← Назад
Решение #746775 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 71 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| нинг | 118 | 1 | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
YAKKABOG’ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
ЯККАБАГСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
181400 Yakkabog’ tumani,A.Temurko’chasi
181400 район Яккабаг, улица Амир Темур
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 3 ноябрь
4-1806-2201/1105-сонли иш
Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Турсунов, даъвогар
даъвогар «Холмамат ота чорва» фермер хўжалигининг жавобгар Қамаши
туман электр таъминоти корхонасига нисбатан берган даъво аризаси асосида
қўзғатилган иқтисодий ишни, Яккабоғ туманлараро иқтисодий суди
биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида, даъвогар вакили О.Суюнов
(27.10.2022 йилги №10-сонли ишончнома асосида), Б.Холмаматов (08.10.2022
йилги №11-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили А.Рахмонов
(03.11.2022 йилги №12/13644-сонли ишончнома асосида) иштирокида кўриб
чиқиб, суд қуйидагиларнианиқлади
«Холмамат ота чорва» фермер хўжалиги Қамаши туман электр таъминоти
корхонасига нисбатан даъво аризаси билан мурожаат этиб, фермер хўжалиги
пахта ва ғалла етиштириб, давлат режасини бажариб келганлиги, ЎзР ВМнинг
2018 йил 3 майдаги 320-сонли қарорига асосан фермер хўжаликлари
тасарруфидаги электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ускуналари
билан таъминланган насос агрегатлари ва суғориш қудуқларининг пахта хом
ашёси ҳамда бошоқли дон етиштириш учун истеъмол қилган электр энергияси
давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилиши назарда
тутилганлиги, лекин фермер хўжалиги томонидан пахта ва ғаллани
етиштириш учун сарфланган 10 083 555 сўмлик электр энергияси ҳақи давлат
бюджетидан қоплаб берилмаганлиги сабабли, ушбу суммани Қамаши туман
электр таъминоти корхонаси ҳисобидан ундиришни сўраган.
Суднинг 27.10.2022 йилги ажрими билдан даъво аризасида жавобгар
сифатида кўрсатилган Қамаши туман электр таъминоти корхонаси филиал
бўлганлиги сабабли, унинг юридик шахси “Қашқадарё электр тармоқлари” АЖ
билан алмаштирилган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъвони қувватлашиб,
фермер хўжалиги пахта ва ғаллачиликка ихтисослаштирилганлигини, электр
энергияни пахта ва ғаллани суғориш учун насослар орқали сув чиқариш учун
сарфланганлигини, ишлатилган электр энергиясидан бўлган қарздорликнинг
барчаси Ўз.Рес Вазирлар Маҳкамасининг 320-сонли қарорига асосан туман
молия бўлими томонидан қоплаб берилиши кераклигини, ВМнинг 320-сонли
қарорига асосан фақатгина 6 635 294 сўм ўтказиб берилганлигини, фермер
хўжалиги томонидан пахта даласи ва ғалла майдонини суғориш учун
сарфланган тўлиқ тўлаб берилмаганлиги, бошқа фермер хўжаликларига эса
ортиқча маблағ ўтказиб берилганлигини маълум қилиб, даъвони
қаноатлантиришни сўрашди.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакилди А.Рахмонов даъвога
эътироз билдириб, фермер хўжалиги томониданг ҳар ойнинг 25-санасига
қадар ҳисобот берилиши кераклиги, аммо фермер хўжалиги томонидан
фойдаланилган электр энергияси тўғрисида ҳисобот берилмаганлиги
сабабли, маблағ ажратилмасдан қолганлигини маълум қилиб, суддан қонуний
қарор қабул қилишни сўради.
Суд даъвогар ва жавобгар вакилининг кўрсатмасини ва ишдаги
ҳужжатларни текшириб, даъвогар «Холмамат ота чорва» фермер
хўжалигининг даъвосини қаноатлантиришни рад этишни ва ишни кўриш
билан боғлиқ суд ҳаражатларини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим деб
топади.
«Холмамат ота чорва» фермер хўжалиги билан Қамаши туман электр
таъминоти корхонаси ўртасида электр энергияси таъминоти тўғрисида 2021
йил 16 февралда шартнома имзоланиб унга кўра, электр таъминоти
корхонаси шартномага асосан Қамаши туман электр таъминоти корхонасига
электр қувватини етказиб бериш, ишлаб чиқариш кооперативи эса
фойдаланилган электр қуввати учун тўловларни ўз вақтида ўтказиш
мажбуриятини олган.
