← Назад
Решение #747843 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| Шу сабабли суд жавобгарга нисбатан ишни ИПК | 170 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 389 | — | code_article | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ФК | 420 | — | law | |
| ушбу Кодекс | 242 | — | code_article | |
| дирда ушбу Кодекс | 256 | — | code_article | |
| исман келишмайди ва ФК | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
TOSHKENT VILOYATI
OHANGARON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ
АХАНГАРАНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси 100 уй. Тel: (0-370) 645-55-40
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Оҳангарон шаҳри
2022 йил 3 ноябрь
4-1107-2202/2340-сонли иш
Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Каримов судья
ёрдамчиси А.Уктамовнинг котиблигида даъвогар “Ibrat Sabr” МЧЖнинг жавобгар
“Great Wall Ceramic Industrues” МЧЖга нисбатан 162.957.000 сўм асосий қарз,
65.834.628 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризасини даъвогар вакили
Ш.Жунаев (ишончнома асосида) иштирокида ўзининг биносидаги очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Ibrat Sabr” МЧЖ (қуйида-даъвогар) иқтисодий судга даъво ариза билан
мурожаат қилиб, “Great Wall Ceramic Industrues” МЧЖ (қуйида-жавобгар) ҳисобидан
162.957.000 сўм асосий қарзни ва 65.834.628 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб,
уларни қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида жавобгар тегишли тарзда хабардор
қилинган бўлсада, унинг вакили ишда иштирок этмади (олдинги суд мажлисида
иштирок этган жавобгар раҳбари М.Мамаджанов, бош ҳисобчиси О.Тожиев
(ишончнома асосида) даъво талабларига эътироз билдириб, даъвогар 2 дона газоблок
линиясини жавобгарга етказиб беришга келишилгани, бироқ 1 дона газоблок
линияси етказиб берилгани, газоблок линияси учун қисман 220.000.000 сўм
тўлангани, газоблок линиясининг сифати стандартга жавоб бермаслиги натижасида
ишлаб чиқаришда кутилган натижани бермагани, шунинг учун газоблок линиясини
топшириш-қабул қилиш акти тузилмагани, газоблок линияси талабга жавоб
бермагани учун даъвогарга уни олиб чиқиб кетиш ва тўланган 220.000.000 сўмни
қайтаришни сўрагани ҳақида маълум қилган ва даъво талабини рад этишни сўраган).
Шу сабабли суд жавобгарга нисбатан ишни ИПК 170-моддаси 3-қисми тартибида
унинг иштирокисиз кўриб чиқади.
Суд даъвогар ва жавобгар вакилларининг кўрсатмаларини тинглаб, тўпланган
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
ФК 234-моддаси 2-қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
1
Ишдаги ҳужжатларга кўра, газоблок линиясини етказиб бериш тўғрисида
даъвогар (сотувчи) ва жавобгар (харидор) ўртасида 02.10.2020 йилда 13-сонли
шартнома тузилган. Мазкур ҳолатда даъвогар ва жавобгарнинг ҳуқуқ-мажбурияти
ушбу шартномадан келиб чиққан.
Шартноманинг умумий шартига кўра, сотувчи 728.000.000 сўм қийматдаги
2 дона газоблок линиясини етказиб беришни, харидор эса товарларни қабул қилиб
олиш ва улар учун ҳақ тўлашни зиммасига олган.
Даъво аризадан кўринишича, даъвогар шартнома асосида жавобгарга 1 дона
газоблок линиясини етказиб берган ва 1 дона газоблок линиясининг етказиб
берилганини суд мажлисида иштирок этган даъвогар ва жавобгар вакиллари ҳам
тасдиқлади. Шунингдек, етказиб берилган газоблок линияси учун жавобгар
томонидан қисман 220.000.000 сўм тўлангани ҳам суд жараёнида тўпланган
ҳужжатлар билан тасдиқланади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили 1 дона газоблок линияси учун
жавобгар 220.000.000 сўм тўлагани, бироқ етказиб берилган газоблок линиясининг
қиймати 405.363.000 сўмни (ҚҚС билан) ташкил этиши, бу ҳақда жавобгар
томонидан 07.04.2022 йилда 70-сонли ҳисоб фактура тасдиқлангани, шунинг учун
даъвогар 220.000.000 сўмни инобатга олиб етказиб берилган 1 дона газоблок
линияси учун тўланмай қолган 162.957.000 сўм ундиришни сўраганини маълум
қилди.
ФК 386-моддаси 1-қисмига кўра, олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф
(сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш
мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган
пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади.
