← Назад
Решение #746909 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 170 | — | law | |
| кодекси | 111 | — | code_article | |
| кодекси | 138 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
XO‘JAOBOD TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KHODJAOBOD INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
171400, Andijon viloyati,
Xo‘jaobod shahar, Pok niyat ko‘chasi, 2-uy
171400, Andijan region,
Khodjaobod city, Pok niyat street, 2.
Тel., Ғах: (+998-74) 741-12-82, veb-sayt: www.oliysud.uz, е-mail: i.xujaobod@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Хўжаобод тумани
2022 йил 03 ноябрь
4-1706-2201/1114-сонли иш
Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.К.Абидовнинг раислигида, судья
ёрдамчиси А.Т.Алиқуловнинг суд мажлиси котиблигида,
аризачи - *******************нинг
жавобгар – *******************га нисбатан банклардаги ҳисобварақлар бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни
аризачи вакили ************** (2022 йил 23 август куни берилган
23-02323-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Хўжаобод туман Давлат солиқ
инпекцияси маъмурий биносида, очиқ, сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
******************* (бундан буён матнда “ДСБ” ёки “аризачи” деб юритилади)
Хўжаобод туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб,
*******************(бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади) банклардаги ҳисоб
рақамлари бўйича операцияларни тўхтатиб туришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили, ариза талабларини қўллабқувватлаб, жавобгар солиқ органи томонидан талаб қилинган ҳужжатлар тақдим
этилмаганлигини билдириб, аризани қаноатлантиришини сўради.
Жавобгар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги тегишли тарзда хабадор
қилинган бўлсада, суд мажлисида иштирок этмади ҳамда ариза талаблари юзасидан ўз
фикр ва мулоҳазаларини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда
ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд
ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини
олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги
тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи
тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПК 170-моддасининг учинчи
қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкин. Мазкур ҳолатда суд ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришни
лозим деб топади.
Суд ишдаги хужжатларни ўрганиб, суд мажлисида иштирок этган тараф вакилининг
тушунтиришларини тинглаб қуйидаги
асосларга кўра ариза талабларини
қаноатлантиришни лозим топади:
Иш ҳужжатларидан кўринишича, аризачи томонидан ДСБнинг 2022 йил
26 августдаги 20/1-01643-кт-сонли буйруғига асосан Ўзбекистон Республикаси Солиқ
кодекси (бундан буён матнда “Солиқ кодекси” деб юритилади) 138 –моддасига асосан
камерал солиқ текшируви бошланганлиги сабабли тегишли ҳужжатларни
5 кун муддат ичида ДСБга тақдим этиш ҳақида 2022 йил 16 сентябрь куни талабнома
юборилган бўлсада, жавобгар томонидан тегишли ҳужжатлар тақдим этилмаган.
банклардаги барча ҳисобварақалари бўйича барча чиқим операциялари 10 кунга
тўхтатилган.
2022 йил 05 сентябрь куни ДСБ томонидан унинг банклардаги барча
ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари 10 кунга тўхтатилганлиги, агар талаб
қилинган ҳужжатлар тақдим этилмаса, банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича барча
чиқим операциялари 10 кундан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туриш ҳақида иқтисодий
судга ариза киритилиши ҳақида огоҳлантирилиб, солиқ тўловчининг шахсий кабинетига
хабарнома юборилган. Хабарнома жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилган.
Шу сабабли, ДСБ Солиқ кодекси 111-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ
иқтисодий судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарнинг банклардаги ҳисобварақлари
бўйича операцияларини ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб қўйишни сўраган.
Солиқ кодексининг 138-моддаси 4 ва 5-қисмларига кўра камерал солиқ текшируви
жараёнида солиқ органи солиқ тўловчидан (солиқ агентидан, учинчи шахсдан) ҳисобга
олиш ҳужжатларини, тақдим этилган солиқ ҳисоботига ва ҳисобга олиш ҳужжатларига
доир тушунтиришларни, шунингдек солиқ ҳамда йиғимларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш
билан боғлиқ бошқа ахборотни ушбу Кодексда назарда тутилган тартибда сўраб олиши
мумкин.
