Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1105-2202/1771 Дата решения 04.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Юкоричирчикский межрайонный экономический суд Судья Машкуров Ғайрат Абдужалилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "ZAMIN PARODOKS" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "MUXANDIS PLYUS LOYIHA" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 943959 Claim ID 2943255 PDF Hash a038be18796ef661... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
ИПК 157-моддаси ИПК 157 law
ИПК 110-моддаси ИПК 110 law
йича ИПК 110-моддаси йича ИПК 110 law
онунининг 7-моддаси онуни 7 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
YUQORICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Yuqorichirchiq tumani, Yangibozor sh., Mustaqillik ko’chasi, 77-uy Юкоричирчикский район, г. Янгибазар, улица Мустакиллик, дом 77 Tel: 0370 983-30-14, www.sud.uz, эл.почта: i.yuqorichirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Юқоричирчиқ тумани 2022 йил 4 ноябрь 4-1105-2202/1771-сонли иш Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди раиси Ғ.Машкуров раислигида, судья ёрдамчиси Б.Насиров котиблигида, даъвогар вакиллари Р.Райимқулов (раҳбар), Ж.Хакназаров (28.07.2022 йилдаги ишончнома), жавобгар вакили С.Собитов (06.04.2022 йилдаги 38-сонли ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар “ZAMIN PORODOKS” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “MUXANDIS PLYUS LOYIHA” масъулияти чекланган жамиятидан 195.785.400 сўм асосий қарз, 9.789.263,5 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъво аризасида баён этилишича, “ZAMIN PORODOKS” МЧЖ (матнда даъвогар ёки пудратчи деб юритилади) ҳамда “MUXANDIS PLYUS LOYIHA” МЧЖ (матнда жавобгар ёки буюртмачи деб юритилади) ўртасида 2021 йил 13 сентябрда 28-сонли юк кўтариш кучи 20 тоннани ташкил қилувчи кранни таъмирлаш ҳамда 2021 йил 27 декабрь куни 36-сонли юк кўтариш кучи 30 тоннани ташкил қилувчи юк кўтарувчи лебёдкаларни таъминлаш ҳақида шартномалар тузилган. Даъвогар шартномалар шартларини бажариб, жавобгарга юк кўратиш кранини ҳамда икки дона лебёдкаларни таъмирлаш ишларини бажарган. Бироқ, жавобгар томонидан бажарилган ишлар учун ўз вақтида ҳақ тўланмаган. Даъвогар жавобгарга талабнома билан мурожаат қилиб, қарздорликни тўлашни сўраган. Бироқ, жавобгар томонидан қарздорлик тўлаб берилмаган. Шу сабабли, даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 195.785.400 сўм асосий қарз ва 9.789.263,5 сўм пеня ундириб беришни сўраган. Суднинг ажримлари билан низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида “Теплоэнергомеханизация-20” МЧЖ ва Гулистон сув иншоотлари ва “Дўстлик” канали бошқармаси ишга жалб қилинган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили (раҳбар) судга даъводан қисман воз кечиш тўғрисида ариза тақдим этиб, даъво талабидаги 9.789.263,5 сўм пеня ундириш қисмидан воз кечишини маълум қилиб, жавобгардан 195.785.400 сўм асосий қарзни ундириб беришни сўради. Жавобгар вакили даъво талабига нисбатан эътироз билдириб, бажарилган ишларга нисбатан кўрсатилган сумма миқдори номутаносиб эканлиги, жавобгарга ҳар иккала шартнома бўйича пуллар ўтказиб берилганлигини маълум қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Учинчи шахс вакиллари суд муҳокамасида иштирок этмади. Иш ҳужжатларида учинчи шахс вакилларининг суд муҳокамасининг вақти ва жойидан хабардор эканлигини тасдиқловчи далиллар мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасига кўра агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига кўра иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд ишни учинчи шахс вакиллари иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг пенядан воз кечиш қисми бўйича иш юритишни тугатишни ҳамда даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни лозим топди. ИПК 157-моддасига кўра, даъвогар ишни ҳар қандай инстанция судида кўришда тегишли суд инстанциясида ишни кўриш якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъводан тўлиқ ёки қисман воз кечишга ҳақли. ИПК 110-моддасининг 6-бандига мувофиқ даъвогар даъвосидан воз кечган ва суд уни қабул қилган бўлса, суд иш юритишни тугатади. Қайд этилганларга асосан суд даъвогарнинг жавобгардан 9.789.263,5 сўм пеня ундириш ҳақидаги даъво талаби бўйича ИПК 110-моддасининг 6-бандига асосан даъвосидан воз кечганлиги ва суд уни қабул қилганлиги сабабли ушбу талаби бўйича иш юритишни тугатишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (матнда ФК деб юритилади) 234-моддасига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари улар ўртасида тузилган шартномалардан келиб чиққан. