Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1007-2503/63 Дата решения 16.04.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Сабиров Илгизар Матякубович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 379157 Claim ID 2738756 PDF Hash 89004d5cd0fb8dcd... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 23
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 209-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 209 1 law
банди билан ЖК 57-моддаси банди билан ЖК 57 law
збекистон Республикаси ЖК 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
ноябрдаги ажрими билан ЖКнинг 73-моддаси ноябрдаги ажрими билан ЖК 73 law
апрелдаги ажрими билан ЖКнинг 73-моддаси апрелдаги ажрими билан ЖК 73 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 22 law
збекистон Республикаси ЖК 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
збекистон Республикаси ЖК 33-моддаси збекистон Республикаси ЖК 33 law
бандлари ва 209-моддаси бандлари ва 209 law
збекистон Республикаси ЖК 32-моддаси збекистон Республикаси ЖК 32 law
збекистон Республикаси ЖПК 83-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 83 law
збекистон Республикаси Жиноят кодексининг 10-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 10 code_article
збекистон Республикаси Жиноят кодекси 15-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 15 code_article
збекистон Республикаси Конституциясининг 130-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 130 law
збекистон Республикаси Жиноят Кодекси 168-моддаси збекистон Республикаси Жиноят Кодекси 168 code_article
збекистон Республикаси ЖК 209-моддаси збекистон Республикаси ЖК 209 law
ЖКнинг 45-моддаси ЖКнинг 45 law
збекистон Республикаси ЖК 59-моддаси збекистон Республикаси ЖК 59 law
ноябрдаги ажрими билан ЖКнинг 73-моддаси ноябрдаги ажрими билан ЖК 73 law
кесил ЖКнинг 45-моддаси кесил ЖК 45 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддаси збекистон Республикаси ЖК 481 law
збекистон Республикаси ЖПК 4974-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 4974 law
збекистон Республикаси ЖПК 498-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 498 law
Текст решения Оригинал (узб.)
1 2025 йил апрель ойининг 16 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи туман судининг раиси И.Сабиров, судья ёрдамчиси Б.Эгамназаровнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Чилонзор туман прокурорининг ёрдамчиси Н.Рустамов, фуқаровий даъвогар вакили С.Хушвақтов, судланувчи С.Тўхтамуродов ва унинг манфаатларини ҳимоя қилувчи “Inson himoyasi” адвокатлик фирмаси адвокати А.Тилововларнинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси ЖК 209-моддасининг 1-қисми, 168моддаси 3-қисмининг “в” банди, 209-моддаси 2-қисмининг “а” банди, 168моддаси 3-қисмининг “б,в” бандлари, 209-моддаси 2-қисмининг “а” банди, 168-моддаси 3-қисмининг “б,в” бандлари, 209-моддаси 2-қисмининг “а” банди, 168-моддаси 3-қисмининг “б,в” бандлари, 209-моддаси 2-қисмининг “а” банди, 168-моддаси 3-қисмининг “б,в” бандлари, 168-моддаси 3қисмининг “а,б,в” бандлари билан айбланган Тўхтамуродов Сухроб Дилшод ўғлига нисбатан №1-1009-2503/63-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Тўхтамуродов Сухроб Дилшод ўғли (To’xtamurodov Suxrob Dilshod o’g’li), 1990 йил 10 ноябрь куни Бухоро вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти олий, иш учун аҳамиятли бўлган даврда Учтепа тумани Нуробод МФЙга бириктирилган ҳоким ёрдамчиси вазифасида ишлаган, оилали, уч нафар фарзанди бор, муқаддам судланган: 1) Бухоро вилоят Қоракўл туман судининг 2022 йил 22 апрелдаги ҳукмига кўра Ўзбкистон Республикаси ЖК 168моддаси 3-қисмининг “б” банди билан ЖК 57-моддаси қўлланилиб, 13.500.000 сўм жарима жазоси тайинланган, жарима тўланган; 2) Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судининг 2023 йил 16 августдаги ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “б,в” бандлари, 209-моддаси 