← Назад
Решение #747750 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| Шу сабабли суд аризачига нисбатан ишни ИПК | 170 | — | law | |
| онуннинг | 11 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
TOSHKENT VILOYATI
OHANGARON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ
АХАНГАРАНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси 100 уй. Тel: (0-370) 645-55-40
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил --------------
---------сонли иш
Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Каримов судья
ёрдамчиси А.Уктамов котиблигида ---------------------------нинг “---------------------------”
МЧЖга нисбатан 74.330.913 сўм жарима қўллаш тўғрисидаги аризасини жавобгар
вакили ----------- (ишончнома асосида) иштирокида ўзининг биносидаги очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
--------------------------- (кейинги ўринда аризачи ёки солиқ органи деб юритилади)
иқтисодий судга ариза билан мурожаат этиб, “---------------------------” МЧЖга
(кейинги ўринда жавобгар деб юритилади) нисбатан 74.330.913 сўм жарима
қўллашни сўраган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида аризачининг вакили тилхат орқали
хабардор қилинган бўлсада, бугунги суд мажлисида иштирок этмади (олдинги суд
мажлисида иштирок этган аризачи вакили А.Алиризаев (ишончнома асосида)
аризани қувватлаб, уни қаноатлантириб беришни сўраган). Шу сабабли суд
аризачига нисбатан ишни ИПК 170-моддаси тартибида унинг иштирокисиз кўриб
чиқади.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили аризани рад этишни сўради.
Суд тўпланган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагилар асосида аризани
қаноатлантиради.
Аризага кўра жавобгарнинг (идн 201200124305406803180200003) “Arment Insaat
ve Danishmanlik San Tic A.S” (Туркия) хорижий ҳамкори билан 12.11.2018 йилда
тузилган 12112018-сонли импорт шартномаси бўйича муддати ўтган дебитор қарзи
53.929,87 АҚШ долларини, (идн 201200124305406803200200007) “Arment Insaat ve
Danishmanlik San Tic A.S” (Туркия) хорижий ҳамкори билан 06.07.2020 йилда
тузилган 06072020-сонли импорт шартномаси бўйича муддати ўтган дебитор қарзи
45.250 АҚШ долларини ва (идн 201200124305406803190100002) “Феб Групп” ТОО
(Қозоғистон) хорижий ҳамкори билан 30.10.2019 йилда тузилган ARD20051-сонли
экспорт шартномаси бўйича 38.000 АҚШ долларини ташкил этади (ариза Ўзбекистон
Республикаси Марказий банкининг 10.05.2022 йилдаги 13-27/67 ХДФУ хати иловаси
асосида).
Вазирлар Маҳкамасининг 14.05.2020 йилдаги 283-сон қарори билан
тасдиқланган Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб
бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида Низомнинг (кейинги ўринда Низом деб
юритилади) 27-бандида ташқи савдо контрактлари бўйича активлар репатриация
қилинишини (чет элдан хорижий валютадаги маблағлар келиб тушишини ёки ушбу
Низомда кўрсатилган божхона режимларида товарлар республикага олиб кирилиши
ва расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилишини ёки пул
маблағларининг қайтарилишини) мазкур Низомнинг 23, 24 ва 241-бандларида
белгиланган муддатлар тугагандан кейин кўпи билан 45 кун (кичик тадбиркорлик
субъектлари учун - 90 кун) мобайнида таъминламаган хўжалик юритувчи
субъектлар:
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан 360 кунгача кечикканда - репатриация қилинмаган
активлар суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда;
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан 360 кундан 545 кунгача кечикканда - репатриация
қилинмаган активлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда қўшимча равишда;
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан 545 кундан ортиқ кечикканда - репатриация
қилинмаган активлар суммасининг 35 фоизига тенг миқдорда республика бюджети
даромадига қўшимча жарима тўлайдилар.
Низомнинг 28-бандида давлат солиқ хизмати органи 27-бандда келтирилган
хўжалик юритувчи субъектларга жарима қўллаш тўғрисида талабнома юбориши,
талабномада жарима суммаси уни жўнатиш санасидаги Ўзбекистон Республикаси
Марказий банки валюта курси бўйича сўмда ҳисобланиши, талабнома хўжалик
юритувчи субъект ёки унинг вакилига олганлиги ва олинган санани тасдиқловчи
усулда топширилиши, солиқ тўловчининг шахсий кабинети мавжуд бўлган тақдирда,
у орқали юборилиши, давлат солиқ хизмати органлари томонидан талабнома почта
орқали буюртма хат билан юборилганда у жўнатилган кундан эътиборан беш кун
ўтганидан сўнг топширилган, шахсий кабинет орқали юборилганда эса кейинги иш
куни хўжалик юритувчи субъект томонидан қабул қилиб олинган кун деб
ҳисобланиши, хўжалик юритувчи субъект давлат солиқ хизмати органига талабнома
олинган кундан эътиборан ўн кун муддатда ташқи савдо операциялари бўйича
муддати ўтган дебитор қарздорликларнинг бартараф этилгани ёки жарима суммаси
ихтиёрий равишда тўлаб берилгани ҳақидаги маълумотларни ёзма ёки электрон
шаклда тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда тақдим этиши шартлиги
кўрсатилган.
