← Назад
Решение #747040 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 215 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| онуннинг | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
XO‘JAOBOD TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KHODJAOBOD INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
171400, Andijon viloyati,
Xo‘jaobod shahar, Pok niyat ko‘chasi, 2-uy
171400, Andijan region,
Khodjaobod city, Pok niyat street, 2.
Тel., Ғах: (+998-74) 741-12-82, veb-sayt: www.oliysud.uz, е-mail: i.xujaobod@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 03 ноябрь
4-1706-2201/866-сонли иш
Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.К.Абидовнинг раислигида,
судья ёрдамчиси А.Алиқуловнинг котиблигида,
аризачи – ********************нинг
жавобгар – ********************га нисбатан Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг
2020
йил
14 майдаги “Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари
мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 283-сонли
қарорига асосан 82 462 400 сўм миқдорида молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни
аризачи вакили ***************** (2022 йил 23 июнь кунги 22-39478сонли ишончнома асосан) иштирокида, Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
******************** (бундан буён матнда ДСБ ёки “Аризачи” деб
юритилади) Хўжаобод туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат
қилиб, ******************** (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади)га
нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14
майдаги 283-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари
амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби
тўғрисида”ги Низомнинг 27-банди ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2021 йил 21 апрель кунги “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини
такомилллаштириш, ишбилармонлик мухитини янада яхшилаш бўйича қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5087-сонли қарорини 10-бандига асосан 50 000
АҚШ доллари қийматидаги муддати ўтган дебитор қарздорликка йўл қўйиб
хорижий валюта тушишини таъминламаганлиги учун 50 000 АҚШ долларининг 5
ва 10 фоиз, жами 15 фоиз миқдорида 82 462 400 сўм молиявий жарима қўллашни
сўраган.
Суднинг 2022 йил 07 октябрь кунги ажрими билан ишга низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида Андижон вилояти Божхона бошқармаси ҳамда АТ “Ҳалқ банки” жалб
қилинган.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахслар - Андижон вилояти Божхона бошқармаси ва АТ
“Ҳалқ банки” дан вакиллар суд мажлисида иштирок этмади. Андижон вилояти
Божхона бошқармаси ва АТ “Ҳалқ банки” судга ариза ва маълумотнома тақдим
этиб, ишни вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда “ИПК” деб
юритилади)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни жавобгар, учинчи шахс
Андижон вилояти Божхона бошқармаси ва АТ “Ҳалқ банки” вакиллари
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд мажлисида аризачи вакили судга ариза берилганидан сўнг жавобгар
томонидан дебитор қарздорлик бартараф қилинганлиги, шунингдек, тўланган
почта харажати хам жавобгар томонидан қоплаб берилганлигини тушунтириб, бу
ҳақда судга маълумот тақдим қилиб, қонуний қарор қабул қилишни судга ҳавола
қилди.
Суд мажлисида жавобгар вакили ариза талабига эътироз билдириб,
хақиқатан хам хорижий хамкор билан хорижий хамкор билан импорт шартномалари
тузилиб, пул маблағлари чиқарилганлигини, импорт шартномалари бўйича ҳам
қарздорлик вужудга келиганлигини, судга берилгандан сўнг хорижий хамкор
томонидан махсулотлар тўлиқ кириб келиб, ушбу дебитор қарздорлик тўлиқ бартараф
қилинганлигини маълум қилиб, ариза талабини рад қилишни сўради.
Учинчи шахс АТ “Ҳалқ банки” ва Андижон вилояти Божхона бошқармаси
жавобгарнинг жавобгарнинг ҳозирги кунда экспорт шартномаси бўйича дебитор
қарздорлиги мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумот тақдим этган.
Суд аризачи вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш хужжатларини
ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан ариза талабини қаноатлантиришни рад
қилишни, суд харажатларини ундирмасликни лозим топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
215-моддасига кўра ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги аризалар
билан судларга назорат қилувчи органлар мурожаат этишга ҳақли.
Иш хужжатларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки
Андижон вилоят Бош бошқармасининг 2021 йил 1 декабрь куни ҳолатига “Ташқи
савдо шартномалари бўйича кредиторлик ва муддати ўтган дебиторлик
қарздорликка йўл қўйган хўжалик юритувчи субъектлар ҳақида”ги 2021 йил
10 декабрь кунги 23-18/170-сонли хати бўйича “Ташқи савдо операцияларининг
ягона электрон ахборот тизими” (ТСОЯЭАТ)да мавжуд маълумотларга кўра ДСБ
томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
14 майдаги «Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари
мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 283-сонли
қарорининг талаблари ижроси юзасидан таҳлил ўтказилган.
