← Назад
Решение #745979 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
BO’STON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
BUSTAN INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
170400, Andijon viloyati, Bo’ston
tumani, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy
170400, Andijan region, Bustan district,
Mustaqillik street, 36
Tel: (+99874) 333 23 29
е-mail: i.buz@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 7 ноябрь
4-1701-2202/4792-сонли иш
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Абдухаликов
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Ўрмоновнинг котиблигида, даъвогар- «Baht
Textile Andijon” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар- «FARG`ONA
BOBUR FAYZ” хусусий корхонасига нисбатан тақдим этилган даъвоси бўйича
иқтисодий ишни даъвогар вакили Қ.Курбанов (ишончнома асосида)нинг
иштирокида Андижон туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Baht Textile Andijon” масъулияти чекланган жамият (кейинги ўринларда
матнда “Даъвогар” деб юритилади) ва «FARG`ONA BOBUR FAYZ” хусусий
корхонаси (кейинги ўринларда матнда “Жавобгар” деб юритилади) ўртасида
2021 йил 8 сентябрда № 38-П-21-сонли шартнома тузилган.
Мазкур шартнома шартларига кўра даъвогар жавобгарга ип, бўялган ип,
мато, бўялган матоларни етказиб бериш, жавобгар эса махсулот
юборилганидан сўнг 120 кун ичида тўловларни амалга ошириш мажбуриятини
олган.
Даъвогар томонидан шартнома шартларида кўрсатилган хизматларни
бажарилган ҳамда махсулотлар юборилган, бироқ жавобгар кўрсатилган
хизматлар ҳамда етказиб берилган махсулотлар учун тўлиқ тўловларни амалга
оширмасдан қарздорликни вужудга келтирганлик важи билан даъвогар судга
жавобгардан 147 194 907 сўм асосий қарз, 3 697 870 сўм пеня ундириш
ҳақидаги даъво ариза билан мурожаат қилган.
Даъвогар вакили суд мажлисида кўрсатма бериб, жавобгар билан
расмийлаштирилган шартномаларга асосан хизматлар кўрсатилганлигини
ҳамда келишилган махсулотлар етказиб берилганлигини, бироқ тўловлар
тўлиқ амалга оширилмаганлигини, бир неча маротаба оғзаки ва ёзма равишда
огохлантирилганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор
қилинган бўлсада, унинг вакили суд мажлисига келмади ва низо юзасидан
эътирозларини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда матнда “ИПК” деб аталади) 128-моддасига кўра, иқтисодий суд
ишларини юритиш иштирокчиси агар ажримнинг кўчирма нусхаси суд
томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини
тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган
кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса ҳолларда ҳам суд томонидан тегишли
тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
ИПКнинг 170-моддасининг учинчи қисмига асосан, иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.
Суд юқоридаги қонун нормаларига асосан ишни жавобгар вакили
иштирокисиз кўришликни лозим топади.
Суд ишдаги мавжуд хужжатларни ўрганиб чиқиб, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, қуйидагиларга асосан даъвони
қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида шартнома тузилган
бўлиб, шартномага асосан даъвогар жавобгарга махсулотлар етказиб берган,
жавобгар эса етказиб берилган махсулотлар учун келишилган муддатларда
тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган.
Шартномага асосан 2021 йил 2 ноябрдаги № 02/11-04-сонли ҳисобфактурага асосан 147 194 907 сўмлик махсулотлар етказиб берилган.
Жавобгар томонидан етказиб берилган махсулот учун тўловлар амалга
оширилмаган.
Даъвогар жавобгарга мавжуд қарздорликларни тўлаб бериш юзасидан
2022 йил 17 сентябрдаги №17/09-15-сонли талабномаси почта алоқа хизмати
орқали юборилган. Бироқ талабнома оқибатсиз қолдирилган.
Жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги ишдаги мавжуд ҳужжатлар
билан ўз тасдиғини топади.
Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг даъво талабини
қаноатлантиришликни лозим топади.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
“ФК” деб аталади) 236-моддасига кўра мажбурият шартларига мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи-сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда
ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган
бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни
қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Шунингдек, даъвогар етказиб берилган махсулот хақи ўз вақтида
тўланмаганлиги учун 3 697 870 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд томонидан даъвогарнинг пеня ундириш талаби ҳисоб-китоби
ўрганилганда тўғри ҳисобланганлиги аниқланди.
Зеро, ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда,
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса,
жавоб беради.
Суд ишни кўриб чиқиш якунлари бўйича давлат божи тўловини ундириш
масаласини муҳокама этиб, олдиндан тўланган давлат божи тўловини
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топади.
Зеро, ИПКнинг 118-моддасига кўра, ҳал қилув қарори ўз фойдасига
чиқарилган тарафга иш бўйича қилинган барча суд харажатларининг ўрни,
гарчи бошқа тараф давлат божини тўлашдан озод этилган бўлса ҳам ушбу
бошқа тараф ҳисобидан қопланиши белгиланган.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 128,170, 176-180 моддаларини қўллаб
қ а р о р қ и л а д и:
Даъво қаноатлантирилсин.
«FARG`ONA BOBUR FAYZ” хусусий корхонаси ҳисобидан «Baht Textile
Andijon” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 147 194 907 сўм асосий
қарз, 3 697 870 сўм пеня, олдиндан тўланган 3 017 975,54 сўм давлат божи ва
24 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда шу суд орқали
Андижон вилоят судига апелляция шикоят (прокурор протест) келтириши
мумкин.
Раислик этувчи
Ш.Абдухаликов