Шу сабабли солиқ органи “Ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган
дебитор қарздорликни бартараф этиш ёки жаримани ихтиёрий равишда тўлаб бериш
ҳақидаги талабнома”ни жавобгарга шахсий кабинет орқали юборган ва бу ҳақдаги
далилларни аризага илова қилган. Бироқ, солиқ органининг ушбу талабномасини
жавобгар оқибатсиз қолдирган ва шундан сўнг, солиқ органи жавобгарга нисбатан
жарима қўллаш масаласини ҳал этиш учун судга ариза киритган.
03.11.2022 йил ҳолатига Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот
тизимидаги онлайн маълумотда жавобгарнинг идн 20120012430540680 3180200003
бўйича муддати ўтган дебитор қарзи 53.929,87 АҚШ долларини, идн
201200124305406803200200007 бўйича муддати ўтган дебитор қарзи 45.250 АҚШ
долларини ва идн 20120012430540680319 0100002 бўйича муддати ўтган дебитор
қарзи 38.000 АҚШ долларини ташкил қилади.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили (идн 2012001243054068031802
00003) “Arment Insaat ve Danishmanlik San Tic A.S” (Туркия) хорижий ҳамкори билан
12.11.2018 йилда тузилган 12112018-сонли импорт шартномаси бўйича муддати
ўтган дебитор қарзи 53.929,87 АҚШ долларини, (идн 201200124305406803200
200007) “Arment Insaat ve Danishmanlik San Tic A.S” (Туркия) хорижий ҳамкори
билан 06.07.2020 йилда тузилган 06072020-сонли импорт шартномаси бўйича
муддати ўтган дебитор қарзи 45.250 АҚШ долларини ташкил этишини бироқ, ушбу
хорижий ҳамкор (яъни, “Arment Insaat ve Danishmanlik San Tic A.S”) жавобгар (яъни,
“---------------------------” МЧЖ) нинг ягона таъсисчиси эканини, шунинг учун
жавобгар (яъни, “---------------------------” МЧЖ) иштирокчиларининг 10.01.2022
йилдаги 1-сонли умумий йиғилиш баёни билан 12112018-сонли импорт шартномаси
бўйича вужудга келган 53.929,87 АҚШ доллари дебитор қарз ҳамда 06072020-сонли
импорт шартномаси бўйича вужудга келган 45.250 АҚШ доллари дебитор қарз
дивиденд ўрнида таъсисчи (яъни, “Arment Insaat ve Danishmanlik San Tic A.S”) га
қайта ҳисоб-китоб қилинганини, бунга “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги
қонуннинг 11-моддаси 1-қисми билан йўл қўйишини маълум қилди.
“Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги қонуннинг 11-моддасига кўра, ташқи
савдо операциялари бўйича активларни репатриация қилиш норезидент
мажбуриятларининг қуйидагилар орқали тўлиқ ёки қисман бажарилишидир:
норезидентнинг мажбуриятлари бўйича пул маблағлари ёки товар келиб
тушиши (ишлар бажарилиши, хизматлар кўрсатилиши);
норезидентнинг мажбуриятини бир турдаги қарши талабларни ҳисобга олиш
йўли билан тугатиш;
норезидентнинг томонлар ўртасидаги мавжуд дастлабки мажбуриятини худди
ўша шахслар ўртасидаги бошқа предметни ёки бажариш усулини назарда тутувчи
ўзга мажбурият билан алмаштириш йўли билан тугатиш;
суғурта тўловларини олиш.
Агар резидент норезидентга нисбатан талаб қилиш ҳуқуқидан бошқа резидент
фойдасига воз кечса, репатриация қилиш тўғрисидаги талабнинг бажарилишини
таъминлашга доир тегишли мажбурият талаб қилиш ҳуқуқини қабул қилган
резидентга ўтади.
Резидент (норезидент) ташқи савдо операциялари бўйича активларнинг
репатриация қилинишини таъминлаши шарт.
