← Назад
Решение #746345 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 40 | — | law | |
| нинг | 5 | — | law | |
| онуннинг | 7 | — | law | |
| онуннинг | 239 | — | law | |
| онуннинг | 241 | — | law | |
| онуннинг | 55 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
XO‘JAOBOD TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KHODJAOBOD INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
171400, Andijon viloyati,
Xo‘jaobod shahar, Pok niyat ko‘chasi, 2-uy
171400, Andijan region,
Khodjaobod city, Pok niyat street, 2.
Тel., Ғах: (+998-74) 741-12-82, veb-sayt: www.oliysud.uz, е-mail: i.xujaobod@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Хўжаобод тумани
2021 йил 04 ноябрь
4-1706-2201/936-сонли иш
Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.К.Абидов раислигида,
судья ёрдамчиси А.Алиқуловнинг котиблигида, аризачи - .............................нинг
қарздор - "............................." масъулияти чекланган жамиятига (СТИР: 305753921)
нисбатан нисбатан соддалаштирилган тартиб-таомил бўйича банкрот деб топиш
тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни аризачи вакили
Н.Зокирова (2022 йил 27 октябрь кунги 22-00997-сонли ишончномага асосан),
Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
............................. (бундан буён матнда ДСИ ёки “аризачи” деб юритилади)
Хўжаобод туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб,
“.............................” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “Қарздор”
деб юритилади)ни соддалаштирилган тартиб-таомил бўйича банкрот деб топишни
сўраган.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тилхат орқали хабардор
қилинган қарздор вакили бугунги суд мажлисида иштирок этмади. Суд Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128, 170-моддалари талабига
кўра, ишни қарздорнинг иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида аризачи вакили судга ариза киритилганидан сўнг қарздор
солиқ ва йиғимлар бўйича қарздорлигини тўлиқ бартараф этганлигини билдириб,
қонуний қарор қабул қилишни сўради
Қарздор вакили бугунги суд мажлисида иштирок этмаган бўлса-да, 2022 йил
27 октябрь кунги суд мажлисида иштирок этган қарздор рахбари Б.Исаков
ҳақиқатан ҳам ариза судга берилган вақтда солиқ ва йиғимлардан муддати ўтган
қарзи мавжуд бўлганлигини, ариза берилганидан сўнг қарздорлик қисман бартараф
этилганлигини, қолган қарздорликни бартараф қилиш чоралари кўрилаётганлигини
билдирган.
Суд аризачи вакили тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд
материаллар билан танишиб, қуйидагиларга асосан ариза талабини
қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, қарздор "............................." масъулияти
чекланган жамияти Андижон вилояти, Хўжаобод туман Давлат хизматлари
марказининг 2018 йил 17 сентябрдаги 636503-сонли реестр рақами билан давлат
рўйхатидан ўтказилган. Жамиятнинг таъсис хўжжатларига кўра жамият таъсисчиси
ва раҳбари Исаков Ботирбек Кахрамонович. Қарздорнинг юридик манзили
Андижон вилояти, Хўжаобод тумани, Бахрин МФЙ Бахрин кўчасида жойлашган.
............................. томонидан "............................." масъулияти чекланган
жамиятининг қарздорлиги ўрганилганда, солиқ ва йиғимлардан бўлган қарзи 12 637
495 сўмни ташкил қилганлиги аниқланган.
Аризачи .............................нинг “Солиқ мажбуриятига шахснинг мол-мулки
ҳисобидан солиқ қарзини ундириш бўйича” қарорлари Мажбурий ижро бюроси
Хўжаобод туман бўлимига ижро учун юборилган.
Мажбурий ижро бюроси Хўжаобод туман бўлими томонидан ижро
ҳаракатлари олиб борилиб, қарздорликни қарздорнинг мол-мулкидан ундириш
имкони бўлмаганлиги учун бўлим давлат ижрочисининг “Ижро иши юритишни
тамомлаш ва ижро ҳужжатини ундирувчига қайтариш тўғрисида”ги Қарорига
асосан ижро иши юритиш тамомланиб, ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикаси
“Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро қилиш тўғрисида”ги
Қонунининг 40-моддаси, 1-қисм, 3-бандига кўра ундирувчига қайтарилган.
Аризачи томонидан қарздорнинг мол-мулки, дебитор ва кредитор
қарздорлиги мавжуд ёки мавжуд эмаслиги бўйича тегишли идораларга алоқа
хатлари билан мурожаат қилинган. Қарздорнинг мол-мулки мавжуд эмаслиги
тегишли ташкилотлар томонидан берилган жавоб хатлари билан ўз тасдиғини
топган.