Мазкур таҳлилларга кўра:
Жавобгар билан Туркиянинг “Vatan Group Lojistik ve Denismanlik Limited
Sirketi” компанияси ўртасида 2020 йил 23 ноябрь куни тузилган VT/CM-01-сонли
импорт шартномаси (ИДН рақами 200298519307788145200200001) бўйича
жавобгарнинг 2021 йил 28 октябрь куни 95 100 АҚШ доллари миқдорида муддати
ўтган дебитор қарздорлиги вужудга келганлиги аниқланган.
2022 йил 21 январь куни белгиланган муддатга қўшимча 60 банк куни
якунига етганлиги ҳамда 180 кунгача кечиктирилганлиги сабабли 2022 йил
31 январь куни ДСБ томонидан жавобгарнинг шахсий кабинети орқали
10 кунлик муддатда дебитор қарздорликни бартараф қилиш ёки ушбу
қарздорликнинг 5 фоизи эквивалентида Ўзбекистон Республикаси Марказий банк
томонидан АҚШ долларига нисбатан белгиланган 2022 йил 31 январь кунги курс
(1$=10 815,16 сўм) бўйича 51 426 086 сўм жаримани ихтиёрий тўлаш тўғрисида
талабнома юборилган. Бироқ, талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилган.
Шунингдек, ДСБ томонидан 2022 йил 24 май куни дебитор қарздорлик
180 кундан 365 кунгача кечиктирилганлиги сабабли қарздорликни 10 кунлик
муддатда бартараф қилиш ёки муддати ўтган дебитор қарздорликнинг 10 фоизи
эквивалентида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан АҚШ
долларига нисбатан белгиланган
2022 йил 24 май кунги курс
(1$=11 084,9 сўм) бўйича 105 417 399 сўм жаримани ихтиёрий тўлаш тўғрисида
жавобгарга талабнома юборилган. Бироқ, талабнома жавобгар томонидан
оқибатсиз қолдирилган. Бироқ аризачининг талабномасига кўра жавобгар
томонидан 45 100 АҚШ долларида қийматидаги махсулотлар кириб келиб,
жавобгарнинг 50 000 АҚШ доллари миқдорида дебитор қарздорлиги қолган.
Шундан кейин ДСБ жавобгарга нисбатан 82 462 400 сўм молиявий жарима
қўллаш талаби билан иқтисодий судга ариза билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг
2020
йил
14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдлиқланган “Ташқи савдо операциялари
амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби
тўғрисида”ги Низом (бундан буён матнда “Низом” деб юритилади)нинг
22-бандига кўра хўжалик юритувчи субъектларнинг ташқи савдо контрактлари ва
инвойслари мониторинги валютани назорат қилувчи органлар ва тижорат
банклари томонидан Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот
тизимига (бундан буён матнда ТСОЯЭАТ деб юритилади) орқали амалга
оширилади. ТСОЯЭАТда олиб кириш контракти олиб чиқиш контракти билан,
шунингдек, сотиб олиш контракти сотиш контракти билан ўзаро боғлиқ ҳолда
мониторинг қилинади. Бунда валютани назорат қилувчи органлар ва тижорат
банклари ўртасида ТСОЯЭАТда шаклланган маълумотларни ўзаро талаб этиш
тақиқланади.
Низомнинг 24-бандида импорт контракти бўйича тушум тушиши ёки
товарларни қайта олиб кириш муддати товарларга нисбатан — «импорт» божхона
режими бўйича божхона юк декларацияси расмийлаштирилган санадан ва
хизматларга (ишларга) нисбатан — бажарилган ишларни қабул қилиш
далолатномаси имзоланган санадан бошлаб 180 кундан ошиб кетмаслиги
кераклиги белгиланган.
Низомнинг 27-бандига асосан ташқи савдо контрактлари бўйича активлар
репатриация қилинишини (чет элдан хорижий валютадаги маблағлар келиб
тушишини ёки ушбу Низомда кўрсатилган божхона режимларида товарлар
республикага олиб кирилиши ва расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва
хизматлар кўрсатилишини ёки пул маблағларининг қайтарилишини) мазкур
Низомнинг 23, 24 ва 241-бандларида белгиланган муддатлар тугагандан кейин
30 банк иш куни (кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун —
60 банк иш куни) мобайнида таъминламаган хўжалик юритувчи субъектлар.
