← Назад
Решение #747403 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 210 | — | code_article | |
| онуни | 5 | — | law | |
| онуни | 52 | — | law | |
| онуннинг | 5 | — | law | |
| збекистон Республикаси ИПК | 118 | — | law | |
| онуннинг | 23 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod
shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi
Тошкентская область, Куйичирчикский район, город
Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная
Тошкент вилояти,
Қуйичирчиқ тумани,
"Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz
Тел: 0 370 202 56 08.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 03 ноябрь
4-1103-2202/1257-сонли иш
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси SSSSSSSSSнинг
раислигида, судья ёрдамчиси K.K.KKKKKKKKKKнинг котиблигида, аризачи
XXXXXXXXXXXX қарздор XXXXXXXXXXни умумий тартибда банкрот деб
топиш тўғрисидаги аризасини тарафлардан аризачи XXXXXXXXXXXX ишончли
вакили XXXXXXXXX (2022 йил 13 октябрдаги 25-534-сонли ишончнома асосида)
иштирокида иш ҳужжатлари билан биргаликда, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
XXXXXXXXXXXX (кейинги ўринларда "Аризачи" деб юритилади) судга
ариза билан мурожаат қилиб, XXXXXXXXXX (кейинги ўринларда "Қарздор" деб
юритила-ди)ни умумий тартибда банкрот деб топишни сўраган.
Суднинг
2022
йил
29
августдаги
ажримига
асосан
аризачи
XXXXXXXXXXXXнинг аризаси иш юритишга қабул қилиниб, XXXXXXXXXXга
нисбатан банкротлик тўғрисида иш қўзғатилган.
XXXXXXXXXXга нисбатан кузатув таомили қўлланилиб, муваққат (суд)
бошқарувчиси этиб И.Уракбаев тайинланган.
Ўзбекистон Республикаси хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва
рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (собиқ) томонидан XXXXXXXXга 2018
йил 10 августдаги №АА000024-сонли гувоҳномага асосан 1-тоифали суд
бошқарувчилик аттестати берилган.
Муваққат (суд) бошқарувчиси томонидан, Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий
судининг ажримига асосан XXXXXXXXXXга нисбатан банкротлик иши қўзғатилиб
унга нисбатан кузатув таомили қўлланилганлиги ва қарздорда кузатув таомили
бўйича ишларни олиб бориш учун муваққат (суд) бошқарувчиси тайинланганлиги,
кредиторлар тоомнидан билдириладиган талаблар ўттиз кун муддат ичида қабул
қилиниши ҳамда қарздорга нисбатан банкротлик тўғрисидаг иишни кўриб чиқиш
юзасидан белгиланган суд муҳокамаси ва кредиторларнинг навбатдаги йиғилишини
ўтказиш санаси ва жойи бўйича расмий эълон Республика "Биржа" рўзномасининг
01.09.2022 йилдаги 67 (2846) сонида чоп этилган.
Дастлабки суд муҳокамаларида иштирок этган қарздор XXXXXXXXXX
муваққат (суд) бошқарувчиси И.Уракбаев қарздорнинг молиявий аҳволи юзасидан
ёзма таҳлилни тақдим этиб, хўжаликда кузатув ишларини амалга оширганлигини,
ҳақиқатдан ҳам қарздорнинг бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар олдида
қарздорлиги мавжудлигини, қарздорнинг молиявий аҳволи оғирлигини билдирган.
Суд муҳокамасида иштирок этган аризачи XXXXXXXXXXXX ишончли
вакили
XXXXXXXXX
аризадаги
важларни
қўллаб-қувватлаб,
қарздор
XXXXXXXXXXнинг 2022 йил 15 август ҳолатига бюджет ва бюджетдан ташқари
жамғармалар олдида 163.211.795 сўм қарздорлиги мажудлигини, иқтисодий аҳволи
ночорлигини, қарздорликни ундириш чоралари самарасиз якунланганлигини,
хўжаликни тиклаш имкони йўқлигини билдириб, тўловга қобилятсизлигини инобатга
олиб, банкрот деб эътироф этишни ҳамда судга ариза тақдим этиб, қарздорни
тугатиш (суд) бошқарувчиси этиб, 1-тоифали суд бошқарувчиси аттестатига эга
бўлган XXXXXXXXни тайинлашни сўради.
Қарздор тегишли тартибда, суд ажрими орқали суд муҳокамасининг вақти ва
жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлса-да, бугунги суд муҳокамасида иштирок
этмади ҳамда ариза юзасидан ўз эътирозларини билдирмади.
