← Назад
Решение #747688 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
BO‘STON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
БУСТАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
170400, Andijon vil, Bo’ston tuman,
Mustaqillik ko’chasi, 36-uy
170400, обл. Андижан, р.Бустан,
улица Мустакиллик, 36
Тел: (0-374) 333-23-29, faks: (0-374) 333-14-37 Веб-сайт: www.oliysud.uz эл.почта: i.buz@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Бўстон туман
4-1703-2201/1452-сонли иш
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Умаралиев раислигида,
судья ёрдамчиси Ф.Турғуновнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар- “Андижон ҳудудий
электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти манфаатида, жавобгар“Бўстон сити чойхонаси” оилавий корхонасига нисбатан соддалаштирилган
тартибда тақдим этган даъвоси бўйича иқтисодий ишни Бўстон туманлараро
иқтисодий суди биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси
(кейинги ўринларда матнда “Палата” деб аталади) “Андижон ҳудудий электр
тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда матнда
“Даъвогар” деб аталади) манфаатида иқтисодий судга даъво ариза билан
мурожаат этиб, “Бўстон сити чойхонаси” оилавий корхонаси (кейинги
ўринларда матнда “Жавобгар” деб аталади)дан 4 618 682,50 сўм асосий қарз,
1 045 623,91 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд ишдаги мавжуд хужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан
даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Аниқланган ҳолатларга кўра, Бўстон туман электр тармоқлари корхонаси
ҳамда жавобгар ўртасида 2020 йил 12 февраль куни 480470-сонли “Юридик
истеъмолчилар учун электр таъминоти шартнома”си тузилган. Шартнома
шартларига кўра, хисоб-китоб даври бир ой хисобланишлиги, истеъмолчига
энергияни етказиб бериш келгуси хисоб-китоб даври бошланишидан олдин,
энергиянинг шартнома миқдори қиймати учун 100 фоизлик олдиндан ҳақ
тўлаш асосида амалга ошириш белгиланган.
Шартномага асосан шартнома муддати ўтиши билан агар томонларнинг
бирортаси уни муддатини узайтириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги ариза
бермаган бўлса, у кейинги ҳар бир йилга узайтирилган ҳисобланади. Ариза
шартномани амал қилиш муддати тугашига бир ой қолгунча берилиши
кераклигига келишилган.
Корхона жавобгарга 2021 йил октябрь ойидан 2022 йил сентябрь ойига
қадарли етказиб берилган электр энергияси учун қолдиқ 4 618 682,50 сўм
Даъвогар жавобгарга 2022 йил 5 сентябрь куни қарздорликни ихтиёрий
амалга ошириш юзасидан огохлантириш хати почта алоқа хизмати орқали
юборилган. Бироқ жавобгар огохлантириш хатини оқибатсиз қолдирган.
Жавобгарнинг қарздорлиги ишдаги мавжуд электр истемоли ҳисоботи,
хисоб-фактуралар ва солиштирма далолатнома билан ўз тасдиғини топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (кейинги ўринларда “ФК” деб
юритилади)нинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали
абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент
эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда
тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги
энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи
фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини
таъминлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 474-моддасига кўра, агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия
ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланишлиги
белгиланган.
Юқоридагиларга асосан суд даъвогарнинг 4 618 682,50 сўм асосий
қарздорликни ундириш лозим топади.
Шунингдек, даъвогар жавобгардан 1 045 623,91 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Тарафлар ўртасида расмийлаштирилган шартномаларда истеъмолчи
етказиб берилган энергия учун ўз вақтида (шартномада белгиланган муддатда)
тўламаса, корхонага муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун тўлов
суммасининг 0,1 фоизи миқдорида (энергия махсус тартибда етказиб берувчи
корхоналар учун 0,2 фоиз) лекин муддати ўтказиб юборилган сумманинг
50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлашлиги белгиланган.
Даъвогарнинг талаб этилган пеня ҳисоб-китоби ўрганилганда тўғри
ҳисобланганлиги аниқланди.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ
бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади.
Айбнинг йўқлиги мажбуриятни бузган шахс томонидан исботланади.
ФКнинг 326-моддасида, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга хақли эканлиги, бунда қарздор
мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган
тарафларнинг мулкий ахволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари
эътиборга олиниши белгиланган.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг 2007 йил 15 июнь
кунги 163-сонли Пленум қарорида “Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги
даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ
ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига
мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб
қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт”-деб
белгиланган.
Юқоридагиларга асосан суд пеня ундириш талабини мухокама этиб,
тарафларнинг мажбуриятларни бажариш даражасини, тарафларнинг шартнома
интизомига риоя этишларини инобатга олиб 500 000 сўм миқдорида пеня
ундиришни лозим топади.
Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд ҳаражатларини тарафлар
ўртасида тақсимлаш масаласини мухокама этиб, жавобгар ҳисобидан
Республика бюджетига давлат божи ундиришни лозим топади.
Зеро, ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан
билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг
миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд
томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга
олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб
чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилишлиги
белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-180, 2035-моддаларига асосланиб, суд
қарор
қ и л а д и:
Даъво қисман қаноатлантирилсин.
“Бўстон сити чойхонаси” оилавий корхонаси ҳисобидан:
- “Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти
фойдасига 4 618 682,50 сўм асосий қарз, 500 000 сўм пеня ва олдиндан тўланган
24 000 сўм почта харажати;
- Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон ўн кун муддатда Бўстон туманлараро
иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига
апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин.
Раислик этувчи
С.Умаралиев