Ушбу кодекснинг 389-моддасига кўра, сотувчининг товарни сотиб олувчига
топшириш мажбуриятини бажариш муддати олди-сотди шартномасида белгиланади,
агар шартнома бу муддатни аниқлаш имконини бермаса, у ушбу Кодекснинг 242моддасида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ аниқланади.
13-сонли шартноманинг 5.4-бандига кўра, томонлар ўртасида товарни қабул
қилиш-топшириш акти тузилган сана сотувчи томонидан шартнома бўйича
мажбуриятлар бажарилган кун- деб, товар учун якуний ҳисоб-китоблар амалга
оширилган сана харидор учун шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилган кун- деб
ҳисобланади.
Шунингдек, шартноманинг 2.2-бандига кўра, сотувчи сифати амалдаги мавжуд
андоза (стандарт) талабларига жавоб берадиган товарни қатъий нархларда ва
белгиланган муддатида етказиб беришни зиммасига олган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили товарнинг топшириш-қабул
қилиш акти тузилмагани важи билан сотувчи мажбурияти бажарилмаган деб
ҳисоблашини чунки, сотувчи томонидан етказиб берилган 1 дона газоблок линияси
стандартларга мос келмаслигини маълум қилди.
ИПК 68-моддасининг 1 ва 3-қисмларида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
2
Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб
келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу
Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар
ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозимлиги кўрсатилган.
Етказиб берилган 1 дона газоблок линияси стандарт талабларига жавоб
бермаслигини суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили маълум қилган
бўлсада, бироқ ушбу газоблок линиясининг стандарт талабларига жавоб
бермаслигини далиллар билан исботлаб бермади ва шу сабабли суд жавобгар
вакилининг ушбу важлари билан келишмайди.
Бинобарин, шартноманинг 3.5-бандига кўра, товарнинг сифати техник
талабларга жавоб бермаслиги харидор томонидан сотувчига асослаб берилиши,
бундай ҳолда сотувчи товар нархини пасайтириши ёки товарнинг айнан сифатсиз
қисмини сифатли, шартнома талабларига мос товарга айлантириши белгиланган.
Бундан ташқари, жавобгар вакили даъвогар томонидан етказиб берилган
газоблок линияси шартномада кўрсатилган муддат ичида етказиб берилмаганини
билдирди.
Суд жавобгар ваклининг ушбу важлари билан ҳам келишмайди. Чунки, ФК 389моддаси 2-қисмида белгиланган муддат бузилган тақдирда сотиб олувчида
шартноманинг бажарилишига қизиқиш йўқолиши шартномадан аниқ билиниб турса,
олди-сотди шартномаси уни қатъий белгиланган муддатда бажариш шарти билан
тузилган ҳисобланади. Сотувчи бундай шартномани унда белгиланган муддатдан
олдин ёки бу муддат тугагандан сўнг сотиб олувчининг розилигисиз бажаришга
ҳақли эмас, деб кўрсатилган бўлсада, жавобгар ушбу газоблок линиясига ўзининг
қизиқиши йўқолганини ва даъвогар томонидан ушбу газоблок линияси
жавобгарнинг розилигисиз етказиб берилганини исботлаб бермади.
ФК 390-моддаси 1-қисмига кўра, башарти, олди-сотди шартномасида бошқача
ҳол назарда тутилган бўлмаса, сотувчининг сотиб олувчига товарни топшириш
вазифаси қуйидаги пайтларда бажарилган ҳисобланади:
агар шартномада сотувчининг товарни етказиб бериш мажбурияти назарда
тутилган бўлса, товарни сотиб олувчига ёки у кўрсатган шахсга топшириш пайтида;
агар товар сотиб олувчига товар турган ерда берилиши лозим бўлса, товарни
сотиб олувчи ихтиёрига топшириш пайтида. Шартномада назарда тутилган муддатда
товар тегишли ерда сотиб олувчига топшириш учун тайёр бўлган ва сотиб олувчи
шартнома шартларига мувофиқ товар топширишга тайёр эканлигидан хабардор
қилинган вақтда товар сотиб олувчи ихтиёрига топширилган деб ҳисобланади. Агар
товарнинг шартнома мақсадларига мослиги тамғалаш ёки бошқа йўл билан
тасдиқланган бўлмаса, товар топшириш учун тайёр деб ҳисобланмайди.
Қолаверса, шартноманинг 3.8-бандига кўра, харидор харид қилинган товарнинг
қийматини ўз вақтида кечиктирмай тўлашни, 4.2-бандига кўра, сотувчининг ҳисоб
рақамига пул ўтказиш йўли билан етказиб берилиши лозим бўлган товарнинг
қийматини олдиндан 100 фоиз ўтказиб беришни зиммасига олган.
