← Назад
Решение #746792 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| суд ИПК | 127 | — | law | |
| ушбу Кодекс | 280 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
YUQORICHIRCHIQ
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Yuqorichirchiq tumani,
Yangibozor sh., Mustaqillik
ko’chasi, 77-uy
Юкоричирчикский район, г.
Янгибазар,
улица Мустакиллик, дом 77
Tel: 0370 983-30-14, www.sud.uz, эл.почта: i.yuqorichirchiq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 3 ноябрь
2202/1763-сонли иш
4-1105-
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг раиси
Ғ.Машкуров раислигида, судья ёрдамчиси Б.Насировнинг
котиблигида, даъвогар “ТИФ Миллий банк” АЖ манфаатида
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент
шаҳар
ҳудудий
бошқармасининг
жавобгарлар
“Global
Production Industry” МЧЖ ва “Babayev Omad” МЧЖ
ҳисобидан солидар тартибда 2.443.175.000 сўм муддатли
асосий
қарз,
7.039.818,49 сўм муддатли фоиз қарзи, 5.000.000 сўм муддати
ўтган асосий қарз, 75.753.923,98 сўм муддати ўтган фоиз
қарзи ва 405.000 сўм пеня, жами 2.531.373.742,47 сўм кредит
қарздорлигини ундириш, ундирувни “Global Production
Industry” МЧЖга тегишли 11:09:03:03:01:0099 кадастр
рақамига эга, умумий ер майдони 10 000,00 кв.м., қурилиш
ости майдони 4279,28 кв.м. бўлган, банк томонидан ерга
эгалик хуқуқи билан биргаликда гаров сифатида қабул
қилинган, Тошкент вилояти Паркент тумани, Навбаҳор
қўрғони ҳудудида жойлашган “Пишган ғишт ишлаб чиқариш
заводи бино ва иншоотлари” (литер 0001, 0002, 0003, 0004,
0005 0006, 0007, 0008, 0009, 00010, 00011)га, кредит
ҳисобига сотиб олинаётган асбоб-ускуналар ва махсус
техникага ҳамда “Babayev Omad” МЧЖнинг кафиллигига
қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган
ишни даъвогар вакили Н.Райимов (2022 йил 19 апрелдаги 011006/08-сонли ишончнома) иштирокида, суд биносида, очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“ТИФ Миллий банк” АЖ (матнда даъвогар ёки банк деб
юритилади) манфаатида Ўзбекистон Республикаси Савдосаноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси (матнда
палата деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат
этиб, “Global Production Industry” МЧЖ (матнда жавобгар деб
юритилади) ва “Babayev Omad” МЧЖ ҳисобидан солидар
тартибда
2.443.175.000
сўм
муддатли
асосий
қарз,
7.039.818,49 сўм муддатли фоиз қарзи, 5.000.000 сўм муддати
ўтган асосий қарз, 75.753.923,98 сўм муддати ўтган фоиз
қарзи ва 405.000 сўм пеня, жами 2.531.373.742,47 сўм кредит
қарздорлигини ундириш, ундирувни жавобгарга тегишли
11:09:03:03:01:0099 кадастр рақамига эга, умумий ер
майдони 10 000,00 кв.м., қурилиш ости майдони 4279,28 кв.м.
бўлган, банк томонидан ерга эгалик хуқуқи билан биргаликда
гаров сифатида қабул қилинган, Тошкент вилояти Паркент
тумани, Навбаҳор қўрғони ҳудудида жойлашган “Пишган
ғишт ишлаб чиқариш заводи бино ва иншоотлари” (литер
0001, 0002, 0003, 0004, 0005 0006, 0007, 0008, 0009, 00010,
00011)га, кредит ҳисобига сотиб олинаётган асбоб-ускуналар
ва махсус техникага ҳамда “Babayev Omad” МЧЖнинг
(бундан буён матнда кафил деб юритилади) кафиллигига
қаратишни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили судга маълумотнома
тақдим қилиб, судга даъво ариза берилгандан сўнг жавобгар
қарздорлик суммасини қисман қоплаб берганлиги, бугунги
кун ҳолатига кредит қарздорлиги жами 2.477.854.065,51
сўмни ташкил этишини билдириб, суддан мазкур суммани
ундиришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тарзда хабардор қилинганлигига қарамай жавобгарлар ва
палата ўз иштирокини таъминламадилар.