Бироқ, иш ҳужжатларида суд маҳокамаси тайинланганлиги тўғрисида тегишли
тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи хужжат мавжуд.
Бундай ҳолатда, суд Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буён матнда-ИПК деб юритилади) 170-моддаси 3-қисмини инобатга
олиб, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин деган хулосага келди.
Суд, ишда иштирок этган аризачи тараф вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги ҳужжатлар билан танишиб, қуйидагиларга асосан аризани
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 210-моддасида
юридик шахсларнинг ва фуқароларнинг банкротлиги (тўловга қобилятсизлиги)
тўғрисидаги ишлар ушбу Кодексда назарда тутилган қоидалар бўйича, қонун
ҳужжатларида белгиланган хусусиятларни эътиборга олган ҳолда суд томонидан
кўриб чиқилиши белгилаб қўйилган.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, XXXXXXXXXX 1997 йил 19 мартда ташкил
этилиб, 94-сон билан Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, Маънавият ҚФЙ, Хамза
маҳалласи ҳудудида давлат рўйхатидан ўтган.
XXXXXXXXXXнинг Низом хужжатларига асосан хўжаликнинг устав фонди
50.000.000 сўмни ташкил этиши, ягона таъсисчиси Баратов Жамол Умарович, ИФУТ
коди 01161 бўлиб, асосий фаолият тури пахта маҳсулоти етиштиридан иборат
бўлган.
Қарздор XXXXXXXXXXнинг мол-мулки ҳисобидан солиқлар ва мажбурий
тўловлар бўйича боқиманда қарзларини ундириш юзасидан бир нечта суд ижро
ҳужжатлари мавжуд бўлиб, ушбу суд ҳужжатларининг ижроси юзасидан олиб
борилган ижро ҳаракатлари самарасиз якунланган.
XXXXXXXXXXXX
томонидан
берилган
маълумотномага
асосан
XXXXXXXXXXнинг молияивй аҳволи ўрганилганида, 2022 йил 05 октябрь ҳолатига
бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар олдида жами 156.389.727.38 сўм
кредиторлик қарздорлиги мавжудлиги аниқланиб, 2022 йил 03 ноябрь ҳолатига
85.409.054.69 сўмни ташкил қилган.
Ўзбекистон Республикасининг "Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида"ги
Қонунининг 5-моддасига кўра, тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан
иборат:
вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага келган
санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни
ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти
ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул
мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки)
солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги;
доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза
берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи
чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг
мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса, ушбу моддада
назарда тутилган қоидалар тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар
соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилаётганда, жисмоний шахслар, шунингдек
якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар кўриб
чиқилаётганда қўлланилмаслиги;
қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қондиришга
ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини бажаришга қодир эмаслиги,
агар тегишли мажбуриятлар ва (ёки) тўловлар мажбурияти юзага келган кундан
эътиборан уч ой давомида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, унинг
банкротлик аломатлари деб эътироф этилади.
Қайд этилганларга асосан суд XXXXXXXXXXда тўловга қобилиятсизлик
аломатлари мавжудлигини, хўжалик фаолиятида кредиторлик қарзлари юзага келган
кундан бошлаб уч ойдан ортиқ вақт ўтган бўлишига қарамасдан
бажарилмаётганлиги, тўлов қобилиятини йўқотганлигини инобатга олиб, қарздорни
умумий тартибда банкрот (тўловга қобилятсиз) деб топишни лозим деб ҳисоблайди.
Шунингдек, XXXXXXXXXXXX судга ариза билан мурожаат қилиб, қарздор
XXXXXXXXXXни суд (тугатиш) бошқарувчиси вазифасига 1-тоифали суд
бошқарувчиси аттестатига эга бўлган XXXXXXXX номзодини кўриб чиқишни
сўраган.
Ўзбекистон Республикаси хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва
рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (собиқ) томонидан XXXXXXXXга 2018
йил 10 августдаги АА000024-сонли гувоҳномага асосан 1-тоифали суд бошқарувчиси
аттестати берилган.
