Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1103-2201/1697 Дата решения 03.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Куйичирчикский межрайонный экономический суд Судья Якубов Махмуджон Мухамаджонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Toshkent viloyati davlat soliq boshqarmasi Ответчик / Подсудимый "GUVEN MAKINA GROUP" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 932120 Claim ID 2961063 PDF Hash fe7fa3653276ec75... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексинниг 128-моддаси тисодий процессуал кодексинниг 128 code_article
тисодий процессуал кодекси 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
олда ИПК 107-моддаси олда ИПК 107 law
онунининг 9-моддаси онуни 9 law
тисодий процессуал Кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал Кодекси 118 code_article
тисодий процессуал кодексининг 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi Тошкентская область, Куйичирчикский район, город Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 0 370 202 56 08. АЖРИМ (Аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Қуйичирчиқ тумани 2022 йил 03 ноябрь 4-1103-2201/1697-сонли иш Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий суди раиси SSSSSSSSS раислигида, судья ёрдамчиси K.K.KKKKKKKKKKнинг котиблигида, аризачи XXXXXXXXXXнинг жавобгар XXXXXXXXXга нисбатан 57.533.633 сўм миқдорда жарима қўллаш тўғрисидаги аризани иш ҳужжатлари билан биргаликда суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, А Н И Қ Л А Д И: XXXXXXXXXX (кейинги ўринларда "Аризачи" деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, XXXXXXXXX (кейинги ўринларда "Жавобгар" деб юритилади)га нисбатан 57.533.633 сўм миқдорда жарима қўллаб беришни сўраган. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан аризани кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Мазкур ариза суднинг 2022 йил 19 октябрдаги аризани иш юритишга қабул қилиш, иш қўзғатиш ва ишни суд муҳокамасига тайинлаш ҳақидаги ажримига асосан иш юритишга қабул қилиниб, 4-1103-2201/1697-сонли иш қўзғатилиб, мазмунан кўриб чиқиш учун 2022 йил 03 ноябрь кунига соат 10:20 га суд биносига очиқ суд муҳокамасига тайинланган. Ушбу ажрим тегишли тартибда тарафларга "Гибрид почта" хизмати орқали (электрон тартибда) юборилган бўлиб, мазкур ҳолатда иш хужжатларида суд ҳужжати электрон шаклда юборилганлиги ва қабул қилиб олинганлигини тасдиқловчи маълумот асосида ўз тасдиғини топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексинниг 128-моддасида агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланиши белгиланган. Бироқ, аризачи XXXXXXXXXX суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартида суд ажрими асосида хабардор қилинган бўлса-да, суд муҳокамасида асоссиз иштирок этмасдан, ишни иштирокисиз кўриб чиқиш юзасидан илтимоснома билан мурожаат қилмаган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 107-моддаси биринчи қисмининг 6-бандига кўра, даъвогар биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаган бўлса суд даъво аризасини кўрмасдан қолдирилиши белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги "Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида"ги 13-сонли қарорининг 31-банди 2-қисмида агар даъвогар биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаган бўлса, у ҳолда ИПК 107-моддасининг 6-бандига мувофиқ даъво кўрмасдан қолдирилиши юзасидан раҳбарий кўрсатма берилган. Юқорида қайд қилинганларни инобатга олиб, суд Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси 107-моддаси 1-қисмининг 6-бандига асосан аризани кўрмасдан қолдиришни, Ўзбекистон Республикасининг "Давлат божи тўғрисида"ги Қонунининг 9-моддаси 12-бандига кўра давлат солиқ хизмати органлари, молия ва божхона органлари барча ишлар ҳамда ҳужжатлар бўйича, шунингдек алоҳида юритиладиган ишлар бўйича судга аризалар берганлик учун давлат божи тўлашдан озод қилинганлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал Кодексининг 118-моддасига асосан давлат божини ундирувсиз қолдиришни, почта харажати аризачи томонидан тўланганлигини инобатга олишни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси 1-қисми 6-банди, 109, 118, 195-моддасини қўллаб, суд АЖРИМ Қ И Л Д И: Аризачи XXXXXXXXXXнинг жавобгар XXXXXXXXXга нисбатан 57.533.633 сўм миқдорда жарима қўллаш тўғрисидаги ариза кўрмасдан қолдирилсин. Почта харажати тўланганлиги инобатга олинсин Далат божи ундирувсиз қолдирилсин. Аризани кўрмасдан қолдириш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳолатлар бартараф этилганидан кейин аризачи судга ариза билан умумий тартибда янгидан мурожаат қилишга ҳақли. Ажрим устидан белгиланган тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья: SSSSSSSSS