Палата даъво аризасида низони ўзининг вакили
иштирокисиз кўришни сўраган.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг (матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасига
асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд
мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин
Шунга кўра, суд ИПК 127-моддаси 128-модда иккинчи
қисмининг
2-хатбошиси ҳамда 170-модда
талабига
кўра,
ишни
жавобгарлар
ва
палатанинг
иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги
асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим
топади.
ўртасида ғишт ишлаб чиқариш мақсадида асосий воситалар,
яъни асбоб-ускуналар, аравачалар, жавонлар, рельслар ҳамда
XCVG LW 300 FN маркали махсус техника сотиб олиб
фаолиятини кенгайтириш мақсадида 2021 йил
16
июлда 606/00407-сонли кредит шартномаси тузилган. Мазкур
шартномага асосан банк томонидан жавобгарга йиллик 21
фоиз устама тўлаш шарти асосида, 6 ой имтиёзли муддат
билан 36 ой муддатга 2.600.000 сўм кредит маблағлари
ажратилган.
Кредит таъминоти сифатида 2021 йил 17 июлдаги гаров
шартномасига асосан жавобгарга теишли Тошкент вилояти
Паркент тумани, Навбаҳор қўрғони ҳудудида жойлашган
“Пишган ғишт ишлаб чиқариш заводи бино ва иншоотлари”
гаровга қабул қилинган.
Шунингдек, 2021 йил 16 июлда кафиллик шартномаси
тузилиб, унга кўра кафил банкнинг биринчи талабига кўраёқ
1.600.000.000 сўм миқдорида жавобгарнинг асосий қарз,
воситачилик ҳақи, фоизлар ёки бошқа молиявий тўловлар
борасидаги
бажарилмаган
мажбуриятларини
бажариш
юзасидан қайтариб олинмайдиган ва ҳеч қандай шарт
қўйилмайдиган мажбурият олиши белгиланган.
Жавобгар томонидан кредит шартномаси шартлари
бузилиши,
яъни
кредит
маблағлари
ўз
вақтида
қайтарилмаслиги
натижасида
даъвогар олдида 2022 йил 5 сентябрь ҳолатига 2.443.175.000
сўм муддатли асосий қарз, 7.039.818,49 сўм муддатли фоиз
қарзи,
5.000.000
сўм
муддати
ўтган
асосий
қарз,
75.753.923,98 сўм муддати ўтган фоиз қарзи, 405.000 сўм
пеняни ташкил қилган.
Даъвогар жавобгарга бир неча бора огоҳлантириш хати
ва
талабномалар
билан
мурожаат
қилиб,
кредит
қарздорлигини тўлашни талаб қилган, судга даъво ариза
киритилиши тўғрисида огоҳлантирган. Жавобгар томонидан
талабномалар ижро этилмаган, натижада тарафлар ўртасида
мазкур низо юзага келган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК
деб юритилади) 744-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ,
кредит шартномаси бўйича бир тараф – банк ёки бошқа
кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз
олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва
шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз
олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун
фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 734-моддасининг биринчи қисмида агар қонунда ёки
қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган
бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс ёки фуқаро) қарз
олувчидан
қарз
суммасига
шартномада
белгиланган
миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлиши,
учинчи қисмида эса фоизлар тўлаш тартиби ва муддатлари
қарз шартномаси билан белгиланиши назарда тутилган.
ФК
280-моддасига
кўра,
гаровга
олувчининг
(кредиторнинг) талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк
қийматидан суднинг қарорига мувофиқ қондирилади. ФК 281моддасига
мувофиқ,
ушбу
Кодекснинг
280-моддасига
мувофиқ ундирув қаратилган, гаровга қўйилган мол-мулкни
мажбурий равишда реализация қилиш қонун ҳужжатларида
белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион шаклидаги
очиқ кимошди савдосида сотиш орқали амалга оширилади.
ФК 279-моддаси 1-қисмида ундирувни гаровга қўйилган
мулкка қаратиш асослари белгиланган бўлиб, унга мувофиқ
Банкнинг талабларини қондириш учун ундиpувни қарздор
гаров билан таъминланган кредит мажбуриятини ўзи
жавобгаp бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим
даpажада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка
қаратиш мумкинлиги белгиланган.
