Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1802-2201/1540 Дата решения 03.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Шахрисабзский межрайонный экономический суд Судья Ачилов Жасур Рахматович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Qashqadaryo viloyat Davlat soliq boshqarmasi Ответчик / Подсудимый "SUN-JAVOXIR-KESH" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 928731 Claim ID 2944841 PDF Hash 4394d22da1d73b9a... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
онунининг 5-моддаси онуни 5 law
онуннинг 6-моддаси онуннинг 6 law
онуннинг 5-моддаси онуннинг 5 law
Текст решения Оригинал (узб.)
SHAHRISABZ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI SHAHRISABZ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Шаҳрисабз шаҳри, Ипак йўли кўчаси, 140-уй, Тел: (75) 522-52-46, (75) 522-52-49, Почта: i.shaxrisabz@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Шаҳрисабз шаҳри 2022 йил 03 ноябр 4-1802-2201/1540-сонл иш Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.Ачиловнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Муртазаевнинг котиблигида, аризачи вакиллари А.Дониёров ва С.Эшназаровлар (2022 йил 2 ноябрдаги 25-88637-сонли ишончномага асосан) иштирокида иштирокида, аризачи Қашқадарё вилоят Давлат солиқ бошқармасининг, қарздор «SUN-JAVOXIR-KESH» масъулияти чекланган жамиятини банкротликнинг умумий таомили бўйича банкрот деб топиш тўғрисидаги аризаси асосида қўзғатилган 4-1802-2201/1540-сонли иқтисодий ишини Шаҳрисабз туман Аваз Малик МФЙ биносида ўтказилган очиқ сайёр суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларниАНИҚЛАДИ: Аризачи Қашқадарё вилоят Давлат солиқ бошқармаси ариза билан судга мурожаат қилиб, қарздор «SUN-JAVOXIR-KESH» масъулияти чекланган жамиятини банкротликнинг умумий таомили бўйича банкрот деб топишни сўраган. Низо предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга Ўзбекистон Республикаси давлат активларини бошқариш агенлигининг Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси жалб қилинган, унга суд тугатиш бошқарувчиси номзодини кўрсатиш вазифаси юклатилган. Суд мажлисида ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган қарздор суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда - ИПК)нинг 170-моддасига асосан суд ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили қарздорни умумий тартибда банкрот деб топишни сўради. Суд қуйидагиларга кўра, аризачи Қашқадарё вилоят Давлат солиқ бошқармасининг «SUN-JAVOXIR-KESH» масъулияти чекланган жамиятини умумий тартибда банкрот деб топиш тўғрисидаги аризасини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, «SUN-JAVOXIR-KESH» масъулияти чекланган жамияти Шаҳрисабз туман Давлат хизматлари маркази томонидан 2009 йил 21 майда давлат рўйхатидан ўтказилган. Қашқадарё вилоят Давлат солиқ бошқармаси томонидан берилган солиштирма далолатнома кўра 2022 йил 10 октябр ҳолатига қарздорнинг бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар олдидаги қарздорлиги 497.914.790,82 сўмни ташкил этган. «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасида, вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса, тўловга қобилиятсизлик аломатлари деб эътироф этилиши белгиланган. Қонуннинг 6-моддасига кўра, қарздорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексида назарда тутилган қоидалар бўйича, Қонунда белгиланган ўзига хос хусусиятлар инобатга олинган ҳолда суд томонидан кўриб чиқилади. Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган аломатлар мавжуд бўлганда қарздор тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этишга ҳақли. Аризачининг қарорига асосан МИБ Шаҳрисабз туман бўлими давлат ижрочиси томонидан 2022 йил 6 июлда ижро иши қўзғатилиб, қарздорнинг мол-мулкларига таъқиқ қўйилган. Шундай бўлсада қарздорлик тўланмаган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 августдаги 224-сон қарорига илова «Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш Қоидалари»нинг 3-бандига кўра, суд бошқарувчиси, ўзи тайинланган вақтдан бошлаб, мазкур Қоидаларда назарда тутилган сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш бўйича ҳаракатларни амалга ошириши ҳамда чоралар кўриши шарт. Ўзбекистон Республикаси давлат активларини бошқариш агентлигининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан муваққат бошқарувчиси лавозимига биринчи тоифали суд бошқарувчиси аттестатига эга бўлган Холмуродов Шавкат Буриевич номзоди кўрсатилган. Бундай ҳолатда, суд аризани қаноатлантиришни, қарздор «SUN-JAVOXIR-KESH» масъулияти чекланган жамиятини умумий тартибда банкрот деб топишни, биринчи тоифали суд бошқарувчиси Холмуродов Шавкат Буриевични тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлашни, тугатишга доир иш юритишни бошлашни, тугатиш бошқарувчисига қонун билан белгиланган мажбуриятларини тўлиқ бажариш юзасидан кўрсатма беришни лозим деб топди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 112-113, 176 ва 179моддаларини қўллаб, «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Қонуннинг 5, 241, 242-моддаларига асосланиб, судҚАРОР ҚИЛДИ: Ариза қаноатлантирилсин. Қарздор «SUN-JAVOXIR-KESH» масъулияти чекланган жамияти умумий тартибда банкрот деб топилсин ва уни тугатишга доир иш юритиш бошлансин. Қарздор «SUN-JAVOXIR-KESH» масъулияти чекланган жамиятини тугатишга доир иш юритишни бошлаш учун биринчи тоифали суд бошқарувчиси Холмуродов Шавкат Буриевич тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлансин. Қарздорни тугатишга доир иш юритишни бошлаш, уни ташкил этиш ва эълон бериш, қарздорда сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш бўйича ҳаракатларни амалга ошириш чораларини кўриш ва хулоса тайёрлаш, имзолангандан кейин ўн иш кунидан кечикмай: банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжудлиги тўғрисидаги хулосани — кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга ва прокуратура органларига; банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулосани — кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга тақдим этиш тугатиш бошқарувчиси Холмуродов Шавкат Буриевич зиммасига юклатилсин. Қарздор «SUN-JAVOXIR-KESH» масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига 900 000 сўм давлат божи ҳамда Қашқадарё вилоят Давлат солиқ бошқармаси фойдасига 24 000 сўм почта харажати ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози томонлар бир ойлик муддатда ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибда шикоят қилиши (протест келтириши) мумкин. Ж.Ачилов