← Назад
Решение #747330 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
BO’STON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
BUSTAN INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
170400, Andijon viloyati, Bo’ston
tumani, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy
170400, Andijan region, Bustan district,
Mustaqillik street, 36
Tel: (+99874) 333 23 29
е-mail: i.buz@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲAЛ ҚИЛУВ ҚAРOРИ
Бўстон туман
4-1701-2202/4342-сонли иш
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Абдухаликов
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Ўрмоновнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Андижон вилоят худудий бошқармасининг даъвогар«HAMKOR INVEST LIZING» МЧЖ манфаатида, жавобгар- «Янгихаёт грант савдо»
хусусий корхонасига нисбатан тақдим этилган даъвоси бўйича ишни даъвогар
вакили Д.Исаков (ишончнома асосида), жавобгар тадбиркор А.Якубовларнинг
иштирокида, Бўстон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят худудий бошқармаси
(кейинги ўринларда “Палата” деб юритилади), «HAMKOR INVEST LIZING» МЧЖ
(кейинги ўринларда “Даъвогар” деб юритилади) манфаатида иқтисодий судга
даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар- «Янгихаёт грант савдо» хусусий
корхонаси
(кейинги
ўринларда
“Жавобгар”
деб
юритилади)дан
10 064 052,7 сўм асосий қарз, 6 901 265,07 сўм муддати ўтган фоиз,
715 483,19 сўм пеня, 443 992,59 сўм оралиқ фоиз тўлови, 1 609 475 сўм лизинг
объекти умумий қийматига ҳисобланган фоиз ва 24 000 сўм почта
харажатларини ундиришни сўраган.
Палата иқтисодий ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўришликни
сўраган.
Даъвогар жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда
хабардор қилинган бўлсада, уларнинг вакили суд мажлисига келмади ва низо
юзасидан эътирозларини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда матнда “ИПК” деб аталади) 170-моддаси 2 ва 3-қисмига кўра, иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш
тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Суд юқоридаги қонун нормасига асосан ишни даъвогар ва жавобгар
вакили иштирокисиз кўришликни лозим топади.
Суд тарафлар вакилларини тушунтиришларини, ишдаги мавжуд ҳамда
қўшимча тақдим этилган хужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра
даъвони қаноатлантиришни рад этишликни лозим топади.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд муҳокамасидан аниқланишича
«HAMKOR INVEST LIZING» МЧЖ ва «Янгихаёт грант савдо» хусусий корхонаси
ўртасида 2021 йил 15 июлда № 47-сонли лизинг шартномаси тузилган.
Жавобгар автотранспорт воситаси учун олдиндан 30 фоиз тўловни
амалга ошириб, 80 473 750 сўмни йиллик 27 фоиз устама тўлаш шарти билан
36 ой муддатга, пул маблағи бериш мажбуриятини олган.
Ушбу шартнома шартларига кўра, даъвогар 2022 йил 18 январда
2021 йилда Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган, двигател рақами
F8CB212580092, кузов рақами XWB7T12YDNP816411, ранги оқ (белодымчатий)
давлат белгиси 40 495 VBA “DAMAS” русумли автотранспорт воситаси жавобгар
корхонага топшириш ва қабул қилиш далолатномаси асосида техник соз
ҳолатда топширилган.
Жавобгар томонидан лизинг шартномасида келишилган жадвал асосида
тўловларни амалга ошириши лозим бўлсада бироқ жавобгар тўловларни
белгиланган муддатларда амалга оширмаган.
Шу сабабли даъвогар жавобгардан мавжуд қарздорликларни ундириш
юзасидан даъво ариза тақдим этган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
матнда “ФК” деб юритилади)нинг ФКнинг 8, 234-моддаларига кўра,
мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф —
банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз
олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш
ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Жавобгар суд кунига қадар 10 064 052,7 сўм асосий қарз, 6 901 265,07 сўм
муддати ўтган фоиз, 715 483,19 сўм пеня, 443 992,59 сўм оралиқ фоиз тўлови,
1 609 475 сўм лизинг объекти умумий қийматига ҳисобланган фоиз
ва 24 000 сўм почта харажатларини тўлиқ тўлаб берган.
Тўловларни амалга оширганлиги ишдаги мавжуд банк муассаси
ва даъвогар томонидан берилган маълумотнома билан ўз тасдиғини топади.
Юқоридагиларга асосан суд даъвогарнинг 10 064 052,7 сўм асосий қарз,
6 901 265,07 сўм муддати ўтган фоиз, 715 483,19 сўм пеня, 443 992,59 сўм
оралиқ фоиз тўлови, 1 609 475 сўм лизинг объекти умумий қийматига
ҳисобланган фоиз ва 24 000 сўм почта харажатларини ундириш ҳақидаги
талабини рад этишни лозим топади.
Суд, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини тарафлардан
ундириш масаласини муҳокама қилиб, давлат божи тўловини жавобгар
ҳисобидан Республика бюджетига 395 165 сўм давлат божи ундиришни лозим
топди.
Зеро, ИПКнинг 118-моддасида, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-180-моддаларига асосланиб
Даъвони қаноатлантириш рад этилсин.
«Янгихаёт грант савдо» хусусий корхонаси ҳисобидан:
Республика бюджетига 395 165 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақа берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Бўстон туманлараро
иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига
апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин.
Судья
Ш.Абдухаликов