500 АҚШ доллари миқдорида бартараф этилиб, 109 566 АҚШ доллари миқдорида қарздорлиги қолганлиги, шунингдек, ХХРнинг “Changzhou Huafeng Group Co., Ltd” компанияси ўртасида 2021 йил 28 июль кунги имзоланган 6/2021-сонли экспорт шартномаси бўйича 9,0 АҚШ доллари миқдорида қарздорлиги бартараф қилинмаганлиги, жами (109566 + 9) 109 575 АҚШ доллари миқдорида дебитор қарздорлиги мавжудлиги аниқланди. Низомнинг 28-бандига асосан хўжалик юритувчи субъект томонидан талабномага асосан жарима суммаси ихтиёрий равишда тўланган кундан 90 кун ичида ташқи савдо контрактлари бўйича валюта маблағларининг тушиши ёки товарларнинг республикага олиб кирилиши ҳамда «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилиши, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилиши таъминланган тақдирда, тўланган жарима суммаси қисқартирилиши таъминланган қарздорлик миқдорига мутаносиб равишда қайтариб берилади. Жарима қўллаш масаласи судда кўриб чиқилаётган пайтда — аризани қаноатлантириш қисқартирилиши таъминланган қарздорлик миқдорига мутаносиб равишда рад этилади; суд ҳужжати қонуний кучга кирмаган вақтда — ижрога қаратилмайди. Юқоридагиларга асосан, суд ариза талабини қисман қаноатлантириб, жавобгарга нисбатан иккита экспорт шартномаси бўйича валюта ҳисобрақамига белгиланган муддатида келиб тушмаган (109 566 +9 ) 109 575 АҚШ долларининг 5 ва 10 фоиз (109 566 х 5 % = 5 478,3), (9 х 5% ва 10 % = 1,35) 5 479,65 АҚШ доллари ёки талабнома расмийлаштирилган валюта курси бўйича (5 478 х 10 888,3 = 59 649 374) (0,45 х 11 034,15 = 4, 965 + 0,90 х 10 888,3 = 9,799), (59 649 374 + 4 965 + 9 799) жами 59 663 868 сўм миқдорида молиявий жарима қўллашни, ариза талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. Шунингдек, Низомнинг 28-бандидаги қоидаларга мувофиқ, молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги суд ҳужжати қонуний кучга киргандан сўнг 90 календарь кун ичида ва уни шу муддат ичида ижро этиш пайтида аризада кўрсатилган ташқи савдо контрактлари бўйича тўлиқ миқдорда валюта маблағларининг тушиши ёки товарларнинг республикага олиб кирилиши ҳамда «эркин муомалага чиқариш (экспорт)» божхона режимида расмийлаштирилиши, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилиши таъминланган тақдирда — иш юритиш тугатилади ва мажбурий ундириш бўйича кўрилган барча чоралар бекор қилинади (давлат солиқ хизмати органлари ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан), шунингдек, ундирилган жарималар хўжалик юритувчи субъектнинг аризаси асосида банк ҳисобварағига қайтариб берилиши, жарима қўлланилгандан кейин тушган валюта маблағлари ёки республикага олиб кирилган ҳамда «эркин муомалага чиқариш (экспорт)» божхона режимида расмийлаштирилган товар, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар суммаси талабномада кўрсатилган валюта курси бўйича сўмда ҳисоб-китоб қилиши, суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг давлат солиқ хизмати органи хўжалик юритувчи субъектнинг шахсий варақасида қўлланилган жарима суммасини ҳисобга олиши, ҳисобга олинган жарима суммаси солиқ қарзи сифатида эътироф этилиб, белгиланган тартибда мажбурий ундирув чоралари кўрилади. ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагиларга кўра суд, ариза талабини қисман қаноатлантиришни, Ўзбекистон Республикаси Давлат божи тўғрисидаги Қонуннинг 9-моддаси 19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар - хукуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод этилганлигини инобатга олиб, жавобгардан давлат божи ундирмасликни, аризачи томонидан олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажатини жавобгар хисобидан аризачи фойдасига ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-179, 222-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л А Д И: Ариза талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар ****************га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги “Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 283-сонли билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 27-бандига асосан 109 575 АҚШ доллари қийматидаги муддати ўтган дебитор қарздорликнинг 5 ва 10 фоизи, жами 15 фоизи миқдорида 59 663 868 сўм молиявий жарима қўлланилсин. Ариза талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. Қўлланилган молиявий жарима суммасини ундириш **************** зиммасига юклатилсин. **************** ҳисобидан **************** фойдасига 24 000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори конуний кучга киргач, почта харажатини ундириш бўйича ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья Ж.К.Абидов