← Назад
Решение #746630 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| кодекси | 111 | — | code_article | |
| кодекси | 389 | — | code_article | |
| онуни | 19 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
О‘ZBEKISTONRESPUBLIKASI
YAKKABOG‘ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
YAKKABAGSKIY MEJRAYONNIY
EKONOMICHESKIY SUD
RESPUBLIKI UZBEKISTAN
Yakkabog' shahri, Ayg'irko'lMFY,
AmirTemurko'chasi
g. Yakkabag, Aygirkulskiy MSG, ul. Amira Temura
Tel: (0-375) 582-51-64
Veb-sayt: www.sud.uz
El.pochta: i.yakkabog@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 4 ноябрь
4-1806-2201/1135-сонли иш
Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Турсунов раислигида,
судя ёрдамчиси М.Эшдавлатовнинг котиблигида, аризачи вакили А.Турсунов
(ишончнома асосида) иштирокида, (жавобгардан вакил иштирок этмади) аризачи
Яккабоғ тумани Давлат солиқ инспекциясининг жавобгар Хидир Бегматович
хусусий фирмасининг банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб
қўйиш тўғрисидаги аризаси бўйича ишни очиқ сайёр суд мажлисида, Яккабоғ туман
Давлат солиқ инспекцияси биносида кўриб чиқиб,
А Н И Қ Л А Д И:
Жавобгар томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (бундан буён
матнда Солиқ кодекси деб юритилади) 389-моддасига асосан қадар 2022 йил учун
юридик шахслар мол-мулк солиғи бўйича солиқ ҳисоботини белгиланган муддатда
тақдим қилинмаган.
Шу сабабли, аризачи Солиқ кодекси 111-моддасининг биринчи ва учинчи
қисмининг 1-бандига мувофиқ иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб,
жавобгарнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини тўхтатиб
қўйишни сўраган.
Суд мажлисида жавобгар вакил иштирокини таъминламади.
Суд мажлисида аризачи вакили аризани қаноатлантириб, жавобгар томонидан
шу кунга қадар 2022 йил учун юридик шахслар мол-мулк солиғи бўйича солиқ
ҳисоботини топширмаганлиги учун унинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларини тўхтатиб қўйишни сўради.
Суд аризачи вакилининг тушунтиришларини ва аризани қаноатлантириш
тўғрисидаги фикрини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга
кўра аризани қаноатлантиришни лозим топади.
Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, жавобгар 2022 йил учун юридик шахслар
мол-мулк солиғи бўйича солиқ ҳисоботини бўйича солиқ ҳисоботини тақдим
этилиши лозим бўлсада, тақдим этилмаган. Бу ҳолат аризачининг солиқ органи
солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ҳисобварақлари бўйича операцияларни
тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори билан ҳам ўз тасдиғини топган.
Ваҳоланки, Солиқ кодекси 389-моддасининг 2-бандига асосан солиқ агентлари
ўзларининг солиқ бўйича ҳисобда турган жойдаги солиқ органига ҳар ойда, ҳисобот
давридан кейинги ойнинг ўн бешинчи кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича
эса — йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этиш муддатида ҳисобланган ва
ҳақиқатда тўланган даромадлар суммалари ҳамда ушлаб қолинган солиқнинг
суммалари тўғрисидаги — Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда
тасдиқланадиган шаклдаги маълумотларни тақдим этиши шарт. Ўзбекистон
Республикасида фаолиятни доимий муассаса орқали амалга ошираётган
Ўзбекистон Республикасининг норезиденти бўлган юридик шахслар йил якунлари
бўйича ҳисобланган ва амалда тўланган даромадларнинг суммалари ҳамда ушлаб
қолинган, солиқ суммалари тўғрисидаги маълумотларни ҳисобот йилидан кейинги
йилнинг 25 майига қадар тақдим этади.
Солиқ кодекси 111-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, солиқ тўловчининг
(солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб
туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари)
томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ
тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни
ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг
илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ
тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд
томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади.
Суд юқорида қайд этилганларга ҳамда жавобгар томонидан солиқ органига
2022 йил учун юридик шахслар мол-мулк солиғи бўйича солиқ ҳисоботини
топширмаганлигидан келиб чиқиб, аризани қаноатлантиришни, Ўзбекистон
Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни 19-моддасининг 19-бандига
мувофиқ, аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги
ишлар бўйича иқтисодий судларида давлат божини тўлашдан озод
қилинганлигини инобатга олиб, жавобгардан давлат божи ундирилмасликни
лозим топади.
Қайд этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-179, 222-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Яккабоғ тумани Давлат солиқ инспекциясининг аризаси қаноатлантирилсин.
Хидир Бегматович хусусий фирмасининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича
операциялари (бюджетга тўловлар, иш ҳақи, нафақалар, шунингдек ишлаб
чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса оқибатида соғлиқ ва ҳаётга етказилган зарарни
қоплаш учун тўлаб бериладиган маблағлар бундан мустасно) чиқиш қисми 2022
йил учун юридик шахслар мол-мулк солиғи бўйича солиқ ҳисоботини тақдим
этилгунга қадар тўхтатиб қўйилсин.
Хидир Бегматович хусусий фирмасига хизмат кўрсатувчи барча банклар
ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйишга сабаб бўлган ҳолат тўлиқ
бартараф этилгандан сўнг Яккабоғ тумани Давлат солиқ инспекцияси томонидан
тақдим этиладиган ёзма кўрсатма (қарор)га асосан ҳисобварақлар бўйича
операцияларни тикласин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддатда апелляция тартибида
шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин
Судья
С.Турсунов