← Назад
Решение #747271 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 241 | — | law | |
| онуннинг | 242 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
DUSTLIK INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
131500,Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY
131500, Dustlik city, MFY А.Navoi
Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40
E-mail: i.dustlik@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Дўстлик шаҳри
2022 йил 3 ноябрь 4-1304-2202/2402-сонли иш
Судья О.Эргашев, аризачи Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармасининг,
қарздор Пахтакор туманидаги “FIORE STORE” масъулияти чекланган
жамиятини соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топиш
тўғрисидаги аризасини судья ёрдамчиси А.Розматовнинг котиблигида, аризачи
вакиллари Б.Қобилов, Н.Уразбаев (21.09.2022 йилдаги 25-29780-сонли
ишончномага асосан)ларнинг иштирокида Дўстлик туманлараро иқтисодий суди
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Аризачи Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармаси Дўстлик туманлараро
иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, қарздор Арнасой туманидаги
“FIORE STORE” масъулияти чекланган жамиятини соддалаштирилган тартибда
банкрот деб топишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармаси
вакили Б.Қобилов ариза талабини қўллаб-қувватлаб, қарздорнинг солиқлар ва
бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзи 794.804.753 сўмни ташкил этишини,
қарздорликни чоралари кўрилганлигини, бироқ қарздорнинг етарли пул
маблағлари ва мол-мулклари аниқланмаганлиги сабабли ушбу қарздорлик
бугунгача ундирилмай қолганлигини, қарздорда тўловга қобилиятсизлик
аломатлари мавжудлигини инобатга олиб, қарздорни соддалаштирилган
тартибда банкрот деб топишни ва тугатишга доир иш юритишни бошлашни
сўради.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган бўлсада, суд мажлисида қарздор вакил иштирокини таъминламади.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
127-129, 170-моддаларига мувофиқ, мазкур низони қарздор вакилининг
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, аризачи вакилининг
тушунтиришларини инобатга олиб, қуйидаги асосларга кўра қарздорни банкрот
деб топиб, унга нисбатан тугатишга доир иш юритишни бошлашни лозим деб
топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, қарздор “FIORE STORE” масъулияти
чекланган жамияти 03.04.2021 йилда 972766-сонли реестр рақами билан
тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Қарздор
раҳбари сифатида Хамидов Инам Бохадирович кўрсатилган бўлиб, жамиятнинг
амалга оширган фаолият тури ихтисослашмаган улгуржи савдо ҳисобланади.
Аризачи томонидан судга тақдим этилган ҳужжатларга қараганда “FIORE
STORE” масъулияти чекланган жамиятининг манзили Арнасой тумани, Бобур
МФЙ худуди, банк реквизитлари: ҳисоб рақами 20208000805369510001, СТИР:
308356856, банки: АТ “Халқ банки” Учтепа филиали.
Судга тақдим этилган маълумотномадан кўринишича, қарздорнинг
солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлардан қарзи 794.804.753 сўмни ташкил
этади.
Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Қонунининг (бундан кейин матнда Қонун деб юритилади) 5-моддасига мувофиқ,
вақтинча тўловга қобилиятсизлик – агар тегишли мажбуриятлар юзага келган
санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса,
шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар
томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида
қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини
қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз
мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик
– агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги
ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган
йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг
активлари қийматидан ошиб кетган бўлса тўловга қобилиятсизлик аломатлари
ҳисобланиши белгилаб қўйилган.
Аризага илова сифатида берилган Мажбурий ижро бюроси Арнасой туман
бўлими давлат ижрочисининг ижро ишини тамомлаш ва ижросиз қайтариш
тўғрисидаги қарорига қараганда, Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармасининг
қарорига асосан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида
қарздорнинг мол-мулки борлиги аниқланмаганлиги сабабли, ижро иши
юритишни тамомлаш тўғрисида қарори қабул қилинган. Натижада қарздорнинг
солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлардан бўлган 794.804.753 сўм қарзи
ундирилмай қолган.
Қонуннинг 241-моддасига кўра, ўз фаолиятини тугатган қарздор якка
тартибдаги тадбиркор ёки тугатилаётган юридик шахснинг раҳбари ҳозир
бўлмаган ва уларнинг жойлашган ерини (яшаш жойини) аниқлашнинг имкони
бўлмаган тақдирда, ҳозир бўлмаган қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш
тўғрисидаги ариза, кредиторлик қарзи миқдоридан қатъи назар, кредитор,
ваколатли давлат органи, давлат солиқ хизмати органи ёки бошқа ваколатли
орган томонидан берилиши мумкинлиги кўрсатиб ўтилган.
Қонуннинг 242-моддаси биринчи қисмига кўра, суд ҳозир бўлмаган
қарздорни банкрот деб топиш ҳақидаги аризани ўз иш юритувига қабул қилиб
олган кундан эътиборан икки ҳафталик муддат ичида ҳозир бўлмаган қарздорни
банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор
қабул қилади. Ушбу модданинг учинчи қисмида суднинг қарори ваколатли
давлат органига юборилиши, бу орган мазкур қарор олинган кундан эътиборан
бир ҳафталик муддатда судга тугатиш бошқарувчилигига номзодни тақдим
этиши қайд этилган.
Бундай ҳолатда, суд қарздор пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар
талабларини қондиришга ва мажбурий тўловлар бўйича мажбуриятларни
бажаришга қодир эмаслигини инобатга олиб, ариза талабини қаноатлантиришни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг
118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга асосан қарздордан Республика бюджетига 900.000 сўм
давлат божи ундиришни, аризачи фойдасига олдиндан тўланган 24.000 сўм почта
харажатларини ундириш лозим бўлади.
Баён этилганларга асосан ҳамда “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси қонуннинг 5, 52, 140, 142, 241, 242-моддалари ҳамда
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 113, 118, 170,
176-177 ва 210-моддаларини қўллаб, суд
қаноатлантирилсин.
Қарздор Арнасой туманидаги “FIORE STORE” масъулияти чекланган
жамияти (раҳбари И.Хамидов СТИР: 308356856) банкрот деб топилсин.
Қарздорни тугатишга доир иш юритиш бошлансин, тугатиш ишларини олиб
бориш муддати 3 (уч) ой қилиб белгилансин.
Қарздор Арнасой туманидаги “FIORE STORE” масъулияти чекланган
жамиятидан тугатиш (суд) бошқарувчиси орқали Республика бюджетига 900.000
сўм давлат божи ундирилсин.
Қарздор Арнасой туманидаги “FIORE STORE” масъулияти чекланган
жамиятидан тугатиш (суд) бошқарувчиси орқали Жиззах вилоят Давлат солиқ
бошқармаси фойдасига 24.000 сўм почта ҳаражати ундирилсин.
Давлат активларини бошқариш агентлиги Жиззах вилоят ҳудудий
бошқармаси қарздор “FIORE STORE” масъулияти чекланган жамиятига
нисбатан тугатиш ишларини олиб бориш учун тугатиш бошқарувчиси
номзодини судга тақдим этсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан қонуний кучга киради ва дарҳол
ижрога қаратилиши лозим.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар апелляция тартибида шикоят
бериши, прокурор протест келтириши мумкин.
Судья
О.Эргашев