Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1107-2201/19 Дата решения 03.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ахангаранский межрайонный экономический суд Судья Каримов Хушнуд Римбоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Давлат активларини бошқариш агентлиги Ответчик / Подсудимый Мадрахимов Музаффар Масалиевич
Source ID 942168 Claim ID 2903341 PDF Hash 2abd6f61019f292c... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
Шу сабабли суд жавобгарга нисбатан ишни ИПК 170-моддаси Шу сабабли суд жавобгарга нисбатан ишни ИПК 170 law
ФК 236-моддаси ФК 236 law
ИПК 107-моддаси ИПК 107 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ АХАНГАРАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TOSHKENT VILOYATI OHANGARON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси, 100 уй.. Тel: (0-370) 645-55-40 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 3 ноябрь 4-1107-2201/19-сонли иш Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Каримов судья ёрдамчиси А.Ўктамовнинг котиблигида даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент вилоят бошқармасининг жавобгар фуқаро Мадрахимов Музаффар Масалиевич ва учинчи шахс Ангрен шаҳар ҳокимлигига нисбатан тарафлар ўртасида 02.03.2020 йилда тузилган 439/20-БС-сонли олди-сотди шартномасини бекор қилиш ва жавобгар фуқаро Мадрахимов Музаффар Масалиевич ҳисобидан 75.000.000 сўм жаримани ундириш тўғрисидаги даъво аризасини даъвогар вакили А.Абдумуталов (ишончнома асосида), учинчи шахс Ангрен шаҳар ҳокими ўринбосари Ж.Зайниддинов, учинчи шахс “Ангрен Мубина Бизнес” МЧЖ раҳбари Б.Сидиқов иштирокида Ангрен шаҳар ҳокимлиги биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг Тошкент вилоят бошқармаси (кейинги ўринларда даъвогар ёки сотувчи деб юритилади) фуқаро Мадрахимов Музаффар Масалиевич (кейинги ўринларда жавобгар ёки харидор деб юритилади) ва Ангрен шаҳар ҳокимлигига (кейинги ўринларда учинчи шахс ёки ҳокимлик деб юритилади) нисбатан иқтисодий судга даъво ариза билан судга мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида 02.03.2020 йилда тузилган 439/20-БС-сонли олди-сотди шартномасини бекор қилишни ва жавобгар ҳисобидан 75.000.000 сўм жарима ундиришни сўраган. Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг 10.03.2022 йилдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, тарафлар ўртасида 02.03.2020 йилда тузилган 439/20-БС-сонли олди-сотди шартномаси бекор қилинган ва даъво талабининг 75.000.000 сўм жарима ундириш қисмини қаноатлантириш рад этилган. Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 26.05.2022 йилдаги қарори билан жавобгарнинг апелляция шикояти қисман қаноатлантирилиб, Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг 10.03.2022 йилдаги ҳал қилув қарори бекор қилинган ва янги қарор қабул қилинган. Янги қарор билан даъво аризанинг тарафлар ўртасида 02.03.2020 йилда тузилган 439/20-БС-сонли олди-сотди шартномасини бекор қилиш қисми кўрмасдан қолдирилган ва даъво аризанинг 75.000.000 сўм жаримани ундириш қисмини қаноатлантириш рад этилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 08.09.2022 йилдаги қарори билан даъвогарнинг кассация шикояти қисман қаноатлантирилиб, Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг 10.03.2022 йилдаги ҳал қилув қарори ҳамда Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 26.05.20222 йилдаги қарори бекор қилинган ва ишни янгидан кўриб чиқиш учун Оҳангарон туманлараро иқтисодий судига юборилган. Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг 06.10.2022 йилдаги ажрими билан Ангрен шаҳар ҳокимлиги, 19.10.2022 йилдаги ажрими билан “Ангрен Мубина Бизнес” МЧЖ низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга жалб этилган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, тарафлар ўртасида Тошкент вилояти Ангрен шаҳри, Соғлом МФЙ, Соғлом кўчасида жойлашган собиқ дўкон биносини – давлат мулкини сотиш бўйича 02.03.2020 йилда 439/20-БС-сонли олди-сотди шартномаси тузилгани, бироқ жавобгар томонидан ушбу шартнома бўйича инвестиция мажбуриятлари бажарилмаганини билдириб, тарафлар ўртасида 02.03.2020 йилда тузилган 439/20-БС-сонли олди-сотди шартномасини бекор қилишни ва жавобгар ҳисобидан 75.000.000 сўм жарима ундиришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида жавобгар тилхат орқали хабардор қилинган бўлсада, ишда иштирок этмади (олдинги суд мажлисида иштирок этган жавобгар М.