Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1706-2201/1116 Дата решения 03.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ходжиабадский межрайонный экономический суд Судья Абидов Жасурбек Косимович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Andijon viloyat Davlat soliq boshqarmasi Ответчик / Подсудимый NEW BUILDING масъулияти чекланган жамияти
Source ID 932967 Claim ID 2959923 PDF Hash 6eff32563c87cb7f... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 217-моддаси ИПК 217 law
мазкур кодекс 215-моддаси мазкур кодекс 215 code_article
кодекси 111-моддаси кодекси 111 code_article
кодексининг 138-моддаси кодекси 138 code_article
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
XO‘JAOBOD TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KHODJAOBOD INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 171400, Andijon viloyati, Xo‘jaobod shahar, Pok niyat ko‘chasi, 2-uy 171400, Andijan region, Khodjaobod city, Pok niyat street, 2. Тel., Ғах: (+998-74) 741-12-82, veb-sayt: www.oliysud.uz, е-mail: i.xujaobod@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 03 ноябрь 4-1706-2201/1116-сонли иш Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.К.Абидовнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Т.Алиқуловнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи - *****************нинг жавобгар – *****************га нисбатан банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида электрон ҳужжат тарздаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни аризачи вакили А.Умурзаков (2022 йил 23 август куни берилган 23-02323-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Хўжаобод туман Давлат солиқ инспекцияси маъмурий биносида, очиқ, сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: ***************** (бундан буён матнда “ДСБ” ёки “аризачи” деб юритилади) Хўжаобод туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, ***************(бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади) банклардаги ҳисоб рақамлари бўйича операцияларни тўхтатиб туришни сўраган. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар бугунги суд мажлисига келмади. Суд жавобгар суд мажлисидан хабардорлиги тўғрисида далил иш ҳужжатларида мавжудлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан бундан матнда “ИПК” деб юритилади)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили, жавобгарга 2022 йил 22 июнь куни 20/1-38028-сонли солиқ хисоботига тузатиш киритиш ҳақидаги талабномага мудатида жавоб берилмаганлигини билдириб, судга ариза киритлгандан сўнг 2022 йил 24 октябрь куни камчилик баратаф этилганлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд, аризачи вакилининг тушунтиришини эшитиб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра аризачининг ариза талабини қаноатлантиришни рад қилишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар хисобидан ундиришни топади. ИПК 217-моддасига кўра банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш ҳуқуқий таъсир чораси ҳисобланиши, мазкур кодекс 215-моддасига асосан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги аризалар билан судларга назорат қилувчи органлар мурожаат этишга ҳақли эканлиги қайд этилган. Иш ҳужжатларидан кўринишича, аризачи томонидан ДСБнинг 2022 йил 14 июндаги буйруғига асосан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (бундан буён матнда “Солиқ кодекси” деб юритилади) 138 –моддасига асосан ўтказилган камерал солиқ текширувида жавобгар тақдим этган хисоботларда тафовутлар аниқланиб, қўшимча ҳужжатларни 5 кун муддат ичида ДСБга тақдим этиш ҳақида 2022 йил 22 июнь куни талабнома юборилган бўлсада, жавобгар томонидан тегишли ҳужжатлар тақдим этилмаган. ДСБнинг 2022 йил 08 июль кунги қарори билан жавобгар банклардаги барча ҳисобварақалари бўйича барча чиқим операциялари 10 кунга тўхтатилган. 