Электр таъминоти корхонаси томонидан «Холмамат ота чорва» фермер
хўжалигига 2020 йил 29 февралда 1 188 000 сўмлик, 2021 йил 31 августда
2 970 000 сўмлик, 2021 йил 30 июнда 2 970 000 сўмлик, 2021 йил 31 майда
2 970 000 сўмлик, 2021 йил 31 январда 86 850 сўмлик, 2021 йил 29 мартда
1 782 000 сўмлик, 2021 йил 23 сентябрда 1 782 000 сўмлик электр энергияси
истеъмол қилганлиги тўғрисида ҳисоб-фактуралар юборилган.
ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали
абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади,
абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада
назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш,
тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини
ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва
ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 320-сонли қарори билан
тасдиқланган
Низом
6-бандининг
3-хатбошисида
туманлар
ҳокимликларининг қарорлари билан туманлар ҳокимларининг биринчи
ўринбосарлари раҳбарлигида туман ишчи гуруҳлари таркиби тасдиқланиши,
туман ишчи гуруҳи таркибига туман қишлоқ хўжалиги бўлими, молия
бўлими, ирригация бўлими, ер тузиш ва давлат кадастри бўлими, туман
электр тармоқлари ташкилотининг раҳбарлари ҳамда бошқа манфаатдор
ташкилотлар раҳбарлари кириши, 15-бандида ҳар йил тасдиқланадиган
Ўзбекистон
Республикаси
Давлат
бюджети
параметрларида
истеъмолчиларнинг насос агрегатлари ва суғориш қудуқларининг пахта ва
бошоқли дон экин майдонларини суғориш учун сарфланадиган электр
энергияси харажатларини қоплаш учун ажратилган Давлат бюджети
маблағлари, бюджет параметрлари тасдиқлангандан кейин 10 кун ичида
белгиланган тартибда молия органлари томонидан Қорақалпоғистон
Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига етказилиши,
16-бандида ҳисобот ойининг 25-санасигача туман ирригация бўлими сув
истеъмолчилари уюшмаси, Насос станциялари ва энергетика бошқармаси
ҳамда туман электр тармоқлари ташкилоти мутахассислари билан
биргаликда
истеъмолчиларнинг
насос
агрегатлари
ва
суғориш
қудуқларининг пахта ва бошоқли дон экин майдонларини суғориш учун
сарфланган сув миқдори ва унга кетган электр энергияси қийматини қоплаш
бўйича ҳисоб-китобларни туман ишчи гуруҳига тақдим қилиши, 17-бандида
туман ишчи гуруҳи тақдим қилинган ушбу ҳисоб-китобларни жойига чиқиб
ўрганиши, туман ишчи гуруҳи истеъмолчиларнинг насос агрегатлари ва
суғориш қудуқлари ҳисобот ойида пахта ва бошоқли дон майдонларига
берилган сув миқдорини ҳамда истеъмол қилинган электр энергиясини
ҳисоб-китоб қилиши ва тўрт нусхада далолатнома расмийлаштириши,
далолатнома туман ишчи гуруҳи раҳбари томонидан тасдиқланиши ҳамда
туман электр тармоқлари ташкилотига тақдим этилиши белгиланган. Лекин,
Вазирлар Маҳкамасининг мазкур қарорига илова қилинган Низом талаблари
бузилганлиги ва натижада Қамаши туманидаги айрим фермер хўжаликларига
амалда истеъмол қилингандан кўп миқдорда, айрим фермер хўжаликларига ,
жумладан жавобгар фермер хўжалигига истеъмол қилинган электр энергияси
учун тўлиқ субсидия ажратилмасдан қолган.
Мазкур ҳолатда туман ирригация бўлими сув истеъмолчилари уюшмаси,
Насос станциялари ва энергетика бошқармаси ҳамда туман электр
тармоқлари
ташкилоти
мутахассислари
билан
биргаликда
истеъмолчиларнинг насос агрегатлари ва суғориш қудуқларининг пахта ва
бошоқли дон экин майдонларини суғориш учун сарфланган сув миқдори ва
унга кетган электр энергияси қийматини қоплаш бўйича ҳисоб-китобларни
туман ишчи гуруҳига тақдим қилинмаслиги, натижада туман ишчи гуруҳи
томонидан ҳисоб-китоблар жойига чиқиб ўрганилмаганлиги ва ишчи гуруҳ
томониданҳисоб-китоб
қилинмаганлиги
ва
далолатномалар
расмийлаштирилмаганлиги, яъни Низом талаблари етарли даражада
бажарилмаганлиги натижасида фермер хўжалигига истеъмол қилинган элекр
энергияни ҳақини қоплаш учун тўлиқ субсидия ажратилмасдан қолган.
