Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1604-2202/2889 Дата решения 04.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Янгикурганский межрайонный экономический суд Судья Тўхтабоев Шухратжон Турғунбоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Наманган вилоят экология ва атроф мухмтни мухофаза қилиш бошқармаси Ответчик / Подсудимый CHORTOQ TUMANI AGROSERVIS MTP масъулияти чекланган жамияти
Source ID 934241 Claim ID 2958440 PDF Hash 7bb88b4abae50d02... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 2034-моддаси ИПК 2034 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
YANGIQO`RG`ON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI YANGIKURGAN INTERDISTRICT ECONOMIC COURT ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 4 ноябрь Янгиқўрғон шаҳарчаси Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Тўхтабоев, ААнинг жавобгар ББдан 3 896 321,78 сўм асосий қарз, 1 948 160,89 сўм пеня жами 5 844 482,67 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни кўриб чиқиб, қуйидагиларни Даъво аризасида баён этилишича, АА (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, ББ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 3 896 321,78 сўм асосий қарз, 1 948 160,89 сўм пеня жами 5 844 482,67 сўм ундириб беришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 2032-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса — беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим. ИПК 2034-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади, тўртинчи қисмига мувофиқ, Даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди, олтинчи қисмига мувофиқ, соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади, саккизинчи қисмига мувофиқ, суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади, тўққизинчи қисмига мувофиқ, суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади, далиллар билан танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради ва ҳал қилув қарорини қабул қилади. Даъво аризасининг кўчирма нусхаси жавобгарга 2022 йил 30 сентябрда почта орқали юборилган. Бу почта алоқа хизматининг шу кунги квитанцияси билан ўз тасдиғини топган. Жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр қонунда белгиланган ўн беш кунлик муддатда судга тақдим этилмади. Юқоридагиларга асосан суд ишни мавжуд ҳужжатлар асосида кўриб чиқишни лозим топади. Суд ишдаги тўпланган хужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим топади: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, Наманган вилоят экология ва атрофмуҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни ва бошқа бир қатор амалдаги соҳавий қонунчилик талабларига риоя этилишига доир назорат-таҳлил тадбирларини амалга ошириш жараёнида Наманган вилояти, Чортоқ туманида давлат рўйхатидан ўтган жавобгар томонидан атроф-муҳитни ифлослантирганлик, табиатдан ўзбошимчалик билан фойдаланганлик ва табиий ресурслардан фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилишнинг тартиб ва шартларини бошқача тарзда бузганлик туфайли табиий объектларга тегишлича зарар етказиб келинаётганлиги ва ушбулар учун амалдаги қонунчиликда белгиланган компенсация тўловлари амалга оширилмасдан қолинаётганлиги аниқланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳитни муҳофаза килишнинг иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 202-сон қарори 1-иловаси билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 3- боб 5-бандига кўра компенсация тўловчи субъектлар талабига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ифлослантирувчи моддалар ташламаларини атроф табиий муҳитга чиқариб ташловчи, оқова сувларни оқизувчи ва чиқиндиларни жойлаштирувчи юридик шахслар шу жумладан, жавобгар хавфлилик класси бўйича 3-тоифага мансуб бўлиб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловчи субъектлар жумласидан ҳисобланади. Мазур Низомнинг 2-боб 3-бандига кўра атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларининг объектлари талабига кўра - ифлослантирувчи моддаларни атмосфера ҳавосига чиқариб ташлаш (ташламалар), оқова сувларни оқизиш (оқовалар)нинг норматив ва нормативдан ортиқча, авария ҳолатидаги ташламалар ва оқовалар ҳамда бирваракайига ташламалар, шунингдек, лимит бўйича ва лимитдан ташқари жойлаштирилган чиқиндилар массаси атроф 2 табиий муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўловлари объекти ҳисобланади ва у: турғун ва кўчма манбалардан ифлослантирувчи моддаларни атмосфера ҳавосига чиқариб ташлаш массаси; ифлослантирувчи моддаларни сув объектларига ва жойларнинг рельефига оқизиш