Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1105-2201/1857 Дата решения 03.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Юкоричирчикский межрайонный экономический суд Судья Машкуров Ғайрат Абдужалилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение TOSHKENT HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI KORHONASI акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый TOSHKENT QURILISH MOLLARI масъулияти чекланган жамияти
Source ID 943933 Claim ID 2949810 PDF Hash 505635c5bad80f43... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
YUQORICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Yuqorichirchiq tumani, Yangibozor sh., Mustaqillik ko’chasi, 77-uy Юкоричирчикский район, г. Янгибазар, улица Мустакиллик, дом 77 Tel: 0370 983-30-14, www.sud.uz, эл.почта: i.yuqorichirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 3 ноябрь 2201/1857-сонли иш 4-1105- Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди раиси Ғ.Машкуров раислигида, судья ёрдамчиси Б.Насиров котиблигида, даъвогар вакили М.Ризаев (2022 йил 10 январдаги НБ 43-21/03-32-сонли ишончнома) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Тошкент ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ манфаатида жавобгар “Toshkent Qurilish Mollari” МЧЖ ҳисобидан 19.890.913,10 сўм асосий қарз, 1.170.911,17 сўм пеня ва ёқиш хизмати учун 2.700.000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни “Юқоричирчиқ туман электр таъминоти корхонаси”нинг маъмурий биносида, очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъво аризада баён этилишича, “Тошкент ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамиятининг Юқоричирчиқ тумани электр таъминоти корхонаси ва “Toshkent Qurilish Mollari” МЧЖ (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2021 йил 1 апрель куни 20-380сонли юридик ва юридик мақомга эга бўлмаган тадбиркор истеъмолчилар учун электр таъминоти шартномаси тузилган. Ушбу шартнома бўйича даъвогар жавобгарга этказиб берган электр энергия бўйича 2022 йил 1 сентябрь ҳолатига кўра жавобгарни етказиб берилган электр энергиясидан қарздорлиги 19.890.913,10 сўмни ташкил қилган. Жавобгарга қарздорликни тўлаб беришни, агар қарздорлик тўланмаган тақдирда унга нисбатан даъво қўзғатилиши ҳакида 2022 йил 12 сентябрда талабнома юборилган. Бироқ, жавобгар томонидан талабнома жавобсиз қолдирилган. Жавобгар ҳамда Савдо-саноат палатаси вакили суд мажлисига келмади. Палата даъво аризасида суд мажлисини палата вакиллари иштирокисиз кўришни сўраган. Жавобгарни суд муҳокамаси вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи маълумот иш ҳужжатларида мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (матнда ИПК деб юритилади) 170-моддаси 3қисмига кўра иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд, ишни Савдо-саноат палатаси ва жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга маълумотнома тақдим қилиб, судга даъво аризаси киритилгандан сўнг жавобгар қарздорликни тўлиқ қоплаб берганлиги, бугунги кун ҳолатига қарздорлик суммаси йўқлигини билдириб, иш юзасидан қонуний қарор қабул қилишни суднинг ҳукмига ҳавола қилди. Суд даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидагиларга асосан даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (матнда “ФК” деб юритилади) 234-моддасига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари энергия таъминоти шартномасидан келиб чиққан. ФК 478-моддасининг 2-қисмига асосан агар қонун ҳужжатларида, шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ёки у мажбурият моҳиятидан келиб чиқмаса, туташтирилган тармоқ орқали газ, нефть ва нефть маҳсулотлари, сув ва бошқа товарлар билан таъминлаш муносабатларига нисбатан ушбу параграф қоидалари қўлланади. ФК 468-моддасига асосан энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ФК 474-моддасига асосан, агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича тарафлар ўртасида 2021 йил 1 апрель куни 20-380-сонли юридик ва юридик мақомга эга бўлмаган тадбиркор истеъмолчилар учун электр таъминоти шартномаси тузилган. Ушбу шартноманинг 1-бандига мувофиқ, “Корхона” “Истеъмолчи”га электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш ва “Истеъмолчи” истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар шартнома шартларига асосан олган мажбуриятини бажарган, жавобгарга белгиланган миқдорда электр энергияси етказиб берган. Жавобгар шартномага асосан олган мажбуриятини, яъни истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўламаслиги оқибатида ушбу низо келиб чиққан. ФК 236-моддасида мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. ФК 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун жавоб беришлиги белгиланган. ИПК 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ишдаги ҳужжатлар ҳамда даъвогар вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришлари билан жавобгарнинг даъвогар олдида истеъмол қилинган электр энергиясидан 19.890.913,10 сўм қарздорлик вужудга келганлиги, судга даъво аризаси киритилгандан сўнг қарздорлик тўлиқ қоплаб берилганлиги ўз тасдиғини топди. Бироқ даъвогар томонидан 2022 йил 3 ноябрдаги 127-сон маълумотномага асосан жавобгар томонидан даъво аризада кўрсатилган барча қарздорлик даъво судга киритилганидан сўнг тўлиқ қопланганлиги аниқланди. Мазкур ҳолатда суд даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасига асосан даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган давлат божи ставкаларига кўра иқтисодий судларга мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади. Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад қилишни ва суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, жавобгардан республика бюджетига 475.237 сўм давлат божи ва даъвогар ҳисобига 24.000 сўм почта харажати ундиришни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 128, 170, 176-179, 180моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л А Д И: Даъвони қаноатлантириш рад қилинсин. Жавобгар “Toshkent Qurilish Mollari” МЧЖ ҳисобидан: - даъвогар “Тошкент ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти ҳисобига 24.000 сўм почта харажати; - республика бюджети (ягона ҳисобварағи)га 475.237 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) берилиши мумкин. Ғ.Машкуров