Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1104-2202/437 Дата решения 04.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Юкоричирчикский межрайонный экономический суд Судья Машкуров Ғайрат Абдужалилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "АСАКА" БАНК акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый "FLY HORSES" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 941477 Claim ID 2943154 PDF Hash 1e483dcf37d52509... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 157-моддаси ИПКнинг 157 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 734-моддаси ФКнинг 734 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
ФКнинг 735-моддаси ФКнинг 735 law
ФКнинг 279-моддаси ФКнинг 279 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ФКнинг 293-моддаси ФКнинг 293 law
онунининг 25-моддаси онуни 25 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
YUQORICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Yuqorichirchiq tumani, Yangibozor sh., Mustaqillik ko’chasi, 77-uy Юкоричирчикский район, г. Янгибазар, улица Мустакиллик, дом 77 Tel: 0370 983-30-14, www.sud.uz, эл.почта: i.yuqorichirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 4 ноябрь 4-1104-2202/437-сонли иш Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг раиси Ғ.Машкуров раислигида, судья ёрдамчиси Б.Насировнинг котиблигида, “Асака банк” АЖ манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг жавобгарлар “FLY HORSES” МЧЖ ва “MUNAVVAR FAYZ” МЧЖга нисбатан “FLY HORSES” МЧЖ ҳисобидан кредит шартномаси бўйича 2 415 418 007,12 сўм фоиз қарздорлигини ундириш, шундан 1 321 776 141,49 сўм қисмини “MUNAVVAR FAYZ” МЧЖдан кафиллик шартномаси бўйича солидар тартибда ундириш, ундирувни гаров мулкига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакиллари – А.Асқархонов (2022 йил 15 мартдаги 20-05/318-сонли ишончнома), Д.Эргашев (2022 йил 1 февралдаги 20-05/233-сонли ишончнома), жавобгарлар “FLY HORSES” МЧЖ ва “MUNAVVAR FAYZ” МЧЖ вакили – О.Махмудов (2022 йил 5 октябрдаги 05/22-сонли ишончнома ва 2022 йил 3 октябрдаги 001801-сонли ордер) иштирокида очиқ суд мажлисида суд биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “Асака банк” АЖ (матнда банк деб юритилади) ва “FLY HORSES” МЧЖ (матнда қарздор ёки жавобгар деб юритилади) ўртасида 2017 йил 2 октябрда 02/10-2017-2-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, шартномага асосан банк қарздорга 60 ой бўлган муддатга йиллик 19 фоиз устама тўлаш шарти билан 5 000 000 000 сўм миқдорида кредит маблағини ажратиш, қарздор эса олинган кредитни шартномада белгиланган муддатда қайтариш ва кредитдан фойдаланганлиги учун фоиз тўловларини тўлаш мажбуриятини олишган. Кредит шартномаси бўйича банк томонидан қарздорга 5 000 000 000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилган. Кредит таъминоти сифатида 2017 йил 3 октябрда нотариал тартибда расмийлаштирилган ипотека шартномасига асосан қарздорга тегишли бўлган, Самарқанд вилояти, Пайариқ тумани, Хўжа Исмоил маҳалласи ҳудудида жойлашган умумий майдони 5952,20 кв.м., қурилиш ости майдони 913,83 кв.м., фойдали майдони 2014,89 кв.м.дан иборат бино ва иншоотлари ҳамда 2017 йил 4 октябрда нотариал тартибда расмийлаштирилган ипотека шартномасига асосан “MUNAVVAR FAYZ” МЧЖга (матнда иккинчи жавобгар деб юритилади) тегишли бўлган, Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани, Ангор ҚФЙ, Ўртаовул МФЙда жойлашган умумий майдони 26,1655 га ер майдонида жойлашган, қурилиш ости майдони 12484,67 кв.