2-қисми “а” банди билан, ЖК 59-моддаси тартибида 2 йил 6 ой муддатга давлат органларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 5 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 12 октябрдаги ажрими билан жазо ўзгартирилиб, ЖК 57,59,62-моддалари тартибида 2 йил муддатга давлат органларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 1 йил 3 ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган, Бухоро вилояти жиноят ишлари бўйича Қоракўл туман судининг 2024 йил 2 20 ноябрдаги ажрими билан ЖКнинг 73-моддасига асосан ўталмаган аҳлоқ тузатиш ишлари жазосининг 3 ой, 16 кун муддатидан илгари шартли равишда озод қилинган, Бухоро вилояти жиноят ишлари бўйича Қоракўл туман судининг 2025 йил 10 апрелдаги ажрими билан ЖКнинг 73-моддасига асосан ўталмаган 6 ой, 23 кун муайян ҳуқуқдан, яъни давлат органларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазосидан озод қилинган, Бухоро вилояти, Қоракўл тумани, Истиқлол МФЙ, 108-уйда яшайди, эҳтиёт чораси сифатида “муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат” қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган, Суд, судланувчи, фуқаровий даъвогар вакили ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни Судланувчи С.Тўхтамуродов, ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан эгаллаш мақсадида, Учтепа тумани, Нуробод МФЙга бириктирилган маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича Учтепа туман ҳокими ёрдамчиси вазифасида ишлаб келиб, давлат ташкилоти ваколатли шахси сифатида мансаб ваколатларидан фойдаланиб, Нуритдинов Илхом Исмаилджановичнинг электрон имзосини олишга эришиб, 2022 йил 22 февраль куни мансаб сохтакорлигига йўл қўйиб, уни Учтепа тумани ҳудудида яшаши ҳақида сохта маълумотлар киритилган, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг даромад манбаини кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-55-сонли Қарорига асосан банклар томонидан имтиёзли фоизлар асосида ажратиладиган кредит ажратиш ҳақида онлайн ариза юбориб, АТ “Халқ банки” томонидан И.Нуритдиновга “ҳар бир оила тадбиркор” дастури доирасида 33.850.000 сўмлик имтиёзли кредит ажратилишига эришиб, кредит маблағларини ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиб, шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборган. Бундан ташқари, С.Тўхтамуродов, ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан эгаллаш мақсадида, Учтепа тумани, Нуробод МФЙга бириктирилган маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича Учтепа туман ҳокими ёрдамчиси вазифасида ишлаб келиб, давлат ташкилоти ваколатли шахси сифатида мансаб ваколатларидан фойдаланиб, Обидова Зулайхо Мўминовнанинг электрон имзосини олишга эришиб, 2022 йил 28 март куни мансаб сохтакорлигига йўл қўйиб, уни Учтепа тумани ҳудудида яшаши ҳақида сохта маълумотлар киритилган, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг даромад манбаини кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-55-сонли Қарорига асосан банклар томонидан имтиёзли фоизлар асосида ажратиладиган кредит ажратиш ҳақида онлайн ариза юбориб, АТ “Халқ банки” томонидан З.Обидовага “ҳар бир оила тадбиркор” дастури доирасида 32.686.000 сўмлик имтиёзли кредит ажратилишига эришиб, кредит маблағларини такроран ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиб, шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборган. Шунингдек, судланувчи С.Тўхтамуродов, ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан эгаллаш мақсадида, Учтепа тумани, Нуробод МФЙга бириктирилган маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича Учтепа туман ҳокими ёрдамчиси вазифасида ишлаб келиб, давлат ташкилоти ваколатли шахси сифатида мансаб ваколатларидан фойдаланиб, Холиқов Обид Абдихомидовичнинг электрон имзосини олишга эришиб, 2022 йил 05 май куни мансаб сохтакорлигига йўл қўйиб, уни Учтепа тумани ҳудудида яшаши ҳақида сохта маълумотлар киритилган, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг даромад манбаини кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-55-сонли Қарорига асосан банклар томонидан имтиёзли фоизлар асосида ажратиладиган кредит ажратиш ҳақида онлайн ариза юбориб, АТ “Халқ банки” томонидан О.