ФК 292-моддасига кўра, кафиллик шартномаси бўйича
кафил бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман
бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз
зиммасига олади.
Кафиллик шартномаси келгусида вужудга келадиган
мажбуриятни таъминлаш учун ҳам тузилиши мумкин.
Кафиллик шартномаси ёзма шаклда тузилиши керак.
Ёзма шаклга риоя қилмаслик кафиллик шартномасининг
ҳақиқий бўлмаслигига олиб келади.
ФК 293-моддасига кўра, қарздор кафиллик билан
таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида
солидар жавоб берадилар, башарти қонунда ёки кафиллик
шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши
назарда тутилган бўлмаса.
Башарти, кафиллик шартномасида бошқача тартиб
назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор
билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан фоизлар
тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва
қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги туфайли кредитор кўpган бошқа зарарларни
тўлайди.
Агар кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда
тутилган бўлмаса, биргалашиб кафил бўлган шахслар
кредитор олдида солидар жавоб берадилар.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан жавобгарнинг даъвогар
олдида кредит қарздорлиги мавжудлиги ўз исботини топди,
даъвогар томонидан тақдим этилган маълумотга кўра, 2022
йил 3 ноябрь ҳолатига 2 477 854 065,51 сўм кредит
қарздорлиги,
яъни
2 438 175 000
сўм
асосий
қарз,
39 679 065,51 сўм фоиз қарздорлиги қолганлигини инобатга
олиб, суд даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Суд
кафиллик
шартномаси
1 600 000 000
сўмга
тузилганлигини инобатга олиб, жавобгар “Babayev Omad”
МЧЖ ҳисобидан солидар тартибда даъвогар фойдасига
1.600.000.000 сўм кредит қарздорлиги ва республика
бюджетига 32.000.000 сўм давлат божини ундиришни, даъво
талабининг қолган қисмини эса жавобгардан ундиришни
лозим топади.
Ўзбекистон
Республикаси
иқтисодий
процессуал
кодексининг
118-моддасига асосан суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари
миқдорига
мутаносиб
равишда
уларнинг
зиммасига
юклатилади.
“Давлат
божи
тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган давлат
божи ставкаларига кўра иқтисодий судларга мулкий
хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи
миқдорида давлат божи ундирилади.
Юқорида қайд этилганларга асосланиб, суд даъвони
қисман қаноатлантиришни ҳамда суд харажатларини
жавобгарлар зиммасига юклашни лозим топади.
Бинобарин,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал кодексининг 118-, 170-, 176-180-, 186- ҳамда 192моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Global Production Industry” МЧЖ ҳисобидан
даъвогар “ТИФ Миллий банк” АЖ фойдасига 2 438 175 000
сўм асосий қарз, 39 679 065,51 сўм фоиз қарздорлиги ва
24 000 сўм почта харажати ундирилсин. Ушбу кредит
қарздорликнинг 1.600.000.000 сўм қисми жавобгарлар
“Global Production Industry” МЧЖ ва “Babayev Omad” МЧЖ
ҳисобидан солидар тартибда ундирилсин.
Жавобгар “Global Production Industry” МЧЖ ҳисобидан
республика бюджетига 50.627.474,85 сўм давлат божи
ундирилсин. Ушбу давлат божининг 32.000.000 сўм қисми
жавобгарлар “Global Production Industry” МЧЖ ва “Babayev
Omad” МЧЖ ҳисобидан солидар тартибда ундирилсин.
Ундирув “Global Production Industry” МЧЖга тегишли
11:09:03:03:01:0099 кадастр рақамига эга, умумий ер
майдони 10 000,00 кв.м., қурилиш ости майдони 4279,28 кв.м.
бўлган, банк томонидан ерга эгалик хуқуқи билан биргаликда
гаров сифатида қабул қилинган, Тошкент вилояти Паркент
тумани, Навбаҳор қўрғони ҳудудида жойлашган “Пишган
ғишт ишлаб чиқариш заводи бино ва иншоотлари” (литер
0001, 0002, 0003, 0004, 0005 0006, 0007, 0008, 0009, 00010,
00011)га, кредит ҳисобига сотиб олинаётган асбоб-ускуналар
ва махсус техникага қаратилсин.
Даъвонинг
қолган
қисмини
қаноатлантириш
рад
қилинсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент
вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши
(прокурор эса ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати
бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ғ.Машкуров