← Назад
Решение #74838 Уголовные
Апелляция инстанциянинг ажрими
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
20
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 166 | 1 | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 277 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 72 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 164 | — | law | |
| банди билан ЖК | 59 | 8 | law | |
| ЖКнинг | 73 | — | law | |
| илиш жазоси ЖК | 74 | — | law | |
| укми билан ЖК | 169 | — | law | |
| апрелдаги ажримига асосан ЖК | 74 | — | law | |
| йилда ЖПК | 224 | — | law | |
| банди билан ЖК | 57 | — | law | |
| туман суди ЖПК | 455 | — | law | |
| ЖКнинг | 34 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 95 | — | law | |
| ЖКнинг | 57 | — | law | |
| ам унга ЖК | 57 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 34 | — | law | |
| збекистон Республикаси Жиноят Кодекси | 169 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ЖК | 34 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья: А.Икромов
Биринчи инстанция судида раислик
қилган судья: С.Мамадиев
ҲУКМИ
2025 йил 15 апрель куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари
бўйича судлов ҳайъатининг апелляция инстанцияси ўз биносида, очиқ
суд мажлисида, раислик қилувчи судья З.Камолов, судлов ҳайъати
судьялари М.Тургунова ва А.Икромовдан иборат таркибда, судья катта
ёрдамчиси Н.Чориевнинг котиблигида, тарафлардан Тошкент шаҳар
прокуратурасининг бўлим катта прокурори Ш.Шарипов, судланувчи
Ф.И.Ш ва унинг ҳимоячиси адвокат Х.Хусановнинг иштирокида, жиноят
ишлари
бўйича
Чилонзор
туман
судининг
2025
йил
10 февралдаги ҳукмига кўра:
Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек,
Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти
олий, оилали, уч нафар фарзандлари бор,
Стройматериал омборхонасида ишчи, муқаддам
бир
неча
маротаба
судланган:
1) жиноят ишлар бўйича С.Рахимов (ҳозирда
Олмазор) туман судининг 07.02.2002 йилдаги
ажримига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК
169-моддаси 3-қисмининг “в” банди билан бўлган
жиноят
иши
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг 03.12.2002 йилдаги “Амнистия
тўғрисида”ги Фармонига асосан тугатилган;
2) жиноят ишлар бўйича С.Рахимов (ҳозирда
Олмазор) туман судининг 14.06.2005 йилдаги
ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖК
166-моддасининг 1-қисми билан 1 йил муддатга
ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган;
3) жиноят ишлар бўйича С.Рахимов (ҳозирда
Олмазор) туман судининг 14.07.2008 йилдаги
ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК
277-моддаси 3-қисмининг “а,г” бандлари билан
3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиниб,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 72-моддасига
асосан 2 йил синов муддати белгиланган;
4) жиноят ишлар бўйича С.Рахимов (ҳозирда
Олмазор) туман судининг 20.02.2009 йилдаги
ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК
164-моддаси 4-қисмининг “а” банди билан ЖК
59-моддасининг 8-қисми тартибида 10 йил
муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси
тайинланган, жиноят ишлар бўйича Олмазор
туман судининг 27.07.2015 йилдаги ажримига
кўра, ЖКнинг 73-моддасига асосан қолган 3 йил-у
3 ой 28 кун жазо муддатидан илгари шартли озод
этилган;
5) жиноят ишлари бўйича Ўртачирчиқ туман
судининг 24.03.2016 йилдаги ҳукмига кўра
Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси
3-қисмининг
“а”
банди
билан
ЖКнинг
60,61-моддалари тартибида 5 йил-у 3 ой муддатга
озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган,
жиноят ишлари бўйича Пскент туман судининг
27.11.2018 йилдаги ажримига кўра, қолган 2 йил-у
6 ой 27 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси
ЖКнинг 74-моддасига асосан иш ҳақининг 20
фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига
ушлаб қолган ҳолда ахлоқ тузатиш ишлари
жазосига алмаштирилган;
6) жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман
судининг 26.06.2023 йилги ҳукми билан ЖКнинг
169-моддаси 3-қисми “а” банди, 227-моддаси
2-қисми
“а”
банди
билан
ЖКнинг
57, 59-моддаларига асосан 2 йил 1 ой озодликдан
маҳрум қилиш жазоси тайинланган, жиноят
ишлари бўйича Пскент туман судининг 2024 йил
09 апрелдаги ажримига асосан ЖК 74-моддаси
қўлланилиб, 1 йил 13 кун озодликдан маҳрум
қилиш жазоси шу муддатга иш ҳақининг ўн беш
фоизини давлат фойдасига ушлаб қолиш шарти
билан
ахлоқ
тузатиш
ишлари
жазосига
алмаштирилган, ўталмай қолган жазо муддати 5 ой
8 кунни ташкил этган, иш бўйича 03.12.2024 йилда
ЖПКнинг 224-моддаси тартибида ушланган,
05.12.2024 йилда “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт
чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини ўз
вақтида олган Ф.И.Ш (Ф.И.Ш)га
нисбатан чиқарилган ҳукм устидан туман прокурори томонидан
келтирилган апелляция протестига асосан 1-1006-2502/33-сонли
жиноят ишини апелляция тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2025 йил
10 февралдаги ҳукмига кўра, Ф.И.Ш Ўзбекистон Республикаси ЖК 169моддаси 3-қисмининг “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир
этганликда
айбли
деб
топилиб,
ЖК
169-моддаси 3-қисми “а” банди билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб,
3 (уч) йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 60, 61-моддалари тартибида,
жиноят ишлари бўйича Пскент туман судининг 2024 йил 9 апрелдаги
ажрими юзасидан ўталмаган жазони қисман қўшиш йўли билан Ф.И.Шга
узил-кесил ўташ учун 3 (уч) йилу 1 (бир) ой озодликдан маҳрум қилиш
жазоси тайинланган.
Жабрланувчи Б.Исматовга етказилган моддий зарарнинг ўрни тўлиқ
қопланганлиги ва унинг судланувчи Ж.Масуровга ҳеч қандай даъвоси
йўқлиги инобатга олинган.
Иш бўйича ашёвий далил деб топилган бир дона DVD диск жиноят
иши ҳужжатлари билан бирга сақлаш учун қолдирилган.
Суд ҳукмига кўра, судланувчи Ф.И.Ш хавфли рецидивист бўлган
ҳолда, 2024 йил 01 декабрь куни, соат тахминан 20:30 да, ўзганинг молмулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Чилонзор
тумани, 9-мавзе, “Чўпон-ота” кўчаси 28А-уйда жойлашган “HEALING
FOREST” МЧЖга қарашли “Кедровая бочка” номли соғломлаштириш
марказига кириб, ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, марказнинг кассасида
бўлган жамиятга тегишли жами 15.000.000 сўм миқдоридаги нақд
пулларни, яширин равишда талон-торож қилиб, воқеа жойидан
яширинган.
Апелляция протестида, биринчи инстанция судининг ҳукмидан
норози эканлигини, туман суди ЖПКнинг 455-моддаси, ЖКнинг
8, 54-моддалари ва Пленум қарорларини талабларига риоя
қилмаганлигини, яъни судланувчи Ф.И.Шга асоссиз равишда ЖКнинг 57моддасини қўллаб, енгил жазо тайинланганлигини, ваҳоланки
судланувчи Ф.И.Ш илгари 6 маротаба судланганлигини, улардан 3
маротаба ўғирлик жинояти билан судланганлигини, бундан олдинги
биринчи инстанция суди ҳам уни ўта хавфли рецидивист деб
топмаганлигини, мазкур ҳолатда ҳам судланувчи Ф.И.Ш ўзига хулоса
қилмасдан яна жиноят содир қилганлигини, судлов ҳайъатидан ушбу
ҳолатларни инобатга олиб, судланувчи Ф.И.Шга санкция доирасида жазо
тайинлаб, ЖКнинг 34-моддасига асосан ўта хавфли рецидивист деб
топишни сўраган.