м., умумий фойдаланиш майдони 6978,53 кв.м бўлган бино ва иншоотлари гаровга қўйилган. Шунингдек, кредитни қайтарилишининг таъминоти сифатида тарафлар ўртасида 2017 йил 3 октябрда кафиллик шартномаси тузилиб, унга кўра иккинчи жавобгар томонидан кредит шартномаси бўйича 6 250 000 000 сўм миқдорида кафиллик тақдим этилган. Қарздор томонидан кредитни қайтарилиши юзасидан графикда белгиланган фоизлар ўз вақтида тўланмасдан келинганлиги сабабли Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг (матнда Палата деб юритилади) банк манфаатида берган даъво аризаси Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди томонидан кўриб чиқилиб, суднинг 2021 йил 23 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан жавобгар ва иккинчи жавобгардан солидар тартибда 4 928 223 858,51 сўм қарздорлик ундирилиб, ундирув иккинчи жавобгарга тегишли бўлган Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани, Ангор ҚФЙ, Ўртаовул МФЙ, жойлашган умумий майдони 26,1655 га ер майдонида жойлашган, қурилиш ости майдони 12484,67 кв.м., умумий фойдаланиш майдони 6978,53 кв.м бўлган бино иншоотларга қаратилган ва бино иншоотни бошланғич баҳоси 3 250 000 000 сўм этиб белгиланган (4-1001-1915/5423-сонли иш). Мазкур сумманинг 4 712 062 359 сўм қисми қарздорга тегишли гаровдаги мулк учун берилган компенсация пули ҳисобига қопланган. Шундан сўнг кредит шартномасига асосан ҳисобланган фоизларни тўлаш ҳақида банкнинг қарздорга юборилган талабномаси оқибатсиз қолдирилганлиги ҳақидаги важлар билан Палата банк манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, қарздордан 2 415 418 007,12 сўм кредит фоизидан қарздорликни ундириш, шундан 1 321 776 141,49 сўм қисмини иккинчи жавобгардан солидар тартибда ундиришни ҳамда ундирувни гаровдаги иккинчи жавобгарга тегишли бўлган Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани, Ангор ҚФЙ, Ўртаовул МФЙ, жойлашган умумий майдони 26,1655 га ер майдонида жойлашган, қурилиш ости майдони 12484,67 кв.м., умумий фойдаланиш майдони 6978,53 кв.м бўлган бино иншоотларга қаратишни сўраган. Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 4 апрелдаги ҳал қилув қарори даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилган. Тошкент вилоят судининг 2022 йил 2 июндаги қарори билан Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 4 апрелдаги ҳал қилув қарори бекор қилинган ва иш янгидан биринчи инстанция судида кўриш учун Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига юборилган. 2 Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 14 июлдаги судья ўзини-ўзи рад қилиш тўғрисидаги ажримига асосан иш Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судига ўтказилган. Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 22 августдаги ажрими билан мазкур иқтисодий иш иш юритувга қабул қилинган. Суднинг 2022 йил 13, 20, 27 сентябрдаги ажримлари билан низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри агентлиги Ўртачирчиқ туман бўлими, Ўртачирчиқ туман ҳокимияти, “Auto Inovation Parking” МЧЖ, “Maxsus Metal Jixoz” МЧЖ, “Istiqbol Beton Stroy” МЧЖ, “Mu-Jieyu” МЧЖ ҚК, “Almineral” МЧЖ, “Modern Smart Miller” МЧЖ, “Bio Max Service” МЧЖ ва “BilolOil” МЧЖ ишга жалб қилинган. Суд мажлисида даъвогар вакиллари Палата томонидан имзоланган даъво аризасига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги аризани киритиб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Жавобгар ва иккинчи жавобгар вакили даъво талабларига эътироз билдириб, кафиллик шартномаси бўйича ортиғи билан тўловлар тўланганлиги сабабли