Холиқовга “ҳар бир оила тадбиркор” дастури доирасида 33.000.000 сўмлик имтиёзли кредит ажратилишига эришиб, кредит маблағларини такроран ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиб, шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборган. Бундан ташқари, С.Тўхтамуродов, ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан эгаллаш мақсадида, Учтепа тумани, Нуробод МФЙга бириктирилган маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича Учтепа туман ҳокими ёрдамчиси вазифасида ишлаб келиб, давлат ташкилоти ваколатли шахси сифатида мансаб ваколатларидан фойдаланиб, Облоқулов Миржалол Душан ўғлининг электрон имзосини олишга эришиб, 2022 йил 29 июль куни мансаб сохтакорлигига йўл қўйиб, унинг Учтепа тумани ҳудудида яшаши ҳақида сохта маълумотлар киритилган, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг даромад манбаини кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-55-сонли Қарорига асосан банклар томонидан имтиёзли фоизлар асосида ажратиладиган кредит ажратиш ҳақида онлайн ариза юбориб, АТ “Халқ банки” томонидан М.Облоқуловга “ҳар бир оила тадбиркор” дастури доирасида 32.800.000 сўмлик имтиёзли кредит ажратилишига эришиб, кредит маблағларини такроран ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиб, шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборган. Судланувчи С.Тўхтамуродов, ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан эгаллаш мақсадида, Учтепа тумани, Нуробод МФЙга бириктирилган маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича Учтепа туман ҳокими ёрдамчиси вазифасида ишлаб келиб, давлат ташкилоти ваколатли шахси сифатида мансаб ваколатларидан фойдаланиб, Исмаилова Хадича Кучкаровнанинг электрон имзосини олишга эришиб, 2022 йил 03 ноябрь куни мансаб сохтакорлигига йўл қўйиб, уни Учтепа тумани ҳудудида яшаши ҳақида сохта маълумотлар киритилган, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг даромад манбаини кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-55-сонли Қарорига асосан банклар томонидан имтиёзли фоизлар асосида ажратиладиган кредит ажратиш ҳақида онлайн ариза юбориб, АТ “Халқ банки” томонидан Х.Исмаиловага “ҳар бир оила тадбиркор” дастури доирасида 32.850.000 сўмлик имтиёзли кредит ажратилишига эришиб, кредит маблағларини такроран ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиб, шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборган. Судланувчи С.Тўхтамуродов суд мажлисида, айбига қисман иқрорлик билдириб, Учтепа тумани, Нуробод МФЙга бириктирилган маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича Учтепа туман ҳокими ёрдамчиси вазифасида ишлаб келганлиги, хизмат вазифаларига жумладан имтиёзли кредит ажратиш ҳақида ариза билан мурожаат қилган фуқароларга ижобий ёки салбий тавсиянома беришдан иборат бўлганлиги, Х.Исмаилова, О.Холиқов, З.Обидова, И.Нуритдинов, М.Облоқуловлар электрон платформага аризани киритиш тартибини билмасликларини маълум қилишгани сабабли, уларнинг сўзларидан электрон платформани тўлдириб берганлиги, фуқароларнинг имтиёзли кредит олинаётганидан хабари бўлганлиги, Х.Исмаилова, О.Холиқов, З.Обидова, И.Нуритдинов, М.Облоқуловлар “Нуробод” МФЙда яшашганлиги, аммо рўйхатда туришмаганлиги, бу ҳақда жиноят иши қўзғатилганидан сўнг билганлиги, унда маҳалла аҳолисининг рўйхати мавжуд бўлмагани боис, шунингдек, аҳолининг бандлигини таъминлаш кўрсаткичларини ошириш мақсадида бу ишни қилганлиги, ўзини берган кўрсатувлари доирасида айбдор деб билиши, ҳозирда содир қилган ҳаракатлари оқибатларини тушуниб етиб ва бундан пушаймонлиги, жиноят оқибатида етказилган моддий зарарни қоплаганлигини билдириб, унга жазо тайинлашда енгиллик беришни сўраб кўрсатув бериб ўтди. Судланувчи С.