← Назад
Решение #746325 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 279 | — | law | |
| онуни | 26 | — | law | |
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| аролик кодекси | 333 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
BO‘STON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
БУСТАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
170400, Andijon vil, Bo’ston tumani,
Mustaqillik ko’chasi, 36-uy
170400, обл. Андижан, р. Бустан,
улица Мустақиллик, 36
Тел: (0-374) 333-22-29, faks: (0-374) 333-14-37 Веб-сайт: www.oliysud.uz эл.почта: i.buz@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲAЛ ҚИЛУВ ҚAРOРИ
Бўстон туман
4-1703-2201/1269-сонли иш
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судъяси С.Умаралиев раислигида,
судья
ёрдамчиси
Ф.Турғуновнинг
котиблигида,
даъвогарАТБ “Хамкорбанк”нинг, жавобгар- “Келажак авлод” фермер хўжалиги ва “Kelajak
xon taxi” масъулияти чекланган жамиятларига нисбатан тақдим этилган даъвоси
бўйича ишни даъвогар вакили И.Маматқулов (ишончномалар асосида)нинг
иштирокида, Бўстон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
АТБ “Хамкорбанк” (кейинги ўринларда “Даъвогар” деб юритилади) иқтисодий
судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “Келажак авлод” фермер хўжалиги
(кейинги ўринларда “Жавобгар” деб юритилади)дан 138 587 625,62 сўм кредит
тани, 5 327 285,14 сўм кредит фоиз, 1 585 190,81 сўм пеня ундириш, ундирувни
гаровдаги “Kelajak xon taxi” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда
“Қўшимча жавобгар” деб юритилади)га тегишли автотранспорт воситаларига
қаратишни сўраган.
Даъвогар вакили суд мажлисида кўрсатма бериб, жавобгар билан кредит
шартномасига асосан тўловлар амалга оширилганлигини, бироқ жавобгар
шартнома иловасида келишилган жадвал асосида тўловларни амалга
оширмаганлигини,
мунтазам
равишда
шартнома
шартлари
бажарилмаганлигини, суд кунига қадарли хисобланган пеня, фоиз тўловларини
бир қисми ҳамда муддати ўтган асосий қарздорликлар тўлаб берганлигини
билдириб, қолдиқ тўловларни ундириб беришликни, ундирувни гаровдаги
мулкларга қаратишни сўради.
Жавобгар ва қўшимча жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тартибда хабардор этилган бўлсада, бироқ уларнинг вакиллари суд
мажлисига келмади ва ўз эътирозларини билдиришмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда матнда “ИПК” деб аталади) 170-моддасининг учинчи қисмига асосан,
иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Суд юқоридаги қонун нормаларига асосан ишни жавобгар ва қўшимча
жавобгар вакиллари иштирокисиз кўришликни лозим топади.
Суд даъвогар вакили тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳамда
қўшимча тақдим этилган хужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра
даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ишдаги мавжуд хужжатлардан ва суд муҳокамасидан аниқланишича,
АТБ “Хамкорбанк” Шахрихон филиали ва “Келажак авлод” масъулияти чекланган
жамияти ўртасида 2020 йил 19 августда №289-сонли кредит шартномаси
тузилган. Ушбу шартномага кўра, филиал жавобгарга йиллик 21 фоиз устама
тўлаш шарти билан 36 ой муддатга қорамол (сигир) сотиб олиш учун
280 000 000 сўм миқдорида пул маблағи бериш мажбуриятини олган. Жавобгар
эса иловадаги жадвал асосида тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган.