180 кунгача кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки «эркин
муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилмаган
товарлар, шунингдек, бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар
суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда;
180 кундан 365 кунгача кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки
«эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилмаган
товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар
суммасининг 20 фоизига тенг миқдорда қўшимча;
365 кундан ортиқ кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки «эркин
муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилмаган
товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар
суммасининг 70 фоизига тенг миқдорда республика бюджети даромадига қўшимча
жарима тўлайдилар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрель кунги
“Тадбиркорликни
қўллаб-қувватлаш
тизимини
такомилллаштириш,
ишбилармонлик мухитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар
тўғрисида”ги ПҚ-5087-сонли қарорини 10-бандига кўра 2021 йил 1 майдан бошлаб
чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйган
эспорт қилувчилар ва “эркин муомалага чиқариш” божхона режимида товарларни
республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни, ишларни бажариш ёки
хизматлар кўрсатишшни ўз вақтида таъминламаган импорт қилувчилар учун
қонунчиликда белгиланган жарима миқдорлари икки бараварга камайтириш,
2021 йил 1 май ҳолатига шаклланган ташқи савдо операциялари бўйича муддати
ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга жарималар
қўллаш тўхатиш ва дебитор қарздорлик вужудга келиш муддатлари 2021 йил
1 майдан бошлаб янгидан ҳисобланиши белгиланган.
Мазкур ҳолатда суд, жавобгарнинг 50 000 АҚШ доллари миқдорида дебитор
қарздорликка йўл қўйганлиги ва мазкур қарздорлик 180 кунгача ва 180 кундан
365 кунчагача муддатда бартараф қилинмаганлиги, жарима ихтиёрий
тўланмаганлиги сабабли ДСБнинг талабини асосли деб ҳисоблайди. Булар аризачи
вакилининг
тушунтиришлари,
шартномалар,
ТСОЯЭАТда
шаклланган
маълумотлар, учинчи шахсларнинг маълумотномалари ва ишдаги бошқа
ҳужжатлар билан тўлиқ тасдиқланади.
Бироқ, ДСБнинг ва учинчи шахсларнинг маълумотномалари, ТСОЯЭАТ
маълумотномасига кўра судга ариза берилганидан сўнг жавобгар томонидан
2020 йил 23 ноябрь куни тузилган VT/CM-01-сонли импорт шартнома бўйича
50 000 АҚШ доллари миқдоридаги хорижий хамкор томонидан махсулотлар кириб
келиб, 2022 йил 24 октябрь куни 50 000 АҚШ доллари миқдоридаги муддати ўтган
дебитор қарздорликни тўлиқ бартараф қилинганлиги аниқланган.
Низомнинг 28-бандига асосан хўжалик юритувчи субъект томонидан
талабномага асосан жарима суммаси ихтиёрий равишда тўланган кундан 90 кун
ичида ташқи савдо контрактлари бўйича валюта маблағларининг тушиши ёки
товарларнинг республикага олиб кирилиши ҳамда «эркин муомалага чиқариш
(импорт)» божхона режимида расмийлаштирилиши, ишлар бажарилиши ва
хизматлар кўрсатилиши таъминланган тақдирда, тўланган жарима суммаси
қисқартирилиши таъминланган қарздорлик миқдорига мутаносиб равишда
қайтариб берилади. Жарима қўллаш масаласи судда кўриб чиқилаётган пайтда —
аризани қаноатлантириш қисқартирилиши таъминланган қарздорлик миқдорига
мутаносиб равишда рад этилади; суд ҳужжати қонуний кучга кирмаган вақтда —
ижрога қаратилмайди; молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги суд ҳужжати
қонуний кучга киргандан сўнг 90 календарь кун ичида ва уни шу муддат ичида
ижро этиш пайтида — иш юритиш тугатилади ва мажбурий ундириш бўйича
кўрилган барча чоралар бекор қилинади (давлат солиқ хизмати органлари ва
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро
5
бюроси томонидан); ундирилган жарималар хўжалик юритувчи субъектнинг
аризаси асосида банк ҳисобварағига қайтариб берилади. Суднинг ҳал қилув қарори
қонуний кучга киргандан сўнг давлат солиқ хизмати органи хўжалик юритувчи
субъектнинг шахсий варақасида қўлланилган жарима суммасини ҳисобга олади.
Юқоридагиларга кўра суд ариза берилганидан сўнг жавобгар томонидан
қарздорлик тўлиқ бартараф қилинганлигини инобатга олиб, ариза талаби
қаноатлантиришни рад қилишни лозим топди.
ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга кўра суд, ариза талабини қаноатлантиришни рад
қилишини, Ўзбекистон Республикаси Давлат божи тўғрисидаги Қонуннинг
9-моддаси 19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар - хукуқий таъсир чораларини
қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод инобатга олиб,
жавобгардан давлат божи ундирмасликни, аризачи томонидан олдиндан тўланган
24 000 сўм почта харажатини жавобгар хисобидан аризачи фойдасига ундиришни
лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 128, 170, 176-179, 222-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Ариза талабини қаноатлантириш рад қилинсин.
******************** ҳисобидан ******************** фойдасига 24 000
сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори конуний кучга киргач, почта харажатини ундириш бўйича
ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида Хўжаобод
туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов хайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ж.К.Абидов