Тўхтамуродовнинг айби уни айбига қисман иқрорлик билдириб берган кўрсатувларидан ташқари, қуйидаги далиллар билан тўлиқ тасдиқланади. Фуқаровий даъвогар вакили С.Хушвақтов суд мажлисида, АТ “Халқбанк” Тошкент шаҳар филиали юристконсульти лавозимида ишлаб келиши, мазкур жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари ўтказилиши жараёнида, Учтепа туман ҳоким ёрдамчиси С.Тўхтамуродов томонидан онлайн тартибда тақдим қилинган ҳужжатлар асосида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг даромад манбаини кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижроси юзасидан Х.Исмаилова, О.Холиқов, З.Обидова, И.Нуритдинов, М.Облоқуловларга имтиёзли кредит маблағлари ажратилганлиги, бироқ мазкур кредитлар юзасидан даврий тўловлар амалга оширилмагани сабабли, кредит қарздорлигини ундириш юзасидан фуқаролик тартибида судга мурожаат қилинганда, Х.Исмаилова, О.Холиқов, З.Обидова, И.Нуритдинов, М.Облоқуловлар аризада кўрсатилган манзилда рўйхатда туришмаслиги аниқланганлиги, шундан сўнг ҳолат юзасидан ички ишлар идораларига мурожаат қилинганлиги, ҳозирда Х.Исмаилова, О.Холиқов, З.Обидова, И.Нуритдинов, М.Облоқуловларга ажратилган кредитлар бўйича барча қарздорликлар тўлиқ тўланганлиги ва судланувчи С.Тўхтамуродовга нисбатан даъвоси йўқлигини билдириб кўрсатув бериб ўтди. Гувоҳ Х.Исмаилова суд мажлисида, 2022 йилда Учтепа тумани Нуробод МФЙ, 25-мавзеси, 9-уй, 32-хонадонда ижара асосида вақтинчалик, рўйхатга турмасдан яшаб келганлиги, шу даврда бир неча бор маҳалла фуқаролар йиғинига мурожаат қилиб, ёлғиз боқувчи бўлгани сабабли унга ҳомийлик ёрдами ажратиш, имтиёзли кредит бериш масаласида ёрдам беришни илтимос қилганлиги, шунда маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари унга ҳоким ёрдамчиси С.Тўхтамуродовга мурожаат қилишини айтишганлиги, ушбу масалада С.Тўхтамуродовга мурожаат қилганида, С.Тўхтамуродов унга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун имтиёзли кредит олишига ёрдам беришини айтиб, ҳужжатларини олганлиги ва вақтинча рўйхатда турмасада, кредит маблағлари ажратилиши мумкинлигига уни ишонтирганлиги, сўнгра С.Тўхтамуродов унга кредит ажратилганини, бироқ бевосита пулларни ола олмаслигини, уни бирор тадбиркорлик субъектига ўтказилишини айтиб, танишларидан қарз олиб ўзига керакли анжомларни сотиб олишини, кредит маблағларини эса унга нақдлаштириб беришини айтганлиги, С.Тўхтамуродовга ишониб, танишларидан 20.000.000 сўм қарз олиб, массаж хизматлари кўрсатиш шаҳобчасига керак бўладиган анжомларни сотиб олганлиги, бироқ С.Тўхтамуродов унга пулларни бермаганлиги, орадан маълум вақт ўтиб, банк уни кредит маблағларини қайтармаётгани сабабли фуқаролик судига берганлиги, аммо ҳақиқатда кредит маблағларини олмаганлиги ва фойдаланмаганлиги, ҳозирда унинг номига олинган кредит маблағлари сўндирилганлигини билдириб кўрсатув бериб ўтди. Гувоҳ О.Холиқов суд мажлисида, гувоҳ Х.Исмаилованинг кўрсатувларига мазмунан ўхшаш кўрсатувлар бериб ўтди. Гувоҳ Х.Жўраев суд мажлисида, 2020 йил август ойидан 2023 йил февраль ойига қадар Учтепа тумани, 25-мавзеси, 6-уй, 39-хонадонда оила аъзолари билан ижарада яшаб келганлиги, 2022 йилда ўзи яшаб келган “Нуробод” МФЙга имтиёзли кредит ажратиш масаласида мурожаат қилганида, судланувчи С.Тўхтамуродов ҳоким ёрдамчиси сифатида унга йўлйўриқ кўрсатиб, унинг номидан онлайн ариза тақдим қилиб, тикувчилик фаолияти билан шуғуланиш мақсадида бизнес режа асосида кредит маблағлари ажратилганлиги, ушбу маблағлар тикув машиналари савдоси билан шуғулланувчи дўкон ҳисоб-рақамига ўтказиб берилганлиги, сўнгра мазкур кредит маблағлари эвазига сотиб олинган тикув машиналарини Янгийўл туманидан ижарага бино олиб, тикув цехи ташкил қилганлиги, фаолиятини кенгайтириб, яна қўшимча равишда 12 та тикув машиналари харид қилганлиги, бироқ орада онаси бетоб бўлиб қолганида, тикув цех ўз фаолиятини вақтинча тўхтатиб турганлиги, ажратилган кредит маблағларини ўзи ишлатганлиги ҳақида кўрсатув бериб ўтди. Суд, жиноят иши юзасидан тўпланган иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, судланувчи, фуқаровий даъвогар вакили ва гувоҳларнинг кўрсатувларига Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95,112-моддалари талаблари бўйича баҳо бериб, суд мажлисида аниқланган ҳолатларни ҳамда тергов материалларини Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси талаблари асосида синчковлик билан, ҳар томонлама ва холисона текшириб чиқиб, С.