Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1604-2202/2876 Дата решения 04.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Янгикурганский межрайонный экономический суд Судья Тўхтабоев Шухратжон Турғунбоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Наманган ҲЭТК АЖ Ответчик / Подсудимый XALOL RISQ QUYONCHILIK FERMASI фермер хўжалиги
Source ID 934242 Claim ID 2957183 PDF Hash b3b5510302629576... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 2034-моддаси ИПК 2034 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 638-моддаси ФКнинг 638 law
ИПКнинг 72-моддаси ИПКнинг 72 law
ФКнинг 260-моддаси ФКнинг 260 law
ФКнинг 324-моддаси ФКнинг 324 law
ФКнинг 327-моддаси ФКнинг 327 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
YANGIQO`RG`ON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI YANGIKURGAN INTERDISTRICT ECONOMIC COURT ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 4 ноябрь Янгиқўрғон шаҳарчаси Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Тўхтабоев, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар АА манфаатида жавобгар ББдан 3 052 142 сўм асосий қарз, 1 526 071 сўм пеня жами 4 578 213 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъво аризасида баён этилишича, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) АА (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, ББ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 3 052 142 сўм асосий қарз, 1 526 071 сўм пеня жами 4 578 213 сўм ундириб беришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 2032-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса — беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим. ИПК 2034-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади, тўртинчи қисмига мувофиқ, Даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди, олтинчи қисмига мувофиқ, соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади, саккизинчи қисмига мувофиқ, суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади, тўққизинчи қисмига мувофиқ, суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади, далиллар билан танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради ва ҳал қилув қарорини қабул қилади. Даъво аризасининг кўчирма нусхаси жавобгарга 2022 йил 22 сентябрда почта орқали юборилган. Бу почта алоқа хизматининг шу кунги квитанцияси билан ўз тасдиғини топган. Жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр қонунда белгиланган ўн беш кунлик муддатда судга тақдим этилмади. Юқоридагиларга асосан суд ишни мавжуд ҳужжатлар асосида кўриб чиқишни лозим топади. Суд ишдаги тўпланган хужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим топади: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари шартномадан келиб чиққан. ФК 631-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, пудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2019 йил 30 декабрда 5199-сонли пудрат шартномаси имзоланган. Шартномага мувофиқ, даъвогар томонидан жавобгарга 2020 йил 30 ноябрдаги 205-сонли ҳисоб варақ фактурага асосан 24 014 442 сўмлик пудрат ишлари бажариб берилган. Даъвогарнинг 2022 йил 10 сентябрь ҳолатига тақдим этган солиштирма маълумотномасига мувофиқ, жавобгар томонидан даъвогарга 2020 йил 28 февралдаги 1404-сонли тўлов топшириқномаси билан 3 000 000 сўм, 2020 йил 28 февралдаги 1404-сонли тўлов топшириқномаси билан 2 000 000 сўм, 2020 йил 26 мартдаги 4823-сонли тўлов топшириқномаси билан 3 000 000 сўм, 2020 йил 31 мартдаги 4826-сонли тўлов топшириқномаси билан 2 000 000 сўм, 2020 йил 21 апрелдаги 2324-сонли тўлов топшириқномаси билан 3 000 000 сўм ва 2021 йил 16 сентябрдаги 5749-сонли тўлов топшириқномаси билан 7 960 000 сўм жами 20 960 000 сўм бажарилган ишлар учун пул маблағлари ўтказиб берилган. Шундан келиб чиқиб, 2022 йил 10 сентябрь ҳолатига жавобгарнинг даъвогардан 3 052 142 сўм қарздорлиги қолганлиги маълум қилинган. Даъвогар томонидан жавобгарга 2022 йил 17 мартда 35-04/1124-сонли 3 052 142 сўм асосий қарз, 1 526 071 сўм пеня жами 4 578 213 сўм қарздорликни чораларини кўриш ҳақида талабнома юборилган. Бироқ, талабнома жавобгар томонидан жавобсиз қолдирилган. ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида 2 эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 333-моддасига мувофиқ, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФКнинг 638-моддасига мувофиқ, агар пудрат шартномасида бажарилган ишга ёки унинг айрим босқичларига олдиндан ҳақ тўлаш назарда тутилган бўлмаса, буюртмачи пудратчига шартлашилган ҳақни иш тегишли тарзда ва келишилган муддатда ёхуд буюртмачининг розилиги билан муддатидан олдин бажарилиб, унинг натижалари узил-кесил топширилганидан кейин тўлаши шарт. Жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр, шунингдек мулкий аҳволини тасдиқловчи ҳужжатлар қонунда белгиланган ўн беш кунлик муддатда судга тақдим этилмади. ИПКнинг 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Мазкур ҳолатда, суд даъвогарнинг жавобгардан 3 052 142 сўм асосий қарз ундириш ҳақидаги даъво талабларини қаноатлантиришни лозим топади. Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 7.2-бандига кўра, бажарилган ишлар учун тўловлар амалга оширилмаганда ёки ўз вақтида амалга оширилмаганда “Буюртмачи” “Пудратчи”га кечиктирилган ҳар бир кун учун умумий сумманинг 0,4 фоизи миқдорида пеня тўлайди, бунда кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фозидан ошмаслиги кераклигидан келиб чиқиб, 1 526 071 сўм (3 052 142 х 0,4% = 12 208,42 х 640 кунга (30.11.2020 йилдан 01.09.2022 йилгача) = 7 813 483,52 сўм. Бироқ, 3 052 142 х 50% = 1 526 071 сўм) пеня ҳисобланган ва жавобгардан ундириб бериш сўралган. ФКнинг 260-моддаси кўра, қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдиpда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. ФКнинг 324-моддасига асосан, қарздор мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредиторга етказилган зарарни тўлаши шарт. ФКнинг 327-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик учун ушбу маблағлар суммасига фоиз тўланиши керак. Жавобгар томонидан даъво аризасида кўрсатилган пеня ҳисоб-китоби юзасидан ёзма фикр, шунингдек мулкий аҳволини тасдиқловчи ҳужжатлар қонунда белгиланган ўн беш кунлик муддатда судга тақдим этилмади. Даъвогарнинг пеня ундириш тўғрисидаги талаби асосли ҳисобланади ва жавобгарнинг пеня ҳисоб-китоби юзасидан ёзма фикр, шунингдек мулкий аҳволини тасдиқловчи ҳужжатлар қонунда белгиланган ўн беш кунлик муддатга судга тақдим этмаганлигини инобатга олиб, пеняни тўлиқ 1 526 071 сўмга қаноатлантиришни лозим деб топади. 3 суд даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришни, жавобгардан ҳисобидан даъвогар фойдасига 3 052 142 сўм асосий қарз ва 1 526 071 сўм пеня жами 4 578 213 сўм ундиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади, учинчи қисмига мувофиқ, даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади. Юқоридагиларга асосан жавобгардан республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига 24 000 сўм почта харажатларини ундириш лозим бўлади. Баён этилганларган келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236, 260, 324, 327, 333, 631 ва 638-моддаларини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 72, 118, 176180, 186 ва 2035-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар АА манфаатида киритган даъвоси қаноатлантирилсин. ББ ҳисобидан: - АА фойдасига 3 052 142 сўм асосий қарз, 1 526 071 сўм пеня ва 24 000 сўм почта харажатлари жами 4 602 213 сўм; - Республика бюджети даромадига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори ихтиёрий тартибда ижро этилмаган тақдирда, даъвогарнинг илтимосномаси бўйича ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддатда шу суд орқали апелляция тартибида Наманган вилоят судига шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья Ш.Тўхтабоев “Ҳал қилув қарори аслига тўғри”, судья Ш.Тўхтабоев 4