Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1103-2202/1253 Дата решения 03.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Куйичирчикский межрайонный экономический суд Судья Якубов Махмуджон Мухамаджонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Қуйичирчиқ туман Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый "GULIBI KARVON" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 928074 Claim ID 2880173 PDF Hash 2ab8f14ef0769f5a... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 210-моддаси тисодий процессуал кодекси 210 code_article
онунининг 5-моддаси онуни 5 law
онунининг 52-моддаси онуни 52 law
онуннинг 5-моддаси онуннинг 5 law
збекистон Республикаси ИПКнинг 118-моддаси збекистон Республикаси ИПК 118 law
онуннинг 23-моддаси онуннинг 23 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi Тошкентская область, Куйичирчикский район, город Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 0 370 202 56 08. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 03 ноябрь 4-1103-2202/1253-сонли иш Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси SSSSSSSSSнинг раислигида, судья ёрдамчиси K.K.KKKKKKKKKKнинг котиблигида, аризачи XXXXXXXXXXXXXXX қарздор XXXXXXXXXXXXXни умумий тартибда банкрот деб топиш тўғрисидаги аризасини тарафлардан аризачи XXXXXXXXXXXXXXX ишончли вакили XXXXXXXXXXX (2022 йил 13 октябрдаги 25-534-сонли ишончнома асосида), қарздор XXXXXXXXXXXXX ишончли вакили XXXXXXXXXX (2022 йил 25 октябрдаги ишончнома асосида)лар иштирокида иш ҳужжатлари билан биргаликда, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, А Н И Қ Л А Д И: XXXXXXXXXXXXXXX (кейинги ўринларда "Аризачи" деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, XXXXXXXXXXXXX (кейинги ўринларда "Қарздор" деб юритила-ди)ни умумий тартибда банкрот деб топишни сўраган. Суднинг 2022 йил 29 августдаги ажримига асосан аризачи XXXXXXXXXXXXXXXнинг аризаси иш юритишга қабул қилиниб, XXXXXXXXXXXXXга нисбатан банкротлик тўғрисида иш қўзғатилган. XXXXXXXXXXXXXга нисбатан кузатув таомили қўлланилиб, муваққат (суд) бошқарувчиси этиб И.Уракбаев тайинланган. Ўзбекистон Республикаси хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (собиқ) томонидан XXXXXXXXXга 2018 йил 10 августдаги №АА000024-сонли гувоҳномага асосан 1-тоифали суд бошқарувчилик аттестати берилган. Муваққат (суд) бошқарувчиси томонидан, Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг ажримига асосан XXXXXXXXXXXXXга нисбатан банкротлик иши қўзғатилиб унга нисбатан кузатув таомили қўлланилганлиги ва қарздорда кузатув таомили бўйича ишларни олиб бориш учун муваққат (суд) бошқарувчиси тайинланганлиги, кредиторлар тоомнидан билдириладиган талаблар ўттиз кун муддат ичида қабул қилиниши ҳамда қарздорга нисбатан банкротлик тўғрисидаг иишни кўриб чиқиш юзасидан белгиланган суд муҳокамаси ва кредиторларнинг навбатдаги йиғилишини ўтказиш санаси ва жойи бўйича расмий эълон Республика "Биржа" рўзномасининг 01.09.2022 йилдаги 67 (2846) сонида чоп этилган. Дастлабки суд муҳокамаларида иштирок этган қарздор XXXXXXXXXXXXX муваққат (суд) бошқарувчиси И.Уракбаев қарздорнинг молиявий аҳволи юзасидан ёзма таҳлилни тақдим этиб, жамиятда кузатув ишларини амалга оширганлигини, ҳақиқатдан ҳам қарздорнинг бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар олдида қарздорлиги мавжудлигини, қарздорнинг молиявий аҳволи оғирлигини билдирган. Суд муҳокамасида иштирок этган аризачи XXXXXXXXXXXXXXX ишончли вакили XXXXXXXXXXX аризадаги важларни қўллаб-қувватлаб, қарздор XXXXXXXXXXXXXнинг 2022 йил 15 август ҳолатига бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар олдида 122.495.575 сўм қарздорлиги мажудлигини, иқтисодий аҳволи ночорлигини, қарздорликни ундириш чоралари самарасиз якунланганлигини, жамиятни