Тўхтамуродовнинг содир этган жиноятидаги айби терговга қадар текширув даврида олинган ариза ва тушунтириш хатлари, тўлов квитанциялари ҳамда жиноят ишидаги бошқа объектив далиллар билан тўлиқ ўз тасдиғини топади деб ҳисоблайди. Суд, тергов органи томонидан судланувчи С.Тўхтамуродовнинг мансаб сохтакорлигига йўл қўйиб, И.Нуритдиновни Учтепа тумани “Нуробод” МФЙда яшаши ҳақида сохта маълумот киритилган аризани банк онлайн платформасига киритиб ва мансаб ваколатларидан фойдаланган ҳолда имтиёзли кредит олишга эришганда ифодаланган ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “в” банди, 209-моддасининг 1қисми; - такроран мансаб сохтакорлигига йўл қўйиб, З.Обидовани Учтепа тумани “Нуробод” МФЙда яшаши ҳақида сохта маълумот киритилган аризани банк онлайн платформасига киритиб ва мансаб ваколатларидан фойдаланган ҳолда имтиёзли кредит олишга эришганда ифодаланган ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “б,в” бандлари, 209-моддаси 2-қисмининг “а” банди; - такроран мансаб сохтакорлигига йўл қўйиб, О.Холиқовни Учтепа тумани “Нуробод” МФЙда яшаши ҳақида сохта маълумот киритилган аризани банк онлайн платформасига киритиб ва мансаб ваколатларидан фойдаланган ҳолда имтиёзли кредит олишга эришганда ифодаланган ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “б,в” бандлари, 209-моддаси 2-қисмининг “а” банди; - такроран мансаб сохтакорлигига йўл қўйиб, Х.Исмаиловани Учтепа тумани “Нуробод” МФЙда яшаши ҳақида сохта маълумот киритилган аризани банк онлайн платформасига киритиб ва мансаб ваколатларидан фойдаланган ҳолда имтиёзли кредит олишга эришганда ифодаланган ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “б,в” бандлари, 209-моддаси 2-қисмининг “а” банди билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Суд Ўзбекистон Республикаси ЖК 33-моддаси талабларидан келиб чиқиб, судланувчи С.Тўхтамуродовга Ўзбекистон Республикаси ЖК 168моддаси 3-қисмининг “б,в” бандлари ва 209-моддаси 2-қисмининг “а” банди билан жазо тайинлашни лозим топади. Шу билан бирга, суд судланувчи С.Тўхтамуродовга тергов органи томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “а,б,в” бандлари билан эълон қилинган айбловни муҳокама қилиб, қуйидаги тўхтамга келади. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 22-моддаси 1-қисмида, суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд жиноят юз берганлигини, унинг содир этилишида ким айбдорлигини, шунингдек у билан боғлиқ барча ҳолатларни аниқлаши шартлиги; 455-моддасида, ҳукм қонуний, асосли ва адолатли бўлиши шартлиги, ҳукм қонуннинг барча талабларига амал қилинган ҳолда ва қонун асосида чиқарилган бўлса, қонуний деб эътироф этилиши, ҳукм ишнинг ҳақиқий ҳолатлари унда кераклигича тўла ва юз берганига ҳақиқатан монанд тарзда аниқланган бўлса, асосли деб эътироф этилиши, ҳукм айбдорга нисбатан жазо ёки бошқа таъсир чораси у содир этган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси ва унинг шахси эътиборга олиниб тайинланган бўлса, айбсиз шахс эса оқланган ва реабилитация этилган бўлса, адолатли деб эътироф этилиши, суд ҳукмни фақат суд муҳокамасида текширилган далиллар билан асослаши, суднинг ҳукмда ифодаланган барча хулосалари асослантирилган бўлиши лозимлиги қатъий белгилаб қўйилган. Тергов органи томонидан С.Тўхтамуродовга Х.Исмаилова номига 32.850.000 сўм, И.Нуритдинов номига 33.000.000 сўм, З.Обидова номига 32.686.000 сўм, М.