Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1107-2201/2524 Дата решения 03.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ахангаранский межрайонный экономический суд Судья Тўраев Бекзод Бахшуллаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Тошкент вилояти божхона бошқармаси Ответчик / Подсудимый Нюв викторий компаний масъулияти чекланган жамияти
Source ID 941655 Claim ID 2937457 PDF Hash c69dbbf762f6be50... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 13
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси МЖтКнинг 22718-моддаси збекистон Республикаси МЖтК 22718 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
нинг 70-моддаси нинг 70 law
Ушбу кодекснинг 75-моддаси Ушбу кодекс 75 code_article
Кодекснинг 80-моддаси Кодекс 80 code_article
айта ишлашнинг ушбу Кодекс 75-моддаси айта ишлашнинг ушбу Кодекс 75 code_article
Шунингдек кодекснинг 81-моддаси Шунингдек кодекс 81 code_article
Кодекснинг 183-моддаси Кодекс 183 code_article
Шунингдек кодекснинг 26-моддаси Шунингдек кодекс 26 code_article
ИПКнинг 73-моддаси ИПКнинг 73 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
1 O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TOSHKENT VILOYATI OHANGARON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ АХАНГАРАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси, 100 уй.. Тel: (0-370) 645-55-40 Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Оҳангарон шаҳри 2022 йил ----------- 4-1107-2201/-------сонли иш Оҳангарон туманлараро иқтисодий суди, судья ------- раислигида, судья ёрдамчиси --------- котиблигида, даъвогар ------------------------нинг жавобгар “------------------------” МЧЖ ҚКдан 109 089 510 сўм божхона тўловларини ундириш тўғрисидаги даъво ариза бўйича ишни даъвогар вакили ----------- (2022 йил 26 октябрдаги 20/14-22-06465-сонли ишончнома асосида), (жавобгар вакили иштирокисиз) иштирокида ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: ------------------------ томонидан “------------------------” МЧЖ ҚК билан Қозоғистон Республикасининг ТОО “Темиртау Трейд” ўртасида 2020 йил 29 сентябрда тузилган 29-09/2020-сонли шартномага асосан қиймати 36 225 АҚШ доллори бўлган 1 035 000 кг (пшеница мягкая 3 класс) товари божхона режимига расмийлаштирилиб, 2022 йилнинг 18 май кунига қадар 160 000 кг “мука” ҳамда 250 470 кг “отрубы и корм отходы” товарлари якуний божхона режимига олинмасдан турганлиги сабабли инвентаризациядан ўтказилган. Инвентаризация натижасида юқоридаги товарлар мавжуд эмаслиги аниқланган ва 2022 йил 18 майдаги далолатнома расмийлаштирилган. ЖИБ Ангрен шаҳар судининг 2022 йил 03 сентябрдаги қарорига асосан “------------------------” МЧЖ ҚКнинг ишончли вакили Х.Пирматов Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 22718-моддаси 3-қисми билан махъмурий жавобгарликка тортилган. 27028/18.06.2021/0003182-сонли божхона юк декларациялари божхона ҳудудида қайта ишлаш (ИМ-51) божхона режимига расмийлаштирилган товарлар ишлатиб юборилганлиги сабабли тўланиши лозим бўлган 109 089 510 сўм божхона тўловлари ҳисобланган. Даъвогар ------------------------ ушбу божхона тўловлари ихтиёрий тўлаб берилмаганлиги сабабли судга мурожаат килиб, жавобгардан 109 089 510 сўм божхона тўловларини ундиришни сўраган. Суд мажлисида, даъвогар вакили иштирок этиб, даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, суддан даъво талабларини қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасида, суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчисини суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланишлиги белгиланган. Жавобгарга даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисидаги ажрим даъво аризада кўрсатилган манзил бўйича юборилган бўлсада, ушбу ажрим жавобгарга хизмат кўрсатувчи алоқа бўлимининг маълумотномаси билан қайтарилган. Суд, ИПКнинг 128, 170-моддаларга асосланиб, ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд, даъвогар вакилининг важларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидагиларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Иш ҳужжатларидан кўринишича, “------------------------” МЧЖ ҚК билан Қозоғистон Республикасининг ТОО “Темиртау Трейд” ўртасида 2020 йил 29 сентябрда 29-09/2020-сонли шартнома тузилган. Ушбу шартномага асосан қиймати 36 225 АҚШ доллори бўлган 1 035 000 кг (пшеница мягкая 3 класс) товари божхона режимига расмийлаштирилган. “------------------------” МЧЖ ҚК томонидан 2022 йилнинг 18 май кунига қадар 160 000 кг “мука” ҳамда 250 470 кг “отрубы и корм отходы” товарлари якуний божхона режимига тақдим қилинмаганлиги сабабли ----------------------- томонидан товарлар инвентаризациядан ўтказилган. Инвентаризация натижасида юқоридаги товарлар мавжуд эмаслиги аниқланган ва 160 000 кг “мука” ҳамда 250 470 кг “отрубы и корм отходы” товарлари жамият омборида мавжуд эмаслиги тўғрисида 2022 йил 18 майдаги далолатнома расмийлаштирилган. Далолатнома жамият вакили томонидан тасдиқланган. Аниқланишича товарлар жамият томонидан якуний божхона режимига олинмасдан туриб Искандар исмли фуқарога бериб юборилган. Ушбу ҳолатлар ЖИБ Ангрен шаҳар судининг 2022 йил 03 сентябрдаги қарори билан ўз тасдиғини топган. 