← Назад
Решение #745969 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
BO’STON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
BUSTAN INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
170400, Andijon viloyati, Bo’ston
tumani, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy
170400, Andijan region, Bustan district,
Mustaqillik street, 36
Tel: (+99874) 333 23 29
е-mail: i.buz@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 7 ноябрь
4-1701-2202/5132-сонли иш
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Абдухаликов
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Ўрмоновнинг котиблигида, даъвогар- «Baht
Textile Andijon” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар- «MENZILL”
масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тақдим этилган даъвоси бўйича
иқтисодий ишни даъвогар вакили К.Курбанов (ишончнома асосида)нинг
иштирокида Андижон туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Baht Textile Andijon” масъулияти чекланган жамият (кейинги ўринларда
матнда “Даъвогар” деб юритилади) ва «MENZILL” масъулияти чекланган
жамияти (кейинги ўринларда матнда “Жавобгар” деб юритилади) ўртасида
2022 йил 16 июнда №21-П/22-сонли шартнома (кейинги ўринларда “Шартнома”
деб юритилади) тузилган.
Мазкур шартнома шартларига кўра даъвогар жавобгарга 5 000 000 000
сўмлик трикотаж махсулотларини етказиб бериш, жавобгар эса аванс тўловини
амалга оширганидан сўнг махсулот юборишга келишилган.
Даъвогар томонидан шартнома шартларида кўрсатилган махсулотлар
жавобгарга етказиб берилган, бироқ жавобгар етказиб берилган махсулотлар
учун тўлиқ тўловни амалга оширмасдан қарздорликка йўл қўйганлик важи
билан даъвогар судга жавобгардан 440 677 449,99 сўм асосий қарз, 3 966 093 сўм
пеня ундириш ҳақидаги даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Даъвогар вакили суд мажлисида кўрсатма бериб, жавобгар томонидан судга
даъво ариза тақдим этилгандан сўнг асосий қарз тўловини тўлиқ тўлаб
берганлигини билдириб, суд харажатларини ундириб беришликни сўради.
Жавобгарга суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор этилган, бироқ жавобгар вакили суд мажлисига келмади ва ўз
эътирозларини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда матнда “ИПК” деб аталади) 170-моддасига кўра, иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.
Суд юқоридаги қонун нормасига асосан ишни жавобгар вакили
иштирокисиз кўришликни лозим топади.
Суд ишдаги мавжуд хужжатларни ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилининг
тушунтиришини тинглаб, қуйидагиларга асосан даъво талабини қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида шартнома тузилган
бўлиб, шартномага асосан даъвогар жавобгарга махсулотлар етказиб берган,
жавобгар эса етказиб берилган махсулотлар учун тўлиқ тўловларни амалга
ошириш мажбуриятини олган.
2022 йил 20 июндаги №20/06-05-сонли ҳисоб-фактурага асосан
273 258,02 сўмлик, 2022 йил 16 июлдаги №16/07-04-сонли ҳисоб-фактурага
асосан 199 318 072,47 сўмлик, 2022 йил 18 июлдаги №18/07-06-сонли ҳисобфактурага асосан 2 362 038,76 сўмлик, 2022 йил 19 июлдаги №19/07-02-сонли
ҳисоб-фактурага асосан 458 611 423,64 сўмлик, 2022 йил 20 июлдаги
№20/07-03-сонли ҳисоб-фактурага асосан 314 327 497,25 сўмлик, 2022 йил
28 июлдаги №28/07-03-сонли ҳисоб-фактурага асосан 183 319 584 сўмлик,
2022 йил 4 августдаги №04/08-03-сонли ҳисоб-фактурага асосан
3 321 412,27 сўмлик, 2022 йил 5 августдаги 05/08-03-сонли ҳисоб-фактурага
асосан 86 610 649 сўмлик, 2022 йил 10 августдаги №10/08-06-сонли ҳисобфактурага асосан 14 071 088,80 сўмлик, 2022 йил 12 августдаги 12/08-05-сонли
ҳисоб-фактурага асосан 3 480 468,51 сўмлик, 2022 йил 17 августдаги
№17/08-02-сонли ҳисоб-фактурага асосан 16 176 366,32 сўмлик, 2022 йил
23 августдаги №23/08-06-сонли ҳисоб-фактурага асосан 1 395 590,91 сўмлик
махсулотлар етказиб берилган, бироқ жавобгар томонидан кўрсатилган
хизматлар учун 2022 йил 27 июндаги №1-сонли тўлов топшириқномаси билан
161 970 000 сўм, 2022 йил 1 августдаги №27-сонли тўлов топшириқномаси
билан 130 620 000 сўм, 2022 йил 19 сентябрдаги №62-сонли тўлов
топшириқномаси билан 550 000 000 сўм тўловни амалга ошириб, қолдиқ
тўловларни амалга оширмаган.