Мадрахимов даъво талабларига эътироз билдириб, инвестиция мажбуриятларини қисман бажарганини маълум қилиб, даъво талабларини рад этишни сўраган). Шу сабабли суд жавобгарга нисбатан ишни ИПК 170-моддаси 3-қисми тартибида унинг иштирокисиз кўриб чиқади. Суд мажлисида иштирок этган учинчи шахс Ангрен шаҳар ҳокимлиги вакили тадбиркорни қўллаб-қувватлаш зарурлигини маълум қилди ва ишни қонуний ҳал этишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган учинчи шахс “Ангрен Мубина Бизнес” МЧЖ вакили сотувчи, харидор ва ҳокимлик иштирокида 02.03.2020 йилда тузилган 439/20-БС-сонли олди-сотди шартномаси бўйича “Ангрен Мубина Бизнес” МЧЖ ҳеч қандай ҳуқуқ ва мажбуриятларни олмагани, ушбу шартномада “Ангрен Мубина Бизнес” МЧЖ тараф сифатида иштирок этмагани, ушбу шартномага “Ангрен Мубина Бизнес” МЧЖ манфаатида кейинчалик ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмаганини маълум қилди ва ишни қонуний ҳал этишни сўрадзи. Суд иш юзасидан тарафларнинг вакиллари берган кўрсатмаларни тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб қуйидаги тўхтамга келди. ФК 8-моддаси 2-қисми 1-бандига кўра, фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунда назарда тутилган шартномалар ва бошқа битимлардан, шунингдек гарчи қонунда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин унга зид бўлмаган шартномалар ва бошқа битимлардан вужудга келади. ФК 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда сотувчи, харидор ва ҳокимликнинг ҳуқуқ-мажбурияти 439/20-БС-сонли олди-сотди шартномасидан келиб чиққан. 2 ФК 236-моддасида мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги, 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун жавоб беришлиги белгиланган. Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, сотувчи, харидор ва ҳокимлик иштирокида Тошкент вилояти Ангрен шаҳри, Соғлом МФЙ, Соғлом кўчасида жойлашган собиқ дўкон биносини - давлат мулкини сотиш бўйича 02.03.2020 йилда 439/20-БС-сонли олди-сотди шартномаси тузилган. Шартноманинг 1.1-бандига кўра, сотувчи (даъвогар) ушбу шартномада назарда тутилган шартларга мувофиқ Тошкент вилояти Ангрен шаҳри, Соғлом МФЙ, Соғлом кўчасида жойлашган собиқ дўкон биносини харидорга (жавобгарга) инвестиция киритиш шарти асосида “бир миллион бир” сўмга сотиш мажбуриятини олган, харидор эса ушбу шартнома шартларига мувофиқ инвестиция киритиш ва бошқа мажбуриятларни лозим даражада бажаришни зиммасига олган. Шартноманинг 5.2-бандига асосан харидор инвестицияларни балансига қабул қиладиган юридик шахсни 10 кунлик муддатда ташкил этиш мажбуриятини олган. Шунингдек, шартноманинг 5.4-бандида харидор 12 ой муддатда 500.000.000 сўм миқдоридаги инвестиция киритиш мажбуриятлари, объектда қурилиш таъмирлаш, реконструкция ишларини амалга ошириш, асбоб ускуналарни ўрнатиш ва ҳудудни ободонлаштириш ҳамда объект негизида тикувчилик цехи ташкил этиш орқали 20 та янги иш ўринлари яратиш белгиланган. Аниқланишича, харидорнинг таъсисчилигида “Ангрен Мубина Бизнес” МЧЖ ташкил этилган, бироқ 439/20-БС-сонли олди-сотди шартномасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмаган ва харидорнинг инвестициялаш бўйича мажбуриятлари кейинчалик “Ангрен Мубина Бизнес” МЧЖга ўтказилмаган, шартноманинг 5.4-бандида белгиланган инвестициялашга оид мажбуриятлар эса лозим даражада бажарилмаган. Шунга кўра, даъвогар тарафлар ўртасида 02.03.2020 йилда тузилган 439/20БС-сонли олди-сотди шартномасини бекор қилишни сўраган. ФК 384-моддаси 2-қисмига кўра, бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса - ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин. Иш ҳужжатларига даъвогар томонидан юборилган 04.06.2021 йилдаги 03/06-1404-сонли талабнома (иш ҳужжатларининг 6-бетида) илова қилинган бўлиб, ушбу талабнома жавобгарга 07.06.2021 йилда почта орқали юборилган. Бироқ, ушбу талабномада жавобгарга тарафлар ўртасида тузилган шартномани бекор қилиш ҳақидаги таклиф эмас балки, огоҳлантириш берилган. Шу сабабли 3 суд ушбу талабномани шартномани бекор қилиш ҳақидаги таклиф сифатида инобатга олмасликни лозим топади. Шунингдек, иш ҳужжатларига даъвогарнинг 29.09.2021 йилдаги 03/062577-сонли таклиф хати (иш ҳужжатларининг 15-бетида) илова қилинган бўлиб, ушбу таклиф хатида 75.000.000 сўм жарима тўланган тақдирда шартноманинг 2.6-2.7-бандларига мувофиқ тарафлар ўртасида тузилган шартномани уч томонлама бекор қилиш таклиф қилинган ва ушбу таклиф хати жавобгарга почта орқали 30.11.2021 йилда юборилган (иш ҳужжатларининг 16-17-бетлари). ФК 384-моддаси 2-қисми мазмунига кўра, бир тараф таклиф хатига иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейин ёки таклифда