Мазкур ҳолат юзасидан электр таъминоти корхонасининг мансабдор
шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, жиноят ишлари бўйича
Қамаши туман судининг ҳукми билан ортиқча ажратилган субсидия
маблағларини Молия вазирлигига қайтариш белгиланганлиги, Низом 17бандининг 3-хатбошисига кўра, истеъмолчиларнинг насос агрегатлари ва
суғориш қудуқлари ҳисобот ойида пахта ва бошоқли дон майдонларини
суғориш учун истеъмол қилган электр энергиясини ҳисоб-китоб қилишда
электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ускуналарининг кўрсаткичлари
(ой бошига ва охирги санасига), насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари
билан суғориладиган майдонларга сарфланган сув ресурслари ҳамда уларни
етказиб бериш учун истеъмол қилинган электр энергияси харажатлари
ҳисобга олиниши белгиланлиги, шунингдек ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг
25.10.2019 йилдаги ПҚ-4499-сон қарори 4-бандининг в) кичик бандига кўра,
2022 йил1 январдан пахта хом ашёси ва бошоқли дон етиштириш учун насос
агрегатлари ва суғориш қудуқлари истеъмол қилган электр энергияси
қийматини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар
ҳисобига қоплаш тартиби фақат сув тежовчи суғориш технологияларини
жорий этган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига татбиқ этилиши
назарда тутилганлиги сабабли, ҳозирги кунда 2021 йилга қадар истеъмол
қилинган электр энергияси учун ВМнинг 320-сонли қарори билан
тасдиқланган Низом талаблари билан субсидия ажратиш имконияти йўқлиги
сабабли, суд даъвогарнинг даъвосини рад этишни лозим деб ҳисоблайди.
Суд ВМнинг 2018 йил 3 майдаги 320-сонли қарори билан тасдиқланган
Низомнинг 16-бандида ҳисобот ойининг 25-санасигача туман ирригация
бўлими сув истеъмолчилари уюшмаси, Насос станциялари ва энергетика
бошқармаси ҳамда туман электр тармоқлари ташкилоти мутахассислари
билан биргаликда истеъмолчиларнинг насос агрегатлари ва суғориш
қудуқларининг пахта ва бошоқли дон экин майдонларини суғориш учун
сарфланган сув миқдори ва унга кетган электр энергияси қийматини қоплаш
бўйича ҳисоб-китобларни туман ишчи гуруҳига тақдим қилиши кераклиги,
шунингдек Низом 6-бандининг 3-хатбошисида туманлар ҳокимликларининг
қарорлари билан туманлар ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари
раҳбарлигида туман ишчи гуруҳлари таркиби тасдиқланиши, туман ишчи
гуруҳи таркибига туман қишлоқ хўжалиги бўлими, молия бўлими, ирригация
бўлими, ер тузиш ва давлат кадастри бўлими, туман электр тармоқлари
ташкилотининг раҳбарлари ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотлар
раҳбарлари киришини инобатга олиб, истеъмол қилинган электр энергияси
учун Низом талаблари асосида фермер хўжалигига субсидия ажратилмасдан
қолишида туман ишчи гуруҳи томонидан ишлар Низом талаблари асосида
олиб борилмганлиги натижасида фермер хўжалигига тўлиқ миқдорда
субсидия маблағлари ажратилмасдан қолган.
ЎзР Иқтисодий процессуал кодексининг 71-моддасига кўра, суд фақат
ишга алоқадор бўлган далилларни қабул қилади.
ИПКнинг 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян
далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар
билан тасдиқланиши мумкин эмас.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда - ИПК)нинг 118-моддасининг 1-қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Суд, тарафлар вакилининг кўрсатмасини ва иш ҳужжатларини кўздан
кечириб, даъвогарнинг даъвосини рад этишни ва олдиндан тўланган суд
ҳаражатларини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 112-113, 118, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб,
суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъвогар «Холмамат ота чорва» фермер хўжалигининг даъвосини
қаноатлантириш рад этилсин.
Олдиндан тўланган давлат божи ва почта ҳаражати даъвогар зиммасида
қолдирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда апелляция
тартибида Қашқадарё вилоят судига шикоят бериш (протест келтириш)
мумкин.
Судья
С.А.Турсунов