Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1702-2202/1148 Дата решения 07.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Асакинский межрайонный экономический суд Судья Юлдашев Сарваржон Солижонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармаси Ответчик / Подсудимый GRANDE TEXTILE N1 масъулияти чекланган жамияти
Source ID 934507 Claim ID 2934985 PDF Hash be076be3701d51f9... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 40-моддаси онуни 40 law
нинг 128-моддаси нинг 128 law
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
онуннинг 55-моддаси онуннинг 55 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
онунининг 55-моддаси онуни 55 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ASAKA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI Asaka tuman, Sohilbo‘yi ko’cha 11-uy ASAKA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Asaka district, Sahil bo’yi street 11 Тел: +998 74 232 35 41, эл.почта: i.asaka@sud.uz Веб-сайт: www.oliysud.uz, ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Асака туман 4-1702-2202/1148-сонли иш Асака туманлараро иқтисодий судининг судья С.С.Юлдашев раислигида, У.Қамбаралиевнинг котиблигида, Андижон вилоят солиқ бошқармаси, қарздор “GRANDE TEXTILE N1” масъулияти чекланган жамиятини соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган ишни, даъвогар вакили М.Комилов (ишончнома асосида) иштирокида, жавобгар иштирокисиз, Асака туман давлат солиқ инспекцияси биносида очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Андижон вилоят солиқ бошқармаси (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) судга аризаси билан мурожаат қилиб, қарздор “GRANDE TEXTILE N1” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда қарздор деб юритилади)ни соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсизлик деб топишни сўраган. Аниқланишича, қарздор таъсис хужжатлари Давлат хизматлари марказининг 16.07.2021 йилдаги 1092321-сонли реестр рақами билан тадбиркорлик субъекти сифатида рўхатга олинган. Таъсис хужжатларига кўра, қарздорнинг юридик манзили: Асака тумани, Ахтачи саноат ҳудуди деб белгиланган. Қарздор жамият бошлиғи Исмоилов Шахбоз Шовкатжон ўғли. Аризачи қарздорнинг молия хўжалик фаолиятини тахлил қилганда, бугунги кун ҳолатига солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича давлат бюджети олдида умумий қиймати 1.522.806.113 сўм қарздорлик мавжудлиги, қарздор фаолият олиб бормай, солиқ қарздорлигини тўламасдан келаётганлиги аниқланган. Қарздорнинг солиқ ва мажбурий тўловлардан бўлган қарзини молмулкига қаратиш тўғрисидаги аризачининг солиқ қарзни қарздорнинг молмулкига қаратиш ҳақидаги чиқарилган қарорлари Мажбурий ижро бюроси Асака туман бўлими томонидан “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 40-моддаси 3-қисмига асосан қайтарган. Қарздор солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар олдидаги мажбуриятини бажармаганлиги, мол-мулки мавжуд эмаслиги сабабли солиқ инспекцияси қарздорни соддалаштирилган таомил бўйича тўловга қобилиятсизлик деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлашни сўраб, судга ариза билан мурожаат қилган. Суд мажлисида аризачи вакили, суд муҳокамаси куни ҳолатига қарздорнинг бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар олдидаги солиқ қарздорлиги тўлиқ бартараф этилганлигини билдириб, суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради. Қарздор манзилига суд мажлиси вақти ва жойи ҳақидаги суд ажрими юборилиб, тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида иштирок этмади ва ўз эътирозларини билдирмади. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд, ИПКнинг 128, 170-моддаларига мувофиқ, ишни қарздор вакили иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд аризачи ва қарздорнинг тушунтиришларини, иш ҳужжатлари билан танишиб, қуйидагиларга асосан аризачини қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш ҳақидаги аризасини рад этишни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, аризачи қарздорни молия хўжалик фаолиятини таҳлил қилганда, 2022 йил 20 сентябрь ҳолатига бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалари олдидаги жами солиқ қарздорлиги 1.522.806.113 сўмни ташкил этишлиги аниқланган. Қарздор бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармаларига тўловларни ўз вақтида амалга оширмаган. Шу сабабли қарздорни бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалари олдидаги солиқ қарздорлиги 1.522.806.113 сўмни ташкил этган. Аризачи сўров хати орқали қарздорни ҳисобварағида маблағлари йўқлиги сабабли мол-мулкини аниқлаш мақсадида Андижон вилоят Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасига, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлар палатаси Андижон вилоят бошқармасига, Агросаноат мажмуа устидан назорат қилиш инспекцияси Андижон вилоят бошқармасига, Қимматли қоғозларнинг марказий депозитариясига мурожаат қилиб, қарздорининг номида мулклар аниқланмаганлиги сабабли қарздорни соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраб судга ариза тақдим этган. Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуни(бундан буён матнда “Қонун” деб юритилади) 5-моддасига кўра, агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса, вақтинча тўловга қобилиятсизлик ва доимий тўловга қобилиятсизлик аломатлари деб эътироф этилади. Бироқ суд муҳокамасига қадар қарздор бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалари олдидаги қарзини тўлиқ бартараф этган. Ушбу ҳолатлар Андижон вилоят давлат солиқ бошқармасининг 2022 йил 3 ноябрь кунги 25-82624- маълумотномаси билан ўз исботини топган. Қонуннинг 55-моддасида суднинг қарздорни банкрот деб топишни рад этиш тўғрисидаги қарори қуйидаги ҳолларда қабул қилинади: тўловга қобилиятсиз аломатлари аниқланмаганда; суд тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича қарор қабул қилгунига қадар кредиторларнинг билдирилган талаблари қаноатлантирилганда; сохта тўловга қобилиятсизлик аниқланганда. Суд, юқорида қайд этилган ҳолатларни инобатга олиб, аризачининг қарздорни соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топиш этиш ҳақидаги аризасини қаноатлантиришни рад этишни ҳамда суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топди. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорида мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ушбу модданинг бешинчи қисмига асосан даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида” ги Қонунининг иловасидаги давлат бож ставкаларида иқтисодий судга бериладиган ташкилот ва фуқароларни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризаларидан базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида давлат божи ҳисобланиши назарда тутилган. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунининг 55-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179,186 - моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: Ариза талабини қаноатлантириш рад этилсин. Қарздор “GRANDE TEXTILE N1” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: Республика бюджети ва судлар фаолиятини ривожлантириш жамғармасига 900.000 сўм давлат божи; - Андижон вилоят солиқ бошқармаси фойдасига 24.000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаcи берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья С.Юлдашев