Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1105-2201/1897 Дата решения 03.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Юкоричирчикский межрайонный экономический суд Судья Машкуров Ғайрат Абдужалилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ СОЛИҚ БОШҚАРМАСИ Ответчик / Подсудимый IKROMJON GEO SAVDO масъулияти чекланган жамияти
Source ID 928999 Claim ID 2955360 PDF Hash 97bca00d67018f36... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 107-моддаси ИПК 107 law
онуни 18-моддаси онуни 18 law
онунининг 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
YUQORICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Yuqorichirchiq tumani, Yangibozor sh., Mustaqillik ko’chasi, 77-uy Юкоричирчикский район, г. Янгибазар, улица Мустакиллик, дом 77 Tel: 0370 983-30-14, www.sud.uz, эл.почта: i.yuqorichirchiq@sud.uz АЖРИМ (аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида) 2022 йил 3 ноябрь 4-1105-2201/1897-сонли иш Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг раиси Ғ.Машкуров раислигида, судья ёрдамчиси Б.Насировнинг котиблигида, аризачи Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармасининг жавобгар «IKROMJON GEO SAVDO» масъулияти чекланган жамиятининг банкдаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризасини аризачи вакили А.Аъзамов (2022 йил 15 июлдаги 23-58367-сонли ишончнома) иштирокида, Юқоричирчиқ туман ДСИнинг маъмурий биносида, очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: «IKROMJON GEO SAVDO» масъулияти чекланган жамияти (матнда жавобгар деб юритилади) 2022 йил август учун қўшилган қиймат солиғи ҳисоботини Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси (матнда аризачи деб юритилади)га тақдим қилмаганлиги сабабли аризачи судга мурожаат қилиб, жавобгарнинг банкдаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Суд мажлисида аризачи вакили жавобгар томонидан юзага келган камчиликлар бартараф этилмаганлигини маълум қилиб, аризани қаноатлантиришни сўради. Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлсада, жавобгар вакили суд мажлисига келмади. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (матнда ИПК деб юритилади) 128, 220-моддасига асосан ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд аризадаги важларини ўрганиб, ишдаги ҳужжатларни муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра аризани кўрмасдан қолдиришни лозим топди. Аниқланишича, Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг иш юритувида аризачи Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармасининг 2022 йил август учун қўшилган қиймат солиғи ҳисоботини аризачига тақдим қилмаганлиги сабабли жавобгар «IKROMJON GEO SAVDO» масъулияти чекланган жамиятига нисбатан банкдаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган 4-1105-2202/1896-сонли иқтисодий иш мавжуд. ИПК 107-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида фуқаролик ишлари бўйича суд, иқтисодий суд, ҳакамлик суди иш юритувида айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан иш мавжуд бўлса, суд даъво аризани кўрмасдан қолдириши белгиланган. Шунга кўра, суд аризани кўрмасдан қолдиришни лозим топади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 18-моддаси биринчи қисмининг 7-бандида суднинг ёки ҳакамлик судининг иш юритувида айни бир тарафлар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан иш мавжуд бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда тўланган давлат божи қайтарилиши белгиланган. Ушбу Қонунининг 9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод қилинган. Шунингдек, ариза электрон тарзда тақдим этилганда почта харажати тўлаш назарда тутилмаган. Демак, иш бўйича давлат божи ва почта харажати ундирилмайди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 118, 128, 220, 195-196-моддаларига асосланиб, суд АЖРИМ ҚИЛДИ: Аризачи Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармасининг жавобгар «IKROMJON GEO SAVDO» масъулияти чекланган жамиятига нисбатан банкдаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Мазкур ажрим устидан апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин. Раислик қилувчи, судья Ғ.Машкуров