← Назад
Решение #746719 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 26 | — | code_article | |
| аролик Кодекси | 212 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
BO‘STON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
БУСТАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
170400, Andijon vil, Bo’ston tumani,
Mustaqillik ko’chasi, 36-uy
170400, обл. Андижан, р. Бустан,
улица Мустақиллик, 36
Тел: (0-374) 333-22-29, faks: (0-374) 333-14-37 Веб-сайт: www.oliysud.uz эл.почта: i.buz@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Бўстон туман
4-1704-2201/1284-сонли иш
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Умаралиев
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Турғуновнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогарАТБ “Микрокредитбанк” манфаатида, жавобгар- “Milagro favorit” масъулияти
чекланган жамиятига нисбатан тақдим этилган даъво аризасини даъвогар
вакили Б.Бердиходжаев (ишончнома асосида), жавобгар жамият раҳбари
А.Бўстонов, Давлат кадастрлар палатаси Избоскан туман филиали мутахассиси
О.Позилжонов (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида Бўстон туманлараро
иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси
(кейинги
ўринларда
матнда
“Палата”
деб
аталади)
АТБ “Микрокредитбанк” (кейинги ўринларда матнда “Даъвогар” деб аталади)
манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
“Milagro favorit” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда матнда
“Жавобгар” деб аталади)га нисбатан Пойтуғ шаҳар, Марказ махалласи, Юксалиш
кўчасида жойлашган “Савдо мажмуаси”нинг №01-сонли савдо дўконини блок
ғиштдан атрофини қўрғон девор билан лойиҳа-смета хужжатларига зид ҳолда
ўраб олган ўзбошимчалик билан қурилган қурилмани бузишни сўраган.
Суднинг 2022 йил 4 октябрдаги ажрими билан ишга Давлат кадастрлар
палатаси Андижон вилоят бошқармаси, 2022 йил 19 октябрдаги ажрими билан
Избоскан туман хокимлиги, 2022 йил 25 октябрь кунги ажрими билан Андижон
вилоят Архитектура қурилиш бош бошқармаси ҳамда Избоскан туман
ободонлаштириш бошқармалари мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахс сифатида жалб этилган.
Палата низонинг ўзининг вакили иштирокисиз кўришликни сўраган.
Даъвогар вакили суд мажлисида кўрсатма бериб, даъво аризада қайд
этилган важларни такрорлаб, жавобгарга тегишли савдо-дўкони шартнома
асосида
сотилганлигини,
жавобгар
тегишли
рухсатнома
олмасдан
ўзбошимчалик билан қўрғон девор билан ўраб олганлигини, ўрганишлар
жараёнида қўрғон деворининг бир қисми жавобгар томонидан қурилганлиги
аниқланганлигини, банк томонидан қурилган савдо маркази фаолият олиб
бормаётганлигини, мазкур ер майдони бошқа тадбиркорга кўп қаватли уйжойлар барпо этиш учун топшириш режалаштирилаётганлигини, жавобгар
томонидан амалга оширилган қўрғон деворлари музокара олиб боришга
тўсқинлик қилишлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар жамият раҳбари суд мажлисида кўрсатма бериб, савдо дўкони ва
олд қисмидаги ер майдонини белгиланган тартиб асосида сотиб
олинганлигини, ер майдонида автомобилларга техник хизмат кўрсатиш
шахобчаси ҳамда салқин ичимликлар ва музқоймоқ сотиш учун қўшимча
қурилмаларни амалга оширишга рухсат олинганлигини, лойиҳа-смета
хужжатлари асосида қурилиш ишлари амалга оширилиб давлат рўйхатидан
ўтказилганлигини, савдо марказида қўрғон деворлар мавжуд эмаслиги, савдо
дўконининг
хавфсизлигини
таъминлаш
мақсадида
қўрғон
девор
қурилганлигини, бироқ лойиҳа-смета хужжатларида қайд этилмаганлигини, бир
ҳафта муддатда лойиҳага қўшишлигини, қўрғон девор даъвогарнинг ер
майдонида жойлашмаганлигини билдириб, даъвони рад этишликни сўради.
Кадастр агентлиги Избоскан туман бўлими вакили суд мажлисида
кўрсатма бериб, низодаги ер майдони белгиланган тартибда жавобгарга
автмобилларга техник хизмат кўрсатиш ҳамда салқин ичимликлар савдоси учун
ажратилганлигини, мазкур ер майдонидаги навес қуриш юзасидан лойиҳа-смета
хужжатлари тайёрланганлигини, бироқ қўрғон девор лойида мавжуд
бўлмаганлигини, жавобгар белгиланган тартибда лойиҳа-сметага ўзгартириш
киритиб давлат рўйхатидан ўтказиши мумкин эканлигини, қўрғон деворни
чегарасидаги ер майдонлари Избоскан туман ободонлаштириш бошқармасига
тегишли эканлигини билдириб, даъвони қонуний ҳал этиб беришликни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш
хужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони
қаноатлантиришни рад этишликни, ишни кўриш билан боғлик суд
харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топади:
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар томонидан Избоскан туман
Марказ маҳалла Юксалиш кўчасида жойлашган 1189,0 кв метр ер майдонида
савдо мажмуаси қурилган бўлиб, Избоскан туман хокимининг 2010 йил 7 июль
кунги №335-к-сонли қарори билан 30 хонадан иборат қурилиш майдони 1189,0
кв.метр, фойдали майдони 878,97 кв.метр бўлган савдо ва хизмат кўрсатиш
дўконлари, қурилиш майдони 172,8 кв.метр бўлган автомобиллар туриш жойи
ва қурилиш майдони 40,32 кв.метр бўлган хожатхона бино ва иншоотлари мулк
ҳуқуқи белгиланган.
2011 йил 5 октябрь куни “Rieltor ekspress konsalting” МЧЖ томонидан
тўғридан-тўғри музокара ўтказиш йўли билан ташкиллаштирилган кўчмас мулк
объектлари ва уларга бўлган ҳуқуқлари савдосининг натижасида тузилган №3сонли савдо баённомасига асосан Якка тартибдаги тадбиркор Бўстанов
Асилбекга А-литердаги №1-сонли умумий ер майдони 551,5 кв метр, қурилиш
ости майдони 40,30 кв.метр, фойдали майдони 32,49 кв.метрдан иборат савдо
дўкони 27 500 000 сўмга сотилган. Тадбиркор томонидан 2013 йил 30 декабрь
куни бино-иншоотлар жавобгар жамиятига низом фондини шакллантириш учун
ўтказилган.
Избоскан туман архитектура ва қурилиш бўлимининг 2019 йил 3 май
кунги Д/Х №АР-74/19-сонли рухсатномасига асосан 551,56 кв.метр ер
майдонида автомобилларга техник хизмат кўрсатиш ва музқаймоқ салқин
ичимликлар бино-иншоотлари қуришга рухсат берилган ҳамда тегишли АРТ
хужжатлари таёрланиб қурилиш ишлари амалга оширилган.
Жавобгар
томонидан
қурилган
бино-иншоотлар
юзасидан
2020 йил 21 августда №260-сонли қурилиш тугалланган нотурар бино ва
иншоотларнинг фойдаланишга қабул қилиш далолатнома расмийлаштирилиб,
2020 йил 24 августда №17032114/R-A1176288-сонли рақам билан давлат
рўйхатидан ўтказилган бўлиб, амалга оширилган қурилиш ишлари лойиҳасмета хужжатларида қўрғон девор қурилиши белгиланмаган.
Шу сабабли даъвогар судга мурожаат қилиб, жавобгарга нисбатан
ноқонуний блок ғиштдан ўраб олинган қўрғон деворни бузишни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 26-моддасига кўра, ер
участкаларини (ҳайдаладиган ерлар бундан мустасно) доимий эгалик қилишга
ва фойдаланишга, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга, узоқ
муддатли вақтинча фойдаланишга, ижарага ва мулк қилиб олган юридик ва
жисмоний шахслар қонунчиликка мувофиқ ер участкасини сақлаш вазифасига
оид мажбуриятлар бажарилган тақдирда ўзлари олган корхоналар, бинолар,
иморатлар, иншоотларни белгиланган тартибда қуриш, бузиш ёки
реконструкция қилишга ҳақлидир.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 212-моддасига асосан,
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари учун
ажратилмаган ер участкаларида, шунингдек иморат қуриш учун зарур
рухсатнома олмасдан ёки архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда
қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган уй-жой, бошқа бино, иншоот ёки
ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик билан қурилган иморат ҳисобланади.
Ўзбошимчалик билан иморат қуриш натижасида хуқуқлари бузилган шахснинг
ёки тегишли давлат органинииг даъвоси билан бундай иморат суднинг
қарорига биноан иморатни қурган шахс томонидан ёки унинг ҳисобидан бузиб
ташланиши лозимлиги белгиланган.
Даъвогар томонидан жавобгар томонидан лойиҳа-смета хужжатларида
назарда тутилмаган қўрғон деворининг қурилиши унинг қайси ҳуқуқи
бузилишига олиб келганлик ҳолатини асословчи хужжатларни судга тақдим эта
олмади.
Суд низодаги объектни кўздан кечириш жараёнида даъвогар томонидан
қурилган савдо дўконларининг фаолият олиб бормаётганлиги, савдо
мажмуасининг қўрғон деворлари мавжуд эмаслиги, қаровсиз ҳолатда эканлиги,
унинг фаолият олиб бориши учун тўсқинлик қилувчи ҳолатлар мавжуд
эмаслиги аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан
кейин матнда “ИПК” деб юритилади) 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
ИПКнинг 72-моддасига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар
билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмас.
Мазкур ҳолатда суд даъво ариза билан даъвогар эмас балки ваколатли
давлат органи томонидан даъво ариза билан мурожаат этиши лозим бўлган деб
ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосан суд даъвогарнинг даъво талабини рад этишликни
лозим топади.
Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини тарафлар
ўртасида тақсимлаш масаласини мухокама этиб, даъвогар ҳисобидан
Республика бюджетига давлат божи тўловини ундиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Давлат божи тўлашдан озод
қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар
ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини
қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда,
давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво
талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда
ундирилади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонуни иловасининг
2-бандига кўра, номулкий ҳусусиятга эга даъво аризалардан БҲМнинг
10 баравари миқдорида давлат божи тўлови амалга оширилишлиги
белгиланган.
Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 68, 72, 118, 176-179-моддаларини кўллаб,
қарор қилади:
Даъвони қаноатлантириш рад этилсин.
АТБ “Микрокредитбанк” ҳисобидан Республика бюджетига 3 000 000 сўм
давлат божи ундирилсин.
Олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати АТБ “Микрокредитбанк”
зиммасида қолдирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Бўстон туманлараро
иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикоят
келтириши мумкин.
Судья
С.Умаралиев