иккинчи жавобгарни солидар тартибда жавобгарликдан озод қилиниши ҳамда қарздорлик қоплаб берилганлиги сабабли даъво талабини рад қилишни сўради. Иш ҳужжатларида учинчи шахс “Maxsus Metal Jixoz” МЧЖ, “Istiqbol Beton Stroy” МЧЖ, “Bilol-Oil” МЧЖ ва палата вакили иштирокисиз ишни кўриб чиқиш тўғрисидаги илтимосномалар мавжуд. Мазкур ҳолатда суд ишни учинчи шахс “Maxsus Metal Jixoz” МЧЖ, “Istiqbol Beton Stroy” МЧЖ, “Bilol-Oil” МЧЖ ва палата вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди. Қолган барча учинчи шахслар суд муҳокамасининг вақти ва жойидан тегишли тартибда хабардор бўлсалар-да, ўз вакиллари иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан учинчи шахс вакиллари суд мажлиси муҳокамасидан тегишли тартибда хабардор қилинганлигини инобатга олиб, ишни учинчи шахс вакиллари иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд, ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини эса жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. ИПКнинг 157-моддаси биринчи қисмига кўра, даъвогар ишни биринчи инстанция судида кўриш чоғида ишнинг мазмунан кўрилиши якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъвонинг асосини ёки предметини ўзгартиришга, даъво талабларининг миқдорини кўпайтиришга ёки камайтиришга ҳақли. Суд мазкур ҳолатда палатанинг даъвогар манфаатида киритган даъво 3 аризасидаги ундирилиши сўралган фоиз суммасини 2 421 097 619,26 сўмга ўзгартириш тўғрисидаги аризасини иш юритувига қабул қилишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда мажбурият кредит шартномасидан келиб чиққан. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, банк ва қарздор ўртасида 2017 йил 2 октябрь куни 02/10-2017-2-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, шартномага асосан банк қарздорга 60 ой бўлган муддатга йиллик 19 фоиз устама тўлаш шарти билан 5 000 000 000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратишни, қарздор эса ўз навбатида олинган кредитни шартномада белгиланган муддатда қайтариш ва кредитдан фойдаланганлиги учун фоиз тўловларини тўлаш мажбуриятини олган. Ушбу кредит шартномаси бўйича банк томонидан 5 000 000 000 сўм миқдорида пул маблағлари ўтказиб берилган. Мазкур кредит таъминоти сифатида 2017 йил 3 октябрда нотариал тартибда расмийлаштирилган ипотека шартномасига асосан қарздорга тегишли бўлган, Самарқанд вилояти, Пайариқ тумани, Хўжа Исмоил маҳалласи ҳудудида жойлашган умумий майдони 5952,20 кв.м., қурилиш ости майдони 913,83 кв.м., фойдали майдони 2014,89 кв.м.дан иборат бино ва иншоотлари ҳамда 2017 йил 4 октябрда нотариал тартибда расмийлаштирилган ипотека шартномасига асосан иккинчи жавобгарга тегишли бўлган, Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани, Ангор ҚФЙ, Ўртаовул МФЙ, жойлашган умумий майдони 26,1655 га ер майдонида жойлашган, қурилиш ости майдони 12484,67 кв.м., умумий фойдаланиш майдони 6978,53 кв.м бўлган бино иншоотлар гаровга қўйилган. Кредитни қайтариш таъминоти сифатида иккинчи жавобгар 6 250 000 000 сўмлик кафиллиги олиниб, томонлар ўртасида 2017 йил 3 октябрда кафиллик шартномаси имзоланган. Бироқ жавобгар томонидан график бўйича кредитга ҳисобланган фоизлар ўз вақтида тўланмасдан келинган. Маълум бўлишича, (даъвогар) банк манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, (жавобгар)лар “Dinamic Dimension” МЧЖ, “FLY HORSES” МЧЖ ва “MUNAVVAR FAYZ” МЧЖ ҳисобидан солидар тартибда 4 928 223 858,51 сўм кредит қарздорлигини ва суд харажатини жавобгар ҳисобидан ундириш, ундирувни кредит таъминоти сифатида гаровга олинган мол-мулкларга қаратишни сўраган. Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 23 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаблари қисман 4 қаноатлантирилган. Жавобгар “Dinamic Dimension” МЧЖ жавобгарликдан озод этилиб, “FLY HORSES” МЧЖ ва “MUNAVVAR FAYZ” МЧЖлар ҳисобидан солидар тартибда 4 928 223 858,51 сўм қарздорлик ва 16 218 сўм почта харажатлари ундирилиб, ундирув “MUNAVVAR FAYZ” МЧЖга тегишли бўлган Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани, Ангор ҚФЙ, Ўртаовул МФЙ, жойлашган умумий майдони 26,1655 га ер майдонида жойлашган, қурилиш ости майдони 12484,67 кв.м., умумий фойдаланиш майдони 6978,53 кв.м бўлган бино иншоотларга қаратилган ва бино иншоотни бошланғич баҳоси 3 250 000 000 сўм этиб белгиланган. 2019 йил 27 ноябрда ижро варақаси берилган. Жавобгар томонидан тақдим этилган ҳужжатларга кўра Ўртачирчиқ туман ҳокимининг 2019 йил 20 сентябрдаги 3068-сонли қарори билан “MUNAVVAR FAYZ” МЧЖга тегишли ер майдонини 6,0 гектар ер майдони туман ер фонди заҳирасига олинган. Шунингдек, Ўртачирчиқ тумани Мажбурий ижро бюросининг 2020 йил 22 сентябрдаги Ер тузиш ва кўчмас мулк давлат кадастри Ўртачирчиқ туман филиалига 10/2119/20-сонли хатига кўра “MUNAVVAR FAYZ” МЧЖ га тегишли бўлган 6.978 га (6978,52 кв.м.) қисмини таъқиқдан ечишни сўраб мурожаат қилган. АТ “Асака банк”нинг 2019 йил 13 декабрдаги 06/4905-сонли хати асосида 6978,53 кв.м иборат бўлган бино ва иншоотни бегоналаштиришга розилик берилган. Қарздорликнинг 4 712 062 359,07 сўм қисми гаров мулки ҳисобидан қопланган. Даъвогар томонидан кредит шартномасига асосан ҳисобланган фоизларни тўлаш юзасидан талабномаси жавобгарлар томонидан эътиборсиз қолдирилган. Натижада палата банк манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, фоиз қарздорлигини ундиришни, ундирувни гаров мулкига қаратишни сўраган. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 734-моддасида агар қонунда ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлади. ФКнинг 744-моддаси учинчи қисмига асосан кредит шартномаси муносабатларига нисбатан қарз шартномаси қоидалари қўлланилади. ФКнинг 735-моддасигага кўра, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. ФКнинг 279-моддасига асосан, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган такдирда гаровга куйилган мол-мулкка қаратиш мумкин. Кредит шартномасининг 6-бўлими, 6.1-бандига кўра, қарздор кредит 5 шартномаси бўйича муддати ўтган қарздорлик юзага келган кундан то у қарз тўлиқ тўлангунга қадар ушбу банднинг “а” ва “б” қисмига кўра фоиз тўлаш мажбуриятини олган. Мазкур ҳолатда банк томонидан 19 фоиз ставкада 1 093 801 865,76 сўм, муддати ўтган асосий қарз бўйича йиллик 5 фоиз оширилган миқдорда 24 фоиздан 1 152 234 837,45 сўм ҳамда муддати ўтган фоиз қарздорлик бўйича кунлик 0,1 фоиз миқдорида, лекин 50 фоиздан ошмаган миқдорда 175 060 916,05 сўм пеня, жами бўлиб, 2 421 097 619,26 сўм фоиз қарздорлик ҳисобланган. Суд иш ҳужжатлари билан танишиб, тарафлар томонидан тақдим этилган далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, даъвогарнинг 2 421 097 619,26 сўм фоиз ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб топади. Бироқ ФКнинг 326-моддасига асосланган ҳолда банк томонидан ундирув чоралари ўз вақтида кўрилмаганлиги оқибатида пенянинг ортиб кетишига сабаб бўлганлиги боис, даъво талабидаги 175 060 916,05 сўм пеня ундириш қисмини қаноатлантиришни рад этишни ҳамда жавобгардан даъвогар фойдасига 2 246 036 703,21 сўм фоиз ундиришни лозим топади. ФКнинг 293-моддасига