2022 йил 13 июль куни ДСБ томонидан унинг банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари 10 кунга тўхтатилганлиги, агар талаб қилинган ҳужжатлар тақдим этилмаса, банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари 10 кундан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туриш ҳақида иқтисодий судга ариза киритилиши ҳақида огоҳлантирилиб, солиқ тўловчининг шахсий кабинетига хабарнома юборилган. Хабарнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шундан сўнг, ДСБ Солиқ кодекси 111-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ иқтисодий судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб қўйишни сўраган. Солиқ кодексининг 138-моддаси 4 ва 5-қисмларига кўра камерал солиқ текшируви жараёнида солиқ органи солиқ тўловчидан (солиқ агентидан, учинчи шахсдан) ҳисобга олиш ҳужжатларини, тақдим этилган солиқ ҳисоботига ва ҳисобга олиш ҳужжатларига доир тушунтиришларни, шунингдек солиқ ҳамда йиғимларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш билан боғлиқ бошқа ахборотни ушбу Кодексда назарда тутилган тартибда сўраб олиши мумкин. Сўралган ҳужжатлар ва тушунтиришлар солиқ органига тегишли сўров олинган кундан эътиборан беш кун ичида тақдим этилиши керак. Сўралган ҳужжатларни тақдим этиш муддати солиқ тўловчининг ҳужжатлар тақдим этиш учун сабаблари ва зарур бўлган муддатлари кўрсатилган аризасига кўра солиқ органи томонидан узайтирилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддасида “Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида қарор электрон шаклда солиқ органи томонидан банкка юборилади. Бир вақтнинг ўзида солиқ органи томонидан солиқ тўловчининг шахсий кабинетига унинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операциялар тўхтатиб турилиши тўғрисида хабарнома бунинг сабабларини кўрсатган ҳолда юборилади. Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун қуйидаги ҳолларда қўлланилиши мумкин: 1) ушбу солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига молиявий ва (ёки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда; 2) солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органининг камерал солиқ текшируви натижалари бўйича талабномасига тушунтиришлар ва (ёки) тузатишлар белгиланган муддатда тақдим этилмаганда, шунингдек солиқ тўловчи томонидан солиқ органи талаб қилган ҳужжатлар тақдим этилмаганда; 3) солиқ текширувини ўтказаётган солиқ органларининг мансабдор шахсларини кўрсатилган ҳудудга ёки бинога (бундан турар жойлар мустасно) киришига тўсқинлик қилишда. Солиқ органи мансабдор шахсининг киришига тўсқинлик қилиниши унинг ўзи ва текширилаётган шахс томонидан имзоланадиган далолатнома билан расмийлаштирилади. Бундай далолатнома асосида солиқ органи банкдаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туради; 4) солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи кўрсатган манзилда йўқлигида. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақ бўйича операцияларнинг тўхтатиб турилиши банклар томонидан солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари тўхтатиб турилишини англатади. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақ бўйича операцияларнинг тўхтатиб турилиши фуқаролик қонун ҳужжатларига мувофиқ биринчи навбатда кўрсатилган тўловларга, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирувга йўл қўйилмайдиган банклардаги ҳисобварақларга татбиқ этилмайди.” деб белгиланган. ДСБнинг аризаси асосли бўлиб, булар ДСБнинг талабномаси, қароар ва талабномалари ва аризага илова қилинган ҳужжатлар билан тўлиқ тасдиқланади. Бироқ, ДСБнинг 2022 йил 03 ноябрь кунги маълумотномаси, аризачи вакилининг тушунтиришларига кўра судга ариза топширилганидан сўнг 24 октябрь куни жавобгар томонидан талаб қилинган ҳужжатлар давлат солиқ хизмати органига топширилиб, камчилик ихтиёрий бартараф қилиниб, ҳисобварақлари фаоллаштирилганлиги аниқланди. Шу боис, суд ариза талабларини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топди. ИПК 118-моддасига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади. Ўзбекистон Республикаси Давлат божи тўғрисидаги Қонуни 9-моддаси 19-бандига мувофиқ, аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларида давлат божини тўлашдан озод қилинганлигини инобатга олиб, жавобгардан давлат божи ундирмасликни 24 000 сўм почта харажатини жавобгар ҳисобидан аризачи фойдасига ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128, 170, 176-179, 215-217, 222 - моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Аризачи *****************нинг аризасини қаноатлантириш рад этилсин. ***************** хисобидан *****************га 24 000 сўм почта харажати ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Раислик этувчи, судья Ж.К.Абидов