Сўралган ҳужжатлар ва тушунтиришлар солиқ органига тегишли сўров олинган
кундан эътиборан беш кун ичида тақдим этилиши керак. Сўралган ҳужжатларни тақдим
этиш муддати солиқ тўловчининг ҳужжатлар тақдим этиш учун сабаблари ва зарур бўлган
муддатлари кўрсатилган аризасига кўра солиқ органи томонидан узайтирилиши мумкин.
Бироқ, жавобгар томонидан солиқ органи томонидан сўралган ҳужжатлар ДСБга
тақдим этилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддасида “Солиқ тўловчининг
(солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш
тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан
кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг)
банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш
тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул
қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари
бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади.
Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида қарор электрон шаклда солиқ органи томонидан
банкка юборилади. Бир вақтнинг ўзида солиқ органи томонидан солиқ тўловчининг
шахсий кабинетига унинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операциялар тўхтатиб
турилиши тўғрисида хабарнома бунинг сабабларини кўрсатган ҳолда юборилади.
Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари
бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ
тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш
учун қуйидаги ҳолларда қўлланилиши мумкин:
1) ушбу солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига молиявий ва (ёки)
солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати тугаганидан
кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда;
2) солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органининг камерал солиқ
текшируви натижалари бўйича талабномасига тушунтиришлар ва (ёки) тузатишлар
белгиланган муддатда тақдим этилмаганда, шунингдек солиқ тўловчи томонидан солиқ
органи талаб қилган ҳужжатлар тақдим этилмаганда;
3) солиқ текширувини ўтказаётган солиқ органларининг мансабдор шахсларини
кўрсатилган ҳудудга ёки бинога (бундан турар жойлар мустасно) киришига тўсқинлик
қилишда. Солиқ органи мансабдор шахсининг киришига тўсқинлик қилиниши унинг ўзи
ва
текширилаётган
шахс
томонидан
имзоланадиган
далолатнома
билан
расмийлаштирилади. Бундай далолатнома асосида солиқ органи банкдаги ҳисобварақлар
бўйича операцияларни тўхтатиб туради;
4) солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи кўрсатган манзилда йўқлигида.
Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақ бўйича
операцияларнинг тўхтатиб турилиши банклар томонидан солиқ тўловчининг (солиқ
агентининг) барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари тўхтатиб
турилишини англатади.
Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақ бўйича
операцияларнинг тўхтатиб турилиши фуқаролик қонун ҳужжатларига мувофиқ биринчи
навбатда кўрсатилган тўловларга, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирувга
йўл қўйилмайдиган банклардаги ҳисобварақларга татбиқ этилмайди.” деб белгиланган.
Жавобгар томонидан талаб қилинган ҳужжатлар давлат солиқ хизмати органига
топширилмаганлиги ДСБнинг аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлари, ДСБ
вакилининг тушунтиришлари билан тасдиқланганлиги боис, суд аризачининг талабларини
қаноатлантиришни лозим топди.
ИПК 118-моддасига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга
уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади.
Ўзбекистон
Республикаси
Давлат
божи
тўғрисидаги
Қонуни
9-моддаси 19-бандига мувофиқ, аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш
тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларида давлат божини тўлашдан озод
қилинганлигини инобатга олиб, жавобгардан давлат божи ундирмасликни 24 000 сўм
почта харажатини жавобгар ҳисобидан аризачи фойдасига ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 176-179, 215-217, 222 - моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
*******************нинг аризаси қаноатлантирилсин.
*******************нинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операциялари
(фуқаролик қонун ҳужжатларига мувофиқ биринчи навбатда кўрсатилган тўловларга,
шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирувга йўл қўйилмайдиган банклардаги
ҳисобварақлар бундан мустасно) чиқиш қисми солиқ органи талаб қилган ҳужжатлар
тақдим этилгунга қадар тўхтатиб қўйилсин.
*******************га хизмат кўрсатувчи барча банклардаги ҳисоб-рақамлари
бўйича операцияларни тўхтатиб қўйишга сабаб бўлган ҳолатлар жавобгар томонидан
тўлиқ бартараф этилгандан сўнг ******************* томонидан тақдим этиладиган ёзма
кўрсатмаси (қарори) асосида ҳисобварақлар бўйича операциялар тиклансин.
******************* ҳисобидан ******************* фойдасига 24 000 сўм
почта харажати ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддатда апелляция тартибида шикоят
қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ж.К.Абидов