Даъвогар
мавжуд
қарздорликларни
тўлаб
бериш
юзасидан
2022 йил 17 сентябрдаги №17/09-10-сонли талабномаси жавобгарга почта
алоқа хизмати орқали юборилган. Бироқ талабнома оқибатсиз қолдирилган.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
“ФК” деб аталади) 236-моддасига кўра мажбурият шартларига мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи-сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда
ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Даъвогар мавжуд қарздорликни ундириш ҳақидаги даъво аризаси судга
2022 йил 17 октябрь куни тақдим этилган.
Бироқ жавобгар 2022 йил 12 октябрдаги №82-сонли тўлов
топшириқномаси асосида мавжуд 440 677 449,99 сўм қарздорликни даъвогар
судга даъво ариза билан мурожаат қилган кунга қадар қарздорликни бартараф
этган.
Юқоридагиларга асосан суд даъвонинг 440 677 449,99 сўм асосий
қарздорликни ундириш ҳақидаги талабини рад этишликни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар етказиб берилган махсулот ва кўрсатилган хизматлар
хақи ўз вақтида тўланмаганлиги учун шартноманинг 10.2-бандига асосан
3 966 093 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд томонидан даъвогарнинг пеня ундириш талаби ҳисоб-китоби тўғри
ҳисобланганлиги аниқланди.
Зеро, ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда,
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса,
жавоб беради.
ФКнинг 326-моддасида, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга хақли эканлиги, бунда қарздор
мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган
тарафларнинг мулкий ахволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари
эътиборга олиниши белгиланган.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг 2007 йил 15 июнь
кунги 163-сонли Пленум қарорида “Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги
даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ
ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига
мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб
қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт”-деб
белгиланган.
Юқоридагиларга асосан суд пеня ундириш талабини муҳокама этиб,
тарафларнинг мажбуриятларни бажариш даражасини, жавобгар судга даъво
киритилгунига қадар ўз мажбуриятларини бажарганлигини инобатга олиб
1 700 000 сўм миқдорида пеня ундиришни лозим топади.
Суд ишни кўриб чиқиш якунлари бўйича давлат божи тўловини ундириш
масаласини муҳокама этиб, даъвонинг асосий қарзни ундириш ҳақидаги даъво
талаби бўйича тўланган давлат божини даъвогарни зиммасида қолдиришни,
даъвони пеня ундириш ҳақидаги қисми бўйича тўланган 79 321,86 сўм давлат
божини жавобгардан даъвогарни фойдасига ундиришни лозим топади.
Зеро, ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан
билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг
миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд
томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга
олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб
4
чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши
лозимлиги белгиланган.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 170, 176-180 моддаларини қўллаб
қ и л а д и:
Даъво қисман қаноатлантирилсин.
«MENZILL” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан «Baht Textile Andijon”
масъулияти чекланган жамияти фойдасига 1 700 000 сўм пеня, олдиндан
тўланган 79 321,86 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Бўстон туманлараро
иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига
апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин.
Раислик этувчи
Ш.Абдухаликов