массаси; Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлаштириладиган хавфли ва хавфсиз чиқиндилар массаси; юридик шахслар, шунингдек, юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар томонидан коммунал канализация тармоқларига ифлослантирувчи моддаларнинг нормативдан ортиқча оқизилган массасини ўз ичига олади. Низомнинг 26-бандига кўра, I ва II тоифага мансуб компенсация тўловчи субъектлар ҳар чоракда атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги, чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунигача аванс компенсация тўловини амалга оширадилар. Аванс компенсация тўловлари олдинги чорак маълумотлари бўйича ифлослантирувчи моддалар атроф табиий муҳитга чиқариб ташланиши, оқизилиши ва чиқиндилар жойлаштирилишининг норматив ва нормативдан ортиқча амалдаги ўртача ойлик массасидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади. Тегишли чорак учун ҳисоблаб чиқилган компенсация тўлови суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан кам бўлган тақдирда, компенсация тўлови ҳар чоракда бир марта, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 15-кунигача амалга оширилади. Бу ҳолатда ифлослантирувчи моддаларни атроф табиий муҳитга норматив бўйича ва нормативдан ортиқ чиқариш, оқизиш ва чиқиндиларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлаштириш ҳисоб-китоби молиявий ҳисоб-китобни тақдим этиш учун белгиланган муддатларда, йилига бир марта экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари билан келишилади Бундан ташқари, Низомнинг 28-бандига кўра, компенсация тўловчи субъектлар компенсация тўловларини атроф табиий муҳитни ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаш, оқизиш ва чиқиндиларни жойлаштириш жойи (ҳудуди) бўйича тўлайдилар. Юқорида қайд этилган Низомнинг 7-боб 29-бандига кўра компенсация тўловлари компенсация тўловчи субъектлар томонидан ғазначилик ҳудудий органларининг тегишли транзит ҳисобварағига юборилади, сўнгра Ўзбекистон Республикаси Экология ва атрофмуҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Экология, атрофмухитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармасига ўтказилади. Мазкур ҳолатда, суд даъвогарнинг жавобгардан 3 896 321,78 сўм асосий қарз ундириш талабини қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, аризачининг аризасида жавобгар томонидан ўз вақтида мажбуриятларни бажармаганлик учун жавобгардан 1 948 160,89 сўм пеня ундириш талаби қўйилган. Мазкур Низомнинг 30-бандига мувофиқ маблағлар ўз вақтида ўтказилмаган тақдирда, муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун компенсация тўлови бўйича қарздорлик суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, 3 бироқ қарздорлик умумий суммасининг 50 (эллик) фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня ундирилади. Жавобгар томонидан даъво аризасида кўрсатилган пеня ҳисоб-китоби юзасидан ёзма фикр, шунингдек мулкий аҳволини тасдиқловчи ҳужжатлар қонунда белгиланган ўн беш кунлик муддатда судга тақдим этилмади. Жавобгар томонидан мажбуриятлар ўз вақтида бажарилмаганлиги сабабли, суд аризачининг пеня ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди. Бундай ҳолатда, суд даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришни, жавобгардан ҳисобидан даъвогар фойдасига 3 896 321,78 сўм асосий қарз, 1 948 160,89 сўм пеня жами 5 844 482,67 сўм ундиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади, учинчи қисмига мувофиқ, даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади. Юқоридагиларга асосан жавобгардан республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига 24 000 сўм почта харажатларини ундириш лозим бўлади. Баён этилганларган келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8 ва 234-моддаларини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳитни муҳофаза килишнинг иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 202-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186 ва 2035моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: ААнинг даъво талаблари қаноатлантирилсин. ББ ҳисобидан: - АА фойдасига 3 896 321,78 сўм асосий қарз, 1 948 160,89 сўм пеня ва 24 000 сўм почта харажатлари жами 5 868 482,67 сўм; - Республика бюджети даромадига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори ихтиёрий тартибда ижро этилмаган тақдирда, даъвогарнинг илтимосномаси бўйича ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддатда шу суд орқали апелляция тартибида Наманган вилоят судига шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья Ш.Тўхтабоев “Ҳал қилув қарори аслига тўғри”, судья Ш.Тўхтабоев 4