3
ФК 420-моддаси 1-қисмига кўра, олди-сотди шартномасида сотувчи товарни
топширишидан олдин сотиб олувчи унинг ҳақини тўлиқ ёки қисман тўлаш
(олдиндан ҳақ тўлаш) мажбурияти назарда тутилган ҳолларда, сотиб олувчи товар
ҳақини шартномада назарда тутилган муддатда, агар шартномада бундай муддат
назарда тутилган бўлмаса, ушбу Кодекснинг 242-моддасига мувофиқ белгиланган
муддатда тўлаши лозим.
Шунингдек, ушбу модданинг 2-қисмида сотиб олувчи олди-сотди
шартномасида назарда тутилган товар ҳақини олдиндан тўлаш мажбуриятини
бажармаган тақдирда ушбу Кодекснинг 256-моддасида назарда тутилган қоидалар
қўлланади, дейилган.
ФК 256-моддасига кўра, тарафлардан бири шартномага мувофиқ бошқа
тарафнинг ўз мажбуриятларини бажаришига боғлиқ қилиб қўйилган мажбуриятни
бажариши муқобил бажариш ҳисобланади.
Бурчли тараф шартномада белгилаб қўйилган мажбуриятни бажармаган ёки
мажбурият белгиланган муддатда бажарилмаслигини очиқ кўрсатиб турган вазият
мавжуд бўлган тақдирда, муқобил ижрони ўз зиммасига олган тараф ўз
мажбуриятини бажармай туришга ёки бу мажбуриятни бажаришдан бош тортишга
ва кўрилган зарарни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Агар шартномада кўрсатилган мажбурият тўла ҳажмда бажарилмаган бўлса,
муқобил ижрони ўз зиммасига олган тараф ўз мажбуриятининг иккинчи тарафнинг
тўла ҳажмда бажарилмаган мажбуриятига мос келадиган қисмини бажаришни
тўхтатиб қўйишга ёки бажаришдан бош тортишга ҳақли.
Агар бир тараф шартномада белгилаб қўйилган ўз мажбуриятини бажармаган
бўлишига қарамай, иккинчи тараф мажбуриятнинг муқобил ижросини амалга
оширган бўлса, биринчи тараф ўз мажбуриятини бажариши шарт.
Ушбу модданинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида назарда тутилган
қоидалар шартнома ёки қонунда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса қўлланилади.
Суд қонуннинг ушбу талабларидан келиб чиқиб, шунингдек товарнинг етказиб
берилгани ва қабул қилиб олинганлик факти суд давомида тўпланган ҳужжатлар,
ҳисоб фактуралар билан тасдиқланганини инобатга олиб шунингдек, қабул қилиб
олинган товарнинг сифатсизлиги суд давомида исботлаб берилмагани сабабли суд
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига сўндирилмаган 165.957.000 сўм асосий
қарзни тўлиқ ундириб беради.
ФК 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда
тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган
неустойка (қонуний неустойка) ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Шартноманинг 6.1-бандига кўра, харидор товар учун асоссиз ҳақ тўлашдан бош
тортган ҳолларда сотувчига тўланмаган сумманинг 15 фоизи миқдорида жарима
тўлаши, жаримадан ташқари тўлов кечиктирилган ҳар бир кун учун тўланмаган
сумманинг 0,4 фоизи бироқ муддати ўтказиб юборилган сумманинг 50 фоизидан
ортиқ бўлмаган пеня тўлаши кўрсатилган.
4
Бундай ҳолатда суд даъво аризанинг жавобгарга нисбатан пеня қўллашга оид
қисмини ҳам асосли деб ҳисобласада, бироқ пенянинг миқдори билан қисман
келишмайди ва ФК 326-моддасида “агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса,
суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада
бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи,
шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида
ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга
тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга” деб, белгилангани
учун ундириш талаб этилаётган пеня миқдорини камайтириб, 11.063.800 сўм этиб
белгилашни лозим топади (165.957.000 х 16 % = 26.553.120 /12 ой= 2.212.760 х 5 ой).
Суд давлат божини муҳокама этиб, ИПК 118-моддаси асосида олдиндан
тўланган 2.287.916,27 сўм давлат божини ва 24.000 сўм почта харажатини жавобгар
ҳисобидан даъвогар фойдасига ундириб беради.
Қайд этилганларга кўра, ФК 14, 256, 326, 327, 420-моддалари, ИПК 118, 170,
176-177-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Great Wall Ceramic Industrues” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “Ibrat Sabr”
МЧЖ фойдасига 165.957.000 сўм асосий қарз, 11.063.800 сўм пеня, 2.287.916,27 сўм
давлат божи ва 24.000 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан ИПКда белгиланган тартибида шикоят бериш
(протест келтириш) мумкин.
Судья
Х.Каримов
5