асосан, қарздор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар, башарти қонунда ёки кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса. Башарти, кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредитор кўpган бошқа зарарларни тўлайди. Агар кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, биргалашиб кафил бўлган шахслар кредитор олдида солидар жавоб берадилар. Кафиллик шартномасининг 2.1.6-бандига кўра, кафил кредитор олдида, шу жумладан, фоизлар тўлаш, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва қарздор томонидан мажбуриятлар бажарилмаганлиги туфайли кредитор кўрган бошқа зарарларни тўлаш юзасидан қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради. Бироқ, суд муҳокамасида аниқланган ҳолатларга кўра 2022 йил 18 октябрдаги 07/3437-сонли банк томонидан берилган маълумотга кўра жавобгар ва иккинчи жавобгар кредит шартномаси бўйича жами 6 633 077 309,86 сўм тўлаганлиги боис, суд даъвогарнинг фоиз қарздорликни солидар тартибда иккинчи жавобгар ҳисобидан ундириш тўғрисидаги талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг “Ипотека тўғрисида” Қонунининг 25-моддасига кўра ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича гаровга қўйилган 6 мол-мулк тасарруфдан чиқарилиши натижасида ёки универсал ҳуқуқий ворислик тартибида, шу жумладан юридик шахс қайта ташкил этилиши натижасида бу мол-мулкни олган шахс ипотекага қўювчининг ўрнини эгаллайди ва унинг ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича барча мажбуриятларини, шу жумладан дастлабки ипотекага қўювчи томонидан лозим даражада бажарилмаган мажбуриятларни ҳам ўз зиммасига олади. Агар ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича гаровга қўйилган мол-мулк ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган асосларга кўра бир неча шахсга ўтган бўлса, дастлабки ипотекага қўювчи ҳуқуқий ворисларининг ҳар бири ипотека билан таъминланган мажбуриятни бажармаганликнинг ипотека муносабатларидан келиб чиқадиган оқибатларини гаровга қўйилган молмулкнинг ўзига ўтган қисмига мутаносиб равишда ўз зиммасига олади. Агар ипотека нарсаси бўлинмас бўлса ёки бошқа асосларга кўра ипотекага қўювчи ҳуқуқий ворисларининг умумий мулки бўлиб қолса, ҳуқуқий ворислар солидар ипотекага қўювчиларга айланадилар. Ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича мол-мулк гарови, бу мол-мулк бошқа шахсларга ўтказилаётганида бундай ўтказиш учун белгиланган биронбир қоида бузилган-бузилмаганлигидан қатъи назар, ўз кучини сақлаб қолади. Мазкур ҳолатда суд Давлат хизматлари агентлиги Ўртачирчиқ тумани Давлат хизматлари марказининг 15.02.2022 йилдаги 35-сонли хатига асосан ундирувни тарафлар ўртасида имзоланган 2017 йил 4 октябрдаги “Ипотека шартномаси”га асосан гаровга олинган иккинчи жавобгарга тегишли гаровда қолган мулклар қисмига қаратишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга асосан, суд даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини эса жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 128, 170, 176-180-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Палатанинг даъво аризага ўзгартириш киритиш тўғрисидаги аризаси иш юритувига қабул қилинсин. Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “FLY HORSES” МЧЖ ҳисобидан “Асака банк” АЖ фойдасига 2 246 036 703,21 сўм фоиз қарздорлиги ва 21.600 сўм почта харажати ундирилсин. Ундирув 2017 йил 4 октябрдаги “Ипотека шартномаси”га асосан гаровга олинган “Munavvar Fayz” МЧЖга тегишли 11-12-06-01-01-0248 кадастр 7 ҳужжати бўйича (баланс қиймати 1.072.369.500 сўм) ер майдони (м2) 19.1000 га доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан гаровда қолган: литер 0001 Омборхона қурилиш ости майдони 114,0 кв.