Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-2202/4347 Дата решения 03.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Бустанский межрайонный экономический суд Судья Абдухаликов Шавкатжон Мухамедович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение MATONAT XAMKOR BARAKA масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый AL-ZAMAHSHARIY масъулияти чекланган жамияти
Source ID 942309 Claim ID 2964881 PDF Hash 37b64f6f0ee143c0... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
BO’STON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI BUSTAN INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 170400, Andijon viloyati, Bo’ston tumani, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy 170400, Andijan region, Bustan district, Mustaqillik street, 36 Tel: (+99874) 333 23 29 е-mail: i.buz@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Бўстон тумани 1701-2202/4347-сонли иш Бўстон туманлараро иқтисодий суди судья Ш.М.Абдухаликов раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Ўрмоновнинг котиблигида даъвогар - «Matonat xamkor baraka» масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчисининг жавобгар «Al-zamahshariy» масъулияти чекланган жамиятидан 6 500 000 сўм қарздорликни ундириш ҳақидаги даъвоси бўйича иқтисодий ишни даъвогар тугатиш бошқарувчиси Ф.Алижонов (гувохнома асосида) иштирокида Бўстон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: «Matonat xamkor baraka» масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчиси (кейинги ўринларда “Даъвогар” деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар «Al-zamahshariy» масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда “Жавобгар” деб юритилади)дан 6 500 000 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 8 августь кунги ҳал қилув қарорига асосан «Matonat xamkor baraka» масъулияти чекланган жамияти банкрот деб эътироф этилиб, жамиятни тугатишга доир иш юритиш очилган ва жамиятнинг тугатиш бошқарувчиси этиб II-тоифали суд бошқарувчиси тайинланган. Тугатиш бошқарувчиси томонидан жамият фаолияти тахлил қилинганда, даъвогар томонидан 2017 йил 6 сентябрда жавобгарнинг чэт эл капитали иштирокидаги “Hamkorbank” АТБнинг бош офиси (МФО:00083)даги 20208000504149004001-сонли ҳисоб рақамига қайтариш шарти билан 6 500 000 сўм молиявий ёрдам ўтказиб берилганлиги, лекин тарафлар ўртасида тузилган шартнома жамиятда сақланмаганлиги, банк айланмаларида ўтказиб берилган маблағларни қайтарилмаганлиги аниқланган. Тугатиш бошқарувчиси томонидан жавобгарга юборилган молиявий ёрдамни қайтариш ҳақидаги талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли даъвогар юзага келган қарздорликни ундириш юзасидан иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилган. Суд мажлисида даъвогар даъво талабини қувватлаб, жамиятни тугатиш жараёнида жавобгарнинг жамият томонидан ўтказиб берилган 6 500 000 сўм молиявий ёрдам қарздорлиги аниқланганлиги, жамият ва жавобгар ўртасида молиявий ёрдам бериш ҳақида шартнома жамият ва жавобгар мансабдор шахслари томонидан тақдим қилинмаганлиги, жамиятнинг банк айланмаси тахлил қилинганда ушбу қарздорлик тўланмаганлиги аниқланганлигини билдириб, жавобгардан 6 500 000 сўм ва судга мурожаат қилишда олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажатини ундириб беришни, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар ҳисобидан ундиришни сўради. Жавобгарга тайинлаш ажрим гибрид почта орқали юборилган ҳамда суд мажлиси бўлиши тўғрисида жавобгарнинг электрон маълумотлар базаси ва registr.stat.uz сайтидан олинган телефон рақамларига қўнғироқ қилинганда кўрсатилган телефон рақамлари бошқа шахсларга тегишли эканлиги аниқланган. Андижон шаҳар З.М.Бобур маҳалла фуқаролар йиғини томонидан Андижон шаҳар, тор Бозор кўчаси, 3-хонадонда «Al-zamahshariy» масъулияти чекланган жамияти мавжуд эмаслиги ҳақида далолатнома тузилган. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда матнда “ИПК” деб аталади) 128-моддасига кўра, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси агар ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса ҳолларда ҳам суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПКнинг 170-моддасининг учинчи қисмига асосан, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд юқоридаги қонун талабларига асосан ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўришликни лозим топади. Суд ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади. Иш хужжатларидан аниқланишича, 2017 йил 6 сентябрда жавобгарнинг чэт эл капитали иштирокидаги “Hamkorbank” АТБнинг бош офиси (МФО:00083)даги 20208000504149004001-сонли ҳисоб рақамига 6 500 000 сўм молиявий ёрдам ўтказиб берилган, лекин тарафлар ўртасида тузилган шартнома жамиятда сақланмаган ва банк айланмаларида ўтказиб берилган маблағлар қайтарилмаган. Тугатиш бошқарувчисининг 2022 йил 21 сентябрдаги СБ-559-сон билан чиқим қилинган қарздорликни қайтариш ҳақидаги талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли даъвогар судга даъво ариза билан судга мурожаат қилиб, жавобгардан 6 500 000 сўм маблағларни ундиришни сўраган. Суд даъвогарнинг қарз суммасини ундириш ҳақидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблайди ва даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси(кейинги ўринларда матнда “ЎзР ФК” деб юритилади) 8 ва 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Пул маблағлари жавобгарга ўтказиб берилганлиги, ушбу маблағларнинг жамиятга қайтарилмаганлиги, даъвогарнинг тушунтиришлари ҳамда иш ҳужжатларида мавжуд банк айланмаси билан тасдиқланади. Юқоридаги ҳолатларга асосан суд 6 500 000 сўм қарздорликни ундиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Суд даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилганлиги сабабли ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажатини, жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божини ундиришни лозим топади. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-180-моддаларига асосланиб қарор қилди: Даъво талаби қаноатлантирилсин. «Al-zamahshariy» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: - «Matonat xamkor baraka» масъулияти чекланган жамияти фойдасига 6 500 000 сўм қарз ва олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати; - республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Бўстон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин. Судья Ш.М.Абдухаликов