← Назад
Решение #745931 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 215 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
XO‘JAOBOD TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KHODJAOBOD INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
171400, Andijon viloyati,
Xo‘jaobod shahar, Pok niyat ko‘chasi, 2-uy
171400, Andijan region,
Khodjaobod city, Pok niyat street, 2.
Тel., Ғах: (+998-74) 741-12-82, veb-sayt: www.oliysud.uz, е-mail: i.xujaobod@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 07 ноябрь
4-1706-2201/885-сонли иш
Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.К.Абидовнинг раислигида,
судья ёрдамчиси А.Алиқуловнинг котиблигида,
аризачи – *******************нинг
жавобгар – *******************га нисбатан Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги “Ўзбекистон Республикасида
ташқи савдо операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чоратадбирлари тўғрисида”ги 283-сонли қарорига асосан 206 154 500 сўм миқдорида
молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий
ишни
аризачи вакили ************* (2022 йил 23 июнь кунги 22-39478-сонли
ишончнома асосан) иштирокида, Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
******************* (бундан буён матнда “ДСБ” ёки “Аризачи” деб
юритилади) Хўжаобод туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат
қилиб, ******************* (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади)га
нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14
майдаги 283-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари
амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби
тўғрисида”ги Низомнинг 27-банди ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2021 йил 21 апрель кунги “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини
такомилллаштириш, ишбилармонлик мухитини янада яхшилаш бўйича қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5087-сонли қарорини 10-бандига асосан 125 000
АҚШ доллари қийматидаги муддати ўтган дебитор қарздорликка йўл қўйиб
хорижий валюта тушишини таъминламаганлиги учун 125 000 АҚШ долларининг 5
ва 10 фоиз, жами 15 фоиз миқдорида 206 154 500 сўм молиявий жарима қўллашни
сўраган.
Суднинг 2022 йил 10 октябрь кунги ажрими билан ишга низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида Андижон вилояти Божхона бошқармаси ҳамда АТБ “Қишлоқ қурилиш
банк” жалб қилинган.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахслар - Андижон вилояти Божхона бошқармаси ва АТБ
“Қишлоқ қурилиш банк” дан вакиллар суд мажлисида иштирок этмади. Андижон
вилояти Божхона бошқармаси ва АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” судга ариза ва
маълумотнома тақдим этиб, ишни вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда “ИПК” деб юритилади)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни
жавобгар, учинчи шахс Андижон вилояти Божхона бошқармаси ва АТБ “Қишлоқ
қурилиш банк” вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд мажлисида аризачи вакили ариза талабларини қўллаб-қувватлаб, судга
ариза берилганидан сўнг жавобгар томонидан дебитор қарздорлик бартараф
қилинмаганлиги тўғрисида судга маълумот тақдим қилиб, аризани тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Учинчи шахслар АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” ва Андижон вилояти
Божхона бошқармаси жавобгарнинг ҳозирги кунда импорт шартномаси бўйича
дебитор қарздорлиги мавжудлиги туғрисида маълумот ва импорт шартномаси ва
пул ўтказилганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжатларини тақдим этган.
Суд аризачи вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш хужжатларини
ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан ариза талабини қаноатлантиришни, суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
215-моддасига кўра ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги аризалар
билан судларга назорат қилувчи органлар мурожаат этишга ҳақли.
Иш хужжатларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки
Андижон вилоят Бош бошқармасининг 2021 йил 1 декабрь куни ҳолатига “Ташқи
савдо шартномалари бўйича кредиторлик ва муддати ўтган дебиторлик
қарздорликка йўл қўйган хўжалик юритувчи субъектлар ҳақида”ги 2021 йил
10 декабрь кунги 23-18/170-сонли хати бўйича “Ташқи савдо операцияларининг
ягона электрон ахборот тизими” (ТСОЯЭАТ)да мавжуд маълумотларга кўра ДСБ
томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
14 майдаги «Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари
мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 283-сонли
қарорининг талаблари ижроси юзасидан таҳлил ўтказилган.
Мазкур таҳлилларга кўра:
Жавобгар билан ХХРнинг “Zhejiang Hanshun International Tradeding Co., Ltd”
компанияси ўртасида 2021 йил 12 апрель куни тузилган HS-1007/202111-сонли
импорт шартномаси (ИДН рақами 20711463307543538210200001) бўйича
жавобгарнинг 2022 йил 10 январь куни 125 000 АҚШ доллари миқдорида муддати
ўтган дебитор қарздорлиги вужудга келганлиги аниқланган.
