← Назад
Решение #746245 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 128 | — | law | |
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| нинг | 215 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
IQTISODIY SUDI
YANGIKURGAN
INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 07 ноябрь
Янгиқўрғон шаҳарчаси
Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий суди судьяси Ш.Тўхтабоевнинг
раислигида, судья ёрдамчиси А.Собиржановнинг суд мажлиси котиблигида,
аризачи АААААААААААААнинг жавобгар «ББББББББББ» масъулияти
чекланган жамиятига нисбатан 35 506 705 сўм молиявий жарима қўллаш
тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни аризачи вакили
Т.Домулажонов
(2022
йил
23
июндаги
22-35423-сонли ишончнома асосида) иштирокида, жавобгар вакили
иштирокисиз, иқтисодий суднинг ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Аризада баён этилишича, ААААААААААААА (бундан буён матнда
аризачи деб юритилади) Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий судига ариза
билан мурожаат қилиб, жавобгар «ББББББББББ» масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан 35 506
705 сўм молиявий жарима қўллашни сўраган.
Суд мажлисида аризачи вакили жавобгар чет давлатдаги корхоналар
билан 2 та импорт шартномаси тузганлигини, шартнома бўйича белгиланган
муддатларда импорт маҳсулотлари олиб кирилмаганлиги учун 2022 йил 01
августь ҳолатига 65 000 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган қарздорлик
вужудга келганлигини, дебитор қарздорлик суммасининг 5 фоизига тенг
миқдорида, яъни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича (1
АҚШ доллари – 10 925,14 сўм) сўмдаги эквиваленти 35 506 705 сўм
миқдорида молиявий жарима суммасини тўлаш ҳақида 2022 йил 15
сентябрда 22-57655-сонли талабнома юборилганлигини, талабнома ижроси
ихтиёрий равишда таъминланмаганлигини, ушбу ҳолат юзасидан иқтисодий
судга ариза киритилганлиги ҳақида жавобгарга маълум қилганлигини,
жавобгар томонидан аризада кўрсатилган ташқи савдо контрактлари бўйича
бугунги кунда 65 000 АҚШ доллари миқдорида маблағлар келиб
тушганлигини маълум қилиб, ишни қонуний ҳал этишни сўради.
Жавобгар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда
хабардор қилинган бўлсада, унинг вакили суд мажлисига келмади ва даъво
юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини тақдим этмади. Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб
юритилади)нинг 128-моддаси иккинчи қисмига биноан, ажримнинг кўчирма
нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик
фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда
юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса суд томонидан тегишли
тарзда хабардор қилинган деб ҳисоблананиши белгиланган. Шунингдек,
ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва
жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкинлигини инобатга олиб, суд мазкур иқтисодий ишни унинг вакили
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги
асосларга кўра билдирилган ариза талабларини қаноатлантиришни рад
этишни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ташқи савдо фаолиятини
янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш
чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2017 йил 3 ноябрдаги ПҚ-3351-сонли
қарорида ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтказиб юборилган
дебитор қарздорлик ҳосил бўлганлиги учун бевосита тадбиркорлик
субъектлари жавоб берадилар; шунингдек, импорт операциялари бўйича
муддати ўтказиб юборилган дебитор қарздорлик ҳосил бўлганлиги учун
импорт қилувчиларга (устав капиталида давлат улуши 50 фоиздан кам бўлган
ташкилотлардан ташқари) нисбатан экспорт операциялари бўйича муддати
ўтказиб юборилган дебитор қарздорликка йўл қўйган экспорт қилувчилар
учун назарда тутилган жавобгарлик чоралари қўлланилиши белгилаб
қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон
Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини янада
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2020 йил 14 майдаги
283-сонли Қарори билан тасдиқланган «Ташқи савдо операциялари амалга
оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби
тўғрисида»ги Низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади)нинг
27-бандига асосан ташқи савдо контрактлари бўйича активлар репатриация
қилинишини (чет элдан хорижий валютадаги маблағлар келиб тушишини ёки
ушбу Низомда кўрсатилган божхона режимларида товарлар республикага
олиб кирилиши ва расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва хизматлар
кўрсатилишини ёки пул маблағларининг қайтарилишини) мазкур
Низомнинг 23, 24 ва 241-бандларида белгиланган
муддатлар
тугагандан
кейин кўпи билан 45 кун (кичик тадбиркорлик субъектлари учун — 90 кун)
мобайнида таъминламаган хўжалик юритувчи субъектлар:
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт
амалга оширилган санадан эътиборан 360 кунгача кечикканда —
репатриация қилинмаган активлар суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда;
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт
амалга оширилган санадан эътиборан 360 кундан 545 кунгача кечикканда —
репатриация қилинмаган активлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда
қўшимча равишда;
амалга оширилган санадан эътиборан 545 кундан ортиқ кечикканда —
репатриация қилинмаган активлар суммасининг 35 фоизига тенг миқдорда
республика бюджети даромадига қўшимча жарима тўлаш белгилаб қўйилган.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, жавобгар томонидан Қозоғистон
давлатининг «TOO ZBV» компаниясига тарафлар ўртасида тузилган
201053901308594459210200011-сонли импорт шартномаси бўйича 40 000
АҚШ доллари, 201053901308594459210200012-сонли импорт шартномаси
бўйича 25 000 АҚШ доллари жами 65 000 АҚШ доллари миқдорида тўловлар
амалга оширилган ҳамда белгиланган муддатларда махсулотлар импорти
амалга оширилмаган ёки маблағлар қайтарилмаганлиги натижасида
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 01.08.2022 йил ҳолатига
мазкур шартнома бўйича 65 000 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган
қарздорлик вужудга келганлиги аниқланган.
