← Назад
Решение #74592 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 661 | — | law | |
| ЖКнинг | 169 | — | law | |
| ЖКнинг | 661 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 583 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 84 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
№ 1-1006-2505/444-сонли
2025 йил апрель ойининг “15” куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари
бўйича Чилонзор туман суди, “Чўпонота” МФЙ биносида, сайёр суд
мажлисида, раислик қилувчи, судья А.А.Мухиддинов, судья ёрдамчиси
С.Азимовнинг котиблигида, тарафлардан: Чилонзор туман прокурори катта
ёрдамчиси Н.Рустамов, айбланувчи М.Тожибоев ва унинг ҳимоячиси адвокат
Ж.Мирахмедов ҳамда жабрланувчи Т.Хамидовларнинг иштирокида,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан айбланган:
1991 йил 24 август куни Тошкент шаҳрида туғилган,
миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси,
маълумоти ўрта-махсус, оилали, ўзини ўзи банд қилган,
муқаддам судланмаган, Тошкент шаҳри, Учтепа тумани,
Пахтакор МФЙ, Тарбия кўчаси, 41-уйда яшовчи, иш
бўйича “муносиб ҳулқ атворда бўлиш ҳақидаги тилхат”
эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов далолатнома
нусхасини ўз вақтида олган Тожибоев Миразиз
Мирсодиқ ўғли (TOJIBOYEV MIRAZIZ MIRSODIQ O‘G‘LI)га
нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Дастлабки тергов органи ҳужжатларига кўра, 2025 йил 04 март куни соат
тахминан 07:00 да, ғаразли ва паст мақсадларни кўзлаб, ўзганинг молмулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Чилонзор тумани,
Яккатут МФЙ ҳудудида жойлашган “Кама” номли компютер ўйингоҳида бўла
туриб, мижозларни қабул қилиш жойида турган 10.12.2001 йилда туғилган
Хамидов Тўйчи Шербек ўғлига тегишли 15.000.000 сўмлик “Iphone 13 Pro
Max” русумли телефон аппаратини қаровсиз турганлигидан ва хеч ким
етибор бермаётганлигидан фойдаланиб, ўғрилик йўли қўлга киритиб,
жиноят содир бўлган жойдан яширинган.
Айбланувчи М.Тожибоев суд мажлисида, ярашув тўғрисида ариза
тақдим қилиб, айбига тўлиқ иқрор эканлиги, қилмишидан пушаймонлиги,
содир этган қилмишининг оқибатларини англаганлиги, жабрланувчига
етказилган зарарни тўлиқ қоплаганлиги, ҳозирда жабрланувчи билан
ярашиб олганлиги ҳақида кўрсатув бериб, жиноят ишини тугатишни сўради.
Жабрланувчи Т.Хамидов суд мажлисида, ярашув тўғрисидаги ариза
тақдим қилиб, айбланувчи М.Тожибоевга нисбатан ҳеч қандай даъвоси
йўқлиги, етказилган зарар тўлиқ қопланганлиги, аризани ўз хоҳиши билан
ёзгани, ярашув суд томонидан тасдиқланганидан кейин келиб чиқадиган
ҳуқуқий оқибатларини тушунганлигини айтиб, жиноят ишини тугатишни
сўради.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ, ЖКнинг
169-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс ўз
айбига иқрор бўлган бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган
зарарни бартараф этса, ярашганлиги муносабати билан жиноий
жавобгарликдан озод этилиши мумкин.
Суд, жабрланувчи Т.Хамидов ҳамда айбланувчи М.Тожибоев томонидан
ярашув тўғрисидаги аризаларини жиноят иши ҳужжатлари билан ўрганиб,
Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчисининг жиноят ишини
ярашганлик муносабати билан тугатиш ҳақидаги фикрини эшитиб,
айбланувчининг айбига иқрорлиги, муқаддам судланмаганлигини,
етказилган зарарнинг тўлиқ қопланганлиги, ярашув айбланувчива
жабрланувчининг бирон-бир тазйиқсиз, ўз хоҳиши билан бўлаётганлиги
ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисмида назарда
тутилган жиноят, ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ, ярашувга тушишини
инобатга олиб, М.Тожибоевга нисбатан жиноят ишини ярашганлик
муносабати билан тугатишни лозим топади.
Суд, жабрланувчи Т.Хамидовга Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
583-моддаси 5-қисмига асосан ушбу ярашув суд томонидан тасдиқлангандан
сўнг, улар мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш тўғрисида
илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишларини тушунтиришни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисми, 585-586моддаларига амал қилиб, суд
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан
айбланувчи Тожибоев Миразиз Мирсодиқ ўғли (TOJIBOYEV MIRAZIZ
MIRSODIQ O‘G‘LI)га нисбатан жиноят иши, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
661-моддасига асосан томонларнинг ярашганлиги муносабати билан
тугатилсин.
Жабрланувчи Т.Хамидовга мазкур иш бўйича иш юритишни қайта
тиклаш юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқлари йўқолганлиги
тушунтирилсин.
М.Тожибоевга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ-атворда бўлиш
тўғрисида тилхат” эҳтиёт чораси ажрим қонуний кучга киргач бекор
қилинсин.
Ажримдан норози тарафлар ўн сутка ичида Тошкент шаҳар судига
жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида хусусий
шикоят берилиши ёки протест билдирилиши мумкин.
Қонуний кучга кирган суд ажрими устидан ушбу суд орқали юқори
турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест
билдирилиши мумкин.
Раислик қилувчи
А.А.Мухиддинов