Облоқулов номига 32.800.000 сўм, О.Холиқов номига 33.000.000 сўмлик имтиёзли кредитларни уларнинг электрон имзоларидан фойдаланган ҳолда яшаш жойлари ҳақида янглиш ва сохта маълумотлар киритилган аризаларни онлайн платформага киритиб расмийлаштиришга эришгани ва жами 164.518.000 сўм маблағларни қўлга киритиб талон-торож қилгани юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “а,б,в” бандлари билан айблов эълон қилинган. Ўзбекистон Республикаси ЖК 32-моддасида, ушбу Кодекс Махсус қисмининг айнан бир моддасида, қисмида, Кодексда алоҳида кўрсатилган ҳолларда эса, турли моддаларида назарда тутилган икки ёки бир неча жиноятни шахс турли вақтларда содир этган, аммо уларнинг бирортаси учун ҳам судланган бўлмаса, такроран жиноят содир этиш деб топилиши, тамом бўлган жиноят ҳам, жазога сазовор бўлган жиноятга тайёргарлик кўриш ёки жиноят содир этишга суиқасд қилиш ҳам, шунингдек иштирокчиликда жиноят содир этиш ҳам такроран жиноят содир этиш деб топилиши, умумий қасд билан қамраб олинган ва ягона мақсадга йўналтирилган бир жиноят таркибини ташкил қилувчи бир-бирига ўхшаш бир неча жиноий қилмишлардан иборат бўлган (давомли) жиноят такроран содир этилган деб топилмаслиги белгилаб қўйилган. Аниқланган ҳолатларга кўра, С.Тўхтамуродов Х.Исмаилова номига 32.850.000 сўм, И.Нуритдинов номига 33.000.000 сўм, З.Обидова номига 32.686.000 сўм, М.Облоқулов номига 32.800.000 сўм, О.Холиқов номига 33.000.000 сўмлик имтиёзли кредитларни олиш билан боғлиқ ҳаракатларни турли вақт ва шароитда содир қилган. Ҳар бирининг номига кредит расмийлаштирилган фуқаро унга алоҳида мурожаат қилган ва алоҳида келишувга эришган. Тергов органи ҳар бирининг номига кредит расмийлаштирилган фуқарога нисбатан содир қилинган ҳаракатни алоҳида жиноят сифатида квалификация қилиб ва айблов эълон қилиб, мазкур жиноятлар юзасидан етказилган, жами моддий зарар миқдоридан келиб чиқиб, умумий тартибда яна бир айблов эълон қилиб хатоликка йўл қўйган. Бундай ҳолатларда суд, судланувчи жиноят ишининг С.Тўхтамуродовни Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “а,б,в” бандлари билан айблаш ҳақидаги қисмини, унинг қилмишида ушбу жиноят таркиби мавжуд бўлмагани сабабли Ўзбекистон Республикаси ЖПК 83-моддаси 2-қисмига асосан тугатиб ва реабилитация қилишни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги Қарорининг 28-бандида “Судларнинг эътибори, ҳукм чиқаришда уларнинг жазо тайинлашнинг умумий асослари тўғрисидаги қонун талабларига оғишмай риоя қилиш шартлиги, жиноят қонунининг асосий тамойилларидан бири инсонпарварлик тамойили эканлиги ва унинг мазмунига кўра жиноят содир этган шахсга нисбатан у аҳлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши кераклигига қаратилиши лозим”лиги ҳақида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 03 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг: 1-бандида “Судларнинг эътибори жиноят учун жазо тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларига қатъий амал қилишга қаратилсин” – деб, 2-бандида “Судларга тушунтирилсинки, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 10-моддасида назарда тутилган жавобгарликнинг муқаррарлик принципи ҳар доим ҳам жазо қўлланилиши шартлигини англатмайди” – деб, 3-бандида эса “Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак. Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик хусусияти тажовуз объекти (инсон ҳаёти ва соғлиғи, мулк, жамоат хавфсизлиги ва ҳ.к.), айб шакли, жиноий қилмишнинг қонунда қайси тоифага (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 15-моддаси) киритилганлиги билан белгиланади. Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси қилмиш содир этилиши ҳолатлари (жиноий ниятнинг амалга оширилганлиги даражаси ва босқичлари, жиноятни содир этиш усули, зарар миқдори ёки келиб чиққан оқибатлар оғирлиги, иштирокчиликда содир этилган жиноятда судланувчининг роли) билан белгиланади” – деб таъкидланган. Суд судланувчи С.Тўхтамуродовга жазо чораси ва турини белгилашда, Ўзбекистон Республикаси ЖК 55, 56-моддалари талабларига риоя қилиб, юқорида қайд қилинган Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарорлари раҳбарий кўрсатмаларидан келиб чиқиб, унинг оилавий шароитини, ёшини жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб ҳисоблаб, ғаразли ва паст ниятларда жиноят содир этганини жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, шунингдек, жиноят оқибатида етказилган моддий зарарнинг ўрни тўлиқ қопланганини инобатга олиб, ЖК 168-моддасининг 5-қисми талабларидан келиб чиққан ҳолда, у айбли деб топилаётган моддалар санкциясида назарда тутилган аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлашни, унинг Бухоро вилояти жиноят ишлари бўйича Қоракўл туман судининг 2024 йил 20 ноябрдаги ажрими билан ЖКнинг 73-моддасига асосан ўталмаган аҳлоқ тузатиш ишлари жазосининг 3 ой, 16 кун муддатидан илгари шартли равишда озод қилинган ва Бухоро вилояти жиноят ишлари бўйича Қоракўл туман судининг 2025 йил 10 апрелдаги ажрими билан ЖКнинг 73-моддасига асосан ўталмаган 6 ой, 23 кун муайян ҳуқуқдан, яъни давлат органларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазосидан озод қилинган, ушбу ажримларнинг шартлилигини бекор қилиб, ЖК 59-моддаси 8-қисми тартибида қисман қўшиш йўли билан узил-кесил жазо тайинлашни лозим топади. Суд, мазкур жиноят иши юзасидан етказилган моддий зарар ўрни тўлиқ қопланганини эътиборга олган ҳолда, Х.Исмаилова томонидан тергов жараёнида етказилган моддий зарарни қоплаш мақсадида Тошкент шаҳар прокуратураси депозит ҳисоб-рақамига 2024 йил 28 декабрдаги рақамсиз тўлов топшириқномаси ҳамда 2024 йил 27 декабрдаги рақамсиз тўлов топшириқномасига асосан тўланган жами 10.400.000 сўм маблағларни АТ “Халқбанк” Тошкент шаҳар филиали фойдасига ўтказишни лозим топади. Бундан ташқари суд, манфаатдор томонларга мазкур жиноят иши доирасида етказилган моддий ва маънавий зарарларни ундириш масаласида асослантирувчи ҳужжатлар билан биргаликда фуқаролик тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқини тушунтиришни лозим деб ҳисоблайди. 10 Шу билан бирга суд, мазкур жиноят иши ҳужжатларида қайд қилинган Ш.Рашидов ва Қ.Жўраевлар томонидан Тошкент шаҳар прокуратураси депозит ҳисоб-рақамига тўланган маблағлар тақдирини муҳокама қилиб, мазкур маблағлар тақдири Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судининг 2023 йил 16 августдаги ҳукми билан ҳал қилинганлигини инобатга олади. Бундан ташқари суд, АТ “Халқ банки” Пойтахт филиали томонидан Х.Исмаилова, И.Нуритдинов, З.Обидова, М.Облоқулов, О.Холиқовлар номига ажратилган ва тўланмаган имтиёзли кредитларни ундириш масаласида фуқаролик тартибида судга мурожаат қилиниб ва фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг тегишли ҳал қилув қарорлари қабул қилинганини эътиборга олишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 130-моддаси 1-қисми, 138-моддаси талабидан келиб чиқиб, Жиноят-процессуал кодексининг 454457, 460, 463, 465-468, 471-473-моддаларига риоя қилиб, суд Қ И Л А Д И: Жиноят ишининг Тўхтамуродов Сухроб Дилшод ўғлини (To’xtamrodov Suxrob Dilshod o’g’li) Ўзбекистон Республикаси ЖК 168моддаси 3-қисмининг “а,б,в” бандлари билан айблаш ҳақидаги қисми Ўзбекистон Республикаси ЖПК 83-моддаси 2-қисмига асосан тугатилиб реабилитация қилинсин. Тўхтамуродов Сухроб Дилшод ўғли (To’xtamrodov Suxrob Dilshod o’g’li) Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси 168-моддаси 3-қисмининг “б,в” бандлари, 209-моддаси 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилсин. Тўхтамуродов Сухроб Дилшод ўғлига Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “б,в” бандлари билан унга нисбатан ҳар ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат фойдасига ушлаб қолинган ҳолда 2 (икки) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. Тўхтамуродов Сухроб Дилшод ўғлига Ўзбекистон Республикаси ЖК 