← Назад
Решение #747709 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 631 | — | law | |
| лаш мажбуриятини олади ва ушбу Кодексини | 632 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
BO’STON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
BUSTAN INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
170400, Andijon viloyati, Bo’ston
tumani, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy
170400, Andijan region, Bustan district,
Mustaqillik street, 36
Tel: (+99874) 333 23 29
е-mail: i.buz@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 3 ноябрь
4-1701-2202/4362-сонли иш
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Абдухаликов
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Ўрмоновнинг котиблигида, Олтинкўл туман
адлия бўлими «UZ AND QURILISH» МЧЖ манфаатида, жавобгар Олтинкўл туман
халқ таълими бўлимига нисбатан тақдим этилган даъвоси бўйича иқтисодий
ишни даъвогар адлия бўлими вакили С.Убайдуллаев (ишончнома асосида),
даъвогар жамият раҳбари Ж.Нишанов (ID карта асосида), даъвогар вакили
А.Пайзуллаев (ишончнома асосида), 3-шахс сифатида жалб қилинган Ғазначилик
бошқармаси вакили А.Атахонов (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида,
Бўстон туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
«UZ AND QURILISH» масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда
матнда “Даъвогар” деб юритилади) ва Олтинкўл туман ҳалқ таълими бўлими
(кейинги ўринларда матнда “Жавобгар” деб юритилади) ўртасида 2021 йил
16 февралда № 21-сонли 250 000 000 сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишларини
бажариш юзасидан пудрат шартномаси тузилган.
Мазкур шартнома шартларига кўра даъвогар жавобгар тасарруфидаги
50-сонли умумтаълим мактаби қўрғон девори ва бинони таъмирлаш ишларини
белгиланган муддатда бажариш, буюртмачи эса бу ишларни қабул қилиб олиш
ва кўрсатилган хизмат ва қилинган ишларга ҳақ тўлаш мажбуриятини олишган.
Шартнома мажбуриятлари жавобгар томонидан бажарилмаганлик важи
билан Олтинкўл туман адлия бўлими даъвогар манфаатида судга жавобгардан
82 000 000 сўм қолдиқ қарз суд харажатини ундириш ҳақидаги даъво ариза
билан мурожаат қилган.
Суднинг 2022 йил 7 октябрь кунги ажрими билан ишга мустақил талаблар
билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Андижон вилоят Молия,
Андижон вилоят Ғазначилик ҳамда Андижон вилоят ҳалқ таълими
бошқармалари жалб этилган. Бироқ Андижон вилоят Молия ва ҳалқ таълими
бошқармасининг вакиллари суд мажлисига келмади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар жамият раҳбари ва вакили
кўрсатма беришиб, жавобгар билан тузилган пудрат шартномасига асосан
Олтинкўл туманидаги 50-сонли умумтаълим мактаби қўрғон девори ва бинони
таъмирлаш ишлари бажарилганлигини, шартнома ишлар бажарилганидан сўнг
молия бўлимида рўйхатдан ўтказилганлигини, ишлар белгиланган муддатда
тўлиқ ва сифатли бажарилганлигини, бажарилган ишлар бўйича жавобгар
томонидан 168 000 000 сўм тўловлар амалга оширилганлигини, 82 000 000 сўм
қолдиқ
сумма
тўланмасдан
келинаётганлигини
билдириб,
қолдиқ
қарздорликни ундириб беришликни, суд харажатларини жавобгардан
ундиришни сўрашди.
Ишга 3-шахс сифатида жалб қилинган Андижон вилоят Ғазначилик
бошқармаси вакили А.Атахонов суд мажлисида кўрсатма бериб, даъвогар билан
жавобгар ўртасида 2021 йил 16 февралда тузилган 21-сонли пудрат шартномаси
ҳамда шартномага қилинган 2021 йил 17 сентябрдаги № 21/3-сонли суммасини
кўпайтириш тўғрисидаги қўшимча келишув қонун талабларига асосан молия
бўлимида рўйхатдан ўтказилганлигини, шартнома ва қўшимча келишув бўйича
168 000 000 сўм даъвогарга тўлаб берилганлигини, 82 000 000 сўм қолдиқ
қарздорлик ҳам тўлаб берилишини билдириб, ишни қонуний ҳал қилишни
сўради.
Жавобгар ҳамда Андижон вилоят Молия ва ҳалқ таълими бошқармасининг
вакиллари суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор
қилинган бўлсада, уларнинг вакиллари суд мажлисига келмади ва низо
юзасидан эътирозларини билдиришмади.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда матнда “ИПК” деб аталади) 128-моддасига кўра, иқтисодий суд
ишларини юритиш иштирокчиси агар ажримнинг кўчирма нусхаси суд
томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини
тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан
эътиборан уч кун ўтган бўлса ҳолларда ҳам суд томонидан тегишли тарзда
хабардор қилинган деб ҳисобланади.
ИПКнинг 170-моддасининг учинчи қисмига асосан, иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.
Суд юқоридаги қонун нормаларига асосан ишни жавобгар ҳамда Андижон
вилоят Молия ва ҳалқ таълими бошқармасининг вакилларининг иштирокисиз
кўришни лозим топади.
Суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги мавжуд хужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъвони
қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида пудрат шартнома
тузилган бўлиб, шартномага асосан даъвогар жавобгарнинг буюртмасига асосан
жавобгарнинг тасарруфидаги 50-сонли умумтаълим мактабида 250 000 000
сўмлик қўрғон девори ва бинони таъмирлаш ишлари бажарилган. Бироқ
жавобгар шартномада белгиланган тартибда ва муддатларда тўловларни амалга
оширмасдан 82 000 000 сўм қарздорликни вужудга келтирган.
Шартноманинг 3-бандига кўра, ташкилот бажарилган ишлар учун
шартнома Ғазначиликдан рўйхатдан ўтгандан сўнг, ойлик ажратилган
маблағлар доирасида шартноманинг ойлик тўлов жадвали асосида 30 фоиз
миқдорида олдиндан келаси ой бошланишидан 5 кун олдин тўлов амалга
оширилиши;
- бажарилган иш учун тўловнинг қолган қисмини бюджетдан ажратилган
маблағлар доирасида ҳамда тегишли Ғазначилик органларида рўйхатдан
ўтказилган шартноманинг тўлов жадвали асосида ишлар бажарилгандан сўнг
5 кун ичида амалга оширилиши белгиланган.
Даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган шартнома пудратчи томонидан
ишлар бажариб бўлинганидан сўнг тегишли тартибда Молия бўлимида
рўйхатдан ўтказилган.
Шартнома тарафлари томонидан 2020 йил 3 январь куни ушбу кун ҳолатига
даъвогарнинг 250 000 000 сўм ҳақдорлиги тўғрисида солиштирма даолатнома
тузилган.
2021 йил 16 февралдаги шартнома бўйича 10.05.2021 йилда жавобгарнинг
ҳисоб рақамига жорий таъмирлаш ишлари учун жами 78 000 000 сўм, 30.06.2021
йилда 40 000 000 сўм, 22.09.2021 йилда 50 000 000 сўм жами 168 000 000 сўм
тўлов ўтказиб берилган.
Даъвогар томонидан жавобгарга 2022 йил 25 августда № 26-сонли
82 000 000 сўм қолдиқ қарздорликни ихтиёрий равишда тўлаб бериш юзасидан
огоҳлантириш хати топширилган. Бироқ жавобгар талабномани оқибатсиз
қолдирган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (кейинги ўринларда матнда
“ФК” деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддасига асосан мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 631-моддасига кўра, пудрат шартномаси бўйича бир тараф
(пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир
ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда
топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб
олиш ва бунинг учун хақ тўлаш мажбуриятини олади ва ушбу Кодексини
632-моддасига кўра, пудрат шартномаси ашёни тайёрлаш ёки уни қайта ишлаш
(ишлов бериш) ёхуд бошқа ишни ажратиб, натижасини буюртмачига бериш ёки
бошқача тарзда топшириш ҳақида тузилади.
4
Юқоридаги ҳолатларга асосан суд жавобгардан даъвогарнинг фойдасига
82 000 000 сўм қарздорликларни ундиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Суд даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилганлиги сабабли ишни
кўриш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама этиб,
жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан 24 000 сўм почта харажатини,
жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига 1 640 000 сўм давлат божини
ундиришни лозим топади.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 128, 170, 176-180-моддаларига асосланиб
қарор
қ и л а д и:
Даъво қаноатлантирилсин.
Олтинкўл туман ҳалқ таълими бўлими ҳисобидан:
- «UZ AND QURILISH» масъулияти чекланган жамияти фойдасига
82 000 000 сўм асосий қарз ва олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати;
- Республика бюджетига 1 640 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Бўстон туманлараро
иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига
апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин.
Раислик этувчи
Ш.Абдухаликов