Шу боис, аризачи томонидан жавобгарга импорт шартномаси бўйича
импорт қилиниши лозим бўлган маҳсулотлар республикага олиб
кирилмаганлиги боис дебитор қарздорлик суммасининг 5 фоизига тенг
миқдорида, яъни 65 000 АҚШ доллари ёки Ўзбекистон Республикаси
Марказий банкининг 15.09.2022 йил ҳолатига курси бўйича (1 АҚШ доллари
– 10 925,14 сўм) сўмдаги эквиваленти 35 506 705 сўм (65 000 х 5% = 3 250 х
10 925,14 = 35 506 705) миқдорида молиявий жарима суммасини тўлаш
ҳақида 2022 йил 15 сентябрда 22-57655-сонли талабнома юборилган.
Бироқ, жавобгар томонидан талабнома ихтиёрий ижро қилинмаган ва
молиявий жарима суммаси тўлаб берилмаган.
Низомнинг 28-бандига мувофиқ хўжалик юритувчи субъект томонидан
ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликлар
ихтиёрий равишда тўлаб берилмаган ёхуд тўлашни рад этган тақдирда,
давлат солиқ хизмати органи жарима қўллаш ҳақидаги ариза билан судга
мурожаат қилиши белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 215-моддасига асосан, ҳуқуқий таъсир
чораларини қўллаш тўғрисидаги аризалар билан судларга назорат қилувчи
органлар мурожаат этишга ҳақли.
ИПК 68-моддасининг иккинчи қисмига кўра, юридик шахслар ва
фуқароларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш (бундан буён
матнда ҳуқуқий таъсир чоралари деб юритилади) тўғрисидаги ишлар кўриб
чиқилаётганда ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш учун асос бўлган
ҳолатларни исботлаш мажбурияти назорат қилувчи орган зиммасига
юклатилади.
АААААААААААААнинг 2022 йил 05 ноябрь ва АЖ “Garant bank”
2022 йил 04 ноябрь ҳолатига тақдим этган маълумотномасига асосан
«ББББББББББ» масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган импорт
шартномаси бўйича дебитор қарздорлик бартараф этилган.
Бундай ҳолатда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги ПҚ-5087-сонли Қарорининг 10-банди
талабларига асосан киритилган ариза бўйича жавобгарга тегишли бўлган
импорт шартномаси бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик бартараф
этилганлиги сабабли даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш лозим.
ИПКнинг 72-моддасига мувофиқ, қонун ҳужжатларига мувофиқ
муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа
далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас.
Қайд этилганларга биноан суд аризачининг талабларини асосли деб
ҳисоблаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни, аризачи томонидан тўлаб чиқилган
24 000 сўм почта харажатини жавобгар ҳисобидан ундиришни, “Давлат божи
тўғрисида”ги Қонунининг 9-моддаси 19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар –
ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат
божидан озод этилганлигини инобатга олиб, давлат божини ундирмасликни
лозим деб топади.
Баён этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 72, 118, 128, 170, 176-180, 186
ва 215-222-моддалари талабларига риоя қилиб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
АААААААААААААнинг аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
«ББББББББББ»
масъулияти
чекланган
жамияти
ҳисобидан
ААААААААААААА фойдасига тўланган 24 000 сўм почта харажати
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори ўн кунлик муддат ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали ўн кунлик
муддатда апелляция тартибида Наманган вилоят судига шикоят бериши
(протест келтириши) мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан
тасдиқланган Низомнинг 28-бандига асосан, ташқи савдо контрактлари бўйича тўлиқ миқдорда валюта
маблағларининг тушиши ёки товарларнинг республикага олиб кирилиши ҳамда «эркин муомалага чиқариш
(импорт)» божхона режимида расмийлаштирилиши, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилиши
таъминланган тақдирда:
суд ҳужжати қонуний кучга кирмаган вақтда — ижрога қаратилмайди.
Молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги суд ҳужжати қонуний кучга киргандан сўнг 90 календарь
кун ичида ва уни шу муддат ичида ижро этиш пайтида аризада кўрсатилган ташқи савдо контрактлари
бўйича тўлиқ миқдорда валюта маблағларининг тушиши ёки товарларнинг республикага олиб кирилиши
ҳамда «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилиши, ишлар бажарилиши
ва хизматлар кўрсатилиши таъминланган тақдирда — иш юритиш тугатилади ва мажбурий ундириш
бўйича кўрилган барча чоралар бекор қилинади (давлат солиқ хизмати органлари ва Ўзбекистон
Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан), шунингдек, ундирилган
жарималар хўжалик юритувчи субъектнинг аризаси асосида банк ҳисобварағига қайтариб берилади.
Раислик қилувчи, судья
Ш.Тўхтабоев
«Ҳал қилув қарори аслига тўғри», судья
Ш.Тўхтабоев