209-моддаси 2-қисмининг “а” банди билан, ЖКнинг 45-моддаси қўлланилган ҳолда 2 (икки) йил муддатга муайян ҳуқуқдан маҳрум қилган ҳолда, 2 (икки) йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖК 59,61-моддалари тартибида, Тўхтамуродов Сухроб Дилшод ўғлига жиноятлар мажмуи тариқасида, тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан, ЖКнинг 45-моддаси қўлланилган ҳолда 2 (икки) йил муддатга муайян ҳуқуқдан маҳрум қилган ҳолда, 3 (уч) йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖК 59-моддаси 8-қисми, 61-моддаси тартибида, Тўхтамуродов Сухроб Дилшод ўғлига Бухоро вилояти жиноят ишлари бўйича Қоракўл туман судининг 2024 йил 20 ноябрдаги ажрими билан ЖКнинг 73-моддасига асосан ўталмаган аҳлоқ тузатиш ишлари жазосининг 3 ой, 16 кун муддатидан илгари шартли равишда озод қилинган ва Бухоро вилояти жиноят ишлари бўйича Қоракўл туман судининг 2025 йил 10 апрелдаги ажрими билан ЖКнинг 73-моддасига асосан ўталмаган 6 ой, 23 кун муайян ҳуқуқдан, яъни давлат органларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазосидан озод қилинган, ушбу ажримларнинг шартлилигини бекор қилиб қисман қўшиш йўли билан, узил-кесил ЖКнинг 45-моддаси қўлланилган ҳолда 2 (икки) йил муддатга муайян ҳуқуқдан маҳрум қилган ҳолда, 3 (уч) йил 06 (олти) ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлансин. С.Тўхтамуродовнинг озодликни чеклаш жазосини ўташ муддати Бухоро вилояти, Қоракўл тумани ИИО ФМБ Пробация гуруҳига ҳисобга қўйилган кундан бошлаб ҳисоблансин. Ҳукм ижросини назорат қилиш С.Тўхтамуродовнинг яшаш жойи бўйича Бухоро вилояти, Қоракўл тумани ИИО ФМБ Пробация гуруҳига юклатилсин. С.Тўхтамуродовнинг зиммасига ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг қуйидаги қўшимча таъқиқлар (чеклашлар) ҳам юклансин: - назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойи - Бухоро вилояти, Қоракўл тумани, Истиқлол МФЙ, 108-уйни ўзгартирмаслик, жамоат жойларида тартибга риоя қилиш, жиноятга мойиллиги бўлган шахслар билан алоқа ўрнатмаслик, назорат қилувчи органнинг розилигисиз Бухоро вилояти ҳудудидан ташқарига чиқмаслик. С.Тўхтамуродов озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўташдан қасддан бўйин товлаган, шунингдек суд томонидан унинг зиммасига юкланган мажбуриятларни бажармаган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддаси 6-қисмида кўрсатилган оқибатлар юзага келиши мумкинлиги тушунтирилсин. Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг С.Тўхтамуродовга нисбатан танланган “муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат” эҳтиёт чораси бекор қилинсин. Жиноят оқибатида етказилган моддий зарар ўрни тўлиқ қопланганлиги эътиборга олинсин. Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг, Х.Исмаилова томонидан тергов жараёнида етказилган моддий зарарни қоплаш мақсадида Тошкент шаҳар прокуратураси депозит ҳисоб-рақамига 2024 йил 28 декабрдаги рақамсиз тўлов топшириқномаси ҳамда 2024 йил 27 декабрдаги рақамсиз тўлов топшириқномасига асосан тўланган жами 10.400.000 сўм маблағлар АТ “Халқбанк” Тошкент шаҳар филиали фойдасига ўтказилсин. Манфаатдор томонларга мазкур жиноят иши доирасида етказилган моддий ва маънавий зарарларни ундириш масаласида асослантирувчи ҳужжатлар билан биргаликда фуқаролик тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилсин. Ҳукмдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси ЎРҚ-869-сонли Қонуни таҳриридаги Ўзбекистон Республикаси ЖПК 4974-моддасига асосан ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, жабрланувчи ва уларнинг қонуний вакиллари ҳукмнинг кўчирма нусхасини олган кундан эътиборан шу муддат ичида, апелляция тартибида Тошкент 12 шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши ёхуд ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг Ўзбекистон Республикаси ЖПК 498-моддасига асосан кассация тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши мумкин. Раислик қилувчи судья: И.Сабиров