Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1806-2201/1123 Дата решения 02.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Яккабагский межрайонный экономический суд Судья Турсунов Салимжон Абдусаломович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение «SOF BETON PARTNERS» масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый “AZIA DAVR” масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1076474 Claim ID 2950721 PDF Hash 57a2b54d7da23d1d... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 237-моддаси ФКнинг 237 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ФКнинг 449-моддаси ФКнинг 449 law
нинг 118-моддасининг 3-қисми нинг 118 3 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI YAKKABOG’ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН ЯККАБАГСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 181400 Yakkabog’ tumani, A.Temur ko’chasi 181400 район Яккабаг, улица Амир Темур ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 3 ноябрь 4-1806-2201/1083-сонли иш Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Турсунов раислигида, М.Эшдавлатовнинг котиблигида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент шахар худудий бошқармаси даъвогар “SOF BETON PARTNERS" МЧЖ манфаатида жавобгар "Aziya davr" МЧЖга нисбатан 395 851 250 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакиллари К.Севиндиков (02.10.2022 йилдаги №27-сонли ишончнома асосида) ва Ж.Севиндиков (02.10.2022 йилдаги №32-сонли ишончнома асосида) (жавобгардан вакил иштирок этмади) иштирокида, Яккабоғ туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси даъвогар “SOF BETON PARTNERS" МЧЖ манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар «Aziya davr» МЧЖ билан бетон маҳсулоти етказиб бериш шартномаси тузилганлигини, мазкур шартномага асосан жавобгарга тайёр бетон маҳсулотлари берилганлигини, жавобгар бетон маҳсулоти ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаганлигини маълум қилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 395 851 250 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар худудий бошқармаси даъво аризасида ишни палата вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Жавобгар «Aziya davr» масъулияти чекланган жамияти судга 02.11.2022 йилги №02/11.01-сонли хат билан мурожжа қилиб, ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Шу сабабли, суд ишни палата ва жавобгар вакилларининг иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб, судга даъво аризаси берилгандан кейин ҳам жавобгар томонидан тўлов амалга оширилмаганлигини маълум қилиб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд тарафлар вакилининг кўрсатмасини ва ишдаги ҳужжатларни текшириб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд ҳаражатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2021 йил 10 февраль куни №02-02/21-сонли шартнома имзоланган. Мазкур шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга жами 395 851 250 сўмлик бетон маҳсулотлари етказиб берилган. буюртмачи ишлаб чиқарувчига шартнома имзоланган кундан ҳар бир етказиб берилган бетон маҳсулоти ҳақини 100 фоиз тўлаб бериши белгиланган. Жавобгар томонидан етказиб берилган ьетон маҳсулотлари учун тўлов амалга оширилмаган ва натижада жавобгар даъвогар олдида 395 851 250 сўм қарз бўлиб қолган. Жавобгарнинг даъвогар олдида қарздорлиги тўғрисида ҳисобфактуралар имзоланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК)нинг 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари шартномадан келиб чиққан. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши белгиланган. ФКнинг 237-моддасига кўра, мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди. ФКнинг 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 449-моддасига кўра, сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида ҳисобкитоблар тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов топшириқномалари билан амалга оширилади. Агар маҳсулот етказиб бериш шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи сотиб олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда - ИПК)нинг 118-моддасининг 3-қисмига кўра, даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади. Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, суд жавобгардан даъвогар фойдасига 395 851 250 сўм асосий қарз ва 24 000 сўм почта ҳаражатини ундиришни ҳамда жавобгардан Республика бюджетига 7 917 025 сўм давлат божи ундиришни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 112-113, 118, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси даъвогар “SOF BETON PARTNERS" МЧЖ манфаатида берган даъвоси қаноатлантирилсин. Даъвогар “SOF BETON PARTNERS" МЧЖ масъулияти чекланган жамияти фойдасига жавобгар “AZIA DAVR” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 395 851 250 сўм асосий қарз ҳамда 24 000 сўм почта ҳаражати ундирилсин. Жавобгар “AZIA DAVR” масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига 7 917 025 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда апелляция тартибида Қашқадарё вилоят судига шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья С.А.Турсунов