Кредит шартномасининг ижросини таъминлаш мақсадида тарафлар
ўртасида 2020 йил 21 августда нотариал тартибда тасдиқланган “Гаров
шартномаси” имзоланган бўлиб, гаров шартномаси кўра, қўшимча жавобгарга
тегишли бўлган Андижон вилоят ИИБ ЙҲХБ ҳузуридаги РИБ томонидан
2020 йил 27 июлда берилган AAF№1997333 рақамли транспорт воситасини қайд
этиш гувоҳномасига асосан тегишли бўлган 2020 йилда ишлаб чиқарилган,
двигитель
рақами
№B15D211201912DJCX0371,
кузов
рақами
XWBJF69VELA100943, шасси рақами рақамсиз, ранги белодымчатый (оқ), давлат
рақам белгиси 60 045 UAA бўлган GM UZ COBALT русумли автотранспорт
воситаси; Андижон вилоят ИИБ ЙҲХБ ҳузуридаги РИБ томонидан
2020 йил 27 июлда берилган AAF№1997335 рақамли транспорт воситасини қайд
этиш гувоҳномасига асосан тегишли бўлган 2020 йилда ишлаб чиқарилган,
двигитель
рақами
№B15D211201912DJCX0373,
кузов
рақами
XWBJF69VELA100883, шасси рақами рақамсиз, ранги белодымчатый (оқ), давлат
рақам белгиси 60 481 LBA бўлган GM UZ COBALT русумли автотранспорт
воситаси; Андижон вилоят ИИБ ЙҲХБ ҳузуридаги РИБ томонидан
2020 йил 27 июлда берилган AAF№1997297 рақамли транспорт воситасини қайд
этиш гувоҳномасига асосан тегишли бўлган 2020 йилда ишлаб чиқарилган,
двигитель
рақами
№B15D211201922DJCX0280,
кузов
рақами
XWBJF69VELA101067, шасси рақами рақамсиз, ранги белодымчатый (оқ), давлат
рақам белгиси 60 480 LBA бўлган GM UZ COBALT русумли автотранспорт
воситаси; Андижон вилоят ИИБ ЙҲХБ ҳузуридаги РИБ томонидан
2020 йил 5 мартда берилган AAF№1697319 рақамли транспорт воситасини қайд
этиш гувоҳномасига асосан тегишли бўлган 2020 йилда ишлаб чиқарилган,
двигитель
рақами
№B15D211193382AUYX0180,
кузов
рақами
XWBJF69V9LA015982, шасси рақами рақамсиз, ранги белодымчатый (оқ), давлат
рақам белгиси 60 377 EBA бўлган GM UZ COBALT русумли автотранспорт
воситалари гаровга қўйилган.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
матнда “ФК”)нинг 279-моддасига биноан кредиторнинг талабларини қондириш
учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар
бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда
гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди
Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли “Кредит шартномаларидан
келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги
фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги
Қарорининг 24-бандига кўра, агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб
белгиланган бўлмаса, гаровга олувчига берилган гаров нарсасига ундирувни
қаратиш тартиби гаров тўғрисидаги шартномага мувофиқ белгиланади. Шу
билан бирга, бундай шартноманинг предмети фақат кўчар мол-мулк бўлиши
мумкинлиги ҳисобга олиниб, шартномада гаров нарсасига нисбатан ундирувни
қаратиш шартлари белгиланмаган бўлса, бундай ҳолда гаровга қўйилган молмулкка ундирувни қаратишнинг умумий қоидаси қўлланилишидан келиб чиқиш
лозимлиги юзасидан тушунтириш берилган.
Даъвогар томонидан тақдим этилган маълумотда жавобгарнинг
2022 йил 7 ноябрь кун ҳолатига қарздорлиги 110 068 462,85 сўмни ташкил
этган.
2020 йил 19 августь кунги гаровга қўйилган мулкларни баҳолаш бўйича
тузилган келишув далолатномасида 4 дона автотранспорт воситалари қиймати
350 000 000 сўмни ташкил этган бўлиб, мазкур ҳолатда гаровдаги мулкларни
тўлиқ ундирувга қаратилиши номутаносиб ҳисобланади. Мавжуд қарздорликни
гаровдаги автотранспорт воситаларининг 2 таси етарли ҳисобланади.
Юқоридагиларга асосан суд кредит таъминоти сифатида тақдим этилган
қўшимча жавобгарга тегишли давлат рақам белгиси 60 045 UAA ва 60 481 LBA
бўлган GM UZ COBALT русумли автотранспорт воситаларига қаратиш талабини
қаноатлантиришни, давлат рақам белгиси 60 480 LBA ва 60 377 EBA бўлган
GM UZ COBALT русумли автотранспорт воситаларига қаратиш талабини эса рад
этишликни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг “Гаров тўғрисида”ги (янги тахрир)
Қонунининг 26-моддасига кўра, агар гаров билан таъминланган мажбуриятнинг
қарздор томонидан бузилиши жуда арзимас бўлса ва шу туфайли гаровга олувчи
талабларининг миқдори гаровга қўйилган мол-мулкнинг қийматига аниқ мос
келмаса, ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратишни рад этиш
мумкинлиги белгиланган.
Жавобгар томонидан кредит шартномасида келишилган жадвал асосида
тўловларни амалга ошириши лозим бўлсада бироқ жавобгар тўловларни
белгиланган муддатларда амалга оширмаган.
Даъвогар тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси талабларини
бажариб, жавобгарга 280 000 000 сўм кредит маблағлари берилган. Ушбу ҳолат
иш ҳужжатлари билан тасдиқланади.