Қарздор солиқ ва йиғимлар бўйича мажбуриятини бажармаганлиги, молмулки мавжуд эмаслиги сабабли аризачи қарздорни соддалаштирилган таомил
бўйича тўловга қобилиятсиз деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлашни
сўраб, судга ариза билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Қонуни (Бундан буён матнда “Қонун” деб юритилади)нинг 5-моддасига асосан
тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат:
вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага
келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса,
шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар
томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида
қарздорнинг
пул
мажбуриятлари
бўйича
кредиторлар
талабларини
қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини
бажаришга қодир эмаслиги;
доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва
ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи
чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг
мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса.
Ушбу моддада назарда тутилган қоидалар тўловга қобилиятсизлик
тўғрисидаги ишлар соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилаётганда, жисмоний
шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга қобилиятсизлиги
тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда қўлланилмайди.
Қонуннинг 7-моддасига кўра, қарздор пул мажбуриятларини бажармаганлиги
муносабати билан унга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш
ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш ҳуқуқига қарздорнинг ўзи ва кредитор
эга.
Қонуннинг 239-моддасига асосан суд тугатилаётган юридик шахсни банкрот
деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади,
тугатиш бошқарувчисини тайинлайди. Тугатилаётган юридик шахснинг тўловга
қобилиятсизлигида кузатув, суд санацияси ва ташқи бошқарув тартиб-таомиллари
қўлланилмайди. Кредиторлар тугатилаётган юридик шахсга нисбатан ўз
талабларини тугатилаётган юридик шахсни банкрот деб топиш ҳақидаги эълон
чиқарилган пайтдан эътиборан бир ойлик муддатда тақдим этишга ҳақли.
Қонуннинг 241-моддасига кўра ўз фаолиятини тугатган қарздор якка
тартибдаги тадбиркор ёки тугатилаётган юридик шахснинг раҳбари ҳозир бўлмаган
ва уларнинг жойлашган ерини (яшаш жойини) аниқлашнинг имкони бўлмаган
тақдирда, ҳозир бўлмаган қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги
ариза, кредиторлик қарзи миқдоридан қатъи назар, кредитор, ваколатли давлат
органи, давлат солиқ хизмати органи ёки бошқа ваколатли орган томонидан
берилиши мумкин.
Суд ДСИнинг аризасини асосли деб ҳисоблайди. Чунки, қарздор ариза
топширилгунга қадар, солиқ ва йиғимлар бўйича мажбуриятини 3 ой ва ундан ортиқ
муддатда бажармаганлиги, мол-мулки мавжуд эмаслиги унинг тўловга
қобилиятсизлиги аломатлари ҳисобланиб, булар иш ҳужжатлари билан билан
тасдиқланади.
Бироқ, суд муҳокамасига қадар қарздор солиқ ва йиғимлардан бўлган қарзини
тўлиқ бартараф этган. Ушбу ҳолатлар .............................нинг 2022 йил 03 ноябрь
кунги 22-01025-сонли маълумотномаси ва қарздорлиги мавжуд эмаслиги
тўғрисидаги солиштирма далолатномаси билан ўз исботини топган.
Қонуннинг 55-моддаси биринчи қисмига кўра қарздорни банкрот деб
топишни рад этиш тўғрисидаги қарори қуйидаги ҳолларда қабул қилинади:
тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланмаганда;
суд тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича қарор қабул қилгунига
қадар кредиторларнинг билдирилган талаблари қаноатлантирилганда;
сохта тўловга қобилиятсизлик аниқланганда.
Мазкур ҳолатда суд тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича қарор
қабул
қилгунига
қадар
кредиторнинг
билдирилган
талаблари
қаноатлантирилганлиги сабабли ариза талабларини қаноатлантиришни рад
қилишни лозим топди.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга кўра, аризачининг соддалаштирилган тартибда банкрот деб
топиш тўғрисидаги аризасини қаноатлантиришдан рад этишни, ариза талаби асосли
бўлганлиги сабабли қарздордан республика бюджетига 900 000 сўм давлат божи,
аризачи фойдасига 24 000 сўм почта харажати ундиришни, суд бошқарувчиси
хизматидан фойдаланилмаганлиги сабабли, аризачи томонидан суд бошқарувчиси
хизмат ҳақи учун суд депозит ҳисобрақамига тўланган 900 000 сўмни қайтаришни
лозим деб топди.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида”ги Қонунининг 5, 7, 26, 55, 238-242-моддаларини, Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 210, 176-179-моддаларини
қўллаб,
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Ариза талабини қаноатлантириш рад этилсин.
4
“............................."
масъулияти
чекланган
жамияти
хисобидан
............................. фойдасига 24 000 сўм почта харажати ундирилсин.
“............................." масъулияти чекланган жамияти хисобидан Республика
бюджетига 900 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Тугатиш бошқарувчиси учун Ўзбекистон Республикаси Олий суди
ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш Департаменти Андижон вилоят
ҳудудий бошқармасининг махсус ҳисобрақамига олдиндан тўланган 900 000 сўм
ҳақ суммаси .............................га қайтарилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Хўжаобод
туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест
келтириши) мумкин.
Ж.К.Абидов