← Назад
Решение #747992 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 220 | — | code_article | |
| кодекси | 111 | — | code_article | |
| кодекси | 132 | — | code_article | |
| шунингдек ушбу кодекс | 133 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 222 | — | code_article | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
SHEROBOD TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
SHERABAD INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
191410, Surxondaryo viloyati Sherobod
tumani, Mustaqillik ko‘chasi, 1-uy
191410, 1 house, Mustaqillik street,
Sherabad district, Surkhandarya region
Tel: (+99876) 322-35-60,
Шеробод тумани
е-mail: i.sherobod@sud.uz
2022 йил 2 ноябрь 4-1902-2202/2688-сонли иш
Шеробод туманлараро иқтисодий суди судья Х.З.Хакимовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.А.Чориевнинг котиблигида, аризачи
– СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ СОЛИҚ БОШҚАРМАСИнинг жавобгар
CHINOBOD SHEROBOD FAYZ фермер хўжалигининг банклардаги ҳисоб
варақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб
туриш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган 4-1902-2202/2688-сонли
иқтисодий ишни Шеробод тумани Давлат солиқ инспекцияси маъмурий
биносида, очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагилар
а н и қ л а н д и:
Аризачи – СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ СОЛИҚ БОШҚАРМАСИ
(бундан буён матнда “аризачи” деб юритилади) ариза билан судга
мурожаат қилиб, жавобгар – CHINOBOD SHEROBOD FAYZ фермер
хўжалиги (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади)нинг
банклардаги ҳисоб варақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп
муддатга тўхтатиб туришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
220-моддасида суд ишда иштирок этувчи шахсларни суд мажлисининг
вақти ва жойи тўғрисида ушбу Кодексда белгиланган тартибда хабардор
қилиши, бунда суд аризачининг зиммасига жавобгарни суд мажлисининг
вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилиш мажбуриятини юклашга ҳақли
эканлиги, суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги, агар суд
уларнинг келишини мажбурий деб топмаган бўлса, ишни кўриб чиқиш
учун тўсқинлик қилмаслиги, суд процессининг бошқа иштирокчилари
ушбу Кодексда белгиланган тартибда хабардор қилиниши ва судга
чақирилиши белгиланган.
Иш бўйича аризачи ва жавобгар суд мажлиси ўтказиладиган вақт ва
жой ҳақида суд томонидан белгиланган тартибда хабардор
қилинганлиги ҳамда аризачининг зиммасига ҳам жавобгарни суд
мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилиш мажбурияти
юклатилганлигига қарамасдан, аризачи ва жавобгар вакиллари суд
мажлисига узрли сабабларсиз келмаганлиги сабабли суд, Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 127, 128, 170, 220моддаларига асосан иқтисодий ишни уларнинг йўқлигида кўриб
чиқишни лозим топади.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги
асосларга кўра аризани тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, жавобгар 2022 йил август ойи
учун қўшилган қиймат солиқ бўйича солиқ ҳисоботини белгиланган
муддатда солиқ хизмати органига топширмаган, шу сабабли банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операциялар тўхтатиб турилиши ҳақида
2022 йил 21 сентябрь куни жавобгарнинг шахсий кабинетига электрон
шаклда асослантирилган хабарнома юборилган, лекин жавобгар
томонидан солиқ ҳисоботлари давлат солиқ хизмати органларига
қонунда белгиланган тартибда тақдим этилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддасига кўра,
солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг
раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган
муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ
агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан
кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг
илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда
солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича
операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб
турилади.
Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари
бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида қарор электрон
шаклда солиқ органи томонидан банкка юборилади. Бир вақтнинг ўзида
солиқ органи томонидан солиқ тўловчининг шахсий кабинетига унинг
банкдаги ҳисобварақлари бўйича операциялар тўхтатиб турилиши
тўғрисида хабарнома бунинг сабабларини кўрсатган ҳолда юборилади.
Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи
томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ
мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун қуйидаги ҳолларда
қўлланилиши мумкин:
1) ушбу солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига
молиявий ва (ёки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг
белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим
этилмаганда;
2) солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органининг
камерал солиқ текшируви натижалари бўйича талабномасига
тушунтиришлар ва (ёки) тузатишлар белгиланган муддатда тақдим
этилмаганда, шунингдек солиқ тўловчи томонидан солиқ органи талаб
қилган ҳужжатлар тақдим этилмаганда;
мансабдор шахсларини кўрсатилган ҳудудга ёки бинога (бундан турар
жойлар мустасно) киришига тўсқинлик қилишда. Солиқ органи
мансабдор шахсининг киришига тўсқинлик қилиниши унинг ўзи ва
текширилаётган шахс томонидан имзоланадиган далолатнома билан
расмийлаштирилади. Бундай далолатнома асосида солиқ органи
банкдаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туради;
4) солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи кўрсатган манзилда
йўқлигида.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 132-моддасида ушбу
кодекснинг мақсадлари учун солиқ тўловчи тўғрисидаги ҳисоб
маълумотлари деганда солиқ тўловчи томонидан солиқ органларига
тақдим этилган маълумотлар, шунингдек ушбу кодекснинг
133-моддасида назарда тутилган тартибда органлар, муассасалар ва
ташкилотлар томонидан юборилган маълумотлар тушунилиши, юридик
шахс тўғрисидаги ҳисоб маълумотлари таркибига солиқ тўловчининг
идентификация рақами, тўлиқ ва қисқартирилган номи, жойлашган ери
(почта манзили), ташкилий-ҳуқуқий шакли, давлат рўйхатидан
ўтказилган сана, жойи ва рақами, устав фондининг (устав капиталининг)
миқдори — тижорат ташкилотлари учун, алоҳида бўлинмалар
тўғрисидаги маълумотлар кириши белгиланган.
Суд, жавобгарнинг солиқ ҳисоботларини белгиланган муддатда
давлат солиқ хизмати органига топширмаганлиги, ўзи фаолият
кўрсатаётган манзил тўғрисидаги маълумотларни давлат солиқ хизмати
органларига тақдим этмаганлиги, солиқ органи раҳбари томонидан
жавобгарнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн
кунгача тўхтатиб туриш тўғрисида қабул қилинган қарор, 2022 йил
21 сентябрь куни солиқ органи томонидан юборилган хабарнома ҳамда
огоҳлантириш хати жавобсиз қолдирилганлигини инобатга олиб,
аризачининг ариза талабини асосли деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
222-моддаси учинчи қисмининг 4-бандига биноан ҳуқуқий таъсир
чорасини қўллаш тўғрисидаги арз қилинган талаб қаноатлантирилган
тақдирда, иқтисодий суд ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида
банклардаги ҳисобварақлар бўйича операциялар қандай шартлар
бажарилгунига қадар тўхтатиб қўйилганлиги кўрсатилиши керак.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги 2020 йил
6 январдаги ЎРҚ-600-сонли қонунининг 9-моддаси 12-бандига асосан
аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги
ишлар бўйича давлат божини тўлашдан озод қилинган.
Қайд этилганларга асосан суд, аризачининг ариза талабини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
Юқоридаги баён этилган ҳолатларга кўра, Ўзбекистон
Республикаси Солиқ кодексининг 111,132,273-моддалари, Иқтисодий
процессуал кодексининг 118,176-179,186,215-222-моддаларини қўллаб,
суд
Ариза тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар – CHINOBOD SHEROBOD FAYZ фермер хўжалигининг
банклардаги ҳисоб варақалари бўйича операция (бюджетга тўловлар, иш
ҳақи, нафақалар, шунингдек ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса
оқибатида соғлиқ ва ҳаётга етказилган зарарни қоплаш учун маблағлар
бериш ҳоллари бундан мустасно)ларнинг чиқиш қисми жавобгар ўзи
солиқ тўловчи сифатида ҳисобда турган жойдаги солиқ органига зарур
тушунтиришлар билан биргаликда солиқ ҳисоботларини шахсан тақдим
этгунига қадар тўхтатиб қўйилсин.
Жавобгар – CHINOBOD SHEROBOD FAYZ фермер хўжалигига хизмат
кўрсатувчи барча банклар ҳисоб рақамлар бўйича операцияларни
тўхтатиб қўйишга сабаб бўлган ҳолатлар жавобгар томонидан тўлиқ
бартараф этилганидан сўнг давлат солиқ хизмати органи томонидан
тақдим этиладиган ёзма кўрсатма (қарор) асосида ҳисобварақлар бўйича
операциялар тиклансин.
Мазкур ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги ҳал қилув
қарори қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради,
ҳал қилув қарори устидан Сурхондарё вилоят судига ҳал қилув қарори
қонуний кучга киргунга қадар апелляция тартибида Шеробод
туманлараро
иқтисодий
суди
орқали
шикоят
берилиши
(протест келтирилиши) мумкин.
.
Судья
Х.З.Хакимов