2022 йил 10 апрель куни белгиланган муддатга қўшимча 60 банк куни
якунига
етганлиги
ҳамда
180 кунгача
кечиктирилганлиги
сабабли
2022 йил 24 май куни ДСБ томонидан жавобгарнинг шахсий кабинети орқали
10 кунлик муддатда дебитор қарздорликни бартараф қилиш ёки ушбу
қарздорликнинг 5 фоизи эквивалентида Ўзбекистон Республикаси Марказий банк
томонидан АҚШ долларига нисбатан белгиланган 2022 йил 24 май кунги курс
(1$=11 084,9 сўм) бўйича 69 280 625 сўм жаримани ихтиёрий тўлаш тўғрисида
талабнома юборилган. Бироқ, талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилган.
Шунингдек, ДСБ томонидан 2022 йил 19 июль куни дебитор қарздорлик
180 кундан 365 кунгача кечиктирилганлиги сабабли қарздорликни 10 кунлик
муддатда бартараф қилиш ёки муддати ўтган дебитор қарздорликнинг 10 фоизи
эквивалентида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан АҚШ
долларига нисбатан белгиланган 2022 йил 19 июль кунги курс (1$=10 949,91 сўм)
бўйича 136 873 875 сўм жаримани ихтиёрий тўлаш тўғрисида жавобгарга
талабнома юборилган. Бироқ, талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилган.
Шундан кейин ДСБ жавобгарга нисбатан 206 154 500 сўм молиявий жарима
қўллаш талаби билан иқтисодий судга ариза билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг
2020
йил
14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдлиқланган “Ташқи савдо операциялари
амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби
тўғрисида”ги Низом (бундан буён матнда “Низом” деб юритилади)нинг
22-бандига кўра хўжалик юритувчи субъектларнинг ташқи савдо контрактлари ва
инвойслари мониторинги валютани назорат қилувчи органлар ва тижорат
банклари томонидан Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот
тизимига (бундан буён матнда ТСОЯЭАТ деб юритилади) орқали амалга
оширилади. ТСОЯЭАТда олиб кириш контракти олиб чиқиш контракти билан,
шунингдек, сотиб олиш контракти сотиш контракти билан ўзаро боғлиқ ҳолда
мониторинг қилинади. Бунда валютани назорат қилувчи органлар ва тижорат
банклари ўртасида ТСОЯЭАТда шаклланган маълумотларни ўзаро талаб этиш
тақиқланади.
Низомнинг 24-бандида импорт контракти бўйича тушум тушиши ёки
товарларни қайта олиб кириш муддати товарларга нисбатан — «импорт» божхона
режими бўйича божхона юк декларацияси расмийлаштирилган санадан ва
хизматларга (ишларга) нисбатан — бажарилган ишларни қабул қилиш
далолатномаси имзоланган санадан бошлаб 180 кундан ошиб кетмаслиги
кераклиги белгиланган.
Низомнинг 27-бандига асосан ташқи савдо контрактлари бўйича активлар
репатриация қилинишини (чет элдан хорижий валютадаги маблағлар келиб
тушишини ёки ушбу Низомда кўрсатилган божхона режимларида товарлар
республикага олиб кирилиши ва расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва
хизматлар кўрсатилишини ёки пул маблағларининг қайтарилишини) мазкур
Низомнинг 23, 24 ва 241-бандларида белгиланган муддатлар тугагандан кейин
30 банк иш куни (кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун —
60 банк иш куни) мобайнида таъминламаган хўжалик юритувчи субъектлар.
180 кунгача кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки «эркин
муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилмаган
товарлар, шунингдек, бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар
суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда;
180 кундан 365 кунгача кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки
«эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилмаган
товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар
суммасининг 20 фоизига тенг миқдорда қўшимча;
365 кундан ортиқ кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки «эркин
муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилмаган
товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар
суммасининг 70 фоизига тенг миқдорда республика бюджети даромадига қўшимча
жарима тўлайдилар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрель кунги
“Тадбиркорликни
қўллаб-қувватлаш
тизимини
такомилллаштириш,
ишбилармонлик мухитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар
тўғрисида”ги ПҚ-5087-сонли қарорини 10-бандига кўра 2021 йил 1 майдан бошлаб
чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйган
эспорт қилувчилар ва “эркин муомалага чиқариш” божхона режимида товарларни
республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни, ишларни бажариш ёки
хизматлар кўрсатишшни ўз вақтида таъминламаган импорт қилувчилар учун
қонунчиликда белгиланган жарима миқдорлари икки бараварга камайтириш,
2021 йил 1 май ҳолатига шаклланган ташқи савдо операциялари бўйича муддати
ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга жарималар
қўллаш тўхатиш ва дебитор қарздорлик вужудга келиш муддатлари 2021 йил
1 майдан бошлаб янгидан ҳисобланиши белгиланган.