Жавобгарнинг 2022 йил 11 октябрь ҳолатига 138 587 625,62 сўм кредит
тани, шундан 19 366 661,55 сўм муддати ўтган кредит асосий қарз, 5 327 285,14
сўм фоиз қарз қарздорликлар мавжуд бўлган.
Зеро, ФКнинг 8, 234-моддаларига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
ФКнинг 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк
ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига)
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари
(кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун
фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Тарафлар ўртасида расмийлаштирилган кредит шартномасининг 11.13бандининг i-кичик бандида кредит ва унга хисобланган фоизларни шартномада
белгиланган муддатдан 30 кун ва ундан ортиқ муддатга кичиктирилиши, j-кичик
бандида кредит ва унга ҳисобланган фоизларни мунтазам равишда кечиктириб
тўланиши, яъни ўн икки ой давомида мазкур шартноманинг ажралмас қисми
ҳисобланган қайтариш жадвалида қайд этилган тўлов муддати уч ва ундан
ортиқ мартаба бузилганда шартномани жиддий бузиш деб ҳисобланиши ва
бунда банк шартномани муддатидан олдин бекор қилиши ҳамда кредит ва унга
ҳисобланган фоизларни муддатидан олдин қайтариб олиши мумкинлиги
белгиланган.
Жавобгар суд кунига қадарли муддати ўтган кредит асосий қарз ва фоиз
қарздорликнинг 4 461 241,48 сўм қисмини тўлаб берган.
Юқоридагиларга асосан суд жавобгардан даъвогар фойдасига
109 202 419,19 сўм кредит асосий қарз, 866 043,66 сўм фоиз қарздорликни
ундиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар жавобгардан муддати ўтган кредит асосий қарз ва
фоиз қарздорлик учун 1 585 190,81 сўм пеня ундиришни сўраган.
Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 9.2-бандида, қарз олувчи кредит
тўловлари ўз вақтида тўламаган ҳамда улар юзасидан муддати ўтган қарзлар
юзага келган ҳолларда тўлов кечиктирилган ҳар бир кун учун банкга муддати
ўтган кредит қарздорлигига нисбатан 0,4 фоиз миқдорида, муддати ўтган фоиз
тўловларига 0,4 фоиз миқдорда пеня тўлашлиги белгиланган.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 333-моддасига
кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим
даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада
бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Бироқ, даъвогар томонидан хисобланган 1 585 190,81 сўм пеня ихтиёрий
равишда шартноманинг 8.7-бандига асосан даъвогарга тўлаб берилган. Шу
сабабли суд даъвогарнинг пеня ундириш талабини рад этишликни лозим
топади.
Суд, иш бўйича суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб,
давлат божи тўловини жавобгар ҳисобидан Республика бюджети, олдиндан
тўланган почта харажатини даъвогар фойдасига ундиришни лозим топди.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддасида, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилиги белгиланган. Даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат
қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд
харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилишлиги белгиланган.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 170, 176-180 моддаларига асосланиб
қарор қилади:
Даъво қисман қаноатлантирилсин.
“Келажак авлод” фермер хўжалиги ҳисобидан АТБ “Хамкорбанк” фойдасига
109 202 419,19 сўм кредит қарз, 866 043,66 сўм фоиз қарз, олдиндан тўланган
24 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Ундирув гаровдаги “Kelajak xon taxi” масъулияти чекланган жамиятига:
2020 йил 27 июлда берилган AAF№1997333 рақамли транспорт воситасини қайд
этиш гувоҳномасига асосан тегишли бўлган 2020 йилда ишлаб чиқарилган,
двигитель
рақами
№B15D211201912DJCX0371,
кузов
рақами
XWBJF69VELA100943, шасси рақами рақамсиз, ранги белодымчатый (оқ), давлат
рақам белгиси 60 045 UAA бўлган GM UZ COBALT русумли автотранспорт
воситаси;
- Андижон вилоят ИИБ ЙҲХБ ҳузуридаги РИБ томонидан
2020 йил 27 июлда берилган AAF№1997335 рақамли транспорт воситасини қайд
этиш гувоҳномасига асосан тегишли бўлган 2020 йилда ишлаб чиқарилган,
двигитель
рақами
№B15D211201912DJCX0373,
кузов
рақами
XWBJF69VELA100883, шасси рақами рақамсиз, ранги белодымчатый (оқ), давлат
рақам белгиси 60 481 LBA бўлган GM UZ COBALT русумли автотранспорт
воситаларига қаратилсин.
“Келажак авлод” фермер хўжалиги ҳисобидан Республика бюджетига
2 910 002,03 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Бўстон туманлараро
иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига
апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин.
Судья
С.Умаралиев