27028/18.06.2021/0003182-сонли божхона юк декларациялари божхона ҳудудида қайта ишлаш (ИМ-51) божхона режимига расмийлаштирилган товарлар ишлатиб юборилганлиги сабабли тўланиши лозим бўлган 109 089 510 сўм божхона тўловлари ҳисобланган. Ўзбекистон Республикаси “Божхона кодекси”нинг 70-моддасига кўра божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режими шундай режимки, бунда товар божхона ҳудудига қайта ишлаш ва уни қайта ишлаш маҳсулотлари тарзида олиб чиқиш мақсадида, божхона божлари ва солиқлар тўлашдан шартли озод этилган ҳолда олиб кирилади. Ушбу кодекснинг 75-моддасига асосан товарни божхона ҳудудида қайта ишлаш рухсатномаси икки йил муддатга берилади. Кодекснинг 80-моддасига кўра божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режими олиб кирилган товарнинг қайта ишлаш маҳсулотларини ёки унинг қолдиқларини, шунингдек товарни қайта ишлаш чиқиндиларини товарни божхона ҳудудида қайта ишлашнинг ушбу Кодекс 75-моддасида белгиланган муддати тугайдиган кундан кечиктирмай олиб чиқиш ёхуд уларни бошқа божхона режимларига жойлаштириш билан тугалланиши керак. Қайта ишлаш маҳсулотлари биттадан ортиқ туркумда олиб чиқилаётганда, қайта ишлаш маҳсулотлари миқдорининг божхона ҳудудида қайта ишлаш рухсатномасида кўрсатилган миқдорга мувофиқлигини текшириб кўриш вақти-вақти билан, лекин уч ойда камида бир марта ва қайта ишлаш маҳсулотларининг охирги туркуми божхона чегараси орқали олиб ўтилган кундан эътиборан ўттиз календарь кундан кечиктирмай амалга оширилиши мумкин. Қайта ишлаш маҳсулотлари миқдорининг божхона ҳудудида қайта ишлаш рухсатномасида кўрсатилган миқдорга мувофиқлигини текшириб кўриш натижалари бўйича божхона органи рухсатнома олган шахс билан биргаликда далолатнома тузади. Агар олиб чиқилган қайта ишлаш маҳсулотларининг миқдори текшириб кўриш натижасида рухсатномада кўрсатилган миқдордан ортиқлиги аниқлангудек бўлса, божхона органи қўшимча божхона тўловлари тўлаш зарурлиги тўғрисида қарор қабул қилади. Шунингдек кодекснинг 81-моддасида қайта ишлаш маҳсулотларига, қолдиқларга ва чиқиндиларга нисбатан божхона тўловларини ҳамда иқтисодий сиёсат чораларини қўллаш белгиланган бўлиб, унга кўра қайта ишлаш маҳсулотларини эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштиришда божхона божлари ва солиқлар қайта ишлаш учун олиб кирилган товарларнинг божхона қийматидан ва (ёки) қайта ишлаш маҳсулотларининг чиқиш нормасига мувофиқ ишлатилган сонидан ҳамда товар эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштирилган куни амалда бўлган, уларга нисбатан қўлланиладиган божхона тўловларининг ставкаларидан келиб чиққан ҳолда тўланади. Қайта ишлаш маҳсулотлари уларнинг чиқиш нормаларида белгиланганидан кам миқдорда олиб чиқилган тақдирда, бундай фарққа нисбатан ушбу модданинг иккинчи қисмида белгиланган тартибда божхона тўловлари тўланади. Товарларнинг қайта ишлаш чиқиндилари эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштирилган тақдирда улар божхона ҳудудига шу ҳолатда олиб кирилганидаги каби божхона тўловлари тўланиши керак. Кодекснинг 183-моддасига асосан божхона ҳудудига олиб кирилаётган товарлар ва (ёки) транспорт воситалари божхона чегарасини кесиб ўтган пайтдан эътиборан товарлар ва (ёки) транспорт воситалари эркин муомалага чиқариш (импорт), реимпорт, йўқ қилиш, давлат фойдасига воз кечиш божхона режимларига мувофиқ чиқариб юборилгунига қадар божхона назорати остида туриши белгиланган. Шунингдек кодекснинг 26-моддасига асосан товарларнинг божхона чегараси орқали олиб ўтилиши ваколатли шахсларнинг товарларни божхона режимларидан бирига жойлаштириш ва мазкур божхона режими талаблари ҳамда шартларига риоя этиш мажбуриятини келтириб чиқаради. “------------------------” МЧЖ ҚК номига олиб келиниб, 27028/18.06.2021/0003182-сонли БЮД билан божхона ҳудудида қайта ишлаш (ИМ-51) божхона режимига расмийлаштирилган товарларни қайта ишлаш маҳсулотидан олинган ун маҳсулотларини ва товарларнинг қайта ишлаш чиқиндиларини шу кунга қадар якуний божхона режимига расмийлаштирилмаганлиги ўз тасдиғини топди. ИПКнинг 73-моддасига асосан ишнинг иқтисодий суд томонидан ҳаммага маълум деб топилган ҳолатлари исботлашга муҳтож эмас. Қайд этилганларга кўра суд даъво талабини қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар ҳисобига 109 089 510 сўм божхона тўловларини ундиришни лозим топди. ИПКнинг 118-моддасига асосан давлат божи тарафларга уларнинг қаноатлантирилган даъво миқдорига мутаносиб равишда, почта харажати жавобгар зиммасига юклатилиши лозим. Шунга кўра суд суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагиларга ҳамда ИПКнинг 118, 128, 170, 176-179, 186моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво талаблари қаноатлантирилсин. Жавобгар “------------------------” МЧЖ ҚК ҳисобидан: - даъвогар ------------------------ ҳисобига 109 089 510 сўм божхона тўловлари ва 24 000 сўм почта харажати; - Республика бюджетига 2 181 790 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья --------