Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1105-2201/1862 Дата решения 03.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Юкоричирчикский межрайонный экономический суд Судья Машкуров Ғайрат Абдужалилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение YUQORICHIRCHIQ TUMAN SEO VA JS BO`LIMI Ответчик / Подсудимый ALFA TEAM ALLIANCE масъулияти чекланган жамияти
Source ID 928929 Claim ID 2948033 PDF Hash d99b064f0f31e861... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодекси 221-моддаси тисодий процессуал кодекси 221 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
YUQORICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Yuqorichirchiq tumani, Yangibozor sh., Mustaqillik ko’chasi, 77-uy Юкоричирчикский район, г. Янгибазар, улица Мустакиллик, дом 77 Tel: 0370 983-30-14, www.sud.uz, эл.почта: i.yuqorichirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ тумани 2022 йил 3 ноябрь 4-1105-2201/1862-сонли иш Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди раиси Ғ.Машкуров раислигида, судья ёрдамчиси Б.Насиров котиблигида, тарафлардан аризачи вакили Ш.Эштаев (2022 йил 21 октябрдаги 01/759-сонли ишончнома), жавобгар раҳбари А.Ким иштирокида, аризачи Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитарияэпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг Тошкент вилоят Юқоричирчиқ тумани бўлимининг жавобгар “Alfa Team Alliance” МЧЖга тегишли Тошкент вилояти Юқоричирчиқ тумани Кавардан маҳалласи Ҳамжихат кўчасида жойлашган бетон плиткалар ишлаб чиқариш корхонасини санитария ҳимоя минтақаси ташқил этмаганлиги сабабли фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги аризасини ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг Тошкент вилоят Юқоричирчиқ тумани бўлими (матнда – аризачи ёки санитария бўлими деб юритилади) судга ариза билан мурожаат этиб, “Alfa Team Alliance” МЧЖ (матнда – жавобгар деб юритилади)га нисбатан Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ тумани, Кавардан маҳалласи, Ҳамжихат кўчасида жойлашган бетон плиткалар ишлаб чиқариш корхонаси фаолиятини санитария ҳимоя минтақаси ташкил этмаганлиги сабабли тўхтатишни сўраган. Суд муҳокамасида иштирок этган аризачи вакили корхона ҳимоя зонаси ташкил этмасдан фаолият юритаётганлиги сабабли ҳудудда яшовчи фуқаролардан шикоятлар келиб тушаётганлиги, корхона фаолияти қонунчилик талабларига тўғри келмаслигини билдириб, аризани тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакили ариза талабларига эътироз билдириб, ҳолат бўйича маъмурий жавобгарликка тортилганлигини маълум қилиб, аризани қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Суд, тарафларни тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра ариза талабини қаноатлантиришни лозим топди: Иш ҳужжатларидан кўринишича, санитария бўлими томонидан жавобгарга тегишли объектда бир кунлик санитария текшируви ўтказилган. Текширув натижаларига кўра объектда темир бетон ишлаб чиқарилаётгани, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган “Аҳоли яшаш жойларининг атмосфера ҳавосини ҳимоя қилиш нормалари қоидалари”га зид равишда фуқаро Хайдаров Равшаннинг хонадонига 60-70 метр яқинликда жойлашганлиги, ушбу ҳолат юзасидан жавобгар корхона раҳбари Ким Андрейга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, Жиноят ишлари бўйича Юқоричирчиқ туман суди томонидан маъмурий жавобгарликка тортилганига қарамай шовқин таъмирини камайтириш ёки санитария ҳимоя зонасига амал қилиш чоралари кўрилмаган. Текширув натижасига кўра далолатнома тузилиб, унга кўра шарқдан боғ билан чегарадошлиги ва санитария ҳимоя зонаси йўқлиги, ғарбдан Хайдаров Сирожиддин ва Султонов Қудратга тегишли хонадонлар билан чегарадош бўлиб, ҳимоя зонаси йўқлиги, шимолдан Ўтбосаров Рахмонбердига тегишли бино билан чегарадош бўлиб, оралиқ масофаси йўқлиги, жанубдан фуқаро Эргашев хонадони билан чегарадош бўлиб, санитария ҳимоя зонаси йўқлиги аниқланган. “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 19моддасига асосан юридик ва жисмоний шахслар объектларни режалаштириш, лойиҳалаштириш ва қуриш, корхоналарни техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш ҳамда ишга тушириш пайтида санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя этиши шарт. Юридик ва жисмоний шахслар объектларни режалаштириш, лойиҳалаштириш ва қуриш, корхоналарни техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш ҳамда ишга тушириш пайтида санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя этиши шарт. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган “Аҳоли яшаш жойларининг кўра қурилиш саноатида бетон ишлаб чиқарувчи корхоналар 300 метр санитария ҳимоя ҳудуди жорий қилиши лозимлиги белгиланган. Мазкур қоидаларнинг 3-бўлими 4.1-бандига асосан санитария қоидалари ва нормаларига зид объектларни қуриш таъқиқланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 14 июндаги “Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-3619-сонли Фармонига мувофиқ 2005 йилнинг 1 июлидан бошлаб тадбиркорлик субъектларига нисбатан ҳуқуқий таъсир чоралари фақат суд орқали қўлланиш тартиби жорий этилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 221-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ суд ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганда суд мажлисида: ҳуқуқбузарлик ҳодисаси бўлган-бўлмаганлигини ва унинг содир этилганлиги фактини; текшириш учун ва текшириш натижалари бўйича далолатнома ёки бошқа ҳужжат тузиш учун асослар ва назорат қилувчи органнинг ваколатлари бор-йўқлигини; ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш учун асослар борйўқлигини аниқлайди. Суд аризани муҳокама қилиб, жавобгар томонидан текширишда аниқланган камчиликлар тўлиқ бартараф этилмаганлиги боис аризани қаноатлантириш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Ренспубликаси Қонуни талабига кўра аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўловидан озод қилинган. Шунга кўра, иш бўйича давлат божи ундирилмайди, тўланган почта харажатлари эса жавобгардан аризачи фойдасига ундирилади. Демак, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 217, 221, 222-моддаларини қўллаб, суд қарор қ и л д и: Ариза талаби қаноатлантирилсин. Жавобгар “Alfa Team Alliance” МЧЖга тегишли Тошкент вилояти Юқоричирчиқ тумани Кавардан маҳалласи Ҳамжихат кўчасида жойлашган бетон плиткалар ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти санитария ҳимоя ҳудудини жорий қилгунга қадар тўхтатилсин. Жавобгар “Alfa Team Alliance” МЧЖ томонидан қайд этилган камчиликлар ва қонунбузилиш ҳолатлари тўлиқ бартараф этилгач, унинг иш фаолиятини тиклаб бериш мажбурияти Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг Тошкент вилоят Юқоричирчиқ тумани бўлими зиммасига юклатилсин. Жавобгар “Alfa Team Alliance” МЧЖдан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитарияэпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг Тошкент вилоят Юқоричирчиқ тумани бўлими фойдасига 24.000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан 10 кун муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи, судья Ғ.Машкуров