Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1706-2201/1120 Дата решения 03.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ходжиабадский межрайонный экономический суд Судья Абидов Жасурбек Косимович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Andijon viloyat Davlat soliq boshqarmasi Ответчик / Подсудимый SULTON AZIZ TEXTILE 77 масъулияти чекланган жамияти
Source ID 932966 Claim ID 2954796 PDF Hash 4833dfcf8817e546... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
кодексининг 111-моддаси кодекси 111 code_article
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
XO‘JAOBOD TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KHODJAOBOD INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 171400, Andijon viloyati, Xo‘jaobod shahar, Pok niyat ko‘chasi, 2-uy 171400, Andijan region, Khodjaobod city, Pok niyat street, 2. Тel., Ғах: (+998-74) 741-12-82, veb-sayt: www.oliysud.uz, е-mail: i.xujaobod@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 03 ноябрь 4-1706-2201/1120-сонли иш Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.К.Абидовнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Т.Алиқуловнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи - ****************нинг жавобгар – ****************га нисбатан банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни аризачи вакили *************** (2022 йил 23 август куни берилган 23-53375-сонли ишончнома асосида), иштирокида, Хўжаобод туман Давлат солиқ инпекцияси маъмурий биносида, очиқ, сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: **************** (бундан буён матнда “Аризачи” ёки “ДСБ” деб юритилади) Хўжаобод туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, ****************нинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили, ариза талабларини қўллабқувватлаб, жавобгар солиқ органи томонидан талаб қилинган ҳужжатлар тақдим этилмаганлигини билдириб, аризани қаноатлантиришини сўради. Жавобгар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги тегишли тарзда хабадор қилинган бўлсада, суд мажлисида иштирок этмади ҳамда ариза талаблари юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур ҳолатда суд ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим деб топади. Суд ишдаги хужжатларни ўрганиб, суд мажлисида иштирок этган тараф вакилининг тушунтиришларини тинглаб қуйидаги асосларга кўра ариза талабларини қаноатлантиришни лозим топади: Ишдаги мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатларига кўра, ДСБ масъул ходимлари томонидан жавобгар ўзи кўрсатган юридик манзилида мавжуд эмаслиги аниқланиб, бу ҳақда 2022 йил 1 октябрь куни тегишли тартибда далолатнома расмийлаштирилган. Мазкур ҳолат юзасидан ДСБ бошлиғи ўринбосарининг 2022 йил 3 октябрь кунги қарори билан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддаси учинчи қисми 4-бандига асосан жавобгарнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари 10 кунга қадар тўхтатилган. ДСБ томонидан 2022 йил 3 октябрь куни сабаблари кўрсатилган ҳолда банк операциялари ўн кунгача муддатда тўхтатилганлиги маълум қилиниб, камчиликларни бартараф қилиш ёки суд тартибида банк операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб турилиши тўғрисида огоҳлантирилиб, жавобгарнинг шахсий кабинети орқали хабарнома юборилган. Бироқ, жавобгар томонидан хабарнома оқибатсиз қолдирилган. Шундан сўнг, ДСБ Солиқ кодекси 111-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ иқтисодий судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб қўйишни сўраган. Суд, аризачи вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра аризачининг талабини қаноатлантиришни лозим топади. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддасига кўра, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида қарор электрон шаклда солиқ органи томонидан банкка юборилади. Бир вақтнинг ўзида солиқ органи томонидан солиқ тўловчининг шахсий кабинетига унинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операциялар тўхтатиб турилиши тўғрисида хабарнома бунинг сабабларини кўрсатган ҳолда юборилади. Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун қуйидаги ҳолларда қўлланилиши мумкин: 1) ушбу солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига молиявий ва (ёки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда; 2) солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органининг камерал солиқ текшируви натижалари бўйича талабномасига тушунтиришлар ва (ёки) тузатишлар белгиланган муддатда тақдим этилмаганда, шунингдек солиқ тўловчи томонидан солиқ органи талаб қилган ҳужжатлар тақдим этилмаганда; 3) солиқ текширувини ўтказаётган солиқ органларининг мансабдор шахсларини кўрсатилган ҳудудга ёки бинога (бундан турар жойлар мустасно) киришига тўсқинлик қилишда. Солиқ органи мансабдор шахсининг киришига тўсқинлик қилиниши унинг ўзи ва текширилаётган шахс томонидан имзоланадиган далолатнома билан расмийлаштирилади. Бундай далолатнома асосида солиқ органи банкдаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туради; 4) солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи кўрсатган манзилда йўқлигида. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақ бўйича операцияларнинг тўхтатиб турилиши банклар томонидан солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари тўхтатиб турилишини англатади. Солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳининг масъул иштирокчиси томонидан солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати ўтгач ўн кун ичида тақдим этилмаган тақдирда, банкдаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор масъул иштирокчининг ёки ушбу консолидациялашган гуруҳ барча иштирокчиларининг операцияларига нисбатан солиқ органи раҳбари (унинг ўринбосари) томонидан қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақ бўйича операцияларнинг тўхтатиб турилиши фуқаролик қонун ҳужжатларига мувофиқ биринчи навбатда кўрсатилган тўловларга, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирувга йўл қўйилмайдиган банклардаги ҳисобварақларга татбиқ этилмайди. Мазкур ҳолатда ДСБнинг аризаси асосли бўлиб, жавобгар томонидан фаолият кўрсатаётган манзили тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилмай келинган. Булар ДСБнинг аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар ҳамда аризачи вакилининг кўрсатмалари билан билан тасдиқланганлиги боис, суд аризачининг талабини қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 118-моддасига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади. Ўзбекистон Республикаси Давлат божи тўғрисидаги Қонуни 9-моддаси 19-бандига мувофиқ, аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларида давлат божини тўлашдан озод қилинганлигини инобатга олиб, жавобгардан давлат божи ундирмасликни 24 000 сўм почта харажатини жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 215, 217 ва 222-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л А Д И: Аризачи - ****************нинг аризаси қаноатлантирилсин. ****************нинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларининг чиқиш қисми жамият томонидан камерал солиқ текширувини ўтказиш учун текширишга талаб қилинган ҳужжатлар давлат солиқ хизмати органларига тақдим этилгунга қадар тўхтатиб қўйилсин. Жавобгар - ****************га хизмат кўрсатувчи барча банклардаги ҳисобрақамлари бўйича операцияларни тўхтатиб қўйишга сабаб бўлган ҳолатлар, яъни, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) у маълум қилган манзилида йўқлигининг асослилиги солиқ органи томонидан эътироф этилганида, бундай эътироф учун солиқ тўловчининг вакили солиқ тўловчи ҳисобда турган жойдаги солиқ органига зарур тушунтиришларни шахсан тақдим этилган кундан кейин бир кундан кечиртирмасдан, давлат солиқ органи хизмати томонидан тақдим этиладиган ёзма кўрсатмаси (қарори) асосида ҳисобварақлар бўйича операциялар тиклансин. **************** ҳисобидан **************** фойдасига 24 000 сўм почта харажати ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан устидан ўн кунлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Ж.К.Абидов