Судланувчи Ф.И.Ш апелляция протестида келтирилган важларни
рад қилиб, дастлаб берган кўрсатувларини тасдиқлаб, биринчи
инстанция судининг ҳукми асослигини, бугунги кунда у айбига тўлиқ
иқрорлигини, қилмишидан пушаймонлигини, мазкур жиноятни оилавий
аҳволи оғирлиги ва мажбурлигидан содир қилганлигини, ҳозирги вақтда
етказилган моддий зарарларни тўлиқ қоплаб берганлигини, судлов
ҳайъатидан ушбу ҳолатларни инобатга олиб, унга нисбатан туман
судининг ҳукмини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Апелляция инстанцияси, иш бўйича судья А.Икромовнинг
маърузасини, прокурор Ш.Шариповнинг суд ҳукмини бекор қилиб,
келтирилган апелляция протестини қаноатлантиришни сўраб берган
хулосасини, судланувчи Ф.И.Ш ва унинг адвокати Х.Хусановнинг
апелляция протестини қаноатлантирмасдан қолдиришни ҳақидаги
фикрларини тинглаб, апелляция протестидаги важларни атрофлича
муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини батафсил ўрганиб чиқиб,
қуйидагиларга асосан суд ҳукмини бекор қилишни лозим топади.
Биринчи инстанция суди томонидан жиноят ишини судда кўришда
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22, 26-моддалари талабларига тўлиқ
риоя қилинган.
Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ
бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 95-моддаси тартибида баҳоланган далиллар билан
асослантирилган.
Судланган
Ф.И.Шнинг
жиноят
содир
этишдаги
айби
жабрланувчининг аризаси, ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш
баённомаси ва фотожадвали, видеоёзувларни кўздан кечириш
баённомаси, унга илова қилинган фотожадвал, жабрланувчи Б.Исматов
томонидан тақдим қилинган тилхат билан ўз тасдиғини топган деб
ҳисоблаб, жиноят иши бўйича барча тўпланган, текширилган, ишга
алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан
баҳоланган етарли далиллар мажмуи билан тўлиқ исботланган деб
ҳисоблайди.
Биринчи инстанция суди томонидан Ф.И.Шнинг ҳаракатлари
Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан
тўғри квалификация қилган.
Апелляция инстанцияси суди, апелляция протестидаги важларни
атрофлича муҳокама қилиб, биринчи инстанция суди жазо тури ва
миқдорини тайинлашда, Ўзбекистон Республикаси Олий Суди
Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги «Судлар томонидан жиноят учун
жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида»ги 1-сонли қароридаги
тушунтиришларига амал қилиб, Ф.И.Шнинг айбловга иқрор бўлиб,
қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, унинг моддий ва оилавий
аҳволини, етказилган моддий зарар ўрни қопланганлигини ва
жабрланувчининг моддий даъвоси йўқлигини, шунингдек жиноятнинг
хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини инобатга олиб, ЖКнинг
57-моддасини қўллаб, қонун санкциясида назарда тутилган озодликдан
маҳрум қилиш жазосининг энг кам миқдоридан ҳам камроқ миқдорда
озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаб, Ф.И.Шни ЖКнинг 34моддасига асосан ўта хавфли рецидивист деб топмасдан нотўғри
хулосага келган деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, судланувчи Ф.И.Ш илгари олти
маротаба судланганлигини, улардан уч мартаси ўғирлик жинояти
эканлигини, бундан олдинги биринчи инстанция суди ҳам унга ЖКнинг
57-моддасини қўллаб, енгилроқ жазо тайинлаб, ЖКнинг 34-моддаси
тартибида ўта хавфли рецидивист деб топмаганлигини, бундан сўнг ҳам
Ф.И.Ш ўзига тегишли хулоса қилмасдан, жазони тўлиқ ўтамай туриб, янги
қасддан ўғирлик жиноят содир қилганлигини, бундай ҳолда уни ўта
хавфли рецидивист деб топмаслик нотўғри эканлигидан далолат
бермоқда.
