Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-2202/4794 Дата решения 07.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Бустанский межрайонный экономический суд Судья Абдухаликов Шавкатжон Мухамедович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение BAHT TEXTILE ANDIJON масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый ANDGOLDTEX GROUP масъулияти чекланган жамияти
Source ID 944709 Claim ID 2964868 PDF Hash 6d5135f5056c1047... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ФКнинг 705-моддаси ФКнинг 705 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
BO’STON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI BUSTAN INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 170400, Andijon viloyati, Bo’ston tumani, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy 170400, Andijan region, Bustan district, Mustaqillik street, 36 Tel: (+99874) 333 23 29 е-mail: i.buz@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 7 ноябрь 4-1701-2202/4794-сонли иш Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Абдухаликов раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Ўрмоновнинг котиблигида, даъвогар- «Baht Textile Andijon” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар- «ANDGOLDTEX GROUP” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тақдим этилган даъвоси бўйича иқтисодий ишни даъвогар вакили Қ.Курбанов (ишончнома асосида)нинг иштирокида Андижон туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Baht Textile Andijon” масъулияти чекланган жамият (кейинги ўринларда матнда “Даъвогар” деб юритилади) ва «ANDGOLDTEX GROUP” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда матнда “Жавобгар” деб юритилади) ўртасида 2022 йил 1 августда №U/22-сонли ҳамда №31-П/22-сонли шартномалар тузилган. Мазкур шартномалар шартларига кўра даъвогар жавобгарга №U/22-сонли шартнома юзасидан кесилган трикотаж матоларга кашта босиш хизматини кўрсатиш, жавобгар эса ҳар бир юборилганган тўпламдаги махсулот ҳақини 100 фоиз олдиндан тўлаб бериш, №31-П/22-сонли шартнома юзасидан турли ҳилдаги калава иплар ва трикотаж махсулотларини бўяш хизматини кўрсатиш, тўловлар амалга оширилганидан сўнг 30 кун ичида махсулотни етказиб бериш, махсулотнинг ҳар бир етказиб берилган қисмига қабул қилиб олинганидан сўнг 10 кун ичида 100 фоиз тўловни амалга ошириш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан шартнома шартларида кўрсатилган хизматларни бажарилган ҳамда махсулотлар юборилган, бироқ жавобгар кўрсатилган хизматлар ҳамда етказиб берилган махсулотлар учун тўлиқ тўловларни амалга оширмасдан қарздорликни вужудга келтирганлик важи билан даъвогар судга жавобгардан 116 070 671,48 сўм асосий қарз, 1 071 570 сўм пеня ундириш ҳақидаги даъво ариза билан мурожаат қилган. Даъвогар вакили суд мажлисида кўрсатма бериб, жавобгар билан расмийлаштирилган шартномаларга асосан хизматлар кўрсатилганлигини ҳамда келишилган махсулотлар етказиб берилганлигини, бироқ тўловлар тўлиқ амалга оширилмаганлигини, бир неча маротаба оғзаки ва ёзма равишда огохлантирилганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, унинг вакили суд мажлисига келмади ва низо юзасидан эътирозларини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда матнда “ИПК” деб аталади) 128-моддасига кўра, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси агар ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса ҳолларда ҳам суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПКнинг 170-моддасининг учинчи қисмига асосан, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд юқоридаги қонун нормаларига асосан ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришликни лозим топади. Суд ишдаги мавжуд хужжатларни ўрганиб чиқиб, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, қуйидагиларга асосан даъвони қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида шартномалар тузилган бўлиб, шартномаларга асосан даъвогар жавобгарга хизматлар кўрсатилган ҳамда махсулотлар етказиб берган, жавобгар эса етказиб берилган махсулотлар ва кўрсатилган хизматлар учун келишилган муддатларда тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. 2022 йил 1 августда №U/22-сонли шартнома бўйича 2022 йил 11 августдаги № А11/082022-сонли ҳисоб-фактурага асосан 3 770 180 сўмлик, 2022 йил 13 августдаги № А12/082022сонли ҳисоб-фактурага асосан 2 188 680 сўмлик хизмат кўрсатилган, 2022 йил 10 августдаги №31-П/22-сонли шартнома бўйича 2022 йил 10 августдаги №10/08-05-сонли ҳисоб-фактурага асосан 171 197 508,01 сўмлик, 2022 йил 26 августдаги №26/08-01-сонли ҳисоб-фактурага асосан 139 364 823,46 сўмлик махсулотлар етказиб берилган. Жавобгар томонидан кўрсатилган хизматлар ҳамда етказиб берилган махсулот учун 2022 йил 25 августдаги № 77-сонли тўлов топшириқномасига асосан 29 253 000 сўм, № 78-сонли тўлов топшириқномасига асосан 171 197 500 сўм тўловларни амалга оширилиб, қолдиқ тўловлар амалга оширилмаган. Даъвогар жавобгарга мавжуд қарздорликларни тўлаб бериш юзасидан 2022 йил 17 сентябрдаги №17/09-19-сонли талабномаси почта алоқа хизмати орқали юборилган. Бироқ талабнома оқибатсиз қолдирилган. Жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади. Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришликни лозим топади. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда “ФК” деб аталади) 236-моддасига кўра мажбурият шартларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи-сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. ФК 703-моддасининг биринчи қисмига кўра, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 705-моддасига кўра, буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шарт. Шунингдек, даъвогар етказиб берилган махсулот ва кўрсатилган хизматлар хақи ўз вақтида тўланмаганлиги учун 1 071 570 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд томонидан даъвогарнинг пеня ундириш талаби ҳисоб-китоби ўрганилганда тўғри ҳисобланганлиги аниқланди. Зеро, ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Суд ишни кўриб чиқиш якунлари бўйича давлат божи тўловини ундириш масаласини мухокама этиб, олдиндан тўланган давлат божи тўловини жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топади. Зеро, ИПКнинг 118-моддасига кўра, ҳал қилув қарори ўз фойдасига чиқарилган тарафга иш бўйича қилинган барча суд харажатларининг ўрни, гарчи бошқа тараф давлат божини тўлашдан озод этилган бўлса ҳам ушбу бошқа тараф ҳисобидан қопланиши белгиланган. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-180-моддаларини қўллаб 4 қарор қ и л а д и: «Baht Textile Andijon” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 116 070 671,48 сўм асосий қарз, 1 071 570 сўм пеня, олдиндан тўланган 2 343 325 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда шу суд орқали Андижон вилоят судига апелляция шикоят (прокурор протест) келтириши мумкин. Раислик этувчи Ш.Абдухаликов