← Назад
Решение #747755 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодексинниг | 128 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article | |
| олда ИПК | 107 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law | |
| тисодий процессуал Кодекси | 118 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod
shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi
Тошкентская область, Куйичирчикский район, город
Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная
Тошкент вилояти,
Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 0 370 202 56 08.
АЖРИМ
(Аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Қуйичирчиқ тумани
2022 йил 03 ноябрь
4-1103-2201/1696-сонли иш
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий суди раиси SSSSSSSSS раислигида,
судья
ёрдамчиси
K.K.KKKKKKKKKKнинг
котиблигида,
аризачи
XXXXXXXXXнинг жавобгар XXXXXXXXга нисбатан 436.312.383.83 сўм
миқдорда жарима қўллаш тўғрисидаги аризани иш ҳужжатлари билан
биргаликда суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
XXXXXXXXX (кейинги ўринларда "Аризачи" деб юритилади) судга
ариза билан мурожаат қилиб, XXXXXXXX (кейинги ўринларда "Жавобгар" деб
юритилади)га нисбатан 436.312.383.83 сўм миқдорда жарима қўллаб беришни
сўраган.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан аризани
кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Мазкур ариза суднинг 2022 йил 19 октябрдаги аризани иш юритишга
қабул қилиш, иш қўзғатиш ва ишни суд муҳокамасига тайинлаш ҳақидаги
ажримига асосан иш юритишга қабул қилиниб, 4-1103-2201/1696-сонли иш
қўзғатилиб, мазмунан кўриб чиқиш учун 2022 йил 03 ноябрь кунига соат 10:10
га суд биносига очиқ суд муҳокамасига тайинланган.
Ушбу ажрим тегишли тартибда тарафларга "Гибрид почта" хизмати
орқали (электрон тартибда) юборилган бўлиб, мазкур ҳолатда иш хужжатларида
суд ҳужжати электрон шаклда юборилганлиги ва қабул қилиб олинганлигини
тасдиқловчи маълумот асосида ўз тасдиғини топади.
Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал
кодексинниг
128-моддасида агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига
юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда
назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси
бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда
хабардор қилинган деб ҳисобланиши белгиланган.
Бироқ, аризачи XXXXXXXXX суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида
тегишли тартида суд ажрими асосида хабардор қилинган бўлса-да, суд
муҳокамасида асоссиз иштирок этмасдан, ишни иштирокисиз кўриб чиқиш
юзасидан илтимоснома билан мурожаат қилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 107-моддаси
биринчи қисмининг 6-бандига кўра, даъвогар биринчи суд мажлисига келмаган
ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаган бўлса суд
даъво аризасини кўрмасдан қолдирилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги
"Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун
нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида"ги 13-сонли қарорининг
31-банди 2-қисмида агар даъвогар биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни
ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаган бўлса, у ҳолда ИПК
107-моддасининг 6-бандига мувофиқ даъво кўрмасдан қолдирилиши юзасидан
раҳбарий кўрсатма берилган.
Юқорида қайд қилинганларни инобатга олиб, суд Ўзбекистон
Республикаси иқтисодий процессуал кодекси 107-моддаси 1-қисмининг
6-бандига
асосан
аризани
кўрмасдан
қолдиришни,
Ўзбекистон
Республикасининг "Давлат божи тўғрисида"ги Қонунининг 9-моддаси
12-бандига кўра давлат солиқ хизмати органлари, молия ва божхона органлари
барча ишлар ҳамда ҳужжатлар бўйича, шунингдек алоҳида юритиладиган
ишлар бўйича судга аризалар берганлик учун давлат божи тўлашдан озод
қилинганлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси иқтисодий
процессуал Кодексининг 118-моддасига асосан давлат божини ундирувсиз
қолдиришни, почта харажати аризачи томонидан тўланганлигини инобатга
олишни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг
107-моддаси 1-қисми 6-банди, 109, 118, 195-моддасини қўллаб, суд
АЖРИМ
Қ И Л Д И:
Аризачи XXXXXXXXXнинг жавобгар XXXXXXXXга нисбатан
436.312.383.83 сўм миқдорда жарима қўллаш тўғрисидаги ариза кўрмасдан
қолдирилсин.
Почта харажати тўланганлиги инобатга олинсин
Далат божи ундирувсиз қолдирилсин.
Аризани кўрмасдан қолдириш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳолатлар
бартараф этилганидан кейин аризачи судга ариза билан умумий тартибда
янгидан мурожаат қилишга ҳақли.
Ажрим устидан белгиланган тартибда шикоят қилиш (протест келтириш)
мумкин.
Судья:
SSSSSSSSS