Мазкур ҳолатда суд, жавобгарнинг 125 000 АҚШ доллари миқдорида
дебитор
қарздорликка
йўл
қўйганлиги
ва
мазкур
қарздорлик
180 кунгача ва 180 кундан 365 кунгача муддатда бартараф қилинмаганлиги,
жарима ихтиёрий тўланмаганлиги сабабли ДСБнинг талабини асосли деб
ҳисоблайди. Булар аризачи вакилининг тушунтиришлари, шартномалар,
ТСОЯЭАТда шаклланган маълумотлар, учинчи шахсларнинг маълумотномалари
ва ишдаги бошқа ҳужжатлар билан тўлиқ тасдиқланади.
Шу боис, суд жавобгарга нисбатан валюта ҳисобрақамига белгиланган
муддатида келиб тушмаган жами 125 000 АҚШ долларининг 5 ва 10 фоиз, жами
15 фоиз, жами 18 750 АҚШ долларининг талабнома юборилган вақтдаги Марказий
банк томонидан АҚШ долларига нисбатан белгиланган 2022 йил
24 май кунги курс (1$=11 084,9 сўм) ҳамда 2022 йил 19 июль кунги курс
(1$=10 949,91 сўм) бўйича сўмдаги эквивалентида ( 6 250 х 11084,9 + (12 500 х
10 949,91) 206 154 500 сўм миқдорида молиявий жарима қўллашни лозим топади.
Шунингдек, Низомнинг 28-бандидаги қоидаларга мувофиқ, молиявий
жарима қўллаш тўғрисидаги суд ҳужжати қонуний кучга киргандан сўнг
90 календарь кун ичида ва уни шу муддат ичида ижро этиш пайтида аризада
кўрсатилган ташқи савдо контрактлари бўйича тўлиқ миқдорда валюта
маблағларининг тушиши ёки товарларнинг республикага олиб кирилиши ҳамда
«эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилиши,
ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилиши таъминланган тақдирда — иш
юритиш тугатилади ва мажбурий ундириш бўйича кўрилган барча чоралар бекор
қилинади (давлат солиқ хизмати органлари ва Ўзбекистон Республикаси Бош
прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан), шунингдек,
ундирилган жарималар хўжалик юритувчи субъектнинг аризаси асосида банк
ҳисобварағига қайтариб берилади.
Жарима қўлланилгандан кейин тушган валюта маблағлари ёки республикага
олиб кирилган ҳамда «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида
расмийлаштирилган товар, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар суммаси
талабномада кўрсатилган валюта курси бўйича сўмда ҳисоб-китоб қилинади.
Суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг давлат солиқ
хизмати органи хўжалик юритувчи субъектнинг шахсий варақасида қўлланилган
жарима суммасини ҳисобга олади. Ҳисобга олинган жарима суммаси солиқ қарзи
сифатида эътироф этилиб, белгиланган тартибда мажбурий ундирув чоралари
кўради.
ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
5
Юқоридагиларга кўра суд, ариза талабини тўлиқ қаноатлантиришни,
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг 9-моддаси
19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар - хукуқий таъсир чораларини қўллаш
тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод этилганлигини инобатга
олиб, жавобгардан давлат божи ундирмасликни, аризачи томонидан олдиндан
тўланган 24 000 сўм почта харажатини жавобгар хисобидан аризачи фойдасига
ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 128, 170, 176-179, 222-моддаларини қўллаб, суд
Қ И Л А Д И:
Ариза талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
*******************га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги “Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо
операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги 283-сонли билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга
оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги
Низомнинг
27-бандига
асосан
206 154 500 сўм миқдорида молиявий жарима қўлланилсин.
Қўлланилган молиявий жарима суммасини ундириш *******************
зиммасига юклатилсин.
******************* ҳисобидан ******************* фойдасига 24 000
сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори конуний кучга киргач, почта харажатини ундириш бўйича
ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида Хўжаобод
туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов хайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ж.К.Абидов