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида ўртасида 2021 йил 13 сентябрда 28-сонли юк кўтариш кучи 20 тоннани ташкил қилувчи кранни таъмирлаш ҳамда 2021 йил 27 декабрь куни 36-сонли юк кўтариш кучи 30 тоннани ташкил қилувчи юк кўтарувчи лебёдкаларни таъминлаш ҳақида шартномалар тузилган. Шартномаларнинг 1.1-бандига асосан пудратчи буюртмачининг топшириғига асосан юк кўтариш крани ва лебёдкаларни таъмирлаш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Шартномаларнинг 2.2-бандига кўра, иш бошланишидан олдин шартнома имзоланганидан сўнг 15 кун мобайнида буюртмачи шартнома суммасининг 80 фоизи миқдорида олдиндан тўловни амалга оширади. Шартномаларнинг 2.5-бандига кўра, бажарилган ишлар бўйича тўлов пудратчи томонидан буюртмачига тақдим қилинадиган бажарилган ишлар бўйича далолатнома ва ҳисобварақ фактура асосида амалга оширилади. Шартномаларнинг 3.2-бандига кўра, далолатнома ва унга илова қилинган ҳужжатни олганидан сўнг 20 кун мобайнида буюртмачига имзоланган ҳисобварақ фактурани юбориши ёки ишни қабул қилишни рад қилинганлигини маълум қилиши лозим. Шартноманинг 3.3-бандига кўра, ишни қабул қилиш рад қилинганида, тарафлар юзасига келган камчилик ва уни бартараф этиш ҳақида икки томонлама далолатнома тузиши лозим. Даъвогар томонидан жавобгарга тарафлар ўртасида тузилган 2021 йил 13 сентябрдаги 28-сонли шартнома бўйича 2022 йил 1 августдаги 41-сонли 50.000.000 сўмлик, шунингдек тарафлар ўртасида тузилган 2021 йил 27 декабрдаги 36-сонли шартнома бўйича 2022 йил 14 апрелдаги 27-сонли 157.892.700 сўмлик ва 2022 йил 1 августдаги 42-сонли 95.392.700 сўмлик ҳисобварақ фактура тақдим қилинган. Бироқ, жавобгар томонидан ушбу ҳисобварақ фактуралар қабул қилиб олинмаган. Шунингдек, жавобгар бажарилган ишлар юзасидан тузилган далолатномани имзолашни рад қилган. Иш ҳужжатлари, яъни даъвогар ва жавобгар ўртасида юк кўтариш кранини таъмирлаш юзасидан расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактура, бажарилган ишлар далолатномаси ҳамда ўзаро солиштириш далолатномасига кўра даъвогар томонидан 2021 йил 13 сентябрдаги шартнома бўйича 200.000.000 сўмлик ишлар бажарилиб, жавобгар томонидан 150.000.000 сўм тўлов амалга оширилганлиги ва натижада 50.000.000 сўмлик қарздорлик вужудга келганлиги, шунингдек 2021 йил 27 декабрдаги 36-сонли шартнома бўйича 190.785.400 сўмлик ишлар бажарилиб, шундан 45.000.000 сўмлик тўлов амалга оширилганлиги ва 145.785.400 сўмлик қарздорлик вужудга келганлиги аниқланди. Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонунининг 7-моддасига мувофиқ хўжалик шартномаси тарафлари тузилган хўжалик шартномалари бўйича зиммаларига олинган мажбуриятларни ўз вақтида ва тегишли тартибда бажаришлари шарт. ФК 703-моддасига асосан ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш) буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олиши назарда тутилган бўлса, ФК 705-моддасига кўра буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шартлиги баён этилган. ФК 631-моддасига кўра пудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. ФК 638-моддасига кўра агар пудрат шартномасида бажарилган ишга ёки унинг айрим босқичларига олдиндан ҳақ тўлаш назарда тутилган бўлмаса, буюртмачи пудратчига шартлашилган ҳақни иш тегишли тарзда ва келишилган муддатда ёхуд буюртмачининг розилиги билан муддатидан олдин бажарилиб, унинг натижалари узил-кесил топширилганидан кейин тўлаши шарт. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ИПК 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Жавобгарнинг шартномага асосан бажарилган ишлар бўйича 2021 йил 13 сентябрдаги шартнома бўйича 50.000.000 сўм, 2021 йил 27 декабрдаги 36-сонли шартнома бўйича 145.785.400 сўмлик, жами 195.785.400 сўмлик қарзи мавжудлиги даъвогар ва жавобгар вакилларининг суд мажлисида берган тушунтиришлари, ҳисобварақ-фактуралар, бажарилган ишлар ҳақида далолатнома ҳамда ўзаро солиштириш далолатномаси билан ўз исботини топди. Бундан ташқари, даъвогар томонидан ҳар иккала шартнома шартларига кўра ишларни бажарганлик ҳолати иш ҳужжатларида мавжуд Гулистон сув иншоотлари ва “Дўстлик” канали бошқармаси Бекобод гидроучасткаси бошлиғи Ш.Пормоновнинг ишларни бажарилганлигини тасдиқловчи иккита далолатномаси ҳамда бир қатор фотосуратлар билан ҳам ўз тасдиғини топди. Қайд этилганларга асосланиб, суд даъвогарнинг жавобгардан 195.785.400 сўм асосий қарзни ундириш ҳақидаги талабини қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 118-моддасига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра суд даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогарга 195.785.400 сўм асосий қарз, 1.957.854 сўм давлат божи, 24.000 сўм почта харажати ундиришни, пеня талаби бўйича иш юритишни тугатишни ҳамда 97.892,63 сўм давлат божини даъвогарнинг зиммасида қолдиришни лозим деб топди. Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 110, 118, 128, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд Даъвогар “ZAMIN PORODOKS” МЧЖнинг даъво талабининг пеня қисмидан воз кечиш тўғрисидаги аризаси иш юритувига қабул қилинсин ҳамда даъво талабининг 9.789.263,5 сўм пеня ундириш қисми бўйича иш юритиш тугатилсин. Даъво қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “MUXANDIS PLYUS LOYIHA” МЧЖдан даъвогар “ZAMIN PORODOKS” МЧЖга 195.785.400 сўм асосий қарз, 1.957.854 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвогар “ZAMIN PORODOKS” МЧЖ томонидан олдиндан тўланган 97.892,63 сўм давлат божи ўз зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) берилиши мумкин. Раислик қилувчи, судья Ғ.Машкуров