кўрсатилган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса - ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин шартномани бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин. Ўзаро шартноманинг бандларида ҳамда 03/06-2577-сонли таклиф хатида таклиф хатига жавоб бериш муддати кўрсатилмаган. Бундай ҳолда даъвогар жавобгарнинг таклиф хатига жавоб беришини 30 кун кутиши лозим эди. Бироқ, даъвогар таклиф хати юборилган 30.11.2021 йилдан 30 кун ўтмасдан 20.12.2021 йилда 001/10-3436-сонли даъво ариза билан судга мурожаат қилиб тарафлар ўртасида тузилган 439/20-БС-сонли олди-сотди шартномасини бекор қилишни сўраган. ИПК 107-моддаси 1-қисмининг 5-бандига кўра, суд даъвогар низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этмаган бўлса, башарти бу шу тоифадаги низолар учун қонунда ёки тарафлар шартномасида назарда тутилган бўлса, даъво аризани кўрмасдан қолдириши белгиланган. Шу сабабли суд юқоридаги ҳолатда даъвогар низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этмаган деб ҳисоблайди ва ИПК 107моддаси 1-қисмининг 5-бандига асосан даъво аризанинг мазкур қисмини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Бундан ташқари, инвестиция мажбуриятларини бажармаганлиги учун даъвогар жавобгар ҳисобидан инвестиция мажбуриятлари қийматининг 15 фоизи миқдорида яъни, 75.000.000 сўм жарима ундиришни сўраган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 7.4-бандига асосан харидор томонидан ҳеч қандай моддий хисса бўлмаган тақдирда унга нисбатан олинган инвестиция мажбуриятларининг 15 фоизи миқдорида жарима қўлланилиши қайд этилган. Аниқланишича, объект харидор томонидан бузиб ташланган ва бугунги кунда объект ўрнида шартномада назарда тутилмаган бошқа бир объект қуриш ишлари бошлангани сайёр суд давомида тўпланган ҳужжатлар (фотолар), шунингдек даъвогар ва учинчи шахсларнинг кўрсатмалари билан тасдиқланади. Хусусан, Ангрен шаҳар қурилиш бўлими томонидан 21.02.2022 йилда “объектни реконструкцияси (бузиб қайта қуриш) учун” 1727407-37412-сонли рухсатнома берилган (иш ҳужжатларининг 60-бетида). Иш ҳужжатларида экспертиза хулосаси ҳам мавжуд, унга кўра объектнинг ҳолати жуда ёмонлиги, объектнинг авария ҳолатида эканлиги кўрсатилган (иш ҳужжатларининг 65бети). 4 Бундай ҳолда суд харидор сотиб олган объектнинг фойдаланиш учун яроқсиз эканлиги сабабли бузиб ташлангани, бугунги кунда объект ўрнида шартномада назарда тутилмаган бўлсада бошқа бир объектни қуриш ишлари олиб борилаётгани, ушбу янги объектни қуриш учун харидор томонидан архитектура-режалаштириш топшириқлари ва рухсатномалар олингани, қурилиш ишларига сарф-харажатлар қилинганини инобатга олади ва даъво аризанинг жавобгардан 75.000.000 сўм жаримани ундириш тўғрисидаги талаби билан келишмайди. Чунки, тарафлар ўртасида тузилган 439/20-БС-сонли олдисотди шартномасига асосан харидор томонидан ҳеч қандай моддий хисса бўлмаган тақдирда унга нисбатан олинган инвестиция мажбуриятларининг 15 фоизи миқдорида жарима қўлланилиши мумкинлиги, ушбу ҳолатда жавобгар томонидан объектни реконструкция қилиш (бузиб, қайта қуриш) учун инвестициялаш қисман бўлсада амалга оширилаётгани сабабли суд даъво аризанинг жавобгар ҳисобидан жарима ундириш тўғрисидаги талабини рад қилади. ИПК 118-моддасида давлат божи ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган талабларига мутаносиб равишда ундирилиши белгиланган. Мазкур ҳолатда даъво талаблари асоссиз ҳисобланади ва шунга кўра суд давлат божини даъвогар зиммасига юклашни бироқ, даъвогар “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга кўра давлат божи тўловидан озод этилгани сабабли ундан давлат божини ундирилмасликни бироқ, олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб суд ИПК 118, 170, 176-179,186-моддаларига асосланиб қарор қилди: Даъво аризанинг тарафлар ўртасида 02.03.2020 йилда тузилган 439/20-БСсонли олди-сотди шартномасини бекор қилиш қисми кўрмасдан қолдирилсин. Даъво аризанинг жавобгар Мадрахимов Музаффар Масалиевичдан 75.000.000 сўм жарима ундириш қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг Тошкент вилоят бошқармаси давлат божи тўловидан озод этилгани инобатга олинсин ва давлат божи ундирилмасин. Олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажати даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг Тошкент вилоят бошқармаси зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарорининг нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори устидан ИПКда белгиланган тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Х.Каримов 5