Шу боис, судлов ҳайъати судланувчи Ф.И.Шга жазо тайинлашда,
унинг айбига иқрорлигини, қилмишидан пушаймонлигини, унинг
моддий ва оилавий аҳволини, етказилган моддий зарар ўрни
қопланганлигини ва жабрланувчининг моддий даъвоси йўқлигини
жазосини енгиллаштирувчи ҳолат деб, унинг мазкур жиноят ғаразли ва
паст ниятларда ҳамда илгари қасддан жиноят содир этиб яна қасддан
янги жиноят содир этишини жазосини оғирлаштирувчи ҳолатлар деб
эътироф этиб, унга нисбатан у айбли деб топилган модда санкциясида
назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни
лозим деб ҳисоблайди.
Шу билан бирга, судланувчи Ф.И.Ш муқаддам содир қилган ўта оғир
ва оғир жиноятлари учун беш йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан
маҳрум қилинган бўлиб, судланганлик ҳолати тугамасдан, янги қасддан
оғир жиноят содир қилганлиги сабабли уни Ўзбекистон Республикаси
ЖК 34-моддаси 3-қисмининг «б» банди талабига мувофиқ ўта хавфли
рецидивист деб топиш лозим бўлади.
Бундан
ташқари,
судлов
ҳайъати
Ф.И.Шга
ЖКнинг
60, 61-моддалари тартибида ушбу ҳукм билан тайинланадиган жазо
муддатига жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг
26.06.2023 йилдаги ҳукми билан тайинланиб, жиноят ишлари бўйича
Пскент туман судининг 09.04.2024 йилдаги ажрими билан
алмаштирилган ахлоқ тузатиш жазосининг ўталмай қолган 5 ой 8 кунини
қисман қўшиш йўли билан узил-кесил жазо тайинлашни мақсадга
мувофиқ деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга кўра, апелляция инстанция суди биринчи босқич
судининг ҳукмини бекор қилишни ва апелляция протестини
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 49726 ва 49731-моддаларига амал
қилиб, апелляция инстанцияси судлов ҳайъати
ҲУКМ Қ И ЛАД И:
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2025 йил
10 февралдаги Ф.И.Ш (Ф.И.Ш)га нисбатан чиқарилган ҳукми бекор
қилинсин.
Ф.И.Шга Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси 169-моддаси 3қисмининг “а” банди билан 5 (беш) йил муддатга озодликдан маҳрум
қилиш жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖК 60, 61-моддаларига асосан жиноят
ишлари бўйича Пскент туман судининг 09.04.2024 йилдаги ажрими
юзасидан ўталмай қолган жазо қисмини қисман қўшиш йўли билан узилкесил ўташ учун Ф.И.Шга 5 (беш) йилу 1 (бир) ой муддатга озодликдан
маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖК 34-моддаси 3-қисмининг “б” бандига
мувофиқ Ф.И.Ш ўта хавфли рецидивист деб топилсин.
Жазони махсус тартибли колонияларда ўташ белгилансин.
Жазони ўташ муддати 2024 йилнинг 3 декабрь кунидан бошлаб
ҳисоблансин.
Судланувчи Ф.И.Шга нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш”
тарзидаги эҳтиёт чораси аслича қолдирилсин.
Иш бўйича ашёвий далил деб топилган бир дона ДВД диск жиноят
иши ҳужжатлари билан бирга сақлансин.
Апелляция протести қаноатлантирилсин.
Ажримдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
510-512-моддалари тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари
бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят ёки протест
билдиришга ҳақлидирлар.
Раислик қилувчи:
(имзо
З.Камолов
Ҳайъат судьялари:
(имзо)
М.Тургунова
(имзо)
А.Икромов