м бўлган ички майдони 94,64 кв.м, бўлган; литер 0002 Устахона қурилиш ости майдони 55,0 кв.м., ички майдони 42,84 кв.м., бўлган; литер 0003 Бостирма қурилиш ости майдони 15,5 кв.м.бўлган; литер 0004 Слестор биноси қурилиш ости майдони 157,2 кв.м., ички майдони 132,08 кв.м бўлган; литер 0005 Омборхона қурилиш ости майдони 257,4.кв.м, ички майдони 278,32 кв.м. бўлган; литер 0006 Бостирма қурилиш ости майдони 57,0 кв.м бўлган; литер 0008 Бостирма қурилиш ости майдони 110,25 кв.м бўлган; литер 0009 100 (юз) тонналик музлатгич қурилиш ости майдони 648,60 кв.м бўлган; литер 0010 Бостирма қурилиш ости майдони 102,0 кв.м бўлган; литер 0011 300 (уч юз) тонналик музлатгич қурилиш ости майдони 665,55 кв.м бўлган; литер 0012 Бостирма қурилиш ости майдони 306,68 кв.м бўлган; литер 0013 Мева омбори қурилиш ости майдони 1044,90 кв.м, ички майдони 991,70 кв.м бўлган; литер 0014 Бостирма қурилиш ости майдони 150,0 кв.м бўлган; литер 0015 Омборхона қурилиш ости майдони 446,76 кв.м, ички майдони 404,20 кв.м. бўлган; литер 0016 Бостирма қурилиш ости майдони 44,64 кв.м бўлган; литер 0018 Хизмат биноси қурилиш ости майдони 111,76 кв.м., ички майдони 81,45 кв.м бўлган; литер 0020 Коровулхона қурилиш ости майдони 14,0 кв.м., ички майдони 12,76 кв.м бўлган; литер 0021 Бостирма қурилиш ости майдони 12,0 кв.м бўлган; литер 0022 Курилиш моллари омбори қурилиш ости майдони 522,50 кв.м, ички майдони 476,34 кв.м бўлган; литер 0023 Бостирма қурилиш ости майдони 327,75 кв.м бўлган; литер 0024 Омборхона қурилиш ости майдони 680,80 кв.м, ички майдони 637,20 кв.м бўлган; литер 0025 Бостирма қурилиш ости майдони 209,76 кв.м бўлган; литер 0026 Мева омбори қурилиш ости майдони 484,90 кв.м, ички майдони 445,30 кв.м бўлган; литер 0027 Бостирма қурилиш ости майдони 33,64 кв.м бўлган; литер 0028 Бостирма қурилиш ости майдони 35,10 кв.м бўлган; литер 0029 Картошка омбори қурилиш ости майдони 1028,50 кв.м., ички майдони 728,40 кв.м бўлган; 8 литер 0030 Омборхона қурилиш ости майдони 1517,76 кв.м, ички майдони 1426,40 кв.м бўлган; литер 0031 Бостирма қурилиш ости майдони 291,60 кв.м бўлган; литер 0032 Бостирма қурилиш ости майдони 291,60 кв.м бўлган; литер 0033 2-қаватли бино қурилиш ости майдони 251,60 кв.м, ички майдони 400,82 кв.м.бўлган; литер 0036 Мазут биноси қурилиш ости майдони 56,42 кв.м, ички майдони 44,82 кв.м бўлган; литер 0037 Ёқилғи насоси қурилиш ости майдони 45,54 кв.м, ички майдони 35,38 кв.м бўлган; литер 0038 Ёмкость №1 қурилиш ости майдони 77,29 кв.м бўлган; литер 0039 Ёмкость №2 қурилиш ости майдони 67,86 кв.м бўлган; литер 0040 Ёмкость №3 қурилиш ости майдони 67,86 кв.м бўлган; литер 0041 Омборхона қурилиш ости майдони 124,80 кв.м., ички майдони 106,40 кв.м, бўлган; литер 0042 Компрессор биноси қурилиш ости майдони 81,0 кв.м., ички майдони 66,04 кв.м, бўлган; литер 0051 Бостирма қурилиш ости майдони 130,90 кв.м бўлган; литер 0052 Омбор қурилиш ости майдони 302,56 кв.м ички майдони 273,76 кв.м бўлган; литер 0053 Тарозихона қурилиш ости майдони 12,0 кв.м, ички майдони 11,84 кв.м бўлган; литер 0054 Бостирма қурилиш ости майдони 120,40 кв.м бўлган бино иншоотларига қаратилсин. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “FLY HORSES” МЧЖдан Республика бюджетига 48 421 952,38 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) берилиши мумкин. Раислик қилувчи, судья Ғ.Машкуров 9