тиклаш имкони йўқлигини билдириб, тўловга қобилятсизлигини инобатга олиб, банкрот деб эътироф этишни ҳамда судга ариза тақдим этиб, қарздорни тугатиш (суд) бошқарувчиси этиб, 1-тоифали суд бошқарувчиси аттестатига эга бўлган XXXXXXXXXни тайинлашни сўради. Шунингдек, судда сўралган қарздор XXXXXXXXXXXXX ишончли вакили XXXXXXXXXX солиқдан ҳақиқатда ҳам қарзи мавжудлигини, тўлаш чоралари кўрилаётганлигини, вилоят прокуратурасидан маблағлар келиб тушмаганлигини, жамиятни банкротлик ҳолатидан чиқиб кетишига имконияти борлигини билдирди. Суд, ишда иштирок этган аризачи тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ҳужжатлар билан танишиб, қуйидагиларга асосан аризани қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 210-моддасида юридик шахсларнинг ва фуқароларнинг банкротлиги (тўловга қобилятсизлиги) тўғрисидаги ишлар ушбу Кодексда назарда тутилган қоидалар бўйича, қонун ҳужжатларида белгиланган хусусиятларни эътиборга олган ҳолда суд томонидан кўриб чиқилиши белгилаб қўйилган. Ишдаги ҳужжатларга кўра, XXXXXXXXXXXXX 2016 йил 19 мартда ташкил этилиб, 3133-сон билан Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, Тошовул ҚФЙ, Маданият маҳалласи ҳудудида давлат рўйхатидан ўтган. XXXXXXXXXXXXXнинг Низом хужжатларига асосан жамиятнинг устав фонди 602.098.100 сўмни ташкил этиши, ягона таъсисчиси Хасанова Саидбиби Нематовна, ИФУТ коди 10390 бўлиб, асосий фаолият мева ва полиз маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда косервалашдан иборат бўлган. Қарздор XXXXXXXXXXXXXнинг мол-мулки ҳисобидан солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича боқиманда қарзларини ундириш юзасидан бир нечта суд ижро ҳужжатлари мавжуд бўлиб, ушбу суд ҳужжатларининг ижроси юзасидан олиб борилган ижро ҳаракатлари самарасиз якунланган. XXXXXXXXXXXXXXX томонидан берилган маълумотномага асосан XXXXXXXXXXXXXнинг молияивй аҳволи ўрганилганида, 2022 йил 05 октябрь ҳолатига бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар олдида жами 388.833.648.86 сўм кредиторлик қарздорлиги мавжудлиги аниқланиб, 2022 йил 03 ноябрь ҳолатига 369.910.099.57 сўмни ташкил қилган. Ўзбекистон Республикасининг "Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида"ги Қонунининг 5-моддасига кўра, тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат: вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса, ушбу моддада назарда тутилган қоидалар тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилаётганда, жисмоний шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда қўлланилмаслиги; қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қондиришга ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини бажаришга қодир эмаслиги, агар тегишли мажбуриятлар ва (ёки) тўловлар мажбурияти юзага келган кундан эътиборан уч ой давомида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, унинг банкротлик аломатлари деб эътироф этилади. Қайд этилганларга асосан суд XXXXXXXXXXXXXда тўловга қобилиятсизлик аломатлари мавжудлигини, жамият фаолиятида кредиторлик қарзлари юзага келган кундан бошлаб уч ойдан ортиқ вақт ўтган бўлишига қарамасдан бажарилмаётганлиги, тўлов қобилиятини йўқотганлигини инобатга олиб, қарздорни умумий тартибда банкрот (тўловга қобилятсиз) деб топишни лозим деб ҳисоблайди. Шунингдек, XXXXXXXXXXXXXXX судга ариза билан мурожаат қилиб, қарздор XXXXXXXXXXXXXни суд (тугатиш) бошқарувчиси вазифасига 1-тоифали суд бошқарувчиси аттестатига эга бўлган XXXXXXXXX номзодини кўриб чиқишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (собиқ) томонидан XXXXXXXXXга 2018 йил 10 августдаги АА000024-сонли гувоҳномага асосан 1-тоифали суд бошқарувчиси аттестати берилган. Ўзбекистон Республикасининг "Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида"ги