Ўзбекистон Республикасининг "Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида"ги
Қонунининг 52-моддасига асосан тўловга қобилиятсизликка оид тиклаш тартибтаомилларидан бирини жорий этиш, келишув битимини тасдиқлаш ёки тўловга
қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш учун асослар мавжуд
бўлмаганда суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир
иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу Қонуннинг 5-моддаси биринчи
қисмида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланган ҳолларда
қабул қилиниши, суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга
доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарорида қарздорни банкрот деб топиш
ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлаш, тугатиш бошқарувчисини тайинлаш
ва унга ҳақ тўлаш ҳақидаги кўрсатма акс эттирилиши кераклиги назарда тутилган.
Юқоридагиларга асосан суд, XXXXXXXXXXни банкрот деб топиб, тугатишга
доир иш юритишни бошлашни, тугатиш (суд) бошқарувчи этиб, 1-тоифали суд
бошқарувчиси аттестатига эга бўлган XXXXXXXXни тайинлашни, Ўзбекистон
Республикаси ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ, давлат божи ва почта
харажатларини қарздор ҳисобидан ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг "Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида"ги
Қонунининг 5, 6, 52, 53, 140, 142, 241, 242-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси
иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 210-моддаларини қўллаб суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Қуйичирчиқ
тумани
давлат
солиқ
инспекциясининг
аризаси
қаноатлантирилсин.
Қарздор XXXXXXXXXX (умумий тартибда) тўловга қобилятсиз деб топилсин
ҳамда тугатишга доир иш юритиш бошлансин.
Қарздор XXXXXXXXXXга тегишли бўлган мол-мулки ҳисобидан қарздорни
тугатиш бошқарувчиси орқали Республика бюджетига 900.000 сўм давлат божи,
Қуйичирчиқ тумани давлат солиқ инспекцияси фойдасига 24.000 сўм почта харажати
ундирилсин.
XXXXXXXXXX банкрот деб эълон қилинган пайтдан бошлаб қарздорнинг ўз
мол-мулкини тасарруфдан чиқариши, ўзга шахсга бериши ва пул мажбуриятларини
тўлаши тақиқлансин, банкдаги ҳисобварағи бўйича операциялар, дивидендлар ва
мажбурий тўловларни тўлаш тўхтатиб қўйилсин.
Қарздорнинг барча қарз мажбуриятларининг муддати ўтиб кетган деб
ҳисоблансин, унга янги талабларни тақдим этишга йўл қўйилмасин.
Ҳал қилув қарори дарҳол ижро этилсин.
Қарздор XXXXXXXXXXни тугатиш бошқарувчиси этиб XXXXXXXXнинг
номзоди тасдиқлансин.
Тугатиш бошқарувчиси зиммасига:
- қарздор XXXXXXXXXXни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш
юритишни бошлаш
тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг
"Тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида"ги Қонунининг 53, 54 ва 143-моддаларида кўрсатилган
қоидага риоя қилган холда маълумотларни расмий нашрда эълон қилиш;
- қарздорнинг 2 йиллик молиявий фаолиятини текшириб кўриб, сохта
банкротлик аломатлари юзасидан хулосани ҳамда тугатишга доир иш юритишни
қонунда белгиланган тартибда олиб бориш ва ҳар ойда судга унинг натижалари
ҳақида оралиқ ҳисобот ва якуний ҳисоботни қонунда белгиланган муддатларда
тақдим қилиш мажбурияти юклатилсин.
Мажбурий ижро бюроси Қуйичирчиқ туман бўлими зиммасига
XXXXXXXXXXга нисбатан чиқарилган барча суд ҳужжатларини тугатиш
бошқарувчисига топшириш мажбурияти юклатилсин.
"Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида"ги Қонунининг 25 моддасида суд
бошқарувчиси ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажармаганлиги ёки лозим
даражада бажармаганлиги учун қонунга мувофиқ жавобгар бўлиши, тўловга
қобилиятсизлик тўғрисидаги ишда иштирок этаётган шахслар суд бошқарувчисидан
унинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида етказилган зарарнинг ўрни
қопланишини талаб қилишга ҳақлилиги, агар суд бошқарувчиси зиммасига ушбу
Қонуннинг 23-моддасига мувофиқ юклатилган вазифалар бажарилмаганлиги ёхуд
лозим даражада бажарилмаганлиги қарздорга ёки кредиторларга зарар етказилишига
олиб келган бўлса, бу суд бошқарувчисини ўз вазифаларини бажаришдан озод этиш
учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкинлиги тушинтирилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон бир ойлик муддат ичида шу суд
орқали Тошкент вилоят судига апелляция шикояти (протести) билан мурожаат
қилишга ҳақлидир.
Судья:
SSSSSSSSS