← Назад
Решение #746635 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 127 | — | code_article | |
| зР ИПК | 127 | — | law | |
| ИПКнинг | 128 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 128 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article | |
| олда ИПК | 107 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
YAKKABOG’ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
ЯККАБАГСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
181400 Yakkabog’ tumani,A.Temur ko’chasi
181400 район Яккабаг, улица Амир Темур
А Ж Р И М
(Аризани кўрмасдан қолдириш ҳақида)
Яккабоғ тумани
4-1806-2201/1134-сонли иш
Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Турсуновнинг
раислигида, М.Эшдавлатовнинг котиблигида, аризачи Қамаши тумани Давлат
солиқ инспекциясининг жавобгар – «Умид» хусусий корхонасига нисбатан
унинг банкдаги ҳисобварақларлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп
муддатга тўхтатиб туриш тўғисидаги аризаси бўйича ишни Яккабоғ туман
ДСИ биносида бўлиб ўтган, очиқ, сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни аниқлади:
Яккабоғ туманлараро иқтисодий судига аризачи Қамаши тумани Давлат
солиқ инспекцияси ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар – «Умид» хусусий
корхонасига нисбатан унинг банкдаги ҳисобварақларлари бўйича
операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган.
Суд мажлисида тарафлар вакил иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
127-моддасига асосан Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 21
октябрдаги ажрими билан ишни суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиш
2022 йил 04 ноябрь куни соат 10:10 га тайинланиб, ажрим тарафларга
24.10.2022 йилда электрон почта орқали юборилган.
ЎзР ИПКнинг 127-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи шахслар суд
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида суд ажрими орқали хабардор
қилинади, ажрим топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат
орқали юборилади ёки ушбу шахсларга тилхат олиб топширилади ёхуд
хабардор қилинганлиги факти қайд этилишини таъминлайдиган алоқа
воситаларидан фойдаланган ҳолда хабардор қилинади. Иқтисодий суд
ишларини юритишнинг бошқа иштирокчилари ажрим орқали, зарур ҳолларда
эса суд чақирув қоғозлари, телеграммалар, факслар, телетайплар ҳамда бошқа
алоқа воситалари орқали хабардор қилинади ва судга чақирилади.
ИПКнинг 128-моддасига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш
иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки
ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги
тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу
иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Суд томонидан ажримнинг кўчирма нусхаси аризачи Қамаши тумани
Давлат солиқ инспекциясига 2022 йил 24 октябрь куни электрон почта
орқали юборилган бўлиб, Иқтисодий процессуал кодекси 128-моддаси 2қисмининг охирги хатбошисига кўра, ажримнинг кўчирма нусхаси суд
томонидан электрон почта орқали юборилган кундан эътиборан уч кун
ўтганлигини инобатга олиб, даъвогар суд мажлисининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган.
Қамаши тумани Давлат солиқ инспекцияси суд мажлиси муҳокамасида
иштирок этиш учун ишончли вакил иштирокини таъминламади ва ишни
ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишга розилик берувчи ҳужжатни судга
мурожаат қилмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 107-моддаси, 1қисмининг 6-бандида, даъвогар биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни
ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаган бўлса, суд даъвони
кўрмасдан қолдириши белгиланган.
ЎзР Олий хўжалик суди Пленумининг 24.05.2019 йилги “Биринчи
инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 13-сонли қарори 31-бандининг
3-хатбошисида агар даъвогар биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни
ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаган бўлса, у ҳолда ИПК
107-моддасининг 6-бандига мувофиқ
даъво
кўрмасдан
қолдирилиши
тўғрисида тушунтириш берилган.
Бундай ҳолатда, суд Қамаши тумани Давлат солиқ инспекциясининг
жавобгар «Умид» хусусий корхонасига нисбатан берган аризасини кўрмасдан
қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси 107-моддасининг 6-банди, 195-моддасига асосланиб, суд ажрим қилади:
Қамаши тумани Давлат солиқ инспекциясининг жавобгар «Умид» хусусий
корхонаси нисбатан берган 2022 йил 17 октябрь кунги 20/5-03079-сонли
аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Ажримдан норози бўлган тарафлар ажрим қабул қилинган кундан
эътиборан ўн кунлик муддатда апелляция тартибида шикоят беришга
(протест келтиришга) ҳақли.
Судья
С.Турсунов