Қонунининг 52-моддасига асосан тўловга қобилиятсизликка оид тиклаш тартибтаомилларидан бирини жорий этиш, келишув битимини тасдиқлаш ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш учун асослар мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланган ҳолларда қабул қилиниши, суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарорида қарздорни банкрот деб топиш ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлаш, тугатиш бошқарувчисини тайинлаш ва унга ҳақ тўлаш ҳақидаги кўрсатма акс эттирилиши кераклиги назарда тутилган. Юқоридагиларга асосан суд, XXXXXXXXXXXXXни банкрот деб топиб, тугатишга доир иш юритишни бошлашни, тугатиш (суд) бошқарувчи этиб, 1тоифали суд бошқарувчиси аттестатига эга бўлган XXXXXXXXXни тайинлашни, Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ, давлат божи ва почта харажатларини қарздор ҳисобидан ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг "Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида"ги Қонунининг 5, 6, 52, 53, 140, 142, 241, 242-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 210-моддаларини қўллаб суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Қуйичирчиқ тумани давлат солиқ инспекциясининг аризаси қаноатлантирилсин. Қарздор XXXXXXXXXXXXX (умумий тартибда) тўловга қобилятсиз деб топилсин ҳамда тугатишга доир иш юритиш бошлансин. Қарздор XXXXXXXXXXXXXга тегишли бўлган мол-мулки ҳисобидан қарздорни тугатиш бошқарувчиси орқали Республика бюджетига 900.000 сўм давлат божи, Қуйичирчиқ тумани давлат солиқ инспекцияси фойдасига 24.000 сўм почта харажати ундирилсин. қарздорнинг ўз мол-мулкини тасарруфдан чиқариши, ўзга шахсга бериши ва пул мажбуриятларини тўлаши тақиқлансин, банкдаги ҳисобварағи бўйича операциялар, дивидендлар ва мажбурий тўловларни тўлаш тўхтатиб қўйилсин. Қарздорнинг барча қарз мажбуриятларининг муддати ўтиб кетган деб ҳисоблансин, унга янги талабларни тақдим этишга йўл қўйилмасин. Ҳал қилув қарори дарҳол ижро этилсин. Қарздор XXXXXXXXXXXXXни тугатиш бошқарувчиси этиб XXXXXXXXXнинг номзоди тасдиқлансин. Тугатиш бошқарувчиси зиммасига: - қарздор XXXXXXXXXXXXXни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг "Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида"ги Қонунининг 53, 54 ва 143-моддаларида кўрсатилган қоидага риоя қилган холда маълумотларни расмий нашрда эълон қилиш; - қарздорнинг 2 йиллик молиявий фаолиятини текшириб кўриб, сохта банкротлик аломатлари юзасидан хулосани ҳамда тугатишга доир иш юритишни қонунда белгиланган тартибда олиб бориш ва ҳар ойда судга унинг натижалари ҳақида оралиқ ҳисобот ва якуний ҳисоботни қонунда белгиланган муддатларда тақдим қилиш мажбурияти юклатилсин. Мажбурий ижро бюроси Қуйичирчиқ туман бўлими зиммасига XXXXXXXXXXXXXга нисбатан чиқарилган барча суд ҳужжатларини тугатиш бошқарувчисига топшириш мажбурияти юклатилсин. "Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида"ги Қонунининг 25 моддасида суд бошқарувчиси ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун қонунга мувофиқ жавобгар бўлиши, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишда иштирок этаётган шахслар суд бошқарувчисидан унинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида етказилган зарарнинг ўрни қопланишини талаб қилишга ҳақлилиги, агар суд бошқарувчиси зиммасига ушбу Қонуннинг 23-моддасига мувофиқ юклатилган вазифалар бажарилмаганлиги ёхуд лозим даражада бажарилмаганлиги қарздорга ёки кредиторларга зарар етказилишига олиб келган бўлса, бу суд бошқарувчисини ўз вазифаларини бажаришдан озод этиш учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкинлиги тушинтирилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Тошкент вилоят судига апелляция шикояти (протести) билан мурожаат қилишга ҳақлидир. Судья: SSSSSSSSS