Ташқи савдо операциялари бўйича активларни репатриация қилиш муддати
норезидентнинг мажбуриятлари юзага келган санадан эътиборан 180 кундан ошиб
кетса, мазкур операция капитал ҳаракатининг операцияси сифатида баҳоланади.
Ташқи савдо операцияларининг бажарилиши устидан назорат ва мониторингни
амалга ошириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан
белгиланади.
Бироқ, суд жавобгар вакилининг ушбу важлари билан келишмайди. Чунки,
Вазирлар Маҳкамасининг 14.05.2020 йилдаги 283-сон қарори билан тасдиқланган
Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва
назорат қилиш тартиби тўғрисида Низомнинг 27-бандида ташқи савдо контрактлари
бўйича активлар репатриация қилинишини (чет элдан хорижий валютадаги
маблағлар келиб тушишини ёки ушбу Низомда кўрсатилган божхона режимларида
товарлар республикага олиб кирилиши ва расмийлаштирилишини, ишлар
бажарилиши ва хизматлар кўрсатилишини ёки пул маблағларининг қайтарилишини)
мазкур Низомнинг 23, 24 ва 241-бандларида белгиланган муддатлар тугагандан кейин
кўпи билан 45 кун (кичик тадбиркорлик субъектлари учун - 90 кун) мобайнида
таъминлашни назарда тутади.
Бундай ҳолда суд солиқ органининг аризасини асосли деб ҳисоблайди ва
аризани қаноатлантириб, жавобгарга нисбатан юқоридаги учта ташқи иқтисодий
фаолият шартномалари (идн 201200124305406803180200003, (идн 201200124305406
803200200007 ва идн 201200124305406803190100002) бўйича 74.330.913 сўм жарима
қўллашни лозим топади (53.930+45.250+38.000=137.180х10.837=1.486.619.660х5%).
Шунингдек, суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили судга “Агробанк”
АТБ Тошкент шаҳар филиалининг 18.02.2022 йилдаги 17-861-сонли хатини тақдим
этган. Ушбу хатда “---------------------------” МЧЖнинг “Arment Insaat ve Danishmanlik
San Tic A.S” хорижий ҳамкори билан 12.11.2018 йилда тузилган 12112018-сонли
импорт шартномаси ва 06.07.2020 йилда тузилган 06072020-сонли импорт
шартномаси бўйича кредиторлик ва дебиторлик қарзи мавжуд эмаслиги кўрсатилган.
Бироқ, солиқ органининг аризаси Ўзбекистон Республикаси Марказий
банкининг 10.05.2022 йилдаги 13-27/67 ХДФУ хати иловаси асосида киритилган
бўлиб, ушбу зиддиятли ҳолатларга сабаб бўлган шарт-шароитларни аниқлаш учун
“Агробанк” АТБ Тошкент шаҳар филиали ходимлари ишга мутахассис ўрнида жалб
этилган. Бироқ, “Агробанк” АТБ Тошкент шаҳар филиали ходимлари ишда иштирок
этмади ва шу сабабли суд юқоридаги зиддиятли ҳолатларнинг сабабларини аниқлаш,
агар зиддият техник хатолик шунингдек, инсон омили сабабли вужудга келган бўлса
уларни бартараф этиш юзасидан “Агробанк” АТБ Бошқарувига тақдимнома киритиш
лозим бўлади. Чунки, ушбу иккита импорт шартномалари (идн 2012001243054068
03180200003 ва идн 201200124305406803200200007) бўйича муддати ўтган дебитор
қарзнинг мавжудлигини Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот
тизимидаги маълумотлар ҳам кўрсатмоқда.
Суд давлат божини муҳокама қилиб, ҳуқуқий таъсир чоралари бўйича ишларда
тарафлар давлат божи тўловидан озод этилганини инобатга олади, бироқ олдиндан
тўланган 24.000 сўм почта харажатини жавобгардан солиқ органи фойдасига
ундириб беришни лозим топади ва Вазирлар Маҳкамасининг 14.05.2020 йилдаги
283-сон қарори, ИПК 170, 186, 215-222-моддалари асосида суд
қ а р о р қ и л д и:
Ариза қаноатлантирилсин.
Жавобгар “---------------------------” МЧЖга 74.330.913 сўм жарима қўлланилсин.
Қўлланилган жаримани ундириш ---------------------------га юклатилсин.
Жавобгар “---------------------------” МЧЖ ҳисобидан --------------------------фойдасига 24.000 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
“Агробанк” АТБ Бошқарувига тақдимнома киритилсин.
Ҳал қилув қарорининг нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори устидан ИПКда белгиланган